Bayyina.uz
28K subscribers
4.37K photos
1.38K videos
11 files
10.8K links
Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot

Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.

Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.
Download Telegram
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшилаб таҳорат қилса-ю, сўнгра Жумага бориб, яқинлашса, тингласа, жим ўтирса, унинг бу билан ўтган Жума орасидаги ва яна зиёда уч кунлик (гуноҳлари) мағфират қилинади. Ким майда тошларни тўғрилаб олса, ортиқча иш қилибди», дедилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жуманинг бир неча одобларини баён қилмоқдалар:
1. Жумага яхшилаб таҳорат қилиб бориш.
2. Иложи борича имомга яқинроқ бўлишга ҳаракат қилиш. Чунки имомга қанча яқин ўтирса, киши хутбани шунча яхши эшитади. Жума кунининг асосий ишларидан бири ҳам хутба тинглашдир.
3. Хутбани яхшилаб тинглаб, ундан фойда олиш.
Чунки одатда Жума хутбаларида ўта фойдали ваъз-насиҳатлар қилинади.
4. Жим ўтириш.
Жим ўтирган одам ўзи хутбани яхши эшита олмаса ҳам, бошқаларга халақит бермайди. Жим ўтирмаган одам эса ўзи ҳам эшитмайди, ўзгаларга ҳам эшиттирмайди. Шунинг учун ҳам хутбани ўзи эшитмаган тақдирда ҳам жим ўтириши керак.
5. Намоз ўқийдиган жойдаги майда тошларни текислаш ва шунга ўхшаш ишлар билан машғул бўлмаслик. Балки Жуманинг фазилатларидан кўпроқ баҳраманд бўлиш учун зикр ва ибодат билан машғул бўлмоқ керак.
Ҳанафий мазҳаби уламолари ушбу ҳадисдаги «тингласа, жим ўтирса» деган иборалардан ва тошларни текислашга ҳам рухсат берилмаганидан имом хутба қилаётганда намоз ўқиб бўлмаслигини олганлар.
Юқоридаги шартларни бажо келтирган мўмин кишининг икки Жума орасидаги гуноҳлари ва яна қўшимча уч кунлик гуноҳлари мағфират қилиниши ваъда қилинмоқда.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олимларга ҳурмат қандай бўлиши керак?

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Илм нажотдир

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: "Оламнинг хароб бўлиши фақат илмсизлик билан, ободлиги эса фақат илм билан бўлади. Қайси юртда ёки маҳаллада илм ёйилса, унинг аҳлида ёмонлик камаяди. Қаердаки илм яширилса, ўша ерда ёмонлик ва фасод зоҳир бўлади. Кимки буни англамаса, у Аллоҳ унга нур бермаганлардандир", деди.

📖«Иъламул муваққиъийн" асаридан

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Имом Моликка устозларидан насиҳат

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
1938-йилнинг 4-октябрь туни ўзбек романчилиги мактабининг асосчиси Абдулла Қодирий қатл этилди.
Архив ҳужжатларидан маълумки, ўша машъум 4-октябрь туни Қодирий қатори Чўлпон, Фитрат каби жами ўн саккизта зиёли қатл этилган.
5-октябрда эса бир кун олдин отиб ташланган маҳкумларнинг суди саҳналаштирилади.
1938 йил 4–16 октябрь кунлари СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг сайёр йиғилишларида 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбус устидан ҳукм ўқилган. Уларнинг энг кўзга кўринганлари жисмонан мавҳ этилган, қолганлари учун турли муддатда сургун ёки қамоқ жазоси белгиланган. Умуман олганда, 1934–1938 йиллари Ўзбекистонда 40 мингдан ортиқ инсон қатағон қилинган. Шулардан 730 нафари “халқ душмани” сифатида отиб ташланган.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Осмонга бўй чўзган чинордек истеъдодга эга ўқувчисини кичик бир новдага айлантириб қўйган устоз-мураббий Аллоҳ ҳузурида сўралади.
📖 "Тарбияда 101 қадам" китобидан

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
УНУТМАНГ!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга қиёмат манзараларидан бирини ҳикоя қилиб бермоқдалар:
"Аллоҳ таоло бир бандасига мол берди. Ундан сўради:
- Бу мол билан нима ишлар қилдинг?
Банда жавоб берди:
- Мен кишилар билан савдо қилдим. Қарздорларнинг қарзидан ўтиб юборар эдим. Қийналганларга енгиллик берар эдим. Бойларга эса муҳлат берар эдим!
Аллоҳ таоло деди:
- Бунга мен ҳақлироқман. Бу бандамнинг гуноҳидан ўтиб юборинглар!
Яхшиликка нисбатан вафодор бўлинг. Яхшиликни унутманг. Бизнинг яхшиликларни унутмайдиган вафодор Роббимиз бор. У вафолиларни яхши кўради.
Дўстингиз қилган яхшиликни унутманг. Қўшнингиз қилган гўзал амални ёддан чиқарманг. Биродарингизнинг ёшлик хотираларини ёдда тутинг. Сизга иш берганларнинг яхшилигини эсдан чиқарманг.
Сизнинг хизматингизда жонини тиккан турмуш ўртоғингизни унутманг. Сизга ёрдами теккан ҳамкасбингизни ёдингиздан чиқарманг.
Бир онлик хусумат сабаб бир умрлик муҳаббатни барбод қилманг!
Ёдингиздан чиқмасин, бизнинг унутмайдиган Роббимиз бор!

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмоннинг биринчи вазифаси

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Имом Нававий ҳақларидаги ҳикоялардан:
Имом Абу Закариё Нававий раҳимаҳуллоҳдан: “Нега уйланмагансиз?”, дея сўрашди. У зот: “Эсимдан чиқиб қолибди”, дея жавоб берибдилар. У нарса аслида у зотнинг илм таҳсили ва тарқатиш йўлидаги улкан меҳнат ва уринишлари сабабли эди.

Шайх Яҳё Ғавсоний

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамият ислоҳи

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Нодоннинг ахлоқи
Олдин эшитмасдан жавоб қайтариши, тушунмасдан туриб баҳсга киришиши ва билмаган нарсаси ҳақида ҳукм қилиши жоҳил, нодоннинг ахлоқидир.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бировларга нисбатан тоқатсизлик

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Устозим Ҳаммод вафот этгандан сўнг қачон намоз ўқисам, ҳар сафар албатта ота-онамга қўшиб, унга ҳам Аллоҳдан мағфират сўраганман. Устозим ҳовлиси томонга унинг ҳурмати учун асло оёғимни чўзмадим. Менинг ва унинг ҳовлиси орасида еттита кўча бор эди”. (“Туруқот” асаридан”)
Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ: «Имом Абу Ҳанифа мени ва оиламни йигирма йил давомида таъминлаб келди. Мен у зотга: “Сиздан кўра сахийроқ кишини кўрмаганман”, деганимда. Абу Ҳанифа: “Қандай қилиб? Сен устозим Ҳаммодни кўрганингда эдими!" дер эди.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир аср қулликка мубтало бўлди

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Аллоҳ калимаси озод қилди

Ҳазрат Умар ибн Хаттоб мусулмонларнинг аҳволларини ўрганиш учун айланиб юрар эди. Бир маҳал мудроқ босиб қолди. Шу пайт олдида қўй подасини етаклаб бир киши ўтиб қолди. Умар розияллоҳу анҳунинг уйқуси қочиб, синаб кўриш учун унга савол берди:

–Қўйларингдан бирини менга сот.

–Бу қўйлар меники эмас. Мен бир қулман. Бу қўйлар ҳожамники, – жавоб берди қул.

–Бу ерда бизни ҳожанг кўрармиди? Биттасини сот, ҳожангга бўри еб кетди деб қўяверасан, – деди Умар розияллоҳу анҳу. Бу сўзларни эшитган чўпон бир сесканиб наъра тортди:

–Эй араб биродарим! Аллоҳ кўрмайдими?!

Эртасига эрталаб Умар розияллоҳу анҳу унинг ҳожасини топтирди ва қулни ундан сотиб олиб озод қилиб юборди. Сўнг унга шундай деди:

–“Аллоҳ” калимаси сени бу дунёда қулликдан озод қилди. Умид қилурманки, охиратда дўзах азобидан ҳам озод қилса.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Ҳамма ҳам чиройли гапларни гапира олиши мумкин, бироқ айтганларига амал қилганларгина саодатга етадилар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
ЗИКР қалблар ҳузури...

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Бандаларингни қайта тирилтирадиган кунингда мени азобингдан сақлагин».

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламоқчи бўлсалар, ўнг қўлларини юзларининг остига қўйиб, «Аллоҳумма қиний ъазаабака йавма табъасу ъибаадак», дер эдилар».
(«Сунани Абу Довуд», 5045)

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube