Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati | Rasmiy kanal
6.53K subscribers
47.7K photos
5.47K videos
30 files
8.64K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Download Telegram
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ
#ПРОФИЛАКТИКА_КУНИ_ТАДБИРЛАРИ

БОҒОТИМНИНГ АЁЛЛАРИ ДОИМО ЭЪЗОЗЛАНАДИ

Дарҳақиқат, Боғот туманида аёллар эъзозланаётгани тадбиркор хотин-қизларнинг сони кундан кунга ошаётганидан, улар ўртасида соғлом рақобатлашув бўлаётганидан ҳам англаш мумкин.

Бугун Пайшанба - профилактика куни муносабати билан «Оқ тепа» маҳалласининг қўли гул нонвой тадбиркор аёллари билан туман ҳокимлиги ва туман
ИИБ ходимларининг қизғин суҳбатлари иш устида бўлиб ўтди.

Боғот тумани
ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Насиба Артиқова тадбиркор аёлларга Президентимиз томонидан чиқарилаётган фармон, фармойиш ва қарорларнинг мазмун - моҳиятини, яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш кераклигини дилдан суҳбатлашиб тушунтириб берди.

Боғот тумани ҳокимлиги хотин-қизлар бўлими
бош мутахассиси
Умида Отажонова
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ
#НАЗОРАТ

Боғот тумани ҳудудида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 6 декабрь кунидан 26 декабрь кунига қадар ўтказилаётган “Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” ойлиги давомида
Боғот туманида фаолият юритаётган ОТМларга ўқувчиларни тайёрлашга йўналтирилган тайёрлов курслари назорат тартида ўрганилди.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#ЖАРАЁН
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ

БОҒОТ ТУМАНИ ИИБ БОШЛИҒИ ТАШАББУСИ БИЛАН ИШСИЗ ЁШЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

💠Хабарингиз бор, Боғот туманида 2022 йил 6 декабрдан 26 декабргача туман ҳудудидаги «Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш» ойлиги давом этмоқда.

Муаммоли оилаларга ёрдам бериш мақсадида Боғот туманидаги 1-сон касб- ҳунар мактаби биносида туман ҳокимлиги, туман
ИИБ бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими, туман АБК маркази билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

📈Меҳнат ярмаркасида иш излаётган ёшлар, касб- ҳунар мактаби битирувчилари учун Боғот туманидаги
корхона, ташкилотлар мавжуд иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Ёшларнинг мурожаатларига туман ИИБ бошлиғи ижобий ечим топишда амалий кўмаклар беди ва ёш авлодни ватанни севиш, элни ардоқлашга чақирди

✍️Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#БОҒОТ
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ

«Боғот тумани ИИБ бошлиғи кубоги» ғолиблари тақдирланди

Боғот тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Эргашбек Аҳмедов ташабусси билан уюшмаган ёшлар ўртасида спорт турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Мусобақа натижаларига кўра, қизлар ўртасида ва ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақалврда🥇1-ўринни «Деҳқонобод» маҳалласи жамоаси қўлга киритди.

Боғот туман ИИБ бошлиғи Эргаш Аҳмедов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Отажон Матниёзов, туман ҳокимлиги ходимлари мусобақа ғолибларини табриклаб, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
https://t.me/bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЖАРАЁН
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ

БОҒОТ ТУМАНИ ИИБ БОШЛИҒИ ТАШАББУСИ БИЛАН ИШСИЗ ЁШЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

💠Хабарингиз бор, Боғот туманида 2022 йил 6 декабрдан 26 декабргача туман ҳудудидаги «Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш» ойлиги давом этмоқда.

Муаммоли оилаларга ёрдам бериш мақсадида Боғот туманидаги 1-сон касб- ҳунар мактаби биносида туман ҳокимлиги, туман
ИИБ бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими, туман АБК маркази билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

📈Меҳнат ярмаркасида иш излаётган ёшлар, касб- ҳунар мактаби битирувчилари учун Боғот туманидаги
корхона, ташкилотлар мавжуд иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Ёшларнинг мурожаатларига туман ИИБ бошлиғи ижобий ечим топишда амалий кўмаклар берди ва ёш авлодни ватанни севиш, элни ардоқлашга чақирди

✍️Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЖАРАЁН
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ

«БОҒОТ ТУМАНИ ИИБ БОШЛИҒИ КУБОГИ» ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

💠Хабарингиз бор, Боғот туманида 2022 йил 6 декабрдан 26 декабргача туман ҳудудидаги «Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш» ойлиги давом этмоқда.

Боғот туманидаги 1-сон касб- ҳунар мактаби биносида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган мусобақаларнинг ғолибларини туман ҳокимлиги, туман
ИИБ бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида тақдирлаш тадбири ташкил этилди.

Боғот тумани ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов ёшларга ўзи ҳам болалигидан спортни севгани, айниқса каратэ ва белбоғли кураш бўйича кўплаб мусобақаларда ғолиб бўлганини гапириб берди.

Спортчи ёшларни туман ИИБ бошлиғи Эргаш Аҳмедов доимий равишда спорт билан шуғулланиш, ватанни севиш, элни ардоқлашга чақирди.

✍️Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

@bogottumanihokimligikanali
#ЙИЛ_САРҲИСОБИ

#ИИБ_БОШЛИҒИ_ҲИСОБОТИ

БОҒОТ ТУМАНИ ИИБ БОШЛИҒИ Э.Э.АҲМЕДОВНИНГ «НОТИНЧ, АЖРИМ ЁҚАСИДАГИ ОИЛАЛАР ВА АЁЛЛАР БИЛАН ИШЛАШ» ОЙЛИГИ ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТИ

Жорий йилнинг ўтган даври мабойнида туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда бир қатор олиб борилаётган чора- тадбирларга қарамасдан қўни- қўшни, қариндош- уруғлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда ажрим ёқасига келган оилалар учраётганлигини инобатга олиб, 5 ноябрдан 30 ноябрга қадар 4 та сектор раҳбари ташаббуси билан “Нотинч, ажрим ёқасидаги оилалар ва аёллар билан ишлаш” ойлиги ўтказилди.

"Нотинч, ажрим ёқасидаги оилалар ва аёллар билан ишлаш” ойлиги давомида 4 та сектор раҳбари ҳамкорлигида туманда яшовчи ўрталарида ўзаро низо мавжуд бўлган оилалар, қариндош- уруғ, ққўни- қўшнилар ва ажрим ёқасига келган оилаларни яраштириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ишлаб чиқилиб ижрога қаратилди.

Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида олиб борилган ижобий ишлар натижасида туман ҳудудида яшовчи ўрталарида ўзаро низо мавжуд бўлган оилалар, қариндош- уруғ, қўни- қўшнилар ва ажрим ёқасига келган 201 та оилалардан 93 та оила чиқарилиб, қолган 108 та оилалар сектор раҳбарлари уларнинг ўринбосарлари, туман ИИБ, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва хотин-қизлар бўйича ўринбосари, депутатлар, отинойи, имом хатиблари, ХТБ ва МТ маьсул ходимлари ҳамда тегишли идора-ташкиолатдан 12 нафар ходимлардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб ўрганилди.

Тадбир давомида 104 нафар ажрим ёқасига келган оилалар ўрганилиб, 17 нафари яраштирилиб, 29 нафар фарзанднинг етим бўлиши олди олинди.

Бундан ташқари, тадбир давомида 12 нафар фукарони бандлиги таъминланди, 6 нафар фукарони уй-жой масалалари буйича муаммолари ижобий хал килинди, 9 нафар фукароларни алимент пулини ундиришда амалий ёрдамлар берилди, 36 та оила билан профилактик суҳбат ўтказилди, 32 та оилага хуқуқий маслахат берилди, 6 та оилага кредит ва субсидия асосида амалий ёрдам бериш юзасидан тегишли чоралари кўрилди, 10 нафар фукарога моддий ёрдам берилди, 2 нафар фукарога тикув машинаси берилди, ўзаро низо мавжуд бўлган оилаларнинг, 12 та оила аъзолари касб-ҳунар ўрганишлари учун мономарказда ўкиш имконияти яратилди.

Тумандаги “Енгил саноат” техникуми биносида “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилиб, 19 нафар фукарони бандлиги таъминланиб, 13 нафар фуқарога касб-ҳунарга ўқитиш учун йўлланма берилди.

Жорий йилнинг 5 ноябрдан 30 ноябрга қадар ўтказилаётган “Нотинч, ажрим ёқасидаги оилар ва аёллар билан ишлаш” тадбири давомида ўрганилган 108 та оиладан 26 та оиланинг муаммолари ижобий хал қилиниб, рўйхатидан туширилди.

Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ишлар ҳар 10 кундан муҳокама қилиниб, қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб борилди.

Ҳозирги кунда ҳам ҳамкорликдаги профилактика ишлар давом қилдирилмоқда.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАБРИК
#ИИБ

Боғот тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин- қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Насиба Артиқованинг 8- март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган шеърий табриги

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ЖАРАЁН
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ

Боғот туманида Президентимизнинг «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим» деган сўзлари ҳар бир раҳбар учун дастуриламал бўлмоқда. Аҳолининг ҳаётий талаб, эҳтиёжларини таъминлаш, одамларни рози қилиш йўлидаги залворли ишлар айнан ана шундай ҳаётбахш ғоялар асосида олиб борилиб, тобора янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.

Бугун туман ИИБ бошлиғи, 3- сектор раҳбари Э.Аҳмедов халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишлаш мақсадида маҳалла, уйма-уй юриб, хонадонлар шароити билан танишиб, аҳоли муаммолари ва ижтимоий- иқтисодий масалаларини ўрганди ва асосий эътибор — оғир ижтимоий аҳволдаги инсонларни қийнаётган масалаларга ечим топишга қаратилди. Сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган оғир шароитдаги хонадон аъзолари билан суҳбатлашди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ижобий ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ
#БОҒОТ

Пайшанба -- профилактика куни

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Боғот тумани Ички ишлар бўлимида ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов томонидан ўтказиладиган тадбирлар режалаштириб олинади.

▪️Бугун ИИБ ходимлари таълим масканларида ўқувчилар билан суҳбатлашди. Режа -графикка асосан ёшлар орасида ҳуқуқбузарликнинг ва оилавий низоларнинг олдини олиш бўйича МФЙ раислари, профилактика инспекторларининг ҳамкорлигида тадбирлар ўтказилди. ИИБ ходимлари маҳаллаларда хонадонларда фарзанд тарбияси масаласида ота-оналар билан учрашиб уларни доимий ҳушёрликка чақирдилар.
@bogottumanihokimligikanali
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ
#БОҒОТ

Пайшанба -- профилактика куни

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Боғот тумани Ички ишлар бўлимида ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов томонидан ўтказиладиган тадбирлар режалаштириб олинади.

▪️Бугун ИИБ ходимлари таълим масканларида ўқувчилар билан суҳбатлашди. Режа -графикка асосан ёшлар орасида ҳуқуқбузарликнинг ва оилавий низоларнинг олдини олиш бўйича МФЙ раислари, профилактика инспекторларининг ҳамкорлигида тадбирлар ўтказилди. ИИБ ходимлари маҳаллаларда хонадонларда фарзанд тарбияси масаласида ота-оналар билан учрашиб уларни доимий ҳушёрликка чақирдилар.
@bogottumanihokimligikanali
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ
#КИТОБ_БЕНАЗИР_ХАЗИНА

КИТОБ - МЕНИНГ ЭНГ ЯҚИН СИРДОШИМСАН!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрель кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида 100-сон фармойиши имзоланди.

Бунга асосан 1 майдан 1 июнга қадар "Маънавият ойлиги" қилиб белгиланди. Ушбу фармойиш ижроси сифатида бугун белгиланган режа асосида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Хусусан, Боғот туманидаги Ахборот-кутубхона марказида "Китоб-бебаҳо хазина" мавзусида ўтказилган тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда Боғот туман
ИИБ бошлиғининг маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда, ИИБ ходимлари, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси, ижодкорлар ва Ахборот- кутубхона маркази ходимлари иштирок қилдилар.

“Маънавият ойлиги" доирасида ўтказилган тадбир иштирокчилари шу ернинг ўзида кутубхонага аъзо бўлдилар ва мутолаа учун китоблар олдилар.
Боғот тумани
ИИБ ва туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарлари.
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ
#ФОТОРЕПОРТАЖ
#РЕЙДЛАР_ДАВОМ_ЭТМОҚДА

Ҳурматли Боғотликлар!

Боғот тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан туманимиз бўйлаб жиноятчиликни ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
@bogottumanihokimligikanali