Bektosh Khatamov
12.5K subscribers
434 photos
234 videos
21 files
1.2K links
Do not prepare to live a life, just live it.
Advokat xizmati: +998935096663

Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot

instagram.com/khatamov.bektosh
Download Telegram
Яна меҳнат шартномаси.

Мана бу ҳолатга қайтамиз, демак муддатсиз меҳнат шартномаларида “неустойка”, яъни жарима қўллаш мумкин эмас, лекин муддатли шартномалар, фуқаролик ҳуқуқий шартномалар бу “неустойка” кўрсатилиши мумкин.

Лекин…

Муддатли шартномалар тузишнинг ўз тартиби бор, масалан, бир хусусий мактаб ўқитувчи ходим билан муддатли шартнома туза олмайди. Муддатли шартномалар тузишнинг ўз талаблари бор, масалан, хусусий мактабнинг ўқув-дастурида инглиз тили дарси бор, ўша хусусий мактаб инглиз тили ўқитувчиси билан муддатли меҳнат шартномаси тузилмайди.

Ташкилот штат жадвалида мавжуд бўлган ходим билан муддатли меҳнат шартномаси туза олмайди. Муддатли меҳнат шартномаси тузиладиган ҳоллар ва мумкин бўлган ҳоллар янги меҳнат кодексининг 112/113 моддаларида аниқ қилиб кўрсатилган.

Бу ҳолат унга тушмайди. Шунинг учун “неустойка” деган нарсаларга сал эътиборлироқ бўлинг.

@bektoshkhatamov

———

Другой трудовой договор.

Вернемся к этой ситуации. На самом деле, «неустойка», то есть штраф, не может быть применена в бессрочных трудовых договорах, но «неустойка» может быть указана в срочных договорах, гражданско-правовых договорах.

Но…

Существует порядок заключения срочных договоров. Например, частная школа не может заключить срочный договор с педагогическим коллективом.  Заключение срочных договоров имеет свои требования. Например, если в частной школе в учебном плане есть урок английского языка, срочный трудовой договор не может быть заключен с учителем английского языка этой частной школы.

Организация не может заключить срочный трудовой договор с работником, состоящим в штатном расписании.  Случаи заключения срочного трудового договора и возможные случаи указаны в статьях 112/113 нового Трудового кодекса.

Эта ситуация с учителем английского языка не подходит. Поэтому будьте немного внимательнее к вещам под названием «неустойка».

@bektoshkhatamov
#tavsiyа

“Мадам Парфюмер” – Яхшилик дунёни қутқаради!

Бу фильмда ҳақиқий руҳ бор! Ботексли силикон фигураларсиз, “суньий гўзаллик”сиз яратилган фильм!

Бу фильмда на уруш, на ёмон сўз, на отишмалар, на ишрат бор. Оила даврасида кўриш мумкин бўлган гўзааал бир фильм! Инсоннинг ўз иши, касбига севгиси ҳақидаги фильм!

Кинода Икигайини топган ва топмаган инсонларни мисол қилиб кўрсатади!

Икигай - предназначение в жизни.

Бу сўзни бошқа тилларда битта сўз билан тушунтириб бўлмаслиги кишини ўйлантиради! Бу сўз чуқур фалсафага эга! Актрёларнинг маҳоратига эса тасаннолар!

Чин дилдан тавсия, кинонинг саньат эканлиги ҳис килиб кўринг!

➡️@JurabekBabaev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Стив Жобсдан муваффақиятнинг олти устуни:

1. Ўз севган ишингиз билан шуғулланинг.
2. Кичигидан бошла, лекин катта нарсалар ҳақида орзу қил.
3. Ҳаммага ўхшама, ностандарт фикрла.
4. Муваффақиятсизлик сабоқ ол.
5. Ўрганишдан тўхтама.
6. Нима билан шуғулланишингдан қатъий назар, уни ҳар сафар яхшироқ қилишга ҳаракат қил.

@bektoshkhatamov

———

6 принципов успеха Стива Джобса:

1. Занимайся своим любимым делом
2. Начинай с малого, но мечтай о великом
3. Будь не таким, как все. Мысли нестандартно
4. Извлекай уроки из неудач
5. Учись непрерывно
6. Чем бы ты не занимался, старайся всё сделать как можно лучше

@bektoshkhatamov
Мен тушунмайдиган дунё.

Бугун бир дўстим “меҳмонхона очяпмиз, сен ҳам бир пайтлар меҳмонхона юритган эдинг, шунга бир-иккита маслаҳат бервор” деб чақириб қолди.

Booking.com ва бошқа бир қатор платформалардан рўйхатдан ўтиш, бошқариш ва ўзим билган бошқа маслаҳатларни бердим.

Охирида бу платформалардан одам келса, загс бор ёки йўқлигини қаердан биламан, бизнинг меҳмонхона загссизларни қўймайди.

Шу жойида бир дунё бошқа саволларим кўпайиб кетди:

1. Икки эркак меҳмонхонангга кириб кетди, улар бесоқолбоз бўлиши мумкин-ку ёки аксинча икки аёл, улар лезби бўлиши мумкин-ку, уларга загсни қаердан оласан?

- Ҳа, уларни туришидан билиб оламан.

- 😀🤐

2. Ҳалиги ҳожи акалар иккинчи, учинчиси билан келиб қолишса, уларни нима қиласан? Уларда ҳам загс йўқ-ку.

- Уларни ҳам ўзи туришидан юзига қараб билиб олиш мумкин.

Менга қара, дўстим, сен ҳеч қанақа платформалар билан бошингни қотирма, сен яхшиси кўчада юриб одамларни юзига қараб уларга меҳмонхона керакми ёки йўқмилигини билиб уларни меҳмонхонага олиб келавер.

P.S. Русчага таржима қилишга одам уялади-эээ.

@bektoshkhatamov
Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа:

Hatay: 1647 ўлим
Kahramanmaraş: 1243 ўлим
Urfa: 127 ўлим
Diyarbakır: 120 ўлим
Adana: 167 ўлим
Adıyaman: 896 ўлим
Malatya: 201 ўлим
Osmaniye: 502 ўлим
Kilis: 22 ўлим
Elazığ: 5 ўлим

Жами вафот этганлар сони 5434 нафарга етди.

Мана шу вафот этган 5434 одамнинг мана шу ҳафтага қандайдир режалари бор эди, қандайдир одамларга айтолмаган гаплари бор эди, лекин улар бугун орамизда йўқ, биз инсонлар иш деймиз, пул деймиз, яна қайсидир майда-чуйда нарсалар билан бир-биримизнинг дилимизни хира қиламиз, арзимас нарсаларга хафа бўламиз.

Ўзи инсондан мурт мавжудот бўлмайди, лекин ўзимизча бир дунёмиз, битта ер силкиниб қўйса, ўлиб берамиз, шунинг учун ўзингизни осмон олаверманг, аслида ер силкинишига ҳам йўқ бўлиб кетадиган биологик мавжудотсиз холос.

@bektoshkhatamov
Барча пробкаларнинг сабабчиси бир одам бўлиши мумкин бўлган жамиятда яшаётганимдан ўзимни бағоят бахтиёр ҳис қилмоқдаман.

Япон шоири Ля Лю Ля.

@bektoshkhatamov
Узр сўрашдан кўра миннатдорчилик билдириш сизга ўзгача энергия беради.

Биз кўпинча кичик бир нарсаларга ҳам узр сўраймиз, ҳа, буни атайлаб қилмаган бўлсак ҳам биз узр орқали ўзимизда айбдорлик ҳиссини боқамиз.

Лекин сиз узр ўрнига миннатдорчилик билдирсангиз, сиздан айбдорлик ҳисси йўқолади, атрофингиздагилар эса яхшилик энергиясига эга бўлади.

Масалан, қанақадир мажлисша кеч қолдингиз, “узр, кеч қолдим” десангиз, айбдорлик энергиясини ўзингизга оласиз, лекин “кутиб турганингиздан миннатдорман, раҳмат” десангиз, сизда айбдорлик энергияси йўқолиб, ҳалиги кутиб турган инсонда яхшилик қилганлик энергияси пайдо бўлади.

@bektoshkhatamov

——-

Выражение благодарности вместо извинений дает вам другую энергию.

Мы часто извиняемся за всякие мелочи. Да, даже если мы не делали чего-то нарочно, мы подписываем свою вину, извиняясь за это.

Но когда вместо извинений вы выражаете благодарность, вы избавляетесь от чувства вины, а у окружающих вас людей появляется энергия добра.

Например, если вы опаздываете на встречу, если вы говорите «Извините, я опоздал», вы получите энергию вины, а если вы говорите «Я очень ценю ваше ожидание, спасибо», энергия вины исчезнет, и появится энергия делать добро тому, кто все еще вас ждет.

@bektoshkhatamov
Худо борми?

(Самолётда доимо китоб ўқийман, бугун Ювал Ноаҳ Ҳаррарининг “21 асрнинг 21 сабоғи” китобини мутолаа қила бошладим, унда баъзи жойлар одамни ўйлашга мажбур қилади.)

Бу бизнинг миямизда қандай худо ўрин олганлигига боғлиқ. Космик афсонами ёки дунёга қонунчиқарувчими? Баъзида одамлар худо ҳақида гапирганларида улар ўзлари умуман тасаввур қилмайдиган аллақандай баҳайбат ва ғайриоддий тушуниш қийин бўлган энигма ҳақида ўйлашади.

Биз космоснинг ўзимиз тушунмайдиган, тасаввуримизга сиғмайдиган жиҳатларида ўша афсонавий худони ёдга оламиз. Нимага шундай? Нега ҳеч нарсадан кўра бир нарсага суяниш керак? Физиканинг фундаментал қонуниятилари нималарни қамраб олган?

Ақлан тушуниб етиш нима ва у қаердан келади? Биз бу саволларга жавоб беролмаймиз ва ўзимиз тушунмаган ишларда буюк худонинг номига боғлаб қўя қоламиз. Мистик худо ҳақида энг фундаментал характерлардан бири биз у ҳақида аниқ бир нарса дея олмаймиз. Бу файласуфларнинг худосига ўхшайди: тунда гулхан атрофида ўтириб ҳаёт ҳақида фикрлашадиган.

Бошқа ҳолатда эса одамлар худони жуда жиддий, дунё учун қонунчиқарувчи орган деб биламиз ва биз у ҳақида жуда кўп нарса биладигандекмиз. Биз у мода, овқат, секс ва сиёсат ҳақида у нима деб ўйлашларини биламиз, биз осмонда ўтирадиган миллионлаб қонун-қоидалар, расмий буйруқлар ва қаршиликларни ишлаб чиқадиган жаҳлдор мавжудот сифатида хаёлимизга келтирамиз.

Аёллар енги калта кўйлак кийса, эркаклар бир-бири билан жинсий алоқа қилса ёки ўсмир мастурбация қилса, унинг жаҳли чиқади. Баъзи дин вакиллари у бизнинг алкогол ичишимизни ёқтирмайди дейди, бошқа дин вакиллари эса у жума куни кечқурун ёки ҳар шанба эрталаб алкогол ичишимиз кераклигини ўзи буюрган дейди.

У нимани ёқтириши ва нимани ёқтирмаслиги ҳақида бутун бир кутубхоналар ташкил қилинган, унинг ҳар бир ҳаракатига баҳо берилган. Бу дунё қонуниятини белгилаб берувчи худонинг фундаментал хусусияти шундаки, биз у ҳақида ҳаддан ташқари аниқ маълумотларга эгамиз.

Бу қўзғолончиларнинг, жиҳодчи, инквизиторларнинг, мисогонист ва гомофобларнинг худоси. Файласуфлар худоси эмас. Бу биз тананинг ёқадиганда атрофида турадиган, тош оттирадиган, кофирларни тириклай ёқадиган худо.

Диндорлардан “худо борми?” деб сўрасангиз, улар доимо жуда мистик бўлган коинот сирлари ва инсон ақли етмайдиган нарсалар ҳақида гапиришади. Фан ҳали Буюк Портлашни аниқ асослаб беролмаган, аммо улар “бу худонинг иши” деб аниқ айтади.

P.S. Китобни шу жойигача ўқидим, рости гап миям портлаб кетади, 21 аср одами ўзига берадиган саволлари ҳаддан зиёд кўп.

Китобнинг давомини таржима қилишимни хоҳлайсизми?

Ҳа 👍. Йўқ 👎.

@bektoshkhatamov
Сапиенс_Инсониятнинг_қисқача_тарихи.pdf
7.5 MB
Юқоридаги постдан кейин жуда кўпчилик китобнинг таржимасини сўрашди, лекин “21 асрнинг 21 сабоғи” китоби ҳали ўзбек тилига таржима қилинмаган экан, шунга қарамасдан “Сапиенс. Инсониятнинг қисқача тарихи” деган китоб ўзбек тилига моҳирона таржима қилинган экан.

Албатта бу китобни эринмасдан ўқиб чиқинг. Тафаккур қилинг. Фикр юритинг.

@bektoshkhatamov
Энди нима фойда?

Эрдоғаннинг йигирма йиллик ҳукмдорлиги даврида аҳолидан сал кам 36 млрд долларлик зилзила солиғи ундирилибди.

Лекин зилзила бўлди, уйлар қулади, одамлар ўлди. Энди эса Эрдоған ҳукумати айбдорларни тутиш ва уларни қамоққа олишни бошлади. Бу эса “ҳайитдан кейин хинани кетингга қўй” деган мақолни эслатади.

Нега шунча пул йиғилган бўлса ҳам зилзилабардош бинолар қурилмаган? Чунки Туркия ҳам коррупциялашган, непотизм жуда кенг тарқалган давлатлардан бири ҳисобланади.

Эрдоған эса ўзини диний чўпчаклари билан популистик чиқишлардан бошқаси билмади, тахтни сақлаб қолиш учун ҳар қандай коррупцияга йўл очиб берди, оқибатда эса жабрини халқ тўлади.

P.S. Бир келиб қолди-да. 🫣

@bektoshkhatamov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Asl voqea esa umuman boshqa, u ancha kuchli ma’noga ega.

instagram.com/bektoshkhatamov

@bektoshkhatamov
Авторитар вазиримиздан айланай.

Биринчи мутахассислигим бўйича Жаҳон тиллари университетининг таржимонлик факультетини тугатганман. Бюджетда ўқиганман, биз битиришимиздан олдин бюджетлар уч йил ишлаб бериш шарти бор деган қарор чиқиб қолди.

Шу пайт деканимиз ҳамма бюджетчилар ишга жойлашгани ҳақида уч томонлама шартнома олиб келсин деди, бутун поток шартнома қидиришга тушиб кетди. Дадам ўша пайтларда балиқчилик корхонасида ишлар эдилар, мен ҳам ўша балиқчилик корхонаси билан уч томонлама шартнома олиб келиб бердим.

Бутун поток ўша пайт “балиқларга таржимонлик” қиласанми деб устимдан кулган эди.

Нега шундай бўлган?

Бир авторитар қонун қоида чиқади, уни бажариш учун бошқа авторитар қоида ишга тушади, масалан, ҳамма олийгоҳлар талабаларни ишга жойлаштиришга мажбур деган қоида чиқади, кейин эса олийгоҳ қоғозда кўрсатиш учун мана шунақа уч томонлама шартномалар сўрайди.

Бир-биримизни алдаймиз, вазир президентни алдайди, биз вазирни алдаймиз, талабалар бизни алдашади ва ҳаммамиз ўзимни бахтиёр ҳис қиламиз.

Янги Олий таълим вазири талабалари ишга жойлашмаган нодавлат олийгоҳларни ёпиш билан таҳдид қилибди. Биринчидан, талабаларни ишга жойлаш билан таълим сифати белгиланмайди.

Иккинчидан, яна ўша ўйин бошланади, бир-биримизга кўзбуямачилик ўйини.

Учинчидан, вазирнинг гапи бирор бир ҳуқуқий асосга эга эмас, буни собиқ депутат Кушербаев жуда чиройли қилиб тушунтирибди. ҳуқуқий асослар билан гапирадиган вазирлар ҳам пешонамизга битармикан ёки шундай ўтиб кетамизми-а?

Шундай экан, қадрли талабалар, ортиқча хавотирга ўрин йўқ, жуда борса, бир-биримизни алдаб қўямиз, холос.

@bektoshkhatamov
Мана шу расм ўртасидаги фарқ 10 йилни ташкил қилади.

Кўпроқ маълумотлар мана
👉 бу ерда. 👈

@bektoshkhatamov
Парижга икки кишилик чипта совға қиламан.

Ҳа, ҳа, тўғри эшитдингиз, Парижга икки кишилик чипта манда совға.

Шартлар оддий.

Менинг инстаграм саҳифамга обуна бўлишингиз керак, линк мана бу ерда.

Иккинчи шарт ҳам жуда оддий:

Инстаграм саҳифамдаги мана шу видео изоҳларида уч кишини белгилашингиз керак.
Ҳа, айтганча Парижга ким билан бормоқчи бўлсангиз, уни ҳам белгилашни унутманг.
Ахир икки киши ҳаракат қилса, имкониятлар кўпроқ бўлади.

Ва учинчи энг муҳим шарт:
Champs- Elysees минорасининг энг юқорисида терасса бор, мана шу терассага чиқиш учун нечта зинада чиқиш керак?

Саволнинг жавобини ўша видео изоҳларида қолдиринг.

Мана шу шартларни биринчи бўлиб тўғри бажарган обуначимга Парижга икки кишилик чипта совға қиламан.
Саволнинг жавобини ҳам ўзим инстаграмдаги сторисларимда қистириб ўтиб кетаман. Сторисларимни ҳам кузатишни унутманг.

Омад сизга ёр бўлсин.

@bektoshkhatamov

——-

Подарю два билета в Париж. 

Да-да, вы не ослышались, у меня есть подарок для двоих в Париж.

Условия простые.

Подписаться на мой аккаунт в инстаграме. Ссылка здесь.

Второе условие:

Отметьте троих или больше своих друзей под этим видео.
И не забудьте отметить человека, с которым вы бы хотели посетить Париж.
Шансов много, если постараться вдвоем.

И третье основное условие:
Нужно ответить на вопрос.

На вершине башни Champs-Elysees есть терраса. Какое количество лестниц нужно пройти, чтобы попасть на террасу?

Оставьте ваш ответ в комментариях.

Подписчику, выполнившему  все эти условия, я подарю два билета в Париж. Ответ на этот вопрос я выложу у себя в сторисе. Не забудьте следить за сторисами.

@bektoshkhatamov
Гениально.

Бугун французларнинг бир ажойиб гапини эшитиб қолдим, улар асабийлашмаслик, тушкунликка тушмаслик учун битта зўр усулдан фойдаланишар экан.

1. Биринчи ўзинг тентак бўл.
2. Бошқаларни ҳам тентак деб ҳисобла.

Биринчисида сизни тентак деб ўйлашар экан ва нима қилсангиз ҳам, ҳа, бу ўзи тентакда деб қўйишар экан, яъни ҳаётингизга ортиқча аралашишмас экан.

Иккинчисида сиз бошқаларнинг тентакликларига, ҳа, ўзи у тентакда деб қўяр экансиз ва унинг ҳаётига ортиқча аралашиб ётмас экансиз.

@bektoshkhatamov