Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati | Rasmiy kanal
6.58K subscribers
47.9K photos
5.49K videos
30 files
8.69K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Download Telegram
#ТЕЗКОР_ХУШХАБАР
#ЁШЛАР_ОЙЛИГИ_ХАБАРЛАРИ

ҲОКИМ ЧЕМПИОНЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРДИ

БОҒОТЛИК ДЗЮДОЧИЛАР - «ОЛИМПИЯ ЧЎҚҚИЛАРИ» МУСОБАҚАСИДА 1- ЎРИННИ ЗАБТ ЭТДИЛАР

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт Вазирлигининг 2021 йил 25 майдаги 153 -сонли буйруғи ижросини таминлаш мақсадида жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида спортнинг дзюдо тури бўйича 2004 -2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида «ОЛИМПИЯ ЧЎҚҚИЛАРИ» Ўзбекистон кубоги мусобақасида Боғот тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб -интернатининг спортчи -ўқувчилари қатнашиб умум жаъмоа хисобида фахрли биринчи ўринни қўлга киритдилар. Дзюдо спорт тури бўйича эса Алимов Азизбек, Ражабов Бекзод, Қурёзов Бобохонлар 1-ўринни, Қаландаров Искандар 2-ўринни, Ботиров Жайҳун, Йўлдошев Анвар, Юсупбоев Инъомжон, Бектурдиев Билолбеклар фахрли 3-ўринни эгалладилар.
«ОЛИМПИЯ ЧЎҚҚИЛАРИ» Ўзбекистон кубоги мусобақасида Боғот тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб- интернати спортнинг БОКС тури бўйича 6 нафар спортчи- ўқувчилари мусобақани давом эттирмокда. Яна хушхабарлар келиши давом этмоқда.
Куни кеча туманимиз ҳокими Шавкат Яхшибаев ёш чемпионларимизни ва уларнинг забардаст тренерларини қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирлади. Боғотлик чемпион ёшлар ҳоким томонидан спорт мактабида ҳозиргиданда аъло даражадаги, қулай шароитларни яратиб берилишини таъкидлаб айтанида чин юракдан бениҳоя руҳландилар. Бундай эътибордан мамнун спортчиларимиз кейинги мусобақаларда фақат 1-ўринни эгаллашга ҳамда жаҳон чемпиони бўлишга астойдил бел боғладилар.

Боғот тумани ҳокимининг Ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Абдуллаева
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali