Bektosh Khatamov
12.3K subscribers
440 photos
234 videos
21 files
1.2K links
Do not prepare to live a life, just live it.
Advokat xizmati: +998935096663

Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot

instagram.com/khatamov.bektosh
Download Telegram
Бугун бир одамдан сал қупол, аммо ҳаққоний гапларни эшитдим.

“Ошқозон миядан ақллироқ, чунки у қайт қилиш хусусиятига эга.”

Бу дегани биз миямизга жойлайдиган, ўзимиз истеъмол қиладиган маълумотни жуда эҳтиёткорлик билан танлашимиз керак, чунки бизнинг миямизга деярли ҳамма нарса таъсир ўтказа олади.

Сиз ўзинингиз ўқиётган китоблардан, кўраётган фильмлардан, вақт ўтказаётган одамлардан ва ўзинингиз иштирок этган суҳбатлардан ташкил топгансиз.

Мияга қандай озуқа беришингизни яхшилаб танланг, унга фақат позитив ва фойдали озуқа беринг.

@bektoshkhatamov

——-

Сегодня от одного человека я услышал немного грубые, но правдивые слова:

«Желудок умнее мозга, потому что желудок умеет тошнить.»

Это означает, что нужно тщательно выбирать, что мы вкладываем в свой мозг, какую информацию мы поглощаем, так как на наш мозг влияет практически всё.

Вы состоите из книг, которые читаете;
Из фильмов которые смотрите;
Из людей с которыми проводите время;
Из разговоров в которые вовлекаетесь.

Тщательно выбирайте, чем вы питаете свой ум. Питайте свой ум полезной и позитивной информацией.

@bektoshkhatamov
Forwarded from Nodirjon Khoshimov
❗️Good news 😀
Subscribers soni ((2^3*10^2)2-100) taga yetganda "Rector stipendiyasini" joriy qilaman 💪
Stipendiya olish shartlarini ham ushanda e'lon qilaman 🎓😌

https://t.me/Profi_University_Rector
Швецария ҳақида икки оғиз.

Швецарияга иш билан келдим, рости олдин Швецария ҳақида кўп эшитганман, видеоларда кўрганман, аммо табиатнинг бу даражада гўзал бўлиши ҳали кўрмаган эдим.

Швецария қариялар учун жаннат дейишади, чунки бу ерда Одри Хепберн, Герман Гессе, Томас Манн, Чарли Чаплин, Коко Шанель каби машҳур инсонлар бу ерда қариликларини ўтказишган ва вафот этишган.

Шунақа сокинлик ҳукм сурадики, бу давлатда ҳатто соат 22:00 дан кейин ҳожатхона сувини тортиш мумкин эмас, чунки қўшниларнинг тинчлигини бузишингиз мумкин, улар эса керак бўлса, бу ҳақида полицияга айтиб қўйишлари ҳам мумкин.

Яқинда бир контон (бу ерда вилоятлар шундай номланади) аҳолиси дарё жуда тозалиги учун митинг қилиб чиқишган, нима эмиш, сув тозалигидан балиқлар озуқа топа олмаётган ўлиб кетаётган экан, шунинг учун сувни сал бўлса ҳам ифлослантириш керак экан. (Қандайдир тескари дунёга тушиб қолгандайман.)

Швецария пулнинг мамлакати
бўлгани учун биз билан солиштирганда ҳамма нарса жудалар қиммат, кичик бир солиштириш, аэропортдан шаҳар марказигача 12-15 километр жойга такси 85-90 доллар атрофида туради. Қолганини тушуниб олаверинг.

Жамоат транспорти эса жуда қулай ва серқатнов қилинганки, умуман автомобилда юришга одам уялади, бунақа даражада швецар соатидек ишлайдиган жамоат транспортида юришнинг ўзига ўзгача бир кайфият бағишлайди.

Янада кўпроқ маълумотларни менинг инстаграм профилимдаги сторислардан билиб олишингиз мумкин. Ҳали яна фикрларимни ёзаман.

P.S. Бугун Тошкент вақти билан 20:00 да инстаграм саҳифамда жонли мулоқот ўтказаман. Ўтказиб юборманг.

👉 Инстаграм. 👈

@bektoshkhatamov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баландликни, тоғларни, саёҳатни жуда яхши кўраман. Менимча шу мультфильм сабабчиларидан бири бўлса керак. Сиз ҳам шу мультфильмни томоша қилиб катта бўлганмисиз? Жуда зўр даврлар эди-я.

@bektoshkhatamov
Швейцария қандай қилиб ёшлар ишсизлигидан қутулди?

Швейцарияда ёшлар ишсизлиги умуман йўқ экан, яъни барча ёшлар иш билан таъминланган деган статистикани кўрсатишмоқда. Швейцария бунга қандай эришган?

Швейцария ўзининг “дуал таълим” тизими орқали айнан ёшлар ўртасидаги ишсизликка барҳам бера олди. “Дуал таълим” тизими нима?

Бу бизнинг эски коллеж ва лицейлар тизимига ўхшайди, буерда бола 14-15 ёшга тўлганда икки йўлдан бирини, яъни гимназия ва кейинчалик университет ёки профессионал техникум йўлини танлаб ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш орқали касбга йўналтирилади.

Бизда коллежда ўқишни одамлар “салбий” қабул қилди, худдики ҳамма ақллилар лицейда ўқийди, қолган-қутган тупойлар коллежда ўқийди деган тасаввур пайдо бўлди.

Швейцария эса айнан шу “салбий” жиҳатни ижобийга ўзгартира олди, олийгоҳ дипломи ҳаётда муваффақият калити эмаслигини ёшларининг онгига сингдира олди, шу билан “вой ўлмасам, каллежда ўқийдикан” деган тушунчани одамлар онгидан олиб ташлади.

Шу туфайли “дуал таълим” тизими Швейцарияда ўзини оқлади. Менимча биз ҳам ўша 9+3 системасида қолишимиз керак эди, шунча йиллик қилинган ҳаракатни биттада бузиб ташладик.

Биз битта нарсани тушунимиз керак: таълимда кескин ўзгаришлар қилиш доимо аянчли оқибатларга олиб келади, бир тизимнинг иш бериши учун йиллар керак бўлади. Ишлаб турган тизимни революцион даражада бузиб ташлаш жуда ёмон оқибатларга олиб келади.

Натижа бир авлод саводсиз ва ишсиз бўлишига олиб келади, таълим популизмни ёмон кўради, таълимдаги популизм Россиядаги мардикорликка биринчи йўл ҳисобланади.

Швейцария таълим тизими ҳақида кейинги постларимда ёзиб бораман.

@bektoshkhatamov
Отдельный канал на русском языке.

Друзья, как вы знаете я вел свой канал на двух языках сразу. Это было в каком-то мере не очень удобно ни для меня, ни для читателя. Поэтому я решил открыть отдельный канал на русском языке, где буду писать очень интересные посты на разные темы.

Вы можете подписаться на мой канал на русском языке по нижеуказанной ссылке.

👉 @bektoshkhatamovrus 👈
Швейцария университетлари.

Швейцария университетлари давлат (контон) томонидан молиялаштирилади. Университет тўлови университет ва қайси дастурда ўқишингизга қараб фарқ қилади.

Хорижий ва швейцариялик талабалар қоидага кўра бир хил нарх тўлаб ўқишади. Фақатгина Луганно университети (USI) бундан мустасно. Ушбу университетда хорижий талабалар швейцарияликларга қараганда икки баравар кўпроқ пул тўлашади.

Йиллик яшаш учун бир талабага тахминан 24 000 доллардан 30 000 долларгача йилига сарфланиши мумкин. Бу университет қайси шаҳарда жойлашганига қараб фарқ қилади.

Ўқиш нархлари ҳақида кейинги постларда ёзаман.

@bektoshkhatamov
Bektosh Khatamov pinned «Отдельный канал на русском языке. Друзья, как вы знаете я вел свой канал на двух языках сразу. Это было в каком-то мере не очень удобно ни для меня, ни для читателя. Поэтому я решил открыть отдельный канал на русском языке, где буду писать очень интересные…»
200 евролик тупук.

Кеча қизиқ воқеа рўй берди, Монтреух шаҳрида Hotel Institute of Montreux (HiM) олдида ўзбекистонлик Самандар исмли шогирд укамиз билан турган эдик, полиция келди.

Менга “сиз ерга туфладингиз, шунга 200 евро штраф тўлашингиз керак” деди. Ростини айтсам қаерда туфладим, қачон туфладим ўзим ҳам Самандар ҳам эслолмади, балки эътиборсизлик сабаб қаергадир туфлагандирман.

Хуллас нима бўлганда ҳам 200 евро штрафни тўладим. “Ҳа, бойга бало урмайди” дейишингиз мумкин, лекин баъзи бир сабоқлап қимматга айланади, ундан ҳам тўғри хулоса чиқариш керак.

Бу ҳолатда биринчидан, ўзимга сал ноқулай бўлди, сал уялгандай бўлдим, полиция билан тортишиб қаерга тупурдим, қани, кўрсатиб бер, судлашамиз дейишим мумкин эди, лекин ўзимга эп кўрмадим.

Иккинчидан, швецарияликларнинг шу даражада атроф муҳитни асрашаётгани учун ҳам шу пулни тўлашга рози эдим, чунки Швецариянинг барча шаҳарлари жуда озода, тартибли.

Шу даражада озода шаҳарда тупургинг ҳам ўзи келмайди, мен қаерда тупурибман, шу ўзимга ҳам қизиқ бўлиб қолди. 😁

@bektoshkhatamov
Компания ходимни эшитишга мажбур.

Toyota компаниясида ходимлар ўз дардини бемалол ўз бошлиқларига айта олишлари учун жуда катта шароитлар яратилган, масалан, ходим ўз муаммосини айтса-ю, лекин у ҳал қилинмаса, у каттароқ бошлиққа мурожаат қилиши мумкин ва бу вицепрезидент даражасигача чиқиши мумкин.

Битта мисол: Toyota ходимаси амишей (замонавий цивилизация ютуқларини инкор қилиб фақат қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш ва ўзи етиштирган маҳсулотларни истеъмол қилиш протестантлик ҳаракати) жамияти аъзо бўлган, у иш пайтида шортик, юбка ва узун кўйлак кийиш мумкинмаслик сиёсатига қарши бўлган.

Бу жамият аъзоларига шим кийиш мумкин бўлмаган. У ўз муаммосини кўриб чиқиш учун ариза қолдиради ва дресс-код ўзгартирилиб ходимларга танани бутунлай ёпиб турувчи махсус кўйлак ишлаб чиқилади.

Бизнесда муваффақият қозониш ва ходимларнинг ўз ишларини севиб бажаришлари учун, айниқса раҳбар ходимларнинг ўз ишларида натижага эришишлари учун биринчи навбатда уни тинглай олишингиз ва уларнинг вазиятига кира олишингиз жуда муҳим.

Инсонни фақат пул билан ушлаб туриш мумкин, аммо унда янгилик яратишга мотивация бўлмаса, эркин қарор қабул қилишга ва хато қила олишга имконияти бўлмаса, бизнеснинг бир жойдан силжиши жуда мушкул, деярли имконсиз. Кўпинча бунда бизнес орқага кетади.

P.S. Этот ж пост вы можете почитать 👉 здесь. 👈

@bektoshkhatamov

Instagram | Youtube | Facebook
Диктатурани йўқотган Португалия.

Ҳа, ўртоқлар, диктатурани йўқотишнинг йўли бор, буни португаллар амалга оширган.
Португалияда узоқ йиллар диктатура ҳукм сурган, бу ерда 1932-1968 Антонио ди Салазар диктатураси ҳукм сурди.

У ўзининг жуда ошириб юборилган қийноқлари, “Миллий кенгаш” деб номланган ягона партия ҳукмронлиги билан машҳур бўлди. Салазарнинг ташқи сиёсати Иккинчи жаҳон урушини четлаб ўтишга ва ундан иқтисодий фойдалар олишга эришади.

Унинг мана бу гапи жуда машҳур: “Халқнинг ўқитгандан кўра йирик элитани ташкил қилиш жуда муҳим, катта муҳим муаммолар халқ билан эмас, элита томонидан ҳал қилиниши керак”.

1968 йилда Салазар ўрнини Марселу Каэтану эгаллайди, лекин ҳатто шундан кейин ҳам Салазар ўзининг тахтдан кетганини тан олмайди, у 1969 йилда у L’Aurore газетасига интервью беради, шунда у “соғлиғи унча дош бера олмаётгани, тез орада соғлиғини тиклаб яна ишга қайтишини айтади”.

Марселу Каэтану худди унга ўхшаган диктаторлик сиёсати олиб боради, бошида бироз либерал реформалар қилади, лекин у ҳам ўзи ва оиласининг чўнтагини қаппайтириш билан шуғулланиб халқни унутади, 1974-йилда ҳарбий тўнтариш бўлади ва 1976 йилда Португалияда демократия ўрнатилади.

P.S. Қандай қилиб Португалия фуқаролигини олиш ҳақида кейинги постларимда ёзаман.

@bektoshkhatamov

Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from Allaev Uz
Оддий америкалик, оддий ўзбекистонлик ва оддий руандалик ўртасида савияда катта фарқ йўқ. Шу учун ҳам учаласида ҳам аҳмоқлар етарлича топилади. Лекин, 10-15 фоиз миллатнинг зиёли қатлами ўртасида фарқ жуда катта. Хоҳлаган миллатнинг тақдирини 10-15 фоиз, боринг ана 20 фоиз зиёли қатлам ҳал қилади. Мана шу зиёли қатлам нима қадриятларни устун кўрса, нимага интилса, кимга овоз берса, қолган қатлам ҳам уларнинг ортидан эргашади. Янада аниқроқ айтсам, 20 йилдан кейин Ўзбекистон қанақа бўлиши, мамлакатда нима ғоя устун бўлиши, эркин жамият ёки фикр монополияси ўрнатилиши, фуқаролик жамияти қанақа шаклланиши, ҳукумат қанақа бўлиши катта халқаро силжишлар бўлмаган ҳолатда биз бугун тайёрлаётган зиёли қатламга боғлиқ бўлади.

Зиёли қатламнинг энг катта қисми олий таълим орқали ўтади. Бугун биз тайёрлаётган студентлар эртага жамиятнинг фаол аъзоси бўлади. 20-30 йилда ҳукуматнинг таркиби ҳам, бизнес ҳам, жамиятнинг фаол қисми ҳам мана шу студентлардан иборат бўлади. Шу учун ҳам ҳеч кимнинг олий таълимга, талабаларга тажриба қуёнчасидек қарашга, уни хоҳласа ахлоқи бўйича, хоҳласа бошқаси бўйича гуруҳларга бўлишга, талабалар билан билганини қилишга ҳаққи йўқ. Биз совет даврида эмасмиз, талабалар ҳам аҳмоқ эмас. Бугунги хатолар ақлли талабаларни кетишга, ақлли бўлмаганларни янада тўғри йўлдан чалғишга мажбур қилади.

Талабалар ҳаққи, миллат ҳаққи, мамлакат ҳаққи, олий таълимга, умуман таълимга боғлиқ қарорлар берганда эҳтиёт бўлинг. Бу ҳам миллатнинг, ҳам сизнинг, ҳам менинг, ҳаммамизнинг келажагимиз.

Агар олий таълимдагилар ҳам ман каби келажагингизни, оилангиз келажагини шу мамлакатда кўрсангиз, талабаларни максимал назорат қилишни эмас, уларни қандай қилиб мана шу келажакка фойдали қилиб тарбиялашни, уларнинг билим олишини осонлаштиришни, уларни ҳур фикрли қилиб тарбиялашни ўйланг. Яна бир йўқотилган авлод етишиб келмасин, илтимос.
Ҳаётингизда шундай инсонлар бўладики, улар сизнинг кичикроқ хато қилишингизни, сизга қандайдир бало келишини, қандайдир оғир дард ёки муаммога дуч келишингизни истаб яшашади. Ҳа, ўртоқлар шундай ичи қора инсонлар дўстларимиз, яқинларимиз орасида учрайди, балки, улар буни сизга очиқ айтишмас, аммо ичларидан ўзлари кемираверишади.

Сизнинг ҳар қандай ютуғингиз улар учун оғриқли бўлиб бораверади, ана шундай инсонлардан қутулиш учун зўр йўл бор.

Янада бахтлироқ яшайверинг, янада муваффақиятлироқ бўлаверинг, ҳатто ҳаётда дуч келадиган турли қийинчилик ва ташвишларни ҳам хурсандчилик билан қабул қилинг.

Ўшанақа инсонлар ўзларидан ўзлари йўқ бўлиб, ўз ёғига ззи қовурилиб кетади.

@bektoshkhatamov
Мафкура ўрнидаги мафкура.

Инсон доимо қандайдир мафкурага ишониб яшайди, чунки миядаги бўшлиқни доимо нима биландир тўлдириб туриши керак, акс ҳолда миядаги бўшлиқ ўрнини тезда бошқа мафкура эгаллайди. Кўпинча одамлар ўзларига ўзлари мафкура яратишдан кўра тайёр мафкурага суяниб қўя қолишни афзал деб билишади.

Кеча «Аслам - сила» деб чиққан ўсмирнинг мафкураси PubG билан тўлишга улгурди. Биз улгурмадик. Сабаб эса оддий: PubG тезроқ ва осонроқ кириб бора олади. Биз эса ҳаётни ўзимиз қийинлаштириб ташладик, барча нарсада “маънавий” мафкура киритишга ҳаракат қилдик, таъқиқларни кўпайтирдик, ўзимизча яшашни ҳаммадан зўр биладигандек тутдик ўзимизни.

Бизнинг “маънавият полициямиз” галстук, калта юпка ва форма кетидан юрганда тирқишдан кириб келган PubG ўз мафкурасини тиқиштириб кетди. Нега шундай бўлди? Ахир бизнинг диний ва дунёвий илмлар билан бойитилган мафкурамиз бор эди-ку? Унга нима бўлди? Балки биз танлаган мафкура ёлғон мафкурадир, ҳар ким ўз мафкурасини ичидан ўзи қидириши керакдир. Мафкура мажбурлаб сингдирилишининг ўзи хатомасмикан?

Хуллас яна саволларим кўп, жавобларим эса миямда бўлиниб кетмоқда.

@bektoshkhatamov
Оила черков жамиятининг биринчи ядроси ҳисобланади, демак миллатнинг ҳам асл сабабчиси ҳисобланади. Шунинг учун у ўз табиатига кўра давлатнинг органик элементларидан энг биринчиси ҳисобланади.

Бу сўзлар ярим аср олдин Португалияни сал кам ярим аср диктатура режимида бошқарган диктатор Антонио Салазар томонидан айтилган.

Лев Толстойнинг “Анна Каренина” романида: “Барча бахтли оилалар бирдай бахтли, бахтсиз оилалар эса ўзича бахтсиз” ибораси бор. Худди шу иборани диктаторларга ҳам қўллаш мумкин.

@bektoshkhatamov
Телефонни михга қоқганман.

Эсимда 2014 йил эди, ўқишга кириш жуда қийин, 0,01 бал билан қайтиб кетган, умуман ўқишдан кўнгли совиб кетган ёшларни жуда кўп кўрганман. Биз аслида ўша йилларда олтин бошларни йўқотганмиз десам хато бўлмайди.

Тошкентда абитуриентлар учун илк ётоқхонани, уч маҳал овқат ва автобуслари билан биринчи бўлиб “Profi Education” ташкил қилган эди. Йилига минглаб абитуриентларни тайёрлар эдик. Ўқишга кириш шу даражада муваффақиятнинг белгисига айланган эдики, баъзи оталар чойхонада ўртоқларига аслида ўқишга кира олмаган фарзандини ўғлим ўқишга кирди деб қўйгани учун ҳам бир йил ётоқхонада қолдириб ўқитишар эди.

Чунки биров сўраса, ўғли Тошкентда ўқияпти деяр эди-да. Ўшанда бир марта ўзим тўрт беш ўқувчининг телефонини деворга михлаган эдим, чунки ётоқхонада телефон ишлатиш мумкин эмас эди.

Ўша болалар ўқишга киришди, ҳозир яхши ишларда ишлашади, хуллас ҳаётда ўз ўринларини топишган. Лекин мен юридик университетда ўқиб шуни англаб етдимки, мен қилган иш хато бўлган, чунки демократик, ҳуқуқий жамиятда хусусий мулк даҳлсизлиги биринчи даражали бўлиши керак.

Хусусий мулк ҳимоя қилинмаган ҳар қандай жамият ривожланишда ортга қайтишга мажбур. Умуман таълимда абюзерлик қилиш, таҳқирлаш ҳозирги замонга мос келадиган иш эмас. Ўзим дарс ўтган ўқувчиларим билишади, мен ҳам указка билан шартиллаб солиб қолар эдим.

Чунки ўзим шундай таълим олганман. Она тили ўқитувчим Орипов домламни ўнг чаккамдан тарсиллатиб солиб қолганлари ҳали эсимдан чиқмайди, лекин домлам мени ёмон бўлсин демаганлар, замон ўша пайтлар кўтарган бўлса керак. Домламиз бизни урса, биз ота-онамизга етиб бормаслигини, ота-онамга етиб борса, у томондан ҳам қайноғидан ейишимизни ўйлар эдик.

Ҳозирги болалар видеога олиб ўзлари кўрсатади. Балки бу ҳам тўғридир. Таълим янгича дунёқарашни талаб қилмоқда.

@bektoshkhatamov
Фокус.

Биз кўпинча ҳаётдаги асосий эътиборимизни йўқотиб қўямиз, чунки баъзида бошқаларнинг ҳаёти бизга қизиқроқ ва ёрқинроқ кўринишни бошлайди.

Мана шу пайтда биздаги ҳавас туйғуси секин-аста ҳасадга айланишни бошлайди ва ўзгалар ҳаёти бизга янада қизиқарлироқ ва ширинроқ туюла бошлади. Натижада ўз ҳаётимиздан нолиш, ўзимизда бор нарсалардан шукроналик ҳисси йўқола бошлайди.

Ана шу пайтда ўз ҳаётингиз ҳар нарса ва ҳар кимдан азиз эканлигини ёддан чиқарманг ва асосий фокусни ўз ҳаётингизни яхшилаш ва ўзингизда боридан роҳатланишингиз кераклигини доимо ёдда тутинг.

Билингки, сиз бошқанинг ҳаётига ҳасад қилганингизда натижага ҳасад қиласиз, асло у босиб ўтган йўлга эмас. Нималарни, кимларни йўқотгани, нималардан воз кечгани сизга қизиқ эмас. Шунинг учун доимо ўз йўлингизда бахтли бўлинг. Ақлингизда доимо ҳавас туйғуси бўлсин.

@bektoshkhatamov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BOOK REVIEW
Matonatli hayot yo‘li

Hayotimiz davomida turli-tuman insonlar, ularning rang-barang taqdir yo‘llariga duch kelamiz. Ba'zida normal hayotga ega insonlarning nolishlarini eshitsak, gohida taqdiri boshqalarnikidan tubdan farq qilsa-da, umrini matonat va sabr bilan o‘tkazayotganlarni ham uchratamiz.

"Book review" loyihasining ikkinchi soni Nick Vujicicning "Life without limits" kitobi haqida. Kitob muallifi kam uchraydigan irsiy kasallik tufayli nuqsonlar bilan dunyoga keladi. Ammo barcha to‘siqlarni yengib o‘tib, hayotini tubdan o‘zgartira olgan.

Loyihamizni tomosha qilgach, albatta, kitobni o‘qib ko‘rishni xohlaysiz. Darvoqe, ushbu asarni "Profi University" kutubxonasidan topishingiz mumkin.

🎓Profi University - Think out of the box!

@NavoiyPROFIUNVERSITY
Бир куни мен Орхан амакидан сўрадим: “Ҳаётдаги энг ёрқин
ҳиссиёт нима?”
У жавоб берди: “Сени кутаётган уйга бориш”.

Эльчин Сафарли.
“Менга денгиз ҳақида айтиб бер”.


@bektoshkhatamov

Однажды я спросил у дяди Орхана: «Какое самое лучшее ощущение в жизни?» Он ответил: «Идти домой, где ждут».

Эльчин Сафарли
«Расскажи мне о море»

@bektoshkhatamov
Баҳорингиз муборак бўлсин. Германиядан саломлар, совуқ Германияда ҳали ҳам қиш давом этмоқда, лекин юртимизга баҳор кириб келди. Барчангингизни баҳорнинг илк куни билан чин қалбимдан табриклайман.

Доимо баҳор каби очилиб юринг, кайфиятингиз ҳамиша баҳор бўлсин.

@bektoshkhatamov