ҲОКИМ ҚАБУЛИДАН СЎНГ: МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак» деган давлатимиз раҳбарининг сўзларига муносиб равишда халқ дардини тинглаб, фуқароларга амалий ёрдамлар бериб келмоқда.
«Мурожаатим тезда ҳал этилади деб ўйламаган эдим, тўғриси хурсандчилигимнинг чегараси йўқ», дейди «Ортиқ Отажонов» МФЙда яшовчи «Ёшлар дафтари»да турган Муҳайё Рахимова. «Боғот тумани ҳокимининг қабулига бориб пишириқчилик билан шуғулланишим учун контейнер ва кредит олиб беришда амалий ёрдам сўрадим. Ҳоким ёрдами билан 33 млн. кредит олдим ва ишимни бошладим. Тадбиркорни бу қадар қўллаб- қувватланишини кўриб қувониб иш бошладим, тадбиркорлигимни кенгайтираман, ҳунарли одам хўр бўлмас ва изланган имкон топар дейишгани рост экан», дейди М.Рахимова
Биз Муҳайёнинг таассуротлари билан қизиқар эканмиз, берилаётган имкониятдан самарали фойдаланаётган хотин-қизларимиз кўплигидан қувондик.
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Бугун 30 июнь — Ўзбекистонда Ёшлар куни кенг нишонланади
Байрамингиз муборак бўлсин Ўзбекистон Ёшлари!

#ХУШХАБАР
#БОҒОТ
#ЁШЛАР_ОЙЛИГИ
#ЯНА_БИР_МУВАФФАҚИЯТ
Ёшлар агентлиги Боғот тумани, туман маданият бўлими қошидаги «ҚОЙИЛ» ҚВЗ жамоаси ҳамда «Боғот қўғирчоқ театри» актёрлари ИСМОИЛ ИСМОИЛОВ ва жамоа режиссёри ЗАФАРБЕК МАТЯҚУБОВлар вилоят ҚВЗчиларининг биринчилигида фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, ташкилотчилар томонидан 8 миллион сўм пул ютуғи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Энг қувонарлиси боғотлик қизиқчи йигитларимиз вилоят терма командасида ва республика босқичларида иштирок этиш учун ўзларига замин яратишди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ КАНАЛИ
@bogottumanihokimligikanali

БОҒОТЛИКЛАР ВА ТУПРОҚҚАЛЪАЛИКЛАР АЛИОВУЛГА ҚЎШ ҚАНОТ БЎЛМОҚДАЛАР!
Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Мўйноқ туманининг “АЛИОВУЛ” қишлоғини обод қилиш мақсадида жорий йилнинг 15-16 июнь кунлари ушбу ҳудудда тадбир уюштирилиб, қурилишларнинг биринчи ғишти қўйилганди. Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси Н.Обломуродов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Мўйноқ тумани ҳокимлиги, Қорақалпоғистонлик ва Хоразмлик табиатсеварлар иштирок қилдилар. Орадан 10 кун ўтиб, Ўзбекистон Экологик партияси Боғот ва Тупроққалъа туманлари Кенгашлари мамлакатда биринчи бўлиб “АЛИОВУЛНИНГ ОБОДЛИГИГА ҚЎШ ҚАНОТМИЗ” шиори остида ташаббус билан чиқилди. 26 июнь куни кечаси соат 22 ларда тадбир ташкилотчилари “Алиовул” қишлоғига етиб бордик. Табиатнинг мўъжизасини қарангки, Мўйноқ шаҳри йўлидан “Алиовул” қишлоғи йўлига ўтганда ўта кучли сел ёғиб машинанинг ойна тозалигичи улгурмасдан тўхтаб туришга мажбур бўлдик. Ниҳоят, ярим соатлардан кейин сел қуйиши пасайиб қишлоқдаги Янгибой шофёр хонадонига кириб бордик. Эрта тонгда туриб, режалаштирилган ишларни бошлаб юбордик. Тушликда қарийиб 250 кишига Экологик партиянинг фаоли, Найманлик табиатсевар ошпаз Шавкат ака Сотимов томонидан Хоразмча ош дамланиб тортиқ қилинди. Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати У.Ибраҳимов ва Тупроққалъа туман Кенгаши раиси Р.Рўзметов лар томонидан умумхалқ ишига туҳфа сифатида келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, китоблар ва қўлланмалар марказий штабга топширилди. Шундан кейин, Ўзбекистон Экологик партияси Боғот тумани Кенгаши қошида ташкил қилинган “ОРОЛ” ашула ва рақс дастаси тадбир иштирокчилари учун тайёрланган икки соатлик мусиқий дастурини намойиш қилдилар. Мусиқий дастурдан олам-олам қувончларга тўлган тадбир иштирокчилари ҳар бир чиқишни давомли қарсаклар билан аъло кайфиятда қабул қилиб, оромбахш куй ва қўшиқлар рақсларга уланиб кетди. Мамлакатимизнинг барча вилоятларини улуғлаб Улуғбек Ибраҳимов томонидан ижро этилган қўшиққа барча иштирокчилар жўр овоз бўлишгани даврага ўзгача файз киритди. Устоз санъаткор Йўлдош ака Тожиев томонидан ижро қилинган насиҳат қўшиқлар ва мафтункор сурнай наволари давомли қарсаклар ва рақслар билан давом этди. Эсдалик учун суратларга тушилди. Тадбир давомида Мўйноқнинг диққатга сазовор жойларга саёҳат қилдик. Айниқса, Ҳаким ота-Сулаймон Бақирғоний бобо мажмуасининг энг замонавий типдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишларини ўз кўзларимиз билан кўриб, Юртимизнинг тинчлигига, Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ишларнинг улуғлигига шукроналар қилдик. Ўтган авлодларимиз ҳақига Қуръон тиловат қилдик. Тадбир таассуротлари қалбимизда бир умрга муҳрланиб қолди.
Ўзбекистон Экологик партияси Тупроққалъа туман Кенгаши раиси
Р. Рўзметов

#Обод_маҳалла_дастури_амалда
ОБОД УЙЛАР - ОБОД МАСКАНЛАР
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳамда туман прокурори Алишер Рузметовлар Миришкор қишлоғидаги «Ортиқ Отажонов» маҳалласида бўлиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Дастлаб сектор раҳбарлари туман ҳокими бошчилигида маҳалладаги мавжуд кўчаларда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирдилар. Маҳалла аҳолиси билан ҳам учрашиб, суҳбатлашиб, фикрларини тингладилар.
Шундан сўнг туман ҳокими Шавкат Яхшибаев «Обод маҳалла» дастурига киритилган маҳаллаларга ободонлаштириш ишлари бўйича беркитилган масъул тегишли мутасадди идора- ташкилот раҳбарларига бажарилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди. «Обод маҳалла» дастури доирасидаги ишлар туман ҳокими ва секторларнинг раҳбарлари бошчилигида давом этмоқда.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига муносиб совғалар билан бориш ҳар бир боғотликнинг қалбидан жой олган, десак муболаға бўлмайди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

#ФҲДЁ_ХАБАРЛАРИ
ОИЛАЛАР МУСТАҲКАМЛИГИ – ЖАМИЯТ МУСТАҲКАМЛИГИНИНГ ГАРОВИДИР
Мустақил тараққиёт ва ривожланиш йўлидан бораётган Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий- демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуриш жараёнида унинг яхлитлигини кафолатловчи оила институтини мустаҳкамлаш борасида истиқболга йўналтирилган аниқ сиёсат олиб борилмоқда.
Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси оила ва ҳар бир фуқаронинг манфаатини ижтимоий жиҳатдан қўллаб- қувватлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Мамлакатимизда оилага жамиятнинг асоси, муҳим бир бўғини сифатида қаралади, бу нафақат шахсий масала, балки у ижтимоий аҳамият касб этади.
Зеро, комил инсон – ҳар томонлама фаровон, бекаму кўст, соғлом оилада тарбия топади, улғаяди. Соғлом авлодни вояга етказиш, соғлом оилавий муҳитни шакллантириш давлат сиёсатининг устивор масаласи сифатида эътироф этилгани бежиз эмас. Оиланинг давлат муҳофазасида бўлиши ҳақидаги қоида 1948 йил 10 декабрда халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси”да давлатлар зиммасига юклатилган муҳим вазифалардан иборат бўлиб, у кенг маънога эга.
Бунда оилани жамиятнинг табиий ва асосий қуйи ҳужайраси сифатида, унинг дахлсизлигини яхшилаш, болаларга таълим ва тарбия бериш, оналар ва ишга яроқсиз оила аъзолари учун зарур бўлган моддий имтиёзлар туғдириш ва оилани мустаҳкамлаш борасида шунга ўхшаш йўлга қўйиш лозим бўлган муҳим масалалар назарда тутилади.
Мамлакатимизда оилани мустаҳкамлашга, ёш авлодни жисмоний ва руҳий соғлом қилиб тарбиялашга ғоят катта аҳамият берилмоқда.
Сўнгги йилларда қонун, фармон ва қарорлар қабул қилиш йўли билан амалга оширилган тадбирлар оилаларга, аёлларга, кўп болали ва ёлғиз оналарга, мактаб болалари ва студентларга давлат томонидан берилган моддий ва маънавий ёрдамлар соғлом авлодни тарбиялаш учун замин тайёрламоқда.
Давлат миқёсидаги масала сифатида оила институтининг ҳуқуқий асослари аввало Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган. Бош Қомусимизга мувофиқ оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланиб, у жамият ва давлат муҳофазасидадир.
Асосий Қонунимизда бу борада белгиланган устивор қоидалар қатор қонунлар, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Оила, Фуқаролик ва Меҳнат кодексларида, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги, “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида”ги каби қатор қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган, унга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатилиши ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланган.
Оила жамият ижтимоий таркибининг муҳим бўғини сифатида ўзига хос ижтимоий вазифани бажаради.
Айниқса, оилада бола тарбияси, кексаларга ҳурмат, кичикларга ғамхўрлик қилиш, эр- хотиннинг бири- бирига муомала маданияти, шарқона анъаналарни сақлаш ва уларга риоя қилиш каби муҳим аҳамиятга эга бўлган маънавий муносабатлар мужассамлашгандир.
Никоҳни тегишли давлат органларида расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган масалалар Оила кодексининг 13-17, 212-217-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари” билан тартибга солинади.
Маълумки, оиланинг ҳуқуқий асосини фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қонуний рўйхатдан ўтказилган никоҳ ташкил этади. Шариат қоидаларига асосан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас ва ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди.
Оила қуриш остонасида турган ёшлар учун никоҳ тузиш шартлари, унинг тузилишига монелик қиладиган ҳолатлар, шунингдек, мумкин қадар кам учраши мақсадга мувофиқ бўлган никоҳдан ажралиш ҳолати ҳамда унинг ҳуқуқий ва салбий оқибатлари, бундай ҳолат юзага келганда эса ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби масалалар муҳим бўлиб, уларга бу борада аниқ йўналишлар бериш масаласи ўз долзарблигини йўқотмайди.
Боғот тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Зилолахон Алтибаева
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali

#ИЖТИМОИЙ_БЕКАТ
#ЁШЛАРИМИЗ_БОР_БЎЛСИН
✅ КИБР НИМА?
Кибр бор жойда самимият йўқолади. Кибр инсонларни халқдан, дўстлардан узоқлаштириши ҳам бор гап.
Ушбу лавҳамиз қаҳрамони кибрга берилган инсонга муносиб жавоб берди.
Ролигимиз орқали томоша қилинг.
🔷Иймони бутун инсон ҳеч қачон кибрланмайди.

#СУДЛАР_МИНБАРИ
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИГИГА ОИД МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШНИНГ ЯНГИЛАНГАН ТАРТИБИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИНИНГ МАЗМУН- МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқишнинг янгиланган тартибини белгилаш тўғрисидаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, фуқаролик масалаларини кўриб чиқишда илғор ахборот- коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ватандошларимизни мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни қўллаб- қувватлаш жараёнига фаол жалб этиш учун қўшимча шарт- шароитлар яратилади.
Ушбу Фармон асосида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низоми тасдиқланиб, Низомда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари юзасидан илтимосномалар, аризалар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда қарор қабул қилиш тартиби белгиланган.
Бунда асосан, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш, Фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш асослари ва расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлаш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик ҳақидаги маълумотномаларни беришга оид материалларни кўриб чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид қарорларни ижро этиш ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича ишлаш тартиблари белгилаб қўйилган.
Хулоса қилиб айтгандa, ушбу соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг барчаси фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга ва мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни қўллаб- қувватлаш жараёнида фаол иштирок этишида кенг йўл очиб беради.
Боғот туманлараро иқтисодий
суди судья ёрдамчиси Ж.Б.Йўлдашев