Bayyina.uz
28.3K subscribers
4.18K photos
1.31K videos
11 files
10.6K links
Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot

Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.

Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллат гулларини отиб ташлашди

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Жалолиддин Румий ҳазратлари дейдиларки:

Бир кўнгилни ранжитдингми, йиғлагин!

Агар узр сўрашни билмаётган экансан, сендан Дўст чиқмайди, сендан Ёр чиқмайди.

Сен ранжитган ёки вайрон қилган Кўнгилни Аллоҳ севадиган бўлсачи?!

Қаердан ҳам билардинг, билмайсанда!

Билганингда эди, бундай қилишингдан аввал юрагинг ёрилар эди...

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Оламларга раҳмат бўлиб келган зот!
Оламларга раҳмат бўлиб келган зот!
• Жума маърузаси
© Азизхўжа Бухорий

Youtube →
https://youtu.be/YmxcIpf8vI8
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий
тармоқларда бизни кузатинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мақтаган қавм

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Ёлғонни чиндек гапирувчи сўз устамони — кумушга олтин қоплаб сотувчи заргар кабидир, ёлғон-афсоналар билан уйқу келтирувчи ёлғончи уйқуда алаҳлаётган кишига ўхшайди.

Алишер Навоий
Бадбахтликка мубтало этадиган эркинлик
Ҳуррият, эркинлик деган сўзларни кўп эшитамиз. Ҳозирги кунда ғарблик ўн яшар болакай ҳам отасига: «Ишимга аралашманг»,–дейди. Чунки у ерларда ҳуррият, эркинлик каби истилоҳларга шундай маъно бериладиган бўлиб қолди. Гўё бу истилоҳлар чегарасиз, муаммосиз яшашнинг шартидек тушуниляпти. Ҳуррият ва эркинлик биров бировнинг ҳаётига аралашмаслик, биров бировга итоат қилмаслик, ҳамма ўз чегарасини ўзи белгилаши ёки чегарасиз яшаши сифатида қабул қилиняпти. Ваҳоланки, энг катта ҳуррият—Аллоҳга банда бўлишдир. Агар шу бандaликдан воз кечадиган бўлсак, бошқа эшикларнинг қулига айланамиз. Бундай қуллик эса охири бориб, фалокат билан тугайди, саодат эмас, бадбахтликка мубтало қилади.
Бандалик энг гўзал тарзда намоён бўлган замон асри саодатдир. Бу асрни саодатли қилган нарса нима эди? Аллоҳга ҳақиқий бандалик эди. Ўша асрдагилар Аллоҳ таолога чинакам банда эдилар.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бишрул Хофий қиссалари

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Минг йилларким, булбул каломи,
Ўзгармайди, яхлит ҳамиша.
Аммо шўрлик тўтининг ҳоли,
Ўзгаларга тақлид ҳамиша.
Она тилим, сен борсан, шаксиз,
Булбул куйин шеърга соламан.
Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан...

Абдулла Орипов

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғозиён мадрасаси тарихи

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
ЭҲТИРОМГА ЛОЙИҚ ЗОТЛАР!
Эҳтиромга лойиқ зотлар!
• Жума маърузаси
© Азизхўжа Бухорий

Youtube →
https://youtu.be/qAvMmXjCjag
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий
тармоқларда бизни кузатинг!
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
«Мўмин киши гуноҳларини қулаётган улкан тоғдек, ўзини эса унинг этагида ўтиргандек тасаввур қилади. Фожир киши эса гуноҳларни бурнига қўнган пашшадек кўради».
Абдуллоҳ ибн Масъуд

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Расули Акрамнинг амаллари
Бир куни Расули Акрам алайҳиссолату вассалом саҳобалар билан масжидда ўтирган эдилар, бир бадавий кириб келиб, масжиднинг бир четига бориб, бавл қилди. Саҳобалар дарғазаб бўлиб, «Ҳой, ундай қилма!» деб, уни тўхтатмоқчи бўлишди.
Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тегманглар, охиригача тамомлаб олсин», дедилар. Сўнг: «Бир челак сув қуйиб, у ерни тозаланглар», деб буюрдилар. У зот айтганларидек қилинди. Сўнг Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўша бадавийни ёнларига чақириб, қилган иши хато эканини меҳрибонлик билан тушунтирдилар. Бу насиҳатдан сўнг бадавий бориб, таҳорат қилиб келди. Сўнг намоз ўқиди-да, кейин қўлларини очиб, «Аллоҳим, менга ва Муҳаммадга раҳм қилгин, иккимиздан бошқа ҳеч кимга раҳм қилмагин!» деб дуо қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони эшитиб, табассум қилдилар. Сўнг «Эй Фалончи, Аллоҳнинг раҳматини торайтириб қўйдинг-ку!» - дедилар.
Нақадар чексиз мархамат, чексиз шафқат!
Пайғамбаримиз алайҳиссаломда ана шундай гўзалликлар, афзалликлар бор эди. Хозир, биз уларни ҳаётимизга татбиқ қилмаймизми?
Дейлик, ўғлимиз ёки қизимиз уйдаги бирор қимматбаҳо ашёни қўлидан тушириб юборса, ўша матох синса, уларга айтадиган биринчи гапимиз нима бўлади? Пайғамбаримиз алайхиссаломдек бағримизга босамизми ёки бақириб, қарғаб, дуоибад қиламизми?

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оиша онамиз саховатлари

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Қуръон ўқиганинг сари умрингга барака кираверади

Уламолардан бири айтади: «Қуръондан ўқийдиган вазифам кўпайгани сари вақтимда ҳам барака шунча кўпайиб бораверди. Вазифамни кўпайтириб боравердим, ҳатто кунлик вазифам ўн порага етди».

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқий нажот топувчилар

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Аҳмоқ аҳмоқлигича қолади, унга бирорта дори кор қилмайди.

Немис мақоли

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Усмон розияллоҳу анҳу халифалик йилларида шундай буйруқ ёздирдилар: «Бундан буён ҳожилар Маккага келганларида Минода намозларни мусофир сифатида эмас, муқим ўлароқ ўқийдилар». Бу буйруққа кўра ҳожилар тўрт ракъатлик намозларни тўлиқ ўқишлари керак эди. Ибн Масъуд Усмон розияллоҳу анҳунинг бу ижтиҳодига эътироз билдириб, «Расули Акрам алайҳиссолату вассалом Минода турганларида тўрт ракъатлик на- мозларни икки ракъат ўқиганлар», дедилар. Ҳазрати Усмон: «Лекин ҳозир мен бир нарсадан хавфсираяпман. Ҳажга биринчи марта келиб, ибодатларга гувоҳ бўладиган минглаб одамлар бор. Улар намозлар икки ракъат ўқилаётганини кўриб, эртага юртига қайтганида ҳам намозни шундай ўқий бошлаши мумкин. Шунинг олдини олиш учун намозларни тўрт ракъат ўқишимиз керак», дедилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бунга эътироз билдирдилар. Натижада ўртада ихтилоф юзага келади. Абдуллоҳ ибн Масъуд одамлар- га имом бўлиб, намоз ўқишдан олдин жамоатга юзланиб, «Намозларни тўрт ракъат қилиб ўқиймиз, Аллоҳу акбар!» дедилар. Одамлар ҳайрон бўлишди. Намоз тугагач, «Ахир ўзингиз Усмонга бу масалада хилоф қилмаганмидингиз?» каби саволлар берилди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Усмон–мусулмонларнинг қонуний халифаси. Унинг ижтиҳоди хато бўлса ҳам, бизнинг вазифамиз тафриқа эшигини очмай, унга бўйсунишдир. Шунинг учун ўзим айтган гапга хилоф қилиб, Усмоннинг ижтиҳодига амал қиляпман», деб жавоб бердилар.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube