Bayyina.uz
28K subscribers
4.37K photos
1.38K videos
11 files
10.8K links
Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot

Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.

Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.
Download Telegram
«Шундай бўлдики, мен қийин вазиятга тушиб қолдим ва бу мени қайғуга солди. Мен бундан қандай қутулиш кераклиги ҳақида ўйлай бошладим, аммо чиқиш йўли ҳеч ҳам кўринмас эди. Шунда бирдан бу оятни эшитиб қолдим:
«Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун чиқар йўлни (пайдо) қилур ва уни ўйламаган томонидан ризқлантирур»
("Талоқ" сураси, 2-3 оятлар).
Ўшанда мен Аллоҳдан қўрқиш, тақво ҳар қандай қийин вазиятдан чиқиш, ҳар қандай қайғуга ёрдам беришини англадим. Мен унга амал қила бошлашим биланоқ, нажот йўлини топдим».
Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ

Банда Аллоҳ таолога тақво қилса, У зот буюрган амалларни ихлос билан бажариб, қайтарган нарсалардан сақланса, Аллоҳ бундай бандани ҳар қандай кулфат ва мусибатлардан, ғам-андуҳлардан фориғ этиб, уни ўзи ўйламаган, хаёлига келтирмаган томондан ризқлантириб қўяди.

———
Bayyina.uz | #Кун_ояти
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Ушбу оятдаги хитоб пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга аталган. Тафсир олимлари оятдаги «ато» ва «рози бўлурсан» калималари умумийлик яъни мутлоқ маънода келгани жиҳатидан, нафақат дунёдаги инъомларга тегишли эканини, балки Муҳаммад алайҳиссалом қиёматгача келадиган умматларининг ҳаққига қилган дуолари ва у кишининг охиратдаги шафоат мақомлари ҳам мукаммал тарзда ато этилади дея тафсир қилишган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг охиратдаги розиликлари албатта шафоат ва умматларининг тўлиқ жаннатга кириши билан бўлади. Ҳа, биз шундай пайғамбарнинг умматларимиз... соллаллоҳу алайҳи васаллам!

———
Bayyina.uz | #Кун_ояти
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Тафсирчилар бу ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби ҳақида шундай ривоят қиладилар: Баъзи кофирлар ўзаро суҳбатларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши гапларни гапираётганларида, «Секинроқ гапиринглар, Муҳаммаднинг Худоси эшитиб қолмасин», – дер эканлар. Қуръони Карим уларнинг калтафаҳмлигини шу оят билан рад этган.
Аллоҳ таоло инсоннинг барча сирларини, жумладан, қалбидаги нарсаларни ҳам билиб туриши ҳақидаги бу тушунча инсон қалбига Аллоҳ таолодан қўрқиб туриш ҳиссини солади. Бу эса юқорида таъкидлаганимиздек, барча гуноҳлардан четда бўлишга чорлайди.

Тафсири Ҳилолдан
———
Bayyina.uz | #Кун_ояти
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Гуноҳ аҳли учун шу дунёдаёқ покланиши имкони бор уч турли дарё бордир:
1. Насуҳ тавба дарёси.
2. Гуноҳларни ҳасанотларга айлантириш дарёси.
3. Гуноҳларни каффорат қилинишига сабаб бўлувчи мусибат дарёси.


Изоҳ:
«Насуҳ» луғатда «холис», «жазм», «содиқ», «насиҳат» деган маъноларни англатади. Истилоҳда холис қилинган тавба, содиқ тавба насуҳ тавба деб аталади. Ҳазрати Умар насуҳ тавбани «Кишининг ёмон ишдан қайтиб, сўнг уни абадий такрорламаслигидир», деб таърифлаганлар.

———
Bayyina.uz | #Кун_ояти
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Албатта, қиёмат куни мол-дунё, мансаб, насаб, ёр-дўст ёрдам бера олмайди, балки иймон, Ислом ва қилинган яхши амаллар ёрдам беради. Шунинг учун ҳар бир одам қиёматга тайёргарлигини кўриб қўйиши керак.

Бунда ўтган ишларни ҳисоб-китоб қилиб туришга амр бор. Шунинг учун ҳам ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Ҳисоб-китоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ўзингиз ҳисоб-китоб қилинг. Амалларингиз тортилишидан олдин ўзингиз тортинг», деганлар.

Шайҳ Муҳаммад Содиқ роҳимаҳуллоҳнинг
Нақшбандия: вазифалар, зикрлар китобидан

———
Bayyina.uz | #Кун_ояти
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Ҳозирги замон... Гуноҳлар ҳар бир инсонга жуда яқин келди. Бундай пайтда Аллоҳнинг ғазабидан қандай нажот топамиз? Ўзимизни фитнадан қандай ҳимоялаймиз?

Марҳамат, Аллоҳдан келадиган раҳматга қулоқ тутинг...
———
Bayyina.uz | #Кун_ояти
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Одамларни даъват қилишдаги сабр
———
Bayyina.uz | #Кун_ояти
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Мўмин кишининг шукр мақоми қандай бўлади?
———
Bayyina.uz | #Кун_ояти
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Ҳа, агар қайси бир бандада Яратгандан заррача қўрқиш бўлса, у илоҳий-диний эслатмага қулоқ осади. Демак, диний дарс, ваъз-насиҳат, китоб ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларга ўзини урган одамда Аллоҳ таолодан қўрқиш ҳисси бор, ундан яхшилик кутилади.
Тафсири Ҳилол

• тавсия
Дуоси қабул бўладиган банда мақоми
———
Bayyina.uz | #Кун_ояти
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
#кун_ояти
Ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг хоҳишига боғлиқ. Жумладан Қуръони Карим кимга эслатма бўлиши ҳам Аллоҳ таолонинг хоҳишига боғлиқ.

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
#кун_ояти
Улар мусийбат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар.
(Бақара сураси 156-оят)

#оят_шарҳи
Катта масъулият қийинчиликларини кўтара олиш учун турли синовлардан ўтиш керак. Қийинчиликларда, синовларда одам тобланади. Ушбу оятда ўша синовлардан баъзилари саналгандир.

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
#кун_ояти
Дарҳақиқат, бошқа махлуқотларга нисбатан инсоннинг бу дунёдаги ишлари машаққат ила кўчади. Саҳобалардан ҳазрати Абдуллох, ибн Аббос бу маънонинг шарҳида: «Унинг ҳомилада бўлиши ҳам, туғилиши ҳам, эмиши ҳам, кўкракдан ажратилиши ҳам, яшаши хам, хаёти ҳам, ўлими ҳам ўзига яраша машаққатли бўлади», деган эканлар.

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
#кун_ояти
Яъни, бизга нима етса ҳам, Аллохдан етади. Аллоҳ таоло бизга нимани битган бўлса, ўшани кўрамиз. Аммо, оқибатимиз яхши бўлиши, Аллоҳ бизга ғалабани ёзиб қўйгани ойдек равшан. Ўша ғалабага эришиш йўлида дуч келинадиган қийинчилик ва машаққатлар бизни ютукларга элтувчи воситалардир. Шу тарзда Аллоҳ бизни синаб кўради.

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
#кун_ояти
#оят_шарҳи
«Аллоҳга ёрдам берсангиз» дегани, Аллоҳнинг динига хизмат қилсангиз, деганидир. Чунки Аллоҳ таоло ёрдамга муҳтож эмас. Шунингдек, Аллоҳнинг дини хам ёрдамга мухтож эмас.

Парвардигори
олам хоҳласа ўз динининг ҳимоясини қилиб олади. Бу ерда бандаларга савоб ишлаш, ўз мақомини юксалтириш учун шароит яратиб берилмоқда, холос.

Демак Аллоҳга ёрдам бериш Аллоҳнинг динига хизмат қилмоқ, Аллоҳнинг амрларига бўйсунмоқни билдиради. Кўҳна тарих шоҳид, мусулмонлар Аллоҳга ёрдам берган пайтларида, улар оз, кучсиз бўлишларига қарамай, Аллоҳ хам уларга ёрдам бериб, мусулмонлар дунёни эгаллаганлар ва ҳамманинг олдига тушган пешқадам халқ бўлганлар.

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube