Bektosh Khatamov
12.5K subscribers
434 photos
234 videos
21 files
1.2K links
Do not prepare to live a life, just live it.
Advokat xizmati: +998935096663

Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot

instagram.com/khatamov.bektosh
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа:

Hatay: 1647 ўлим
Kahramanmaraş: 1243 ўлим
Urfa: 127 ўлим
Diyarbakır: 120 ўлим
Adana: 167 ўлим
Adıyaman: 896 ўлим
Malatya: 201 ўлим
Osmaniye: 502 ўлим
Kilis: 22 ўлим
Elazığ: 5 ўлим

Жами вафот этганлар сони 5434 нафарга етди.

Мана шу вафот этган 5434 одамнинг мана шу ҳафтага қандайдир режалари бор эди, қандайдир одамларга айтолмаган гаплари бор эди, лекин улар бугун орамизда йўқ, биз инсонлар иш деймиз, пул деймиз, яна қайсидир майда-чуйда нарсалар билан бир-биримизнинг дилимизни хира қиламиз, арзимас нарсаларга хафа бўламиз.

Ўзи инсондан мурт мавжудот бўлмайди, лекин ўзимизча бир дунёмиз, битта ер силкиниб қўйса, ўлиб берамиз, шунинг учун ўзингизни осмон олаверманг, аслида ер силкинишига ҳам йўқ бўлиб кетадиган биологик мавжудотсиз холос.

@bektoshkhatamov
Барча пробкаларнинг сабабчиси бир одам бўлиши мумкин бўлган жамиятда яшаётганимдан ўзимни бағоят бахтиёр ҳис қилмоқдаман.

Япон шоири Ля Лю Ля.

@bektoshkhatamov
Узр сўрашдан кўра миннатдорчилик билдириш сизга ўзгача энергия беради.

Биз кўпинча кичик бир нарсаларга ҳам узр сўраймиз, ҳа, буни атайлаб қилмаган бўлсак ҳам биз узр орқали ўзимизда айбдорлик ҳиссини боқамиз.

Лекин сиз узр ўрнига миннатдорчилик билдирсангиз, сиздан айбдорлик ҳисси йўқолади, атрофингиздагилар эса яхшилик энергиясига эга бўлади.

Масалан, қанақадир мажлисша кеч қолдингиз, “узр, кеч қолдим” десангиз, айбдорлик энергиясини ўзингизга оласиз, лекин “кутиб турганингиздан миннатдорман, раҳмат” десангиз, сизда айбдорлик энергияси йўқолиб, ҳалиги кутиб турган инсонда яхшилик қилганлик энергияси пайдо бўлади.

@bektoshkhatamov

——-

Выражение благодарности вместо извинений дает вам другую энергию.

Мы часто извиняемся за всякие мелочи. Да, даже если мы не делали чего-то нарочно, мы подписываем свою вину, извиняясь за это.

Но когда вместо извинений вы выражаете благодарность, вы избавляетесь от чувства вины, а у окружающих вас людей появляется энергия добра.

Например, если вы опаздываете на встречу, если вы говорите «Извините, я опоздал», вы получите энергию вины, а если вы говорите «Я очень ценю ваше ожидание, спасибо», энергия вины исчезнет, и появится энергия делать добро тому, кто все еще вас ждет.

@bektoshkhatamov
Худо борми?

(Самолётда доимо китоб ўқийман, бугун Ювал Ноаҳ Ҳаррарининг “21 асрнинг 21 сабоғи” китобини мутолаа қила бошладим, унда баъзи жойлар одамни ўйлашга мажбур қилади.)

Бу бизнинг миямизда қандай худо ўрин олганлигига боғлиқ. Космик афсонами ёки дунёга қонунчиқарувчими? Баъзида одамлар худо ҳақида гапирганларида улар ўзлари умуман тасаввур қилмайдиган аллақандай баҳайбат ва ғайриоддий тушуниш қийин бўлган энигма ҳақида ўйлашади.

Биз космоснинг ўзимиз тушунмайдиган, тасаввуримизга сиғмайдиган жиҳатларида ўша афсонавий худони ёдга оламиз. Нимага шундай? Нега ҳеч нарсадан кўра бир нарсага суяниш керак? Физиканинг фундаментал қонуниятилари нималарни қамраб олган?

Ақлан тушуниб етиш нима ва у қаердан келади? Биз бу саволларга жавоб беролмаймиз ва ўзимиз тушунмаган ишларда буюк худонинг номига боғлаб қўя қоламиз. Мистик худо ҳақида энг фундаментал характерлардан бири биз у ҳақида аниқ бир нарса дея олмаймиз. Бу файласуфларнинг худосига ўхшайди: тунда гулхан атрофида ўтириб ҳаёт ҳақида фикрлашадиган.

Бошқа ҳолатда эса одамлар худони жуда жиддий, дунё учун қонунчиқарувчи орган деб биламиз ва биз у ҳақида жуда кўп нарса биладигандекмиз. Биз у мода, овқат, секс ва сиёсат ҳақида у нима деб ўйлашларини биламиз, биз осмонда ўтирадиган миллионлаб қонун-қоидалар, расмий буйруқлар ва қаршиликларни ишлаб чиқадиган жаҳлдор мавжудот сифатида хаёлимизга келтирамиз.

Аёллар енги калта кўйлак кийса, эркаклар бир-бири билан жинсий алоқа қилса ёки ўсмир мастурбация қилса, унинг жаҳли чиқади. Баъзи дин вакиллари у бизнинг алкогол ичишимизни ёқтирмайди дейди, бошқа дин вакиллари эса у жума куни кечқурун ёки ҳар шанба эрталаб алкогол ичишимиз кераклигини ўзи буюрган дейди.

У нимани ёқтириши ва нимани ёқтирмаслиги ҳақида бутун бир кутубхоналар ташкил қилинган, унинг ҳар бир ҳаракатига баҳо берилган. Бу дунё қонуниятини белгилаб берувчи худонинг фундаментал хусусияти шундаки, биз у ҳақида ҳаддан ташқари аниқ маълумотларга эгамиз.

Бу қўзғолончиларнинг, жиҳодчи, инквизиторларнинг, мисогонист ва гомофобларнинг худоси. Файласуфлар худоси эмас. Бу биз тананинг ёқадиганда атрофида турадиган, тош оттирадиган, кофирларни тириклай ёқадиган худо.

Диндорлардан “худо борми?” деб сўрасангиз, улар доимо жуда мистик бўлган коинот сирлари ва инсон ақли етмайдиган нарсалар ҳақида гапиришади. Фан ҳали Буюк Портлашни аниқ асослаб беролмаган, аммо улар “бу худонинг иши” деб аниқ айтади.

P.S. Китобни шу жойигача ўқидим, рости гап миям портлаб кетади, 21 аср одами ўзига берадиган саволлари ҳаддан зиёд кўп.

Китобнинг давомини таржима қилишимни хоҳлайсизми?

Ҳа 👍. Йўқ 👎.

@bektoshkhatamov
Сапиенс_Инсониятнинг_қисқача_тарихи.pdf
7.5 MB
Юқоридаги постдан кейин жуда кўпчилик китобнинг таржимасини сўрашди, лекин “21 асрнинг 21 сабоғи” китоби ҳали ўзбек тилига таржима қилинмаган экан, шунга қарамасдан “Сапиенс. Инсониятнинг қисқача тарихи” деган китоб ўзбек тилига моҳирона таржима қилинган экан.

Албатта бу китобни эринмасдан ўқиб чиқинг. Тафаккур қилинг. Фикр юритинг.

@bektoshkhatamov
Энди нима фойда?

Эрдоғаннинг йигирма йиллик ҳукмдорлиги даврида аҳолидан сал кам 36 млрд долларлик зилзила солиғи ундирилибди.

Лекин зилзила бўлди, уйлар қулади, одамлар ўлди. Энди эса Эрдоған ҳукумати айбдорларни тутиш ва уларни қамоққа олишни бошлади. Бу эса “ҳайитдан кейин хинани кетингга қўй” деган мақолни эслатади.

Нега шунча пул йиғилган бўлса ҳам зилзилабардош бинолар қурилмаган? Чунки Туркия ҳам коррупциялашган, непотизм жуда кенг тарқалган давлатлардан бири ҳисобланади.

Эрдоған эса ўзини диний чўпчаклари билан популистик чиқишлардан бошқаси билмади, тахтни сақлаб қолиш учун ҳар қандай коррупцияга йўл очиб берди, оқибатда эса жабрини халқ тўлади.

P.S. Бир келиб қолди-да. 🫣

@bektoshkhatamov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Asl voqea esa umuman boshqa, u ancha kuchli ma’noga ega.

instagram.com/bektoshkhatamov

@bektoshkhatamov
Авторитар вазиримиздан айланай.

Биринчи мутахассислигим бўйича Жаҳон тиллари университетининг таржимонлик факультетини тугатганман. Бюджетда ўқиганман, биз битиришимиздан олдин бюджетлар уч йил ишлаб бериш шарти бор деган қарор чиқиб қолди.

Шу пайт деканимиз ҳамма бюджетчилар ишга жойлашгани ҳақида уч томонлама шартнома олиб келсин деди, бутун поток шартнома қидиришга тушиб кетди. Дадам ўша пайтларда балиқчилик корхонасида ишлар эдилар, мен ҳам ўша балиқчилик корхонаси билан уч томонлама шартнома олиб келиб бердим.

Бутун поток ўша пайт “балиқларга таржимонлик” қиласанми деб устимдан кулган эди.

Нега шундай бўлган?

Бир авторитар қонун қоида чиқади, уни бажариш учун бошқа авторитар қоида ишга тушади, масалан, ҳамма олийгоҳлар талабаларни ишга жойлаштиришга мажбур деган қоида чиқади, кейин эса олийгоҳ қоғозда кўрсатиш учун мана шунақа уч томонлама шартномалар сўрайди.

Бир-биримизни алдаймиз, вазир президентни алдайди, биз вазирни алдаймиз, талабалар бизни алдашади ва ҳаммамиз ўзимни бахтиёр ҳис қиламиз.

Янги Олий таълим вазири талабалари ишга жойлашмаган нодавлат олийгоҳларни ёпиш билан таҳдид қилибди. Биринчидан, талабаларни ишга жойлаш билан таълим сифати белгиланмайди.

Иккинчидан, яна ўша ўйин бошланади, бир-биримизга кўзбуямачилик ўйини.

Учинчидан, вазирнинг гапи бирор бир ҳуқуқий асосга эга эмас, буни собиқ депутат Кушербаев жуда чиройли қилиб тушунтирибди. ҳуқуқий асослар билан гапирадиган вазирлар ҳам пешонамизга битармикан ёки шундай ўтиб кетамизми-а?

Шундай экан, қадрли талабалар, ортиқча хавотирга ўрин йўқ, жуда борса, бир-биримизни алдаб қўямиз, холос.

@bektoshkhatamov
Мана шу расм ўртасидаги фарқ 10 йилни ташкил қилади.

Кўпроқ маълумотлар мана
👉 бу ерда. 👈

@bektoshkhatamov
Парижга икки кишилик чипта совға қиламан.

Ҳа, ҳа, тўғри эшитдингиз, Парижга икки кишилик чипта манда совға.

Шартлар оддий.

Менинг инстаграм саҳифамга обуна бўлишингиз керак, линк мана бу ерда.

Иккинчи шарт ҳам жуда оддий:

Инстаграм саҳифамдаги мана шу видео изоҳларида уч кишини белгилашингиз керак.
Ҳа, айтганча Парижга ким билан бормоқчи бўлсангиз, уни ҳам белгилашни унутманг.
Ахир икки киши ҳаракат қилса, имкониятлар кўпроқ бўлади.

Ва учинчи энг муҳим шарт:
Champs- Elysees минорасининг энг юқорисида терасса бор, мана шу терассага чиқиш учун нечта зинада чиқиш керак?

Саволнинг жавобини ўша видео изоҳларида қолдиринг.

Мана шу шартларни биринчи бўлиб тўғри бажарган обуначимга Парижга икки кишилик чипта совға қиламан.
Саволнинг жавобини ҳам ўзим инстаграмдаги сторисларимда қистириб ўтиб кетаман. Сторисларимни ҳам кузатишни унутманг.

Омад сизга ёр бўлсин.

@bektoshkhatamov

——-

Подарю два билета в Париж. 

Да-да, вы не ослышались, у меня есть подарок для двоих в Париж.

Условия простые.

Подписаться на мой аккаунт в инстаграме. Ссылка здесь.

Второе условие:

Отметьте троих или больше своих друзей под этим видео.
И не забудьте отметить человека, с которым вы бы хотели посетить Париж.
Шансов много, если постараться вдвоем.

И третье основное условие:
Нужно ответить на вопрос.

На вершине башни Champs-Elysees есть терраса. Какое количество лестниц нужно пройти, чтобы попасть на террасу?

Оставьте ваш ответ в комментариях.

Подписчику, выполнившему  все эти условия, я подарю два билета в Париж. Ответ на этот вопрос я выложу у себя в сторисе. Не забудьте следить за сторисами.

@bektoshkhatamov
Гениально.

Бугун французларнинг бир ажойиб гапини эшитиб қолдим, улар асабийлашмаслик, тушкунликка тушмаслик учун битта зўр усулдан фойдаланишар экан.

1. Биринчи ўзинг тентак бўл.
2. Бошқаларни ҳам тентак деб ҳисобла.

Биринчисида сизни тентак деб ўйлашар экан ва нима қилсангиз ҳам, ҳа, бу ўзи тентакда деб қўйишар экан, яъни ҳаётингизга ортиқча аралашишмас экан.

Иккинчисида сиз бошқаларнинг тентакликларига, ҳа, ўзи у тентакда деб қўяр экансиз ва унинг ҳаётига ортиқча аралашиб ётмас экансиз.

@bektoshkhatamov
Бугун бир одамдан сал қупол, аммо ҳаққоний гапларни эшитдим.

“Ошқозон миядан ақллироқ, чунки у қайт қилиш хусусиятига эга.”

Бу дегани биз миямизга жойлайдиган, ўзимиз истеъмол қиладиган маълумотни жуда эҳтиёткорлик билан танлашимиз керак, чунки бизнинг миямизга деярли ҳамма нарса таъсир ўтказа олади.

Сиз ўзинингиз ўқиётган китоблардан, кўраётган фильмлардан, вақт ўтказаётган одамлардан ва ўзинингиз иштирок этган суҳбатлардан ташкил топгансиз.

Мияга қандай озуқа беришингизни яхшилаб танланг, унга фақат позитив ва фойдали озуқа беринг.

@bektoshkhatamov

——-

Сегодня от одного человека я услышал немного грубые, но правдивые слова:

«Желудок умнее мозга, потому что желудок умеет тошнить.»

Это означает, что нужно тщательно выбирать, что мы вкладываем в свой мозг, какую информацию мы поглощаем, так как на наш мозг влияет практически всё.

Вы состоите из книг, которые читаете;
Из фильмов которые смотрите;
Из людей с которыми проводите время;
Из разговоров в которые вовлекаетесь.

Тщательно выбирайте, чем вы питаете свой ум. Питайте свой ум полезной и позитивной информацией.

@bektoshkhatamov
Forwarded from Nodirjon Khoshimov
❗️Good news 😀
Subscribers soni ((2^3*10^2)2-100) taga yetganda "Rector stipendiyasini" joriy qilaman 💪
Stipendiya olish shartlarini ham ushanda e'lon qilaman 🎓😌

https://t.me/Profi_University_Rector
Швецария ҳақида икки оғиз.

Швецарияга иш билан келдим, рости олдин Швецария ҳақида кўп эшитганман, видеоларда кўрганман, аммо табиатнинг бу даражада гўзал бўлиши ҳали кўрмаган эдим.

Швецария қариялар учун жаннат дейишади, чунки бу ерда Одри Хепберн, Герман Гессе, Томас Манн, Чарли Чаплин, Коко Шанель каби машҳур инсонлар бу ерда қариликларини ўтказишган ва вафот этишган.

Шунақа сокинлик ҳукм сурадики, бу давлатда ҳатто соат 22:00 дан кейин ҳожатхона сувини тортиш мумкин эмас, чунки қўшниларнинг тинчлигини бузишингиз мумкин, улар эса керак бўлса, бу ҳақида полицияга айтиб қўйишлари ҳам мумкин.

Яқинда бир контон (бу ерда вилоятлар шундай номланади) аҳолиси дарё жуда тозалиги учун митинг қилиб чиқишган, нима эмиш, сув тозалигидан балиқлар озуқа топа олмаётган ўлиб кетаётган экан, шунинг учун сувни сал бўлса ҳам ифлослантириш керак экан. (Қандайдир тескари дунёга тушиб қолгандайман.)

Швецария пулнинг мамлакати
бўлгани учун биз билан солиштирганда ҳамма нарса жудалар қиммат, кичик бир солиштириш, аэропортдан шаҳар марказигача 12-15 километр жойга такси 85-90 доллар атрофида туради. Қолганини тушуниб олаверинг.

Жамоат транспорти эса жуда қулай ва серқатнов қилинганки, умуман автомобилда юришга одам уялади, бунақа даражада швецар соатидек ишлайдиган жамоат транспортида юришнинг ўзига ўзгача бир кайфият бағишлайди.

Янада кўпроқ маълумотларни менинг инстаграм профилимдаги сторислардан билиб олишингиз мумкин. Ҳали яна фикрларимни ёзаман.

P.S. Бугун Тошкент вақти билан 20:00 да инстаграм саҳифамда жонли мулоқот ўтказаман. Ўтказиб юборманг.

👉 Инстаграм. 👈

@bektoshkhatamov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баландликни, тоғларни, саёҳатни жуда яхши кўраман. Менимча шу мультфильм сабабчиларидан бири бўлса керак. Сиз ҳам шу мультфильмни томоша қилиб катта бўлганмисиз? Жуда зўр даврлар эди-я.

@bektoshkhatamov