Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#БУГУН
#ЖАРАЁН

Тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳалари туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.

⚡️Бугунги кунда туманда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Тадбиркорлар ислоҳотчи бўлиб, ҳудуднинг ижтимоий- иқтисодий ривожланишида муҳим куч эканлигини барча яхши тушуниб етмоқда.

Зеро, тадбиркорларнинг юрт фаровонлигини таъминлашдаги ҳиссаси беқиёс.

🇺🇿Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев инвестиция лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан «Қалажиққалъа» ва «Оқ тепа» маҳаллаларидаги тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди.

Туман ҳокими янги лойиҳаларни амалга ошириш ва янги иш ўринлари яратишни мақсад қилган ишбилармонларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳар доим тайёр эканлигини улар билан бўлган суҳбатда таъкидлади.

Вақт талаб этадиган масалалар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ЖАРАЁН
Боғот тумани ҳокими ўринбосари Дилафруз Абдуллаевага тумандаги корхона ва ташкилотларнинг масъуллари февраль ойи якуни бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот бердилар. Туман ҳокими ўринбосари барча масъулларни март ойига режалаштирилган чора- тадбирлар режаси билан таништирди ва галдаги тезкор топшириқларни берди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#жараён

🔰БОҒОТ ТУМАНИДА «ЯШИЛ МАКОН» УМУМИЛЛИЙ ДАСТУРИ АМАЛДА

▫️Кўклам уйғониш фасли - далаларда иш фасли. Деҳқон  ризқ-рўз, ҳосил яратувчиси. Асл деҳқон учун бўш вақтнинг ўзи бўлмайди. Айни кунларда Боғот туманидаги барча  фермер хўжаликларида баҳорги ишлар бошланди.

Айни дамда туман ҳокими ўринбосари Қаҳрамон Ражабов, Боғот тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Исломбой Рахимовлар ҳудудлардаги фермер хўжаликларида амалга оширилиши режалаштирилган тадбирларни бўйича энг долзарб топшириқларни масъулларга тушунтирди.

Жараён давомида фермерлар ҳамда соҳа мутахассислари билан ғалла парваришини кучайтириш, бунда маҳаллий ўғит билан озиқлантириш бўйича қишлоқ хўжалиги ишчи гуруҳи томонидан масъулларга тавсиялар берилди.
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
#ЖАРАЁН
Боғот тумани ИИБ бошлиғи, 3- сектор раҳбари Э.Аҳмедов бошчилигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида 19 нафар хотин-қизлар ўзининг маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжаликларга ишга қабул қилинди.

Меҳнат ярмаркасидан кейин «Аёллар дафтари» 4- босқич 1-тоифага киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин- қизлар микроавтобусларда тумандаги корхоналарга экскурсия қилдирилди. Ишсиз хотин-қизлар «Greet Cotton» МЧЖ, «ХORAZMTEX» МЧЖ ҳамда «Perfekt logistics» мева-сабзовотларни қуритиш корхонаси фаолияти ва иш жараёни билан яқиндан танишдилар. Танишув жараёнида «Greet Cotton» МЧЖ га 5 нафар, «XORAZMTEX» корхонасига 7 нафар хотин-қизлар ишлаш истагини билдирдилар ҳамда ушбу жараёнда 12 нафар ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланди.

Сектор раҳбари томонидан хотин- қизларнинг муаммолари тингланиб, ижроси учун галдаги редалар амалга оширилмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ЖАРАЁН
#Назорат_карточкалари_топширилди

Боғот тумани 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи Хушнуд Жуманиёзов сектор ҳудудидаги «Гулшан», «Нурли маскан», «Обод» маҳаллаларидаги оғир шароитда яшайдиган хонадонларга маҳалла фаоллари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 72/16-сонли қарор моҳияти тушунтириб, ҳар бир хонадонга «Назорат карточкаси» тахтачаларини тарқатдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ЖАРАЁН
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ

Боғот туманида Президентимизнинг «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим» деган сўзлари ҳар бир раҳбар учун дастуриламал бўлмоқда. Аҳолининг ҳаётий талаб, эҳтиёжларини таъминлаш, одамларни рози қилиш йўлидаги залворли ишлар айнан ана шундай ҳаётбахш ғоялар асосида олиб борилиб, тобора янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.

Бугун туман ИИБ бошлиғи, 3- сектор раҳбари Э.Аҳмедов халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишлаш мақсадида маҳалла, уйма-уй юриб, хонадонлар шароити билан танишиб, аҳоли муаммолари ва ижтимоий- иқтисодий масалаларини ўрганди ва асосий эътибор — оғир ижтимоий аҳволдаги инсонларни қийнаётган масалаларга ечим топишга қаратилди. Сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган оғир шароитдаги хонадон аъзолари билан суҳбатлашди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ижобий ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ИНСОНГА_ЭЪТИБОР
#ЖАРАЁН
Боғот тумани Тиббиёт бирлашмасида шифокорлар томонидан 5 нафар ўт тош касаллиги сурункали тошли холецистит билан касалланган беморлар билан лапароскопик холецистэктомия операциясини ўтказдилар.

Операция жараёнларида Боғотлик элдошимиз, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Хоразм вилояти филиали раҳбари, қўли гул жарроҳ Ҳусан Нуруллаевич Бекчанов қатнашди.

Туманнинг Ортиқ Отажонов маҳалласида яшовчи 1975 йилда туғилган, 4 йилдан буён ушбу касаллик билан оғриб келаётган бемор Садоқат Рахмонова Боғот туманининг ўзида беморларга яратилиб берилаётган бундай шароитлар учун давлатимиз раҳбарига чексиз миннатдорлик билдирди.

Юқорида туманда шифокорлар томонидан беморларни худди пойтахтдагидай шароитларда операция қилинаётган жараёндан лавҳаларни кўряпсиз.

Дарҳақиқат, Боғотда ислоҳотлар самараси сабабли, инсонга бўлган эътибор туфайли қўли енгил шифокорлар томонидан минглаган инсонлар ўзларининг соғлиқларини тиклашдек бахтга сазовор бўлмоқдалар.
@bogottumanihokimligikanali
#ЖАРАЁН

ЁШЛАР САЛОМАТЛИГИ ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Боғот туманидаги оилавий поликлиникпларда, оилавий шифокорлик пунктларида, кўп тармоқли марказий поликлиникада 18-30 ёшгача бўлган аҳоли қатлами профилактик кўриклар, скрининг дастурлари ташкиллаштирилиб тиббий кўрик ўтказилмоқда.

Боғот туманида жами 18-30 ёшгача бўлган аҳоли 33 878 нафарни ташкил қилади.

Ушбу ёш оралиғидаги аҳолининг айни кунларда 7 972 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди, кўрик жараёнлари давом этмоқда.

Соғлиғингизга бефарқ бўлманг!

«Ёшлар саломатлиги ойлиги»да фаол иштирок этишингизни ва доимо соғлом бўлишингизни тилаймиз.

Боғот тумани Тиббиёт бирлашмаси координатори, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Барно Саидова
@bogottumanihokimligikanali
#ЖАРАЁН

БОҒОТ ТУМАНИДА «ОМБУДСМАН МАКТАБИ» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

«Омбудсман мактаби» лойиҳасини амалга оширишдан асосий мақсад –аҳолини мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги туб ўзгаришлар тўғрисидаги хабардорлигини оширишдан иборатдир.

Боғот туманида ўтказилган тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров, вилоят Адлия бошқармаси ҳуқуқий ахборот бўйича бош маслаҳатчиси Р.Ибрагимов, Боғот тумани ИИБ ХПБ ХКМБ катта инспектори О.Ражабова, “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқий маслаҳат бюроси раҳбари У.Рахимов, Боғот тумани Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Т.Мирзаев, шунингдек, Боғот тумани маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалла фаоллари иштирок қилди.

Тадбирда иштирокчиларга ҳуқуқий саводхонликни тарғиб этувчи китоблар совға қилинди. Тадбир якунида сайёр қабул ўтказилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ЖАРАЁН

ТАЪЛИМ ДАРГОҲЛАРИНИНГ ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ ДОИМИЙ НАЗОРАТИДА

Боғот туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Э.Э.Аҳмедов томонидан Тозабозор маҳалласида жойлашган 37-сон, 22-сон мактаблар, 9-сон  мактабгача таълим ташкилоти ва Огоҳий оилавий шифохона пунктинининг  куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича мавжуд муаммолар  ўрганилиб аниқланган камчиликлар бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

@bogottumanihokimligikanali
#Боғот
#Жараён

Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров 34-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, хоналардаги ҳароратни, қозонхона ва иситиш тизимларини, кўмир сақлаш омборхоналаридаги кўмир захираларини кўздан кечирди.
Шунингдек, масъул ходимларга қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш учун ҳушёр бўлиш ва  иситиш тизимларини назоратсиз қолдирмаслик кераклигини таъкидлади.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ЖАРАЁН

БОҒОТ ТУМАНИДА АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҚАТЛАМЛАРИ ВА ЯШАШ ТАРЗИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА
.

Замонавий давлат хизматчиларининг ўз олдига қўйилган асосий вазифаси ва лавозим мажбуриятларини бажариш шиддат билан ривожланиб бораётган мамлакатимиз иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётида қанчалик мураккаб бўлмасин, ҳар бир соҳа вакилларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳаётидан бир лаҳза бўлсада уларга вақт ажратиб меҳр ва саховат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳолидан хабар олиб туриш кундалик ҳаётий тарзига айланиб қолмоқда.

Айни дамларда туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъул ходимлари иштирокида туманимизда ҳаёт кечираётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, жумладан ногиронлиги бўлган кексалар, хотин-қизлар, болалар ҳолидан хабар олинди.  

"Ижтимоий давлат" тамойиллари асосида мазкур фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясига оид конституциявий ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, аҳолига ижтимоий хизматларни кўрсатиш сифатини тубдан ошириш мақсадида 20 нафар фуқарога 20 та ҳасса, 17 нафар фуқарога 17 жуфт қўлтиқ таёқлар, 18нафар фуқарога эшитиш мосламалари, 1нафар фуқарога юриш мосламаси, 2 нафар фуқарога 2 жуфт тирсакли ҳасса, 5 нафар фуқарога кўзи ожизлар ҳассаси, 42 нафар кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга аравачалар бепул етказиб берилди.

Бундай ижтимоий ҳимояга ва меҳрга муҳтож ёлғиз яшовчи кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда пенсионерларга кўрсатилаётган эътибор халқимизнинг кўтаринки руҳда яшаб, эртанги кунига ижтимоий давлатимизга янада ишончи ортишига дастуриамал бўлади.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#Жараён

ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТДА

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Президент фармон ва қарорларининг жойлардаги ижросини ўрганиш мақсадида Боғот туманида ўрганишлар олиб боришди. Халқ вакиллари Боғотда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида дастлаб туман ҳокими Жаҳонгир Назаров билан учрашиб, ишчи гуруҳнинг мақсади, туманда амалга оширилаётган ишлар ҳолати ва галдаги вазифалар хусусида фикр алмашдилар.

Шундан сўнг   депутатлар туман ҳокими ўринбосари И.Рахимов билан томорқасида иссиқхона қуриб, ердан самарали фойдаланаётган хонадонларга бордилар. Қувонарлиси, Нурафшон маҳалласининг ҳар бир хонадонида иссиқхона бор, аҳоли иссиқхонадан йилига 2 маротаба ҳосил олади. Депутатлар кўмирга мослаштирилган иссиқхоналар ва чегара ҳудуддаги кўлларни ўргандилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати