Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati | Rasmiy kanal
6.51K subscribers
47.4K photos
5.45K videos
30 files
8.61K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Download Telegram
#МАВСУМГА_ТАЙЁРГАРЛИК
#ФВБ_ХАБАРЛАРИ

Боғот туманида Ғалла - 2021 мавсумида қатнашадиган юқори унумли комбайнларни техник ҳолати ва фавқулодда ва ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилиб мавсумида тайёрланди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ЭЪЛОН
#БОҒОТ
#МЕҲНАТ_ЯРМАРКАСИ

АЗИЗ БОҒОТЛИКЛАР!

❗️2021 йил 17 май куни соат 12:00да Боғот тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси,туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туманда иш изловчиларларнинг бандликларини таъминлаш мақсадида «МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ» ўтказилишини билдирамиз.

Ушбу тадбирга тумандаги иш излаётган барча фуқароларни, ёшларни, хотин- қизларимизни таклиф қиламиз.

📌«Меҳнат ярмаркаси» ўтказиладиган манзил: Боғот тумани марказидаги «Истиқлол» истироҳат боғи

Мурожаат учун ☎️:
998-99-509-12-34
998-91-998-92-82

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#ХУШХАБАР
#БОҒОТЛИК_КАРАТЭЧИЛАР
Эрталабдан эшитилган ушбу хушхабар Боғотликларни янада қувонтирди ва руҳлантирди. 15-16 май кунлари Тошкент шаҳрида Шотакан Каратэ-до бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Хоразм вилояти жамоаси 11 та олтин, 9та кумуш, 12 бронза медалларини кўлга киритишди.
Шу медалларнинг энг кўпига ҳақли равишда очиқ курашларда Боғотликлар эга бўлишди. Боғот БЎСМ Каратэчилари 7 олтин, 2 кумуш, 4 бронза медални кўлга киритишди.
БЎСМ раҳбари Эргаш Жуманиёзов бошчилигидаги аҳил жамоани ҳамда салоҳиятли тренер Умрбек Оллабергановни ва ғолиб спортчиларимизнинг ота- оналарини ушбу ютуқлар, ғолиблик бахти билан туман ҳокимлиги номидан самимий табриклаймиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ЭЪТИБОР_ВА_ЁРДАМ

КЎНГЛИ ЯРИМ БЕКЗОДЖОН ҲОКИМ ОТАСИ БИЛАН СУҲБАТЛАШГАНИДАН ЧЕКСИЗ ҚУВОНДИ
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев «Ортиқ Отажонов» маҳалласида хонадонма - хонадон юриб, аҳоли яшаш шароити билан танишиб, фуқаролар билан мулоқот пайтида бир хонадонда яшовчи болаликдан 1-гуруҳ ногирони 2013 йилда туғилган Бекзоджон Сабуров билан дилдан суҳбатлашди. Бекзоднинг отаси Давлетов Рўзибой «Темир дафтар»да туради, онаси Дилфуза Сабурова 2- гуруҳ ногирони. Ҳоким улар билан учрашиб, оилавий шароити билан танишиб, ушбу оилага зудлик билан ёрдам бериб, нимаики муаммолари бўлса ҳал қилиш, уйни таъмирлаш лозимлиги бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.
Ҳоким белгилаб берган вазифалар ижроси юзасидан ушбу хонадонда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Ҳа, албатта, меҳр - мурувватли инсонлар бор экан, кўнгиллар обод бўлаверади.
Туман ҳокимининг эътиборини мурғаккина ўксик юрак Бекзоджон қалбидан ҳис қилди, унинг кўзлари янада севинчдан порлади.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
📣📣📣Эълон!

#ЖАМОАТЧИЛИК_ЭШИТУВИ

🎤17 май куни соат 15:00да “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти бўлинмаси ташаббуси билан Боғот туманида 2021 йил Давлат дастурининг ижроси бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади.
Унда Давлат дастурининг 61, 80, 81, 88 ҳамда 156-бандлари ижроси бўйича Боғот тумани ҳокимлиги, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, банклар ва бошқа идораларнинг масъул раҳбарлари иштирокида бажарилган ишлар, кўрилаётган чоралар юзасидан ахборот бериши кутилмоқда.
🏢Ўтказиш жойи: Боғот тумани ҳокимлигининг мажлислар зали.
Эслатма: Давлат дастурининг ижросини жамоатчилик иштирокида мониторинг қилиш мақсадида jamoatchilik.uz (http://jamoatchilik.uz/monitoring) платформаси ишга туширилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАВАС_ҚИЛИНГ
#БОҒОТ
#НУРАФШОН

МАҲАЛЛАНИНГ АСОСИЙ ДРАЙВЕРИ - ИССИҚХОНАЛАР

ЭФИРДА БОҒОТ ТУМАНИМИЗНИ РЕСПУБЛИКАМИЗГА ИССИҚХОНАЛАРИ БИЛАН МАШҲУР ҚИЛГАН - НУРАФШОНЛИКЛАР!
КЎРИНГ, ҲАВАС ҚИЛИНГ, СИЗ ҲАМ ИССИҚХОНА ҚИЛИНГ!
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН «МАҲАЛЛА РАИСИ - ИСЛОҲОТЧИ» МАВЗУСИДА ЛАВҲАЛАР ТАЙЁРЛАНМОҚДА.
МАҲАЛЛА РАИСЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШТИРИШДА ДАВОМ ЭТАМИЗ.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Боғот туманида суднинг қарори ҳалигача «МИБ»га етиб бормаяптими?» мавзусидаги мурожаат юзасидан вазиятни ўрганиш бўйича Боғот тумани МИБ ишчи гуруҳи мурожаатни кўриб чиқди. МИБ берган маълумотга кўра бу масалага 2021 йил 19 март куни ҳам жавоб берилганини ҳамда қўшимча ўрганишлар натижасида мажбурий ижро бюроси иш юритувида Боғот тумани марказидаги «Боғот Сити» қурилиш моллари дўкони ёнидаги девор бўйича суднинг қарори ижро ҳужжати МИБга келиб тушмаганини ва ижро ҳужжати МИБга йўналтирилгандан кейин ижро ҳаракати амалга оширилишини, ушбу ҳолат Боғот тумани Мажбурий ижро бюроси ўзининг назоратига олганини билдирамиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
«Жамоатчилик эшитуви» ўтказилди
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг асосий вазифаларидан бири амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, бу билан фуқаролар, бизнес ҳамжамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг саъй- ҳаракатларини бирлаштириш ҳисобланади.
Бугун Боғот туманида ўтказилаётган жамоатчилик эшитувида «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 61, 80, 82 ҳамда 88-бандлари ижроси юзасидан масъулларнинг ахборотлари эшитилди. Мазкур эшитувда туман ҳокимининг ўринбосарлари, идора ва ташкилот раҳбарлари, депутатлар, жамоат ташкилот вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этишди.
Қайд этилган масалалар юзасидан таклиф тавсиялар ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокимлиги ва тегишли ташкилотларга тақдим этилиши таъкидланди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.