Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati | Rasmiy kanal
6.55K subscribers
47.9K photos
5.49K videos
30 files
8.69K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Download Telegram
БОҒОТДА ОММАВИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

📝 Президентнинг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси 1-ўринбосари Бахтиёр Исломов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Боғот туманида оммавий қабул ўтказди.
Оммавий қабул давомида Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев туман доирасидаги барча мурожааатларни ўзига қайд этиб олди ва ҳар бир мурожаатчи билан яна алоҳида суҳбатлашди. Масъулларга ҳар бир саволга жавоб топиш ва мурожаатнинг ижросини амалга ошириш учун уч кун муҳлат берди.

Туман ҳокими раҳбарлигида туман доирасида ечиладиган муаммолар ва мурожаатларга ечим топиш ҳамда халқни рози қилиш мақсадида тизимли ишлар давом этмоқда.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogittumanihokimligikanali
Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий ва адолатли баҳодир!

Аввал хабар берилганидек, Давлат раҳбарининг тегишли топшириғи асосида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи таркибида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шухрат Узаков томонидан Хоразм вилоятининг Тупрққалъа, Қўшкўпир, Боғот ва Урганч туманларида сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда вилоятнинг барча туманлари аҳолиси қамраб олинди.

Ўтказилган сайёр қабуллар давомида аҳолидан келиб тушган мурожаатларни жойида ҳал этиш борасида аниқ ва тезкор чоралар кўрилди, мурожаатчиларнинг аксарияти муаммоларига ечим топганидан хурсанд бўлди.

Жумладан, жорий йилнинг 19 - 21 май кунлари ўтказилган қабулларда келиб тушган 180 та мурожаатнинг 35 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 34 таси юзасидан қонун талаблари бўйича тушунтиришлар берилди, муддат талаб қиладиган 111 та мурожаатларни ҳал қилиш юзасидан тегишли идора ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Масалан, Янгибозор туманида яшовчи А.Ф.нинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилиб, унга 30 млн. сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди ва тадбиркорлик фаолияти йўл қўйилди.

Ёки, фуқаро Ў.У.нинг суд қарори асосида унга 4,5 млн. сўм миқдоридаги пулларни ундириш белгиланган бўлсада, ҳозирги кунга қадар ижро қилинмаётганидан шикоят қилган, қабул кунлари қарздорлик пуллари тўлиқ ундирилиши таъминланиб, мурожаат қаноатлантирилди.

Таъкидлаш лозимки, қабулнинг дастлабки кунларидан бошлаб, ногиронлиги мавжуд фуқаролар ва уларнинг яқин қариндошларининг мурожаатлари асосида уларга ногиронлик аравачалари ва бошқа реабилитация воситалари тақдим этилиши таъминланди.

Бу эзгу ишлар аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлашга, бугунги кундан рози бӯлиб яшашларига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_БИЗ_ҲАҚИМИЗДА

БОҒОТ ТУМАНИДА ТЕХНИКАЛАР ҒАЛЛА ЎРИМИГА ТЎЛИҚ ТАЙЁР

20.05.2021

📲@XorazmTELEKANAL
_______________________
❗️Манба @XorazmTELEKANALидан олинди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogittumanihokimligikanali
#ХАБАРЛАР

БОҒОТЛИК ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЁЗГИ ДАМ ОЛИШ МАВСУМИГА ТАЙЁР БЎЛГАН БОЛАЛАР ОРОМГОҲЛАРИ ҲОКИМ НАЗОРАТИДА
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanalj
Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 йил 319-сон қарори).

❗️Қарорга кўра, Мактабгача таълим вазирлиги ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ (Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими) билан интеграциялашувини таъминлайди.

Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати хабар беришича, давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);

болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш;

бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш;

хато киритилган маълумотларни тузатиш;

давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.

❗️Жорий йил ўқув йилининг 31 май кунига қадар етти ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Xorazm.uz
📖 Хоразмда 2 талаба қори бўлди

Урганч шаҳридаги Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юртининг 2 талабаси – Саидназар Бекназаров (Урганч тумани) ва Жалолиддин Ўроқов (Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани) Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаб, қори бўлишди.

Шу муносабат билан мадрасада «Қори оши» ташкил этилди. Билим юрти мудири Давронбек Абдиқодиров илм фазилати ва қорилар фазли тўғрисида маъруза ўқиб, толиби имлар ҳақига дуо қилди.
22 МАЙ - ХАЛҚАРО БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИК КУНИ
#КУН_ТАРИХИ

22 май -Халқаро биологик хилма- хилликни сақлаш куни.
МАФТУНКОР ТАБИАТ!

1995 йили БМТ Бош Ассамблеяси томонидан ушбу кунни байрам сифатида нишонлаш эълон қилинган. Қарорда эса 29 декабрь ушбу экологик санани нишонлаш куни дея белгиланган. Шу куни Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция кучга кирган. Унда нимага ушбу кун 22 майда нишонланади? Кўп байрамлар қиш ойларига тўғри келганлиги ва кўп мамлакатлар экологлари Биологик хилма-хиллик кунини декабрнинг охирида нишонлаб, турли қийинчиликларга дуч келишган. Шунинг учун 2000 йилда БМТ Бош Ассамблеяси бу байрамни 22 май-Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенциянинг мувофиқлаштирилган матни қабул қилинган кунда нишонлашга қарор қилди. Ўзбекистон Республикаси 1995 йилда ушбу халқаро конвенцияга қўшилди. Мамлакатимизда БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик жамғарма томонидан фаол қўллаб-қувватланган “Биохилма-хилликни сақлаш бўйича миллий стратегия ва ҳаракат режаси” ишлаб чиқилган. Ушбу конвенцияда учта асосий мақсад кўрсатилган бўлиб, булар-биологик хилма-хилликни сақлаш, унинг таркибий қисмларидан уларга зарар етказмаган ҳолда фойдаланиш ҳамда манфаатларни ҳаққоний ва тенг тақсимлашдир. Халқаро биологик хилма-хиллик кунининг асосий мақсади флора ва фауна вакилларининг йўқолиб кетиш муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборат. Жадал тараққиёт сари одимлаётган ҳаётда табиатга бўлган салбий таъсирлар соат сайин ортиб бормоқда. Ер куррасида флора ва фаунанинг қисқараётгани оқибатида ҳимояга ўта муҳтож бўлиб қолмоқда. Биологик хилма-хиллик биосферани шакллантиради. Маълумки, биосферада бошқа биологик турлар билан бир қаторда инсон ҳам истиқомат қилади. Биосферанинг яшовчанлиги,шу билан бирга, биологик хилма-хиллик даражаси мавжудлиги кўпроқ инсон фаолиятига боғлиқ бўлиб қолмоқда. “Биологик хилма хиллик” атамасини инглиз табиатшуноси ва саёҳатчиси Генри Бейтс “Табиатшунос Амазонкада” асарида бир соатлик сайр давомида капалакларнинг 700 турини учратгани ҳақида таасуротларини баён этаётганида илк бор қўллаган. Биологик хилма-хиллик-муайян яшаш муҳитидаги табиий келиб чиққан турли организмлар мажмуаси. Биологик хилма-хиллик жаҳондаги ҳар бир давлат учун ҳаётий муҳим манба ҳисобланади. Уни ҳимоялаш ва асраб авайлаш келажак авлодлар ва курраи заминдаги ҳаёт барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу санага бағишланган тадбирлар мамлакатимиз пойтахтидан тортиб барча вилоятлар, туманлар ва чекка чекка маҳаллаларда жуда кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Жумладан, туманимизнинг маданият ва истироҳат боғларида, мафтункор табиатимиз бағрида, барча маҳаллаларда атроф муҳит ва инсонлар саломатлигини мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этадиган қутлуғ сана кенг нишонланмоқда. Айниқса, ана шундай жозибадор фарахбахш тадбирлар туманнинг “УЗУМЗОР” ва “НУРАФШОН” шаҳарчалари ҳамда “ЮКСАЛИШ”, “НАВБАҲОР”, “ОРТИҚ ОТАЖОНОВ”, “ЯНГИ ҚАДАМ”, “САҲОВАТ”, “ҒАЛАБА”, “ЁШ ЎСМИР”, ”НАЙМАН” ва “БЎКА” маҳаллаларида “Мафтункор табиат”, “Табиат мўъжизалари”, “Онажоним табиат”, “Биз табиатни севамиз”, “Менинг мафтункор ўлкам”, Мусаффо табиат-саломатлик кафолати” ва бошқа мавзулардаги кўргазмали чиқишлар, куй-қўшиқлар ва рақсларга уланиб кетди.

Улуғбек Ибраҳимов Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
ТАБИАТГА МЕҲР БОЛАЛИКДАН БОШЛАНАДИ

Боғот тумани Баркамол авлод болалар мактаби бугунги кунда болажонлар учун энг севимли масканга айланган. Боиси, улар мактабда турли тўгаракларга жалб қилинишлари орқали энг севимли машғулотлари билан шуғулланишади. Машғулотлар эса бевосита келажагимиз эгалари бўлган болажонларнинг иқтидор ва истеъдодларини юзага чиқаришга, қобилиятларини намоён этишларига туртки бўлади.
“Бичиш-тикиш”, “Тўқиш”, “Компьютер сабоқлари”, “Либослар дизайни”, “Юмшоқ ўйинчоқлар” тўгараклари билан бирга гуллар ва ўсимликларни парваришлаш тўгараги ҳам йўлга қўйилган.
Болалар ушбу тўгаракда фаол иштирок этар эканлар, гулларга ва қушларга бўлган меҳри ошиб, уларни асраб-авайлаш, қадрлаш лозим эканликларини яна бир бор теран англаб етмоқдалар.
Албатта, табиат бу- биз, бизнинг борлиғимиздир. Уни асраб- авайлаш барчамизнинг бурчимиз. Бугун шуни таъкидлаш лозимки, эртанги кунга бўлган ишонч, меҳр бугун дан базтли ва беғубор болаликдан бошланади.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
ТАШАККУРНОМА МУБОРАК!!!
Жорий йилнинг 19-21 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари бошқарув органлари ва Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими хизматларининг сув босиш хавфи юзага келганда аҳолини шартли эвакуация қилиш тадбирларини ташкил этиш бўйича республика миқёсидаги қўмондоник-штаб ўқув машқлари ўтказилди.
Хоразм вилоятида ўтказилган машқларда фаол иштирок қилганлиги муносабат билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Бекчанова Дилбар Зариповна Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан "ТАШАККУРНОМА" билан тақдирланди.