Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#диққат

Ташаббусларни таҳрирлаш функцияси ишга тушди.
Эндиликда Сиз ўз лойиҳангизни шахсий кабинетингиз орқали таҳрирлаш имкониятига эга бўлдингиз.

Бунда Сиз,
- лойиҳа матнини;
- лойиҳа қийматини;
- лойиҳа учун фоторасмларни таҳрирлашингиз мумкин.

⚠️ Эслатма, таҳрирлаш лойиҳаларни киритиш жараёни якунига қадар актив бўлади

Яқинларга ҳам тарқатинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
📌@khorezm_openbudget
#ДИҚҚАТ
1 апрелдан бошлаб республиканинг барча аҳоли пунктларида автомобилда ҳаракатланишининг тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади.
#ДИҚҚАТ
#ЭЪЛОН

Ҳурматли Боғотликлар!

Фуқаролар муаммоларини жойига бориб ўрганиш ҳамда ҳал этиш мақсадида, 2023 йил 13 апрель куни соат 10:00 да Боғот тумани 1-сектор ҳудуди «Ёш ўсмир» маҳалласида жойлашган Маданият уйи биносида Боғот тумани ҳокими Назаров Жаҳонгир Бахрамович раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилишини билдирамиз.

Манзил: 8- сон умумий ўрта таълим мактаби ёнида

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН
#ДИҚҚАТ
#ЭЪЛОН

Ҳурматли Боғотликлар!

Фуқаролар муаммоларини жойига бориб ўрганиш ҳамда ҳал этиш мақсадида, бугун 2023 йил 13 апрель куни соат 10:00 да Боғот тумани 1-сектор ҳудуди «Ёш ўсмир» маҳалласида жойлашган Маданият уйи биносида Боғот тумани ҳокими Назаров Жаҳонгир Бахрамович раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилишини билдирамиз.

Манзил: 8- сон умумий ўрта таълим мактаби ёнида

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ДИҚҚАТ!
#ЭЪЛОН!

АЗИЗ ЭЛДОШЛАР, ҚАДРЛИ
БОҒОТЛИКЛАР!

2023 йил – «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»
муносабати билан Боғот тумани ҳокимлиги ташаббуси ҳамда туман прокуратураси, туман Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида апрель ойида туман аҳолисини бандлигини таъминлаш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида 19 апрель 2023 йил соат 10.00 да Боғот туманидаги «Истиқлол» истироҳат боғида БЎШ ИШЧИ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ўтказилишини билдирамиз.

Туманимиздаги барча иш изловчи фуқароларимизни меҳнат ярмаркасига таклиф қиламиз.

Мурожаат учун телефонлар:
☎️ +99893-921-51-84
☎️ +99897-363-92-75

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ДИҚҚАТ
#ЭЪЛОН

Ҳурматли Боғотликлар!

Фуқаролар муаммоларини жойига бориб ўрганиш ҳамда ҳал этиш мақсадида, 2023 йил 20 апрель куни соат 10:00 да Боғот туманидаги «Узумзор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 49-сон умумий ўрта таълим мактаби биносида Боғот тумани ҳокими Назаров Жаҳонгир Бахрамович раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилишини билдирамиз.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ДИҚҚАТ
#ЭЪЛОН

Талабa бўлиш истагидаги аёл-қизлар шошилинг: Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

📝Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим.

Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

 ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка
эга бўлиши;

 тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;

 ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
 
📝 Талабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига мурожаат этадилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

Фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
Ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.
 
Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1-7 июнь кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

2022/2023 ўқув йилида тавсиянома олган, бироқ олий таълим муассасаларида талабаликка тавсия этилмаган хотин-қизларнинг тавсияномалари 2023-2024 йиллар учун ҳам амал қилади.

@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
#Эълон

Барча юртдошларимизни донорлик акциясига таклиф этамиз!

Донорлар сони кескин камайди ва оғир беморларга,
айниқса болажонлар учун донорлик қони зарур.

Шу муносабат билан "Адолат" СДП Хоразм вилоят  Кенгаши ташаббуси билан "Бор меҳримиз сенга болажон"донорлик хайрия акцияси ташкил этилмоқда.
Барча кўнгиллиларни мазкур савобли ишга таклиф этамиз.
Акция 1-2 Июнь  кунлари соат 08.00 дан – 15.00 гача
Хоразм вилояти  қон қуйиш марказида бўлиб ўтади.

Mанзил:Урганч шаҳар Ж.Мангуберди кўчаси 12 уй ( мўлжал-Вилоят Эндокринология маркази)
☎️+998995640541
#ДИҚҚАТ
#ОГОҲЛАНТИРИШ

Очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш ҳаётингиз учун - ўта хавфли

Ҳар бир фаслнинг ўзига яраша жозибаси бўлгани сингари, ёзнинг иссиқ тафти ҳам инсонларни соя-салқинлик сари чорлайди.

Бунда замонавий совутгич ўрнатилган хонада дам олишга, муздек салқин ичимлик ичишга ёки бўлмаса ҳузурбахш сувда маза қилиб чўмилишга нима етсин...

Бироқ, чўмилишнинг ҳузурбахшлилиги билан бир қаторда, ҳар йили дунё бўйлаб 300 минг нафарга яқин инсонлар мана шу ҳузур истагида белгиланмаган жойларда чўмилишлари оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмаётганлиги, ёки бўлмаса ҳар йили кемалар сувга тушиб чўкиб кўп сонли кишларнинг ҳаётдан бевақт кўз юмиши кишини ўйга толдиради.

Бундай вақтларда ҳар бир инсон “Сувда чўкиш мен ва менинг яқинларим билан содир бўлмайди”, деган бефарқлик ва бепарволик чулғаган фикрдан бироз чекиниб, ўзи, оила аъзолари ва яқин кишиларини эҳтиёт бўлишга чақириши ва огоҳлантириб туриши унинг кундалик вазифаси эмасмикан деб ўйлайсан киши.

Зеро, ҳар бир фуқаро учун фарзандлари бир-биридан азиз, яқин кишилари эса муқаддасдир.

Вилоятимизда фуқароларнинг сувда чўкиб вафот этишлари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларга эътибор қаратадиган бўлсак, узоқ тарихга назар солиш керак эмас вилоятимизда 2023 йил май-июнь ойида шу қисқа давр ичида 2 нафар фуқаролар сувда чўкиб вафот этишган. Ушбу рақамлар қанчадан-қанча оилаларга оғир мусибат олиб келган. Кимдир отасидан, кимдир акаси ёки укасидан, яна кимдир умр йўлдошидан, оғайнисидан ажралиши билан тугаган фожиадир

Ёшлар ўртасида юзага келаётган сувдаги ҳалокатларнинг аксарияти уларнинг назоратсиз қолдирилиши ва ўзбошимчаликлари оқибатида содир бўлмоқда.

Статистик маълумотларга кўра кейинги 5 йил давомида сувда чўкиб ҳалок бўлган ёшларнинг 95 фоизи ота-оналар томонидан назоратсиз қолдирилганлиги ҳамда ўзбошимчалик билан белгиланмаган ва тақиқланган жойларда чўмилиши оқибатида содир бўлган. Асосан катта ёшдаги фуқароларнинг сувга чўкишларига уларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолда чўмилиш учун сувга тушишлари сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли, бу каби очиқ сув ҳавзалари ҳаётингиз учун хавфлидир.Яна бир нарсани айтиб ўтишимизни жоиз деб билдик, сузишни билиш хавфсизликка кафолат бўла олмайди.

Азиз юртдошлар!

Сув ҳавзаларида фуқароларнинг чўкиб ҳалок бўлишлари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги оддий қоидаларга амал қилинг: Ҳеч қачон белгиланмаган жойларда (дарё, сой, кўл, сув омбори, канал ва ариқ) чўмилманг!
@bogottumanihokimligikanali
#Диққат
#Огоҳлантириш

🔥Таъмирлаш ишлари туфайли бугун 27 сентябрь соат 09:00дан 18:00гача Боғот туманининг Ортиқ Отажонов, Соҳибкор, Маънавият, Ўзгариш, Ҳунарманд, Кўнабирлашув, Навбаҳор маҳаллаларига вақтинча газ етказиб бериш тўхтатилади.

Аҳоли хонадонлари сони - 4275 та
Улгуржи истемолчилар сони - 51 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан кейин газ таъминоти қайта тикланади.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali