Bog‘ot tumani hokimligi
6.68K subscribers
48.2K photos
5.51K videos
30 files
8.73K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#АЙНИ_ДАМДА
#ЖАРАЁН

ИШЧИ ГУРУҲ АЪЗОЛАРИ ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРНИ ВА ХОНАДОНЛАРНИНГ ИСИТИЛИШИ ҲАМДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШМОҚДА

Боғот тумани ҳокимлиги Ишчи гуруҳи томонидан аҳоли муаммолари тизимли ўрганилиб жойда бартараф қилинмоқда. Шунингдек, 43 та маҳаллаларда хонадонларнинг иситилиши, қишга тайёргарлиги ҳам назорат тартибида кўздан кечирилмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари маҳалла раислари билан йўлларнинг ободонлаштирилиши, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини ҳам қаттиқ назоратга олганлар. Юқоридаги лавҳвларда айни дамда ишчи гуруҳ томонидан «Гулзор», «Намуна», «Ашхобод», «Бўка», Абу Райҳон Беруний маҳаллаларидаги иш жараёнлардан лавҳаларни кўряпсиз .

Боғот тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ЖАРАЁН
#ТУНУ_КУН_ХАЛҚ_ХИЗМАТИДА

ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗАМИЗ

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ва сектор раҳбарлари оғзибирлик билан аҳолининг қиш мавсумини беталофат ўтказишларини таъминлаш учун кунларни тунларга улаб халққа хизмат қилмоқдалар.

Бугун айни дамда «Пахтаобод» маҳалласидамиз. Қишнинг совуғида қийналаётган фуқароларимизни қишдан беталафот олиб чиқиш ҳамда ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича ҳар куни қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туманимизнинг кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган хонадонларга автоуловларда кўмир ёқилғиси бепул тарқатилмоқда.

Фуқароларнинг кўзларидаги қувончи, савобли амалларни яна ва яна такрорлашга чорламоқда.

Бу ҳали ҳаммаси эмас яна шунга ўхшаш савобли ишлар, хайрли амаллар Боғот тумани ҳокими бошчилигида тизимли давом этмоқда.

БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ!.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
#ЖАРАЁН

ХАЛҚИМИЗ ДАСТУРХОНИ ТЎКИНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ - ДОЛЗАРБ ВАЗИФАМИЗ

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ва сектор раҳбарлари бошчилигида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғининг ўринбосари Ш.Ҳ.Алиризаев туман марказидаги ҳамда «Ашхобод» маҳалласидаги арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида бўлди.
Тумандаги ярмаркаларда она заминимизда етиштирилган турли хил қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларидан гўшт, гуруч, пиёз, тухум, балиқ, ёғ, нон, турли хил мевалар, каби бирламчи истеъмолбоп барча турдаги маҳсулотлар мавжуд.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Боғотда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ўтган йилнинг декабрь ойидан бугунги кунгача бетўхтов аҳолига арзон нархларда хизмат этаётганидан, дастурхонларимиз мўл ва тўкинлигидан халқимиз рози бўлмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги
ахборот хизмати.
@bogottumanihokimligikanali
#Боғот
#Жараён

ТАЪЛИМ ДАРГОҲЛАРИДАГИ СИНФ ХОНАЛАРИНИНГ АЙНИ ДАМДАГИ ҲАРОРАТИ НАЗОРАТ ЭТИЛМОҚДА

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев, туман ДСИ бошлиғи Хушнуд Жуманиёзов билан 4- сектор ҳудудидаги таълим даргоҳларида бўлиб газ таъминотининг аҳволи, синфларнинг иссиқлик ҳарорати билан танишди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Жараён

«Биз зўравонликка ва жиноятчиликка қаршимиз!»

Зўравонлик. Унинг салбий оқибатлари. Бугун афсуски, айрим оилаларда аёлларга зўрлик ишлатиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда. Унга қарши курашиш эса муҳим.

Бу борада Боғот туманида ИИБ ходимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда давра суҳбатлари ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 26 январь куни Боғот туманидаги 36- сон мактабда ташкил этилди. Унда Боғот тумани ИИБ хотин- қизлар билан ишлаш бўлими инспектори, лейтенант Насиба Артиқова, маҳалла фаоллари, отинойилар, психолог ва педагоглар иштирок этдилар.

Тадбирда иштирокчилар эътиборига ёшлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, тарбиявий аҳамиятга эга ижтимоий роликлар намойиш этилди.

Роликларда оиладаги зўравонлик кўринишлари, жиноятларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган зарарли одатлар, жиноят оқибатлари акс этган бўлиб, бу юзадан муҳокамалар ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда Боғот тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Н.Артиқова томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Хотин- қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда «Хотин- қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунларнинг мазмун- моҳияти халқчил ва содда тилда, мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ЖАРАЁН

ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ХАЛҚИМИЗНИ РОЗИ ЭТИШ - ДОЛЗАРБ ВАЗИФАМИЗ

Боғот туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда даладан дастурхонгача тамойили асосида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев ва сектор раҳбарлари бошчилигида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти бошлиғининг 1-ўринбосари Умид Муҳаммедов тумандаги озиқ-овқат захиралари сақланаётган омборхоналарни, бозор ва савдо ярмаркаларини ўрганди
.

Маълумот ўрнида, она заминимизда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларидан мол гўшти, парранда гўшти, гуруч, пиёз, тухум, балиқ, ёғ, нон, турли хил мева ва ун каби бирламчи истеъмолбоп барча турдаги маҳсулотлар арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ўтган йилнинг декабрь ойидан бугунги кунгача бетўхтов аҳолига арзон нархларда хизмат этаётганидан, дастурхонларимиз мўл ва тўкинлигидан халқимиз рози бўлмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги
ахборот хизмати.
@bogottumanihokimligikanali
#ЖАРАЁН
#ЁШЛАР_САНОАТ_ЗОНАЛАРИ

ТУМАН ҲОКИМИ ЁШ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИБ, УЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ТИНГЛАДИ

Бугун туман ҳокими Шавкат Яхшибаев туманда ташкил этилган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда кичик саноат зоналарида тадбиркорлик ишларини бошлаётган лойиҳа ташаббускорлари билан учрашиб, ёшларнинг галдаги режалари юзасидан мурожаатларини тинглади.

Бугунги қабулда 15 нафар ёш тадбиркор ўзларининг таклифлари, муаммолари юзасидан Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевга тўғридан - тўғри мурожаат қилдилар. Мурожаатларнинг асосий қисми кредит ажратиш ва ажратилган кредитларни муддатида қайтариш, ер муносабатлари билан боғлиқ масалалар хусусида бўлди. Бугун қабулда сектор раҳбарлари ҳам қатнашди. Ҳар бир мурожаат ҳоким ўринбосарлари, тижорат банклари, қурилиш, кадастр ва бошқа тегишли идоралар вакиллари иштирокида ўрганилиб, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ЖАРАЁН

АЗИЗ ТУМАНДОШИМ, СИЗ ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТДИНГИЗМИ???

«ТЕМИР ДАФТАР»ГА КИРИТИЛГАН 10 НАФАР ОИЛАГА ТУМАН ҲОКИМИ ТОПШИРИҒИ АСОСИДА «МАҲАЛЛА» ҲАЙРИЯ ФОНДИ ТОМОНИДАН ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТИБ БЕРИЛДИ

Қуёш батареялари — қуёш энергиясини тўғридан-тўғри электр токига айлантирадиган фотоволтаик конвертор, яъни яримўтказгичли қурилма бўлиб, улар махсус рамкаларга жойланиб, қуёш панелларини ҳосил қилади ва қуёшдан олинган ёруғликни электр токига айлантириб, фойдаланишга тайёр ҳолга келтирадиган рамкадир.Бугунги кун электр нархи билан ҳисоблаганда ушбу батареялар ўзини тез муддат ичида оқлайди.

Қуёш панеллари ўрнатган ташкилот ёки хонадонлар эндиликда бепул ёруғлик энергияси билан ўзини таъминлаш имконияти мавжуд бўлди. Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев томонидан берилган топшириққа кўра, «Маҳалла» Хайрия фонди раиси Э.Худайберганов бошчилигида «Темир дафтар»га киритилган 10 нафар оилаларга қуёш панеллари ўрнатилди.
СИЗ ҲАМ УЙИНГИЗГА ҚУЁШЛИ ПАНЕЛЛАР ЎРНАТИШДА ПЕШҚАДАМ БЎЛИНГ!@bogottumanihokimligikanali
#Жараён

Боғотда қуёш панеллари ўрнатилмоқда

Президентнинг “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида туманда изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қалажиққалъа маҳалласидаги 14-сон, Найман қишлоғидаги 21-сон мактабларга қуёш панеллари ўрнатилди.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@bogottumanihokimligikanali
#Жараён
#Биринчи_сектор

Боғотда қуёш панеллари ўрнатилмоқда

Президентнинг “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида Боғот туманида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туман ҳокими секторида жойлашган «Қорабоғ» маҳалласидаги 41-сон мактабга қуёш панеллари ўрнатилди.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@bogottumanihokimligikanali