Bektosh Khatamov
12.9K subscribers
409 photos
230 videos
18 files
1.18K links
Do not prepare to live a life, just live it.
Advokat xizmati: +998935096663

Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot

instagram.com/khatamov.bektosh
Download Telegram
Қаловини топсанг, қишда қор ҳам ёғади.

Юридик йўналишга лицензия олиш муаммоси ҳали ҳам ҳал бўлмаяпти, айтишларича, “Profi University”нинг юридик лицензия бўйича топширган аризасини қандайдир кичик хатолар топиб лицензия беришни рад этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда экан.

Лекин қандай кичик хатолар бўлиши мумкинлигини ўзим ҳам билмайман. Вазирлар Маҳкамасининг 80-сонли қарорига мувофиқ лицензия беришга ваколатли орган, яъни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги юридик йўналишга лицензия бериш учун бирор бир бошқа вазирлик, хусусан адлия вазирлигидан ҳам хулоса олиб ўтиришига ҳожат йўқ.

Аммо бизга адлия вазирлигидан экспертларни юборишди, улар ҳам келиб ҳаммаси зўр, яхши деб кетишди. Аммо эшитишимга қараганда салбий хулоса берган эмиш.

Биз университетга энг охирги лабораторияларни Хитойдан олиб келдик, мен Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олганман, масалан, биз Германиядан олиб келган криминология лабораторияси юридик университетнинг ўзида ҳам йўқ, биз бу фақатгина шу лаборатория учун 400 000 долларга яқин маблағ сарфладик.

Энди мен Ўзбекистон Республикасида юридик лицензияга эга бўлган хусусий университетлар билан танишиб чиқишни бошладим.
Охирги юридик йўналишда лицензия олган университет Абу Райҳон Беруний университети билан танишдим.

Видео ва расмларда ўзингиз баҳо берарсиз. Мен бу университетга ҳеч қандай хусуматим йўқ, лекин университетда талабга жавоб берадиган лабораторияни мен топа олмадим. Расмлардан ҳам ўзингиз кўришингиз мумкин.

Қаловини топсанг, қишда қор ҳам ёнади деган гап бор, лекин мен ҳозирча юридик йўналишга лицензия олишнинг қаловини топа олмадим. Бизнесда қоидалар ҳамма учун тенг бўлиши керак, ўртоқлар, агар тенг бўлмаса, бизга “сизлар ҳаракат қилманглар, сизларга барибир бермаймиз, биз фақат шохи борларга берамиз” деб айтиб қўйинглар, биз ҳам умидвор бўлиб овора бўлиб юрмайлик.

P.S. Бу қор ўлгур ҳам фақат катта соққага ёнадими дейман.

@bektoshkhatamov
Нима? Техник хатолик?

Энди “Абу Райҳон Беруний” хусусий олийгоҳининг лицензияси техник хатолик сабаб чиқиб қолганлиги, ҳозирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги лицензияни бекор қилиш учун судга берганлиги ва олийгоҳ раҳбариятига абитуриент қабул қилмаслиги ҳақида огоҳлантириш беришган эмиш.

Шу жойда масаланинг ҳуқуқий ва бошқа томонларига юзланамиз?

1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида шунақанги лицензияни техник хатолик билан бериб юбора оладиган одамлар ишлайдими? Нега бунақа катта хатолар қиладиган одамлар вазирликда ишлаб юрибди? Вазирнинг кўзи қаерда эди?

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ёки вазир хусусий олийгоҳга талаба қабул қилмаслик ҳақида бўйруқ ёки кўрсатма бера оладими? МЧЖ мустақил тадбиркорлик субъекти эмасми?

3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги абитуриент қабул қилманглар судга бериб лицензия бекор қиламиз дейиши учун суднинг қарорини олдиндан билиши керак, шунда биздаги одил ва мустақил суд қандай қарор чиқаришини вазирликдагилар билиб бўлганми? Ҳали суд бўлмасдан туриб ҳа?

4. Тадбиркор инвестиция қилган, жой, ер олган, ижара тўлаётгандир, энди нега кимнингдир техник деб аталаётган хатоси учун куйиб қолиши керак? Бунинг бадалини ким тўлайди? Ёки ўзбек тадбиркорларига шундай муносабат қилса ҳам бўлаверадими?

5. Ўзи лицензия беришни нега Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига берилди? Қўйни қассобнинг қўлига топширгандек бир тўда техник хато сабаб тадбиркор, унинг сармояси, умуман одамлар тақдири билан ўйнашадиган вазирлик ўзи кимга керак?

@bektoshkhatamov
Юридик йўналиш бўйича саволларга жавоблар.


Абу Райҳон Беруний номидаги университетда юридик йўналиш бўйича лицензия борми ёки бу фейк хабарми?

Шу савол ботимни босиб кетди, умумий ҳаммага жавоб бераман.

Абу Райҳон Беруний номидаги хусусий университетнинг юридик йўналиш бўйича лицензияси бор ва у қонуний кучга эга.

Абу Райҳон Беруний номидаги университетнинг лицензияси техник хатолик билан берилганми?

Вазирликдагиларнинг хабарига кўра шунақа эмиш. Лекин қонунчиликда техник хатолик деган гапларга ўрин йўқ, лицензия берилган ва у қонуний кучга эга. Университет бемалол лицензия олган йўналишларига абитуриент қабул қилиш ҳуқуқига эга. Уни ҳеч қанақа вазир ҳам, бошқаси ҳам одам қабул қилма деб тўхтатиб туролмайди.

“Абу Райҳон Беруний” номидаги хусусий университетнинг юридик йўналишга олган лицензияси бекор қилиниши мумкинми?

Техник хатолик бўладими ёки бошқача хатолик бўладими лицензия берилганлиги факт, лицензияни бекор қилиш эса фақат суд тартибида суднинг қарори билан амалга оширилади. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бошида лицензияни тугатиш бўйича бир неча судда ютиб чиқди, охирги пайтларда эса суд бирорта ҳам хусусий олийгоҳ лицензиясини бекор қилиш бўйича қарор қабул қилмади.

Шунга кўра “Абу Райҳон Беруний” лицензиясини бекор қилиш бўйича суд қарор қабул қилади.

@bektoshkhatamov
Темир от.

Бу рост гапми ёки ёлғон, лекин шундай гап-сўзлар юради, биринчи поезд келганда бизнинг баъзи қоракўзлар чиқиб поровознинг олдига ем-хашак солиб қўйиб “ол, жонивор, ол” дейишган экан. Улар поездни темир от деб ўйлашган бўлишса керак.

Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” асарида банги имом ва унинг шериклари эпизодини эсланг, “биринчи зарбада белларигача, иккинчи зарбада қулоқларигача”… мана шунақа лоф ва эртакларга ишониб келмоқдамиз ҳали ҳам.

Бизнинг жуда ғалати ва ўзига хос хусусиятларимиз бор, биз янгиликларни тезлик билан қабул қилишимиз жуда қийин кечади, шунинг учун ҳам кўп соҳада орқада қоламиз деб ўйлайман.

Қашқадарёда “NotCoin” сотмоқчи бўлган бир болани беш суткага қамаб қўйишибди.

Буларга криптовалюта ҳам ўзи бошқа пулларга ўхшаган пул, фақат фақат у рақамли кўринишда бўлади деган гапни қандай тушунтирса бўлар экан-а?

@bektoshkhatamov
Ўзингга боғлиқ бўлмаган, ўзингни ҳеч қандай хавфга қўймайдиган нарсаларда жасур бўлишдан осони йўқ.

@bektoshkhatamov
Ўзбекча неймингни ҳам ёрворишади-да…

Бизнесда нейминг, яъни ном танлаш жуда муҳим ҳисобланади. Айнан мана шу босқичда менталитетга мослашувчанлик жуда муҳим.

@bektoshkhatamov
Қанча пул кетди?

Жуда кўпчилик @profiuniversity Бектемир кампусининг қурилишига қанча пул кетганлиги ва бу пулларнинг ичига нималар киришини сўраганлиги учун қурилиш компаниясининг раҳбари билан махсус 👉 видео 👈 қилдик.

@bektoshkhatamov
Омаднинг ўзи келади.

Жуда кўпчилик баъзи бир муваффақиятли инсонларни кўрганда омади келиб қолганда дейишади, лекин аслини олиб қараганда фақат омадга ишониш унчалик ҳам тўғри эмас ва муваффақиятнинг тўрт устуни бор:

1. Жисмоний ривожланиш. Бу жуда муҳим, чунки соғ танда соғлом ақл деб бежизга айтилмаган, агар сиз ўз танангиз устида ишламасангиз, унга эътиборсиз бўлсангиз, истеъмол қилаётган нарсаларингизга эътиборсиз бўлсангиз, палапартиш кун тартибида бўлсангиз, катта эҳтимол билан қолган устунлар сизга ёрдам бермайди.

2. Ақлий ривожланиш. Мана шу устун жуда муҳим, яъни танага эътибор бериб, лекин ақлан ривожланмасангиз, ақлан ўсиб бормасангиз, муваффақиятли бўлиш жуда қийин масала. Сиз ҳар куни мияга озуқа бериб боришингиз керак, дунёқарашингизни ўзгартирадиган ва кенгайтирадиган билимлар билан ақлингизни бойитиб бориш билан бирга ўз йўналишингиздаги билимларни ҳам ҳар куни оз-оздан юксалтириб боришингиз керак.

3. Руҳий ривожланиш. Инсон руҳияти қанчалик оқсоқ бўлса, шунчалик у тубанликка қараб кетаверади, аввало ўзингизни ислоҳ қилинг, келажакдан хавотир олиб, ўтмишдан афсус қилиб яшаш руҳий касал одамнинг биринчи белгиларидан бири ҳисобланади. Сиз ҳар куни ўзингиз учун янги мақсадлар, янги кўрсаткичлар қўйиб боришингиз керак ва ҳар бир руҳий мақсадга эришганда буни албатта ёзиб боришингиз керак.

4. Ҳаракат. Албатта бу нарсаларнинг ҳеч бири ҳаракатсиз содир бўлмайди. Сиз доимий равишда ҳаракат қилиб боришингиз ва қилинаётган ҳаракатларни аниқ тизимли равишда қайд этиб боришингиз керак. Бу худдики алгоритмга ўхшайди, ҳаракат қиласиз, ўхшамади, қайд қиласиз, бошқа усулни қўллайсиз, яна ҳаракат қиласиз, ўхшади, шу усулни такомиллаштирасиз.

Шу тўрт устунни маҳкам ушлаб олсангиз, муваффақият узоқ куттирмайди, қолганлар учун эса буни шунчаки омади келиб қолди бўлиб қолаверади. Менимча омад ҳам тайёргарлик кўрганларга келади.

@bektoshkhatamov
Мақсад қўйиш.

Бугун мен сизларга ўзим қандай қилиб мақсадлар қўйишим ва уларга етишиш йўллари ҳақида ёзиб ўтмоқчиман. Мен мақсад қўйишда SMART тактикасидан фойдаланаман.

S (specific) - аниқ. Бунда мақсад аниқ бўлиши жуда муҳим, у ким?, нима? сўроғига жавоб бериши керак, яъни мақсад кимгадир ёки нимагадир эришиш бўлиши керак. Мавҳум нарсалар ҳақида бунақа мақсадлар қилиб бўлмайди.

M (measurable) - ўлчовли. Мақсад аниқ бир ўлчовга эга бўлиши керак, масалан, йил охиригача бир миллион доллар пул ишлаб топаман, яъни бу ўлчовли, йил охиригача бой бўлиб кетаман дейиш ҳам ўлчовли эмас.

A (achievable) - етишса бўладиган. Ҳа, мақсад албатта реал шароитларда етишса бўладиган бўлиши керак. Масалан, ойга пиёда чиқаман дейиш умуман етишиб бўлмайдиган мақсад.

R (relevant) - алоқадор. Мақсад сизнинг ҳаётингизга алоқадор бўлиши, яъни сизнинг ҳаётингизнинг қайсидир соҳасини яхшилаши керак. Масалан, уч ойда қурбақани рақс тушишга ўргатаман деган мақсад қўйишингиз мумкин, лекин бундан сизга нима фойда?

T (time bound) - вақт билан чегараланган. Мақсадда албатта вақт чегараси бўлиши шарт, яъни мен палончи мақсадга мана бу вақт оралиғида ёки мана бу вақтгача етиб бораман.

Сиз қўйган мақсадларингизда мана шу беш элемент бўлса, демак тўғри мақсад қўйгансиз ва бу мақсад тез орада реал ҳаётингизда содир бўлади.

Келинг шу SMART тактикаси бўйича мақсад қўйиб кўрамиз.

Дейлик сиз маълум килограмга озмоқчисиз:

1. Мен 2024-йил 31 декабрга қадар ҳозирги вазнимдан 10 килограмга озаман.

Мақсад аниқ (specific), ўлчовли (measurable), етишса бўладиган (achievable), алоқадор (relevant), яъни ўзимнинг соғлиғимни яхшилайди, вақт билан чегараланган (time bound).

Яна бир мисол:

Дейлик сиз чекишни ташламоқчисиз:

2. Мен 2024 йил 31 декабрга қадар чекишни бутунлай ташлайман.

Мақсад аниқ (specific), ўлчовли (measurable), етишса бўладиган (achievable), алоқадор (relevant), бу менга молиявий ва соғлиқ жиҳатдан фойда олиб келади, вақт билан чегараланган (time bound).

P.S. Мақсадни қўйгандан кейин уни қандай амалга ошириш кераклиги ҳам алоҳида бир санъат, бу ҳақида ҳам маълумот берайми? Шу пост 1000 👍 йиғса, албатта ёзаман.

@bektoshkhatamov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

Шу ўринда шоир шундай дейди:

@bektoshkhatamov
Жин урсин ҳаммаси маркетинг.

Биз нега эрталаб ва кечки пайт тиш ювамиз? Шуни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Буни қарангки, ҳатто бу ҳам жин урсин маркетинг экан. Ўтган асрнинг 20-йилларида одамларда тиш ювиш одати бўлмаган. Ҳа, тиш пасталари бўлган, лекин одамлар буни одат тусида фойдаланишмаган.

Pepsodent маркетологи Ҳопкинс буни одат тусига киритиш ҳақида бош қотира бошлаган ва тиш ювганда милкларни ва тилга қандайдир хушбўйлик берувчи элемент қўшиш кераклиги Pepsodent ишлаб чиқарувчиларидан бирининг хаёлига келиб қолади.

Айнан ўша элемент ялпиз мойи бўлади, шу элемент қўшилиши орқали инсон тиш ювганлигини ҳис қилади, ялпиз мойи милкларни ва тилга ўзига хос хушбўй таъсир беради ва инсон тиши ювилганлигини ҳис қилади.

Ҳозирда ялпиз мойи ўрнига хоҳлаган бошқа элементни қўшишмоқда, асал ҳидли, лимон тамли ва ҳокозо… лекин буларнинг барчаси тишга ҳеч қандай таъсири йўқ, шунчаки сизга тишларингиз ювилганлигини билдириб турувчи элемент ҳисобланади.

Шу элемент бўлса, сиз тишларим ювилди, яъни одатни бажардим деб ўйлайсиз холос. Бу эса маркетинг ҳийла бўлиб сизни тиш ювишни одат қилишингизга мажбур қилади.

Энди бирор бир товар ишлаб чиқариш ва бозорга олиб чиқишдан олдин, ўша товарни қандай қилиб одат тусига киритиш ҳақида бош қотириб кўринг, балки зўр ғоялар келиб қолар.

@bektoshkhatamov
Ўғрининг ҳеч айби йўқми?

Бойсундаги воқеалари ҳақида газета олиб борган репортажни ўқиб бир латифа эсимга тушиб кетди.

Афандининг эшагини ўғирлашибди, шунда қўшнилар афандининг олдида йиғилиб олиб унга панд-насиҳат бера кетишибди:

- айб ўзингда, охурхонага яхшироқ қулф-калит қўймагансан, - дебди бир қўшни.

- ўғри эшакни ўғирлаб кетгунча кўзинг қаёқда эди?, ўзингни эҳтиёт қил, қўшнингни ўғри тутма, - деб насиҳат қилибди иккинчи қўшни.

- ўғри ҳам бекордан бекорга тушмаган бўлса керак, сен ўзинг ўғрига шароит яратиб бергансанки, шунақа иш бўлган, - дебди бошқа қўшни.

Шунда афанди: ўғрида ҳеч гуноҳ йўқми шунда, барча қабоҳат менгами деган экан.

Шу репортажни бир ўқиб кўринг, кейиг латифага солиб олаверасиз.

@bektoshkhatamov
Нега шундай бўлди?

Бир неча кун олдин шу пост фейсбукда тарқалди, кўплаб инсонлар буни калака ҳам қилишди, университетда ўқишнинг оқибати шу деб пост муаллифининг устидан кулишди, ачинганлар ҳам бўлди.

Аммо мен масаланинг бошқа томони ҳақида бир неча кун ўйладим, нега шунақа ҳолат кузатилади ўзи, ҳатто юртимиздаги энг олди университет битирувчиларининг баъзилари ҳам иш университетни битиргач иш топа олмай охири шунақа ишлар ёки ўз соҳасига алоқадор бўлмаган ишларга ўзларини уришади.

Бунга бир қанча сабаблар бор:

1. Жуда кўплаб олийгоҳларнинг ўқув дастурлари ҳозирги замон талабига мос эмас, ўша эски совет давридан қолган ўқитувчи лекция беради, уни талаба тинглайди ва ўқиб келиб айтиб беради. Ҳеч қандай ижодкорлик йўқ. 50 йил олдин ҳам шу эди, ҳозир ҳам шу, лекин 50 йил олдин режали иқтисодиёт даврида бу усул иш берган, университетни битирган битирувчи тўғри заводга боришини олдиндан билган. Ҳозир эса замон ўзгарди, лекин дастурлар ўзгармади.

2. Талаба мен университетга борсам, ҳамма устозлар бирлашиб менга билимни миямга солиб қўяди деб ўйлайди. Унақа бўлмайди, талаба мустақил ўрганмас экан, ҳеч нарса ўзгармайди.

3. Фақат мутахассис бўлишнинг ўзи етарли эмас, ҳозирги замонда фақат ўз соҳангни зўр билишинг етарли эмас, сенда мулоқот қилиш, презентация қилиш, умуман олганда ўзингни намоён қилиш, бошқача айтганда ўзингни сота олиш маҳорати ҳам яхшигина ривожланган бўлиши керак. Ишонавер, талаба, сен математикани йиртиб юборадиган даражада билиминг бўлгани билан уни кўрсатиб бера олмасанг, бошқага ўз фикрингни етказиб бера олмасанг, бари бефойда.

4. Меҳнат бозори ривожланмоқда ва жуда тез ўзгармоқда. Агар битирувчи талаба шу бозорга мослашувчанлик қобилияти бўлмаса, пастки поғонадан жой олаверади.

@bektoshkhatamov
Ўйин қоидалари ўйин ўртасида ўзгаришининг оқибатлари.

Давлатнинг лавфзи бўлиши керак деб ўйлайман, ҳа, ҳар қандай қийин шароитда ҳам, давлат ўзи айтган ваъдаларнинг устидан чиқсагина, халқ унга ишонишни бошлайди.

Бизда эса шу эсимни танибманки, ўйин қоидалари ўйин бошлангандан кейин ўзгариб кетади. Ҳаммаси халқ учун шиори остида бошланган ишлар бориб-бориб унчалик ҳам халқ учун бўлмай қолади.

Дастлаб талабалар учун таълим кредити ажратила бошланди, сиртқи ҳам, кечки ҳам, кундузги ҳам таълим кредити олиш ҳуқуқига эга эди. Бу аслида жуда катта қадам бўлди, чунки халқни ўқитиш учун бунақа даражада ва талабалар учун жуда қулай шартларда таълим кредити ажрата оладиган давлатни мен кўрмаганман.

Масаланинг иккинчи томони борки, энди шу ўқув йилидан бошлаб таълим кредити сиртқи, кечки таълим шаклида ўқиётган талабаларга ажратилмайди, фақат кундузгилар учун ажратиладиган бўлди.

Энди икки йил олдин таълим кредитига ишониб сиртқи ёки кечки таълимга кирган талабалар аросатда қолиб кетишди. Улар ўқишни давом эттирай деса, ўзларида пул йўқ, кредит ёпилиб қолди, ўқимай деса, икки йил ўқиб қўйди.

Мана шу таълим кредитининг ёпилиши жуда кўплаб талабаларни қийин аҳволга солиб қўйди. Ҳеч бўлмаса, шу пайтгача таълим кредити олган талабалар таълим кредити олишда давом этиши керак эди. Энди биринчи курсга кирганларга эса янги тартиб жорий қилинса, адолатли бўлар эди.

Катталар учун бундай ўзгаришлар унчалик ҳам иссиқ-совуқ қилмайди, лекин жуда кўпчилик оддий аҳоли учун бу кутилмаган зарба бўлиб қолди.

@bektoshkhatamov
LATTE

Компанияда муаммоли вазиятларни ҳал қилишда айнан LATTE усулидан фойдаланиш жуда яхши эффект берар экан.

L - listen to the customer. Мижозни эшит.

A - acknowledge their complaint. Унинг шикояти нимада эканлигини аниқлаштириб ол.

T - take action by solving the problem. Ҳаракатга туш ва муаммони еч.

T - thank the customer. Мижозга ташаккур билдир.

E - explain others why the problem occurred. Бошқаларга нега бу муаммо юзага келганини ва уни қандай ечим топганини тушунтириб бер.

@bektoshkhatamov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчининг айби нимада?

Ҳа, ўқитувчи касбий жиҳатдан жуда қупол хатога йўл қўйган, аммо баъзи партиячилар “Мактабгача ва мактаб таълим” вазирлигини қоралаб жар солмоқда. Аслида муаммо вазирликдами?

Синфда 39-40 ўқувчи ўтирибди, дарснинг давомийлиги 45 дақиқа, ўқитувчи бу ҳолатда қайси ўқувчи билан ишлашга улгуради. Бу 40 ўқувчининг 40 характери, 40 кайфияти бор.

Агар “Миллий тикланиш” партияси раиси айтаётган гап фақатгина вазирликнинг ўзида бўлганда буни муаммо демаса ҳам бўлар эди. Бизда мактаблар етишмаяпти, буни аллақачон тан олдик, лекин бунинг учун нималар қилинмоқда?

Нечта мактаб қурилди? Қанча қурилиши керак? Қанчалик ўқитувчининг малакасини оширмайлик, агар мактаблар сиғими ҳал қилмасак, бундай муаммолар камаймайди.

@bektoshkhatamov
Юридик ва тиббиёт йўналишига топширган абитуриентлар диққатига!

Хабарингиз бор @profiuniversity юридик ва тиббиёт йўналишларига лицензия олиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ариза билан мурожаат қилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 80-сонли қарорига мувофиқ биз барча талабларни бажардик, лекин вазирлик ҳам осонгина лицензия бериб қўймайди, улар ҳам баъзи камчиликларни топишди. Энди қарорга мувофиқ биз ўша камчиликларни тузатишга 10 иш куни муддати вақт берилади.

Биз ўша 10 иш кунида камчиликларни бартараф қилиб қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эгамиз. Вазирлик ҳозир кўрсатилган камчиликлардан бошқа камчиликларни қўшиб қўя олмайди.

Умуман олганда ҳозир кўрсатилган камчиликларни биз бемалол бартараф эта оламиз деб ўйлайман. Шунинг учун @profiuniversity олийгоҳига тиббиёт ва юридик йўналишга имтиҳон топширган ва талабаликка тавсия этилган ва ҳозирда лицензия олинишини кутаётган талабаларга икки маслаҳатимиз бор:

1. Улар @profiuniversity олийгоҳида бошқа йўналишга ҳужжат топшириб лицензия олингач ўз йўналишларига “перевод” қилишлари мумкин.

2. Улар бошқа хусусий олийгоҳга ўзи танлаган йўналиши бўйича ҳужжат топшириб кейин лицензия олингач бизга “перевод” қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, биз юридик ва тиббиёт йўналишига имтиҳон топширган барча абитуриентларга олдиндан лицензиямиз жараёнда эканлигини айтганмиз ва огоҳлантирганмиз.

Лицензия олиш жараёни эса кўриб турганингиздек бизга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра чузилмоқда, биз бу ҳолатда ҳеч кимни умидвор қилиб қўймоқчи эмасмиз, шунинг учун қабул тугашидан олдин барчани огоҳлантирмоқдамиз, албатта танлов қилиш фақат талабанинг ўзидан.

@bektoshkhatamov
OWL.

Юқоридаги постдан кейин жуда кўплаб одамлар ботимга “ака, қуруғидан узатмагансиз, соққасини отиш керак эди” каби мазмунда хабарлар ёзишмоқда.

Буни қуйидагича сабабларини тушунтираман.

Биринчидан, биздан ҳеч ким, на вазирликдан бирор бир шахс, на бошқа биров пул, пора сўраган жойи йўқ. Вазирлик қонун доирасида текширди, баъзи камчиликларимизни кўрсатиб берди ва шуларни тўғирлашга вақт берди. Қонун доирасидан чиқилмади. Мен кеча ҳам Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида вазирнинг биринчи ўриносари Шохрух Далиев билан ҳам, департамент бошлиғи Абдували Ҳолиқов билан ҳам учрашдим.

Аниқ ва тиниқ саволлар бердим, йўқ, ҳеч ким, ҳеч қанақа тўсиқ қўйган жойи йўқ, қонун доирасида бажарилса, лицензия муаммосиз беришларини айтишди.

Иккинчидан, менинг ўзимда ҳам, жамоамда ҳам битта принцип бор, бу ҳам бўлса, OWL принципи, бу нима дегани? Only win legally - бизга фақатгина қонуний, ҳаққоний ютуқ керак. Биз иккита жуда муҳим бўлган соҳалар: тиббиёт ва юридик йўналишларга лицензия оламиз деб ўзимиз шу соҳада коррупцияни бошидан бошлаб берсак, эртага кимни тайёрлаб чиқарамиз? Ўзимиз коррупцияни бошлаб бериб кейин талабаларга коррупция қилманглар деб ўргатамизми?

Йўқ, биз бунақа йўл билан лицензия олмаймиз, бунақа йўл билан лицензия бизга керак ҳам эмас. Майли беш-ўн кун кечроқ олайлик, лекин OWL принципи билан оламиз.

P.S. OWL - принципи ҳақида тўлиқ мана бу 👉 ерда ёзганман.

@bektoshkhatamov
Вақтида қарор қабул қилиш керак.

1998-йил. Yahoo компанияси Google платформасини 1 млн долларга сотиб олиш таклифини рад қилади.

2002-йил. Yahoo ўз хатосини тушуниб етади ва Google учун 3 млрд доллар пул таклиф қилади. Google эса 5 млрд доллар хоҳлайди.

2008-йил. Microsoft Yahoo учун ўша пайтдаги рекорд сумма 44 млрд доллар таклиф қилади. Yahoo эса бу таклифни рад қилади.

2016-йил. Yahoo компаниясини Verizon компанияси 4,5 млрд долларга сотиб олади.

Жуда кўпчилик вақтида қарор қабул қилишдан қўрқади ёки ўйланади, жуда кўп шубҳаланади ва натижада асосий фойдадан қуруқ қолади.

Компаниянгизни доимо сотиш учун тайёрланг. Ҳа, ҳа, сотиш учун тайёр туринг, ва зўр таклиф чиқадиган бўлса, ўйлаб ўтирмасдан сотиб юборинг. Ҳатто сотиш ниятингиз бўлмаса ҳам сотиш учун тайёрлаб қўяверинг.

Бу сизга нима беради? Бу ҳақида кейинги постларда ёзиб бораман.

@bektoshkhatamov
Интеллект иқтисодиёти.

Элвин Тоффлер “Учинчи тўлқин” асарида инсоният уч ривожланиш босқичи ҳақида ёзади:

1. Аграр-феодал босқичи, яъни инсоният ибтидоий қабиладан давлат бошқарувига ўтади.

2. Индустриал-бозор иқтисодиёти, яъни инсоният энди ишлаб чиқариш билан ёппасига шуғуллана бошлайди.

3. Информацион бум ёки постиндустриал тўлқин, бунда инсонлар интеллект иқтисодиётига ўтади ва асосий куч ақлий меҳнатга йўналтирилади. Биз ҳозир шу тўлқинда яшамоқдамиз. Ҳозир бунга қайтаман.

4. Муаллифнинг олиб борган изланишларига кўра тўртинчи тўлқин сунъий интеллектга асосида қурилади ва ҳозирги дастурчилар худди индустриалдан постиндустриалга ўтилгандаги чилангар ёки темирчи каби касбга айланиб қолади. Бу тўлқинда фақат ижодий интеллект қадрлана бошлайди, одамларни фақат ижод билан ҳайрон қолдириш мумкин бўлади.

——-

Ҳозирги информацион хаусда жуда кўпчилик одамлар ўзини йўқотиб қўяди, фокус билан боғлиқ муаммолар инсонни ичдан емира бошлайди. Ҳар қандай инсон бу ҳолатда фақат истеъмол машинасига айланиб қолаверади.

Бу қандай содир бўлади?

Биринчи навбатда ижтимоий тармоқлар, тикток, инстаграмга киришингиз билан информацион хаус ичида кўмиласиз. Сиз мана шу оқим ичига шунғиб кетасиз ва ижтимоий тармоқ доимо ўзингизни бахтсизроқ ҳисоблашингиз учун майдон бўлиб хизмат қилади.

Чунки инстаграмда албатта сиздан бахтлироқ, сиздан бойроқ, сиздан чиройлироқ, сиздан мукаммалроқ одамнинг расмлари ва видеолари чиқиб келаверади, сиз эса ўзингиз билмаган ҳолда бахтсизлик ортидан югуриб кетаверасиз.

Тасаввур қилинг, сиз яқиндагина бир ажойиб саёҳатга бориб келдингиз, ростан саёҳат сизга ёқди, мазза қилдингиз, келишингиз биланоқ қандайдир одамнинг яна умуман сиз бормаган оролда дам олаётгани ҳақида чиройли видеоси чиқади.

Бўлди, олдинги олинган дофамин ўз таъсир кучини йўқотади ва сиз яна янги дофамин истеъмоли учун ўзингизни бахтсиз ҳис қилаверасиз. Бу шундай ишлайди, ишонмасангиз, атрофга разм солиб текшириб кўринг.

Бундан қандай чиқиб кетиш мумкин? Ўзи мумкинми? Рестартнинг иложи борми? Бу ҳақида кейинги постларда маълумот бераман.

@bektoshkhatamov