Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati | Rasmiy kanal
6.55K subscribers
47.9K photos
5.49K videos
30 files
8.69K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Download Telegram
БОҒОТ ТУМАНИ ПРОКУРОРИ ЁШЛАР МУАММОЛАРИНИ ТИНГЛАДИ

«САДОҚАТЛИ ФАРЗАНДЛАР - ЎЗБЕКИСТОНИМИЗНИНГ ФАХРИ» мавзусида Боғот тумани прокурори , 2- сектор раҳбари Алишер Рузметов Деҳқонбозор қишлоғи ёшлари билан «Узумзор» маҳалласида учрашув ва сайёр қабул ўтказди. 2- сектор раҳбари томонидан ёшларнинг муаммолари ва мурожаатлари тингланди.
Бугунги кунда Боғот тумани прокуратураси ходимлари туман прокурори бошчилигида ёшларни тадбиркорликка йўналтириш, иш билан таъминлаш, жамиятимизда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, умуман барча йўналишлар бўйича кенг қамровли тадбирларни узлуксиз равишда амалга ошириб келмоқда. Таъкидлаш лозимки, Боғот тумани прокуратураси ходимлари аҳолининг тинч- тотув, фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашни ўзларининг олий мақсадларига айлантириб олганлар. Бундай олий мақсадни амалга ошириш ҳар бир прокуратура ходимидан хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори масъулият ва ташаббускорлик билан бажаришни талаб этади. Шу ўринда, бу улкан ва масъулиятли вазифаларни бажаришда прокуратура ходимларининг ёшларни қўллаб- қувватлашлари ёшларимизга ўзгача куч-ғайрат ва шижоат бағишлайди.
Куни кеча, Боғот тумани прокурори Алишер Рузметов, сектор аъзолари ҳамда масъул ташкилотларнинг раҳбарлари билан биргаликда ёшлар билан учрашди. Қабулда ёшлар томонидан тадбиркорликни бошлашдаги учраётган тўсиқлар, банк кредити, кадастр масалалари бўйича айрим муаммоларга шу жойнинг ўзида ечим топилди. Қабул давомида чет элга ўқишга кетишни режалаштираётган ёшлар ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоблар олдилар.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ФОТОРЕПОРТАЖ
#БОҒОТ
ЁШ САНЪАТКОР БОБУРБЕК АРАПБОЕВ КАМЕРАМИЗ НИГОҲИДА...


ФОТОЖАРАЁН ОРҚАЛИ ТУМАНИМИЗДА БЎЛИБ ЎТАЁТГАН ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА СЎЗЛАЙМИЗ!

@bogottumanihokimligikanali
#ЎҚИНГ
#БУ_ҚИЗИҚ

СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

«ХАЙР, МАКТАБИМ!» ДЕБ КУЙЛАЁТГАН ЁШЛАРГА ОҚ ЙЎЛ ТИЛАЙМИЗ!

Сўнгги қўнғироқ мактабни битираётган ўқувчиларнинг анъанавий байрами бўлиб, у Ўзбекистон ва бошқа МДҲ мамлакатларида 25 май санасида, ўқув йилининг тугаши муносабати билан нишонланади. Байрам битирув имтиҳонларидан аввал, битирувчиларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилади.

Сўнгги қўнғироқ Россия, Беларус, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва бошқа бир қанча мамлакатларда 22- 25 май кунлари нишонланиб келинади. Бошқа мамлакатларда эса, ўқув даргоҳини тамомлаганлиги ва ўқув йили тугаганлигига қараб ўтказилади. Ушбу кунда битирувчилар мактаб билан хайрлашиб турли хил қўшиқлар ижро этишади, осмонга кабутар ва шарлар учиришади.
Ўзбек мактабларида кўп ҳолларда Равшан Собиров ва «Сетора» гуруҳи ижро этган «Хайр мактабим» қўшиғини айтишади. Ушбу ашула барча мактабларда 11- синф битирувчиларнинг мадҳияси каби янграйди. Сўнгги қўнғироқнинг энг қизиқарли анъаналаридан яна бири мактабни битираётган ўқувчи йигитлардан бири мактаб қўнғироғини мактабга энди қадам қўйган биринчи синф ўқувчиларига топширади. Кейин эса биринчи синф ўқувчиларидан бири давра бўйлаб битирувчиларнинг сўнгги қўнғироқларини чалиб беради.
Қўнғироқ садолари битирувчилар кўнглини юмшатиб кўзларига ёш келтиради. Чунки энди улар ўз уйидай бўлиб қолган жонажон мактабини, 11 йилдан бери ота- онасидай бўлиб қолган устозларидан ажралиб, улар билан хайрлашиб янги мустақил ҳаётга қадам қўйишади.
Яқинлашиб келаётган «Сўннги қўнғироқ», «Хайр, мактабим!» тадбирлари арафасида туманимиз ҳокимлиг сиз азиз 2021 йил битирувчи ёшларимизни ОТМ ўқишга кириш, ишга кириш каби беғубор орзуларингиз ушалишига чин юракдан тилакдошмиз.
Оқ йўл сизга 2021 йил битирувчилари!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Боғот тумани ҳокимининг
Матбуот котиби М.Абдуллаева
@bogottumanihokimligikanali
“Aёллар дафтари”га киритилганларга яна бир имтиёз берилди

https://effect.uz/?p=85995
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
БОШЛАНАЁТГАН ЯНГИ ҲАФТАНГИЗ ҲАЙРЛИ ВА ОМАДЛИ БЎЛСИН АЗИЗ БОҒОТЛИКЛАР!


Келинг, азиз элдошлар!
Яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини хонадонимизни, кўчамизни ва энг асосийси ҳар биримизнинг кичик ватанимиз бўлган ўзимиз яшаётган маҳаллани обод қилиб кутиб олайлик!

Умримизнинг яна бир қайтарилмас куни муборак бўлсин!

Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик тилайм
из.

Ҳаётингизнинг ҳар бир дақиқаси, ҳар бир куни файзли, барокатли ҳамда сиз учун ёқимли воқеаларга бой бўлиб ўтсин!

#ЎЗИНГИЗНИ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ АСРАНГ!

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#ФОТОФАКТ
#Хабарлар
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев масъул раҳбарлар билан «Ортиқ Отажонов» маҳалласида янгидан қурилган ва болажонлар ихтиёрига топширишга охирги тайёргарлик ишлари кетаётган «Оймомо» НМТТга бориб тайёргарлик ишларини кўздан кечирди. Тадбиркор билан суҳбатлашиб, таклиф ва тавсияларини берди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ХАБАРЛАР

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев Давлат хизматлари маркази раҳбари Зокир Бекназаров билан учрашиб марказ биносидаги шароитларни ўрганди ва мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф қилиш учун тезкор топшириқлар берди. Ушбу топшириқлар ижроси юзасидан ҳисобот бериш масаласини туман ҳокимининг Матбуот котиби М.Абдуллвевага юклади.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali