Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#БОҒОТ_ТУМАНИ

Бугун туман ҳокими «Ғалаба» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди

Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев «Ғалаба» маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимиз томонидан ҳоким ёрдамчилари ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш борасида ўтказган видеоселекторида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида очиқ мулоқот учрашувини ўтказди.

Учрашувда Боғот тумани ҳокимининг «Ғалаба» маҳалласи тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Хусаинов Мақсуд Сапабоевич ҳамда «Ғалаба» маҳалласига янги тайинланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар етакчиси Маткаримов Ойбек Абдурахимовичларнинг таржимаи ҳоли маҳалла аҳлига таништиррлди.

Очиқ мулоқот тарзида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев маҳалла фуқароларининг ҳар бир мурожаатига ва саволоарига аниқ, халқчил тилда самимий сўзлар билан жавоб берди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ_ТУМАНИ
#ЧИГИТ_ЭКИШ
#КАРТОШКА_ЭКИШ

Боғот туманидаги барча ҳудудларда чигит ва картошка экиш ишлари авж палласида

Айни кунларда юртимиз бободеҳқонлари, қуёш нурларининг тафти замин узра таралаётган илиқ кунларда, ернинг тобида етилганидан фойдаланиб, даладаги ишларини ҳамжиҳатликда, тезкорлик билан олиб боришмоқда.

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳудудларда чигит ҳамда картошка экиш жараёнини назорат қилди.

Энг долзарб бўлган бугунги кунда
туман фермерлари катта тараддуд ва эзгу ниятлар билан экиш ишларида фидойилик кўрсатиб, кунни тунга улаб кластер ҳамда фермер хўжаликлари далаларида экиш ишлари авж паллада.

Қисқа муддатларда чигитни ва картошкани экиб, ундириб олиш, парваришлаш, мўл ҳосил етиштириш бўйича деҳқонларимиз азму шижоат билан далаларда меҳнат қилмоқдалар

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ЎзЛиДеп_партияси_фаолиятидан
#Боғот_тумани

МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАРИ ЙИҒИНИ РАИСИ( ОҚСОҚОЛИ) САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИКЛАР ҚАНДАЙ КЕТЯПТИ?

Боғот туманида раҳбар аёлларининг кўпчилиги ЎзЛиДепнинг фаол аъзоларидир .

Аёл раҳбарлик қилган жамоа айниқса ташабускорликда , сиёсий билимлари етукликда алоҳида ажралиб туради .

Бугунги кунда жамиятнинг ҳар соҳасида аёлларнинг фаол иштирокини кўрасиз .

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг айтганларидек , «Аёллар соҳани етуги , жамиятнинг фаол иштирокчиси», айниқса бугун ўқитувчиларга айтилган ишонч бу фикримизнинг далилидир.

Май ойида маҳалла раиси (оқсоқоли ) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси таркиби тузилиб , иш режалар тасдиқланди.
Комиссия ўз фаолиятини Қонун хужжатларида белгиланган асосда бошлаб юборди. Тумандаги «Оқ тепа» маҳалласида Сайловни ўтказиш комиссияси раиси ЎзЛиДепнинг фаол ташабускор аъзоси 46- сон умумий ўрта таълим мактаби директори Дилноза Рўзметова ўз ишини бошлаб ,
ўзига беркитилган маҳаллада аҳоли билан учрашиб, чиқарилаётган қонунларнинг мазмун моҳияти борасида тушунтиришлар ва аҳоли билан учрашувлар қилиниб борилмоқда.

Ҳар бир кўчаларда беркитилган кўча бошилар билан биргиликда аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда. .

Учрашувлар жараёнида давлатимиз томонидан чиқарилаётган қонунларга меҳри, қонунлар ичида азиз халқнинг фаровон яшаши, халқимизнинг бундан келажакка ишонч очиқ ойдин намоён бўлаётгани яққол кўриниб турибди. Чиқарилаётган қонунлар барчаси азиз халқнинг фаровон ҳаёти ва келажак авлоднинг баркамол камол топиб униб ўсиши учундир .

Сайлов комиссиясининг раиси Дилноза Рўзметова Рўзибаевна билан суҳбатлашганимизда «Ўзимга беркитилган «Оқ тепа» маҳалласи фуқаролари билан учрашганимда, ҳар бир маҳалла фуқароси бугунги кун яшаш тарзидан рози эканликлари фуқаролар билан мулоқот ва вақтимда яққол кўриниб туради. Айниқса, маҳалла аҳлининг пурмаъно гаплари мени илҳомлантирди. Бугунги ривожланиб бораётган Янги Ўзбекистонимизга меҳр билан боқиб, ёшлар тарбиясида бор маънавиятли кучимизни , юртим маҳаллам ривожланишига бор салоҳиятимизни, аямаймиз, ватанимиз азиз , тупроғи тўтиё, шундай бағри кенг юртда яшаётганимиздан беҳад хурсандмиз. Чуқур ўйланган мақсадли ишларга қўлимиздан келганча меҳримиз ва меҳнатимизни аямаймиз», дея билдирган фикрларидан янада қалбимиз тўлқинланиб , хурсанд бўламан» дея сўзини якунлади комиссия раиси.

Ҳа, дарҳақиқат, Президентимизнинг оддий халқни ўйлаб энг асосий эътиборни маҳаллага қаратаётганини ҳис қилаётган халқимиз ислоҳотлардан рози ва мамнун бўлмоқдалар.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimlihgikanali
#ҚИЗИЛ_ЯРИМ_ОЙ_ЖАМИЯТИ
#БОҒОТ_ТУМАНИ

ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИ БОҒОТ ТУМАНИ БЎЛИНМАСИ ИЖРОЧИ ДИРЕКТОРИНИНГ ЯНГИ ЛОЙИҲАСИ ЭЪТИРОФГА САЗОВОР БЎЛДИ

Бугун янги лойиҳаларни ёзиш ва бошқариш бўйича яна бир тадбир яъни workshop
бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Боғот тумани бўлинмаси ижрочи директори Феруза Усмонова Хоразм вилояти «Интербилим» аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш марказининг ва ЎзННТМА Хоразм вилоят худудий бўлинмаси томонидан «Хоразм вилояти нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг ижтимоий лойиҳалари акселератори» номли грант лойиҳаси доирасида «Лойиҳаларни бошқариш» мавзусида ўтказилган семинар workshop тадбирда фаол иштирок этди.Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган ННТлар, МФЙ фаоллари ва талабалар иштирок қилди. Тадбирда лойиҳаларни сифатли амалга оширишда муҳим ўрин тутувчи – лойиҳани ёзиш ва бошқариш, ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш, мониторинг ва унинг назорат қилишга эътибор қаратилди. Тадбир доирасида амалий машғулотлар орқали иштирокчилар кўникмаларини янада мастаҳкамлашга каратилди. Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб- қувватлаш жамоат фондининг биринчи, иккинчи давлат гранти танлови ва ижтимоий буюртаси бўйича аризаларни ёзиш ва унинг камчиликлари аниқлаш бўйича тренерлар ва ЎзННТМА худудий бўлинмаси томонидан кўрилиб улар бўйича тавсиялар ва амалий ёрдамлар кўрсатилди. Тренингни юқори малакали тренер Зухра Бабажанова олиб борди. Юқори малакали тренер кўзлари ёниб, янги лойиҳанинг дастурини тизимли равишда тушунтираётган Феруза Усмоновага ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб, лойиҳа ишига омад тилади.

Хабарингиз бор, 2021 йилда Феруза Усмонова Ўзбекистон нодавлат ва нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган биринчи грант танловида «Ёшларни соғломлаштиришда теннис кордларнинг ўрни» лойиҳаси билан иштирок этиб, 30 миллион грант маблағини қўлга киритди ва Боғот тумани истироҳат боғида катта теннис кортини ишга туширишга эришган эди.

Бугун Феруза Усмонова ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтожларга, асосан хотин- қизлар ва ёш гўдакларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатишда Қизил Ярим Ой жамиятининг нуфузини ошириш бўйича янги лойиҳаси тренерларнинг эътиборини тортиб, эътирофига сазовор бўлди.

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти
Боғот тумани бўлинмаси ижрочи директори Феруза Усмонова томонидан таклиф этаётган янги лойиҳа грантга эга бўлиши ва ғолиб бўлишини тилаб қоламиз.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ_ТУМАНИ
#ФВБ

СУВ ҲАВЗАСИГА БОРМОҚЧИМИСИЗ? унда чўмилиш қоидаларига риоя қилинг...

Аммо, жисму жонимизга ором бағишлайдиган бу манзаралар айрим ҳолларда нохуш воқеаларга ҳам сабаб бўлади. Сувнинг тез оқиши, сув сатҳининг чуқурлигига қарамай, сувда чўмилиш қоидаларига тўлиқ риоя қилмаслик ёки умуман сувда сузишни билмаслик, ёш болаларни қаровсиз қолдириш, тақиқланган ҳавзаларида чўмилиш оқибатида чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалари учраб туради.
ЎЗИНГИЗНИ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ АСРАНГ!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#Партия_фаолиятидан #Боғот_тумани
#Тадбиркорлар_фаолиятидан
СПИКЕР ЎРИНБОСАРИ БОҒОТЛИК ТОМОРҚАЧИЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Ўзбекистон фермер ва деҳқон хўжалиги ер эгалари Кенгаши раиси Актам Ҳаитов Боғот туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишди. Туманнинг энг чекка ҳудуди саналган “Гулшан” маҳалласидаги “PERFEKT LOGISTIC” МЧЖда бўлиб, қовун, сабзи, олма, ўрик, узум, турли хил қовоқлар ва барча турдаги мева -сабзавотларни қуритиш жараёнини, лаванда гулидан эфир мойи олиш жараёнини кўриб, тадбиркорнинг ишларидан мамнун бўлдилар.
Актам Ҳаитов боғотлик тадбиркорлар, томорқачилар билан экспортбоп булғор қалампири етиштирилаётган иссиқхонада ўзаро мулоқотлар олиб бордилар ва уларни қийнаётган муаммоларни ўргандилар. Томорқачилар қишки хосил учун уруғлик олишга даромадлари етмаётгани боис субсидиялар ажратиш, иссиқхоналарни иситиш учун ёқаётган газ нархининг юқорилиги, тижорат банкларидан кредит олишдаги кечикишлар борасидаги муаммоларини ечишда амалий ёрдам сўрадилар. Мазкур муаммолар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ечишда кўмаклашиладиган бўлди.
Спикер ўринбосари Кенгаш қошидаги жамғарма маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлатгичлар қуришга ажратиладиган субсидиялар, бир нечта томорқачиларни бирлаштирадиган кооперативлар ташкил этиш унга жамғарма маблағларини йўналтириш орқали томорқачиларни молиявий қўллаб қувватлаш тартиби ҳақида тушунтиришлар берди. Шунингдек, дала дўконларини кўпайтириш, паррандачиликни ривожлантириш ва томорқачиликда ихтисослашувлар хусусида ўзаро фикр алмашдилар.

✍️Партия ахборот хизмати
#БОҒОТ_ТУМАНИ
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

СЕН ЕТИМ ЭМАССАН БОЛАЖОН..

ХУДАЙБЕРГАН ЯНГИ КОМПЮТЕРГА ЭГА БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5216-сонли қарорига асосан, ота-онасидан бевақт маҳрум бўлган болалар доимо диққат ва эътибордадирлар. «Маънавият» маҳалласида яшовчи Машарипов Худайберган Маркс ўғлига дарсдан ташқари бўш вақтида компьтерда янги дастурлар яратишга қизиқишини ҳисобга олиб, дастурлашни янада пухта ўрганиши учун 6 000 000 (олти миллион) сўмга ноутбук сотиб олиб берилди. Худайберганга туман ҳокими Шавкат Яхшибаев барча зарур шароитларни яратиб беришда бош бўлмоқда.

Худайберган билан туман ҳокими дилдан суҳбатлашар экан, Худайберганнинг орқасида тоғдек таянчи - Президенти борлигини, ҳар бир бола бахтли яшашга ҳақли эканини айтиб, унинг келажакда комил инсон бўлишини тилади.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ_ТУМАНИ
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

ОТА-ОНАЛАР ҚАРАМОҒИДАН
МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАР ҲАР ДОИМ ДАВЛАТИМИЗ ЭЪТИБОРИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5216-сонли қарорига асосан, ота-онасидан бевақт маҳрум бўлган болалар доимо диққат ва эътибордадирлар.

Туман раҳбари Шавкат Қурамбаевич байрам кунларида кўнгли ўксик болажонларни қалбига йўл топиш ва уларни рағбатлантириш юзасидан Боғот тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Асқарбек Жуманиёзов билан суҳбатлашди. Туман ҳокими масъулларга ҳар бир бола орқасида тоғдек таянчи - Президенти борлигини, болалар бахтли яшашга ҳақли эканини билиши лозимлиги, уларнинг келажакда комил инсон бўлишида барчамиз масъулликни янада оширишимиз лозимлиги юзасидан галдаги тезкор топшириқларни берди.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
#Боғот_тумани

МАҲАЛЛА РАИСЛАРИНИНГ МУНОСИБ МЕҲНАТЛАРИГА - МУНОСИБ РАҒБАТ

Бугун мустақилликнинг 31 йиллиги байрами арафасида Боғот тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Тоҳиржон Мирзаев томонидан маҳалла тизимида самарали меҳнат қилаётган, маҳалла ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, юрт тараққиёти йўлида жонкуярлик кўрсатаётган 43 нафар фидойи маҳалла раисларига кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.
@bogottumwnihokimligikanali
#Боғот_тумани

Мустақил юртнинг баркамол авлодлари

📍Бугун Республикамиз миқёсида" Биринчи қўнғироқ" тадбирлари "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида ташкил этилди.

🎗Янги ўқув йили барча таълим масканларида бошланиб, биринчи қўнғироқ садолари янгради.

⚡️Истиқлол йилларида фарзандларимизга юксак илм-фан чўққиларини эгаллашлари, соғлом ва баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароит яратиб берилганлиги ҳакида айтиб ўтилди.

🔹Боғот тумани ҳокимлигининг масъул раҳбарлари ҳамда корхона-ташкилот раҳбарлари тумандаги мавжуд умумий ўрта таълим масканларида бўлиб, мустақиллик дарсларини ўтишди ва Президент совғаларини тарқатишди. Тумандаги 8- сон мактабда Боғот тумани ҳокими ўринбосари Дилафруз Абдуллаева ўқувчиларни «Билимлар куни» билан қутлаб, барчани ватанпарвар бўлишга, аъло ўқишга, тартиб- интизомли бўлишга чорлади.

✍️Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати