Bog‘ot tumani hokimligi
6.68K subscribers
48.2K photos
5.51K videos
30 files
8.73K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО
#ҲУҚУҚИЙ_МАСЛАҲАТ_БЕРИЛДИ

БОҒОТЛИК ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ҲУҚУҚ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ ЎРТАСИДА МУЛОҚОТ УЧРАШУВЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Боғот туманидаги 1- сектор ҳудудидаги «Ёш ўсмир», «Қулонқорабоғ», «Меҳнат гули», «Пахтаобод» маҳалларидаги аёллар билан Боғот тумани ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов, Боғот тумани Фуқаролик ишлари бўйича суди раиси Сардорбек Каримов, туман прокурори ёрдамчиси З.Жуманиёзов, Жиноят ишлари бўйича Боғот тумани суди раиси Ҳикмат Саидов , Боғот туманлараро маъмурий судининг судьяси, Боғот тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилафруз Абдуллаева иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашув давомида давлатимиз томонидан яратиб берилган имтиёзлар ҳақида тўхталиб, аёлларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ_ТУМАНИ
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

СЕН ЕТИМ ЭМАССАН БОЛАЖОН..

ХУДАЙБЕРГАН ЯНГИ КОМПЮТЕРГА ЭГА БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5216-сонли қарорига асосан, ота-онасидан бевақт маҳрум бўлган болалар доимо диққат ва эътибордадирлар. «Маънавият» маҳалласида яшовчи Машарипов Худайберган Маркс ўғлига дарсдан ташқари бўш вақтида компьтерда янги дастурлар яратишга қизиқишини ҳисобга олиб, дастурлашни янада пухта ўрганиши учун 6 000 000 (олти миллион) сўмга ноутбук сотиб олиб берилди. Худайберганга туман ҳокими Шавкат Яхшибаев барча зарур шароитларни яратиб беришда бош бўлмоқда.

Худайберган билан туман ҳокими дилдан суҳбатлашар экан, Худайберганнинг орқасида тоғдек таянчи - Президенти борлигини, ҳар бир бола бахтли яшашга ҳақли эканини айтиб, унинг келажакда комил инсон бўлишини тилади.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ_ТУМАНИ
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

ОТА-ОНАЛАР ҚАРАМОҒИДАН
МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАР ҲАР ДОИМ ДАВЛАТИМИЗ ЭЪТИБОРИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5216-сонли қарорига асосан, ота-онасидан бевақт маҳрум бўлган болалар доимо диққат ва эътибордадирлар.

Туман раҳбари Шавкат Қурамбаевич байрам кунларида кўнгли ўксик болажонларни қалбига йўл топиш ва уларни рағбатлантириш юзасидан Боғот тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Асқарбек Жуманиёзов билан суҳбатлашди. Туман ҳокими масъулларга ҳар бир бола орқасида тоғдек таянчи - Президенти борлигини, болалар бахтли яшашга ҳақли эканини билиши лозимлиги, уларнинг келажакда комил инсон бўлишида барчамиз масъулликни янада оширишимиз лозимлиги юзасидан галдаги тезкор топшириқларни берди.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ_ТУМАНИ
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

«МЕҲР ДАФТАРИ» ДА ТУРГАН ЁШЛАРГА ЯНГИ КОМПЮТЕРЛАР БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5216-сонли қарорига асосан, ота-онасидан бевақт маҳрум бўлган болалар доимо диққат ва эътибордадирлар.

Боғотлик «Меҳр дафтари»да турувчи «Юксалиш» маҳалласида яшовчи Абдурафиқов Демир Жамшидовичга, «Маданият» маҳалласида яшовчи Озодов Умиджон Умар ўғлига дарсдан ташқари бўш вақтида компюьтерда янги дастурлар яратишга қизиқишини ҳисобга олиб, дастурлашни янада пухта ўрганиши учун компьютер жамланмасини туман ҳокими Шавкат Яхшибаев туманда ёшлар билан ишлаш шўъбаси мудири Асқарбек Жуманиёзов билан бирга топширди ва дилдан суҳбатлашиб, уларга орқаларида тоғдек таянчи - Президенти борлигини, ҳар бир бола бахтли яшашга ҳақли эканини айтиб, уларнинг келажакда комил инсон бўлишларини чин юракдан тилади.
@bogottumanihokimligikanali
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО
#БОҒОТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси» иштирокида «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5246-сонли қарори ижроси юзасидан Боғот туманида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Куни кеча Боғот туманинида Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан янгидан қуриладиган 2 та МТТ ер ўрни ҳамда «Боғистон» маҳалласидаги реконструкция қилиниши режалаштирилган 35-сон мактаб биноси туман ҳокими ўрынбосари Музаффар Қаландаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#БОҒОТ
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

Бугун Боғот тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Э.Аҳмедов раҳбарлигида ИИБ ходимлари иштирокида туман ҳокимлиги фаоллар залида йиғилиш ўтказилди. Унда Давлат раҳбарининг 2023 йил 20 январдаги Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ—10-сон қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодексида белгиланган бандлар ижроси юзасидан йўриқнома берилди.

@bogottumanihokimligikanali
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

ДИПЛОМ ВА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил апрел ойида ёшлар масалаларига бағишланган селектор йиғилишида «Ёшлар дафтари» маблағларининг 40%ни ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш харажатларига йўналтириш юзасидан топшириқ берилган эди. Боғотлик ёшларнинг талаб, истаклари бўйича, ишсиз ўтирган ёшлар Оқ тепа маҳалласида жойлашган “Bog‘ot dental clinik”  МЧЖ томонидан “Уй ҳамшираси” қисқа муддатли ўқув курсининг 2-гуруҳи бугун ўқишни тамомлади.

Ушбу ўқув курсида 23 нафар хотин-қизлар 3 ой ўқиш жараёнларида ҳамширалик сирларини тўлиқ ўрганиб, касбий малакаларини оширдилар. Уларнинг ўқиш харажатлари «Ёшлар дафтари» жамғармасидан қоплаб берилди.

Тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров бугун ҳамширалик курсини тугатган ёшлар билан учрашди, хотин-қизларга диплом ва сертификатларни топширди. Ҳамшира қизлар иш билан ҳам таъминланганликларини қувониб гапирдилар, бундай имкониятларни яратиб бераётган Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати