Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.6K subscribers
2.97K photos
239 videos
24 files
3.94K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Mastercard карталари ўртасида нақд пулсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди

"Ўзсаноатқурилишбанк" томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб Mastercard карталари ўртасида нақд пулсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди. Ушбу хизмат ёрдамида Mastercard карталари ўртасида пул ўтказмаларини куннинг исталган вақтида амалга ошириш мумкин бўлиб, пул олувчи ёки ўтказмани жўнатувчининг картаси қайси банкда чиқарилганининг аҳамияти йўқ.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/uzpsb-has-established-money-transfers-between-mastercards


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қачон машинангни алмаштирасан?
Бузилавериб, жонга тегди-ку!
"Пробеги"ям 200 мингдан ошди! Моторни очавериб, "қатиғини чиқарвординг"!
деган гаплардан чарчаганлар учун — Туронбанкдан қулай автокредит!

👆 Ассортиментда "Spark"дан "KIA" ва "Volkswagen"гача. Шошилинг, шахсий автомобилингизгача бир қадам қолди!

Full HD - Turonbank Media

Қисқа рақам - 1220

Сайт|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Uzcard ислом банкчилиги бўйича конференция ўтказмоқда

Uzcard финтех акселератори Лондонда жойлашган молиявий гуруҳ — FINEXTRA билан биргаликда "Ислом банкининг рақамли трансформациясига йўл" халқаро конференциясини ўтказади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/uzcard-conference-about-islamic-banking


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 13 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси кетма-кет 4-кун кўтарилди (+11,00 сўм) ва душанбадан 10 683,00 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Молия вазирлиги бир қатор лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилмоқда;

⭕️ АТ "Халқ банки" журналистлар учун пресс-тур ташкил этди;

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Mastercard карталари ўртасида нақд пулсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди;

⭕️ Тенгебанк омонат фоизлари 23 фоизгача кўтарилди, янги омонатлар шартлари билан бу ерда танишинг;

⭕️ "Apelsin" иловасида стримерлар учун донат (хайрия) маблағларини қабул қилиш имконияти яратилди;

⭕️ Uzcard ислом банкчилиги бўйича конференция ўтказмоқда;

#дайжест
Афғонистон банк тизими — қўшнимизда банклар қандай ишлайди

Сўнгги пайтда Ўзбекистон ва дунё оммавий ахборот воситалари диққат марказида турган мамлакат банк тизими ҳақида Bankers.uz материалида танишинг!

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/banking-in-afghanistan


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?

2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6122 - сонли Президент фармонига кўра, 2021 йил 2 ва 3 сентябрь кунлари – қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланган. Шундан келиб чиқиб, барча идора, корхона ва ташкилот ходимлари, иш ҳафтасининг туридан қатъий назар, "Мустақиллик байрами" муносабати билан кетма-кет беш кун дам оладилар:

Демак,

1 сентябрь (чоршанба) – "Мустақиллик байрами", дам олиш куни;
2 сентябрь (пайшанба) – қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (жума) – қўшимча дам олиш куни;
4 сентябрь (шанба) – дам олиш куни (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча учун дам олиш куни);
5 сентябрь (якшанба) – дам олиш куни.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/holiday-days-on-independence-day


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
ZoodMall Ўзбекистонда маҳаллий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш режалари билан ўртоқлашди

Лойиҳанинг ишга туширилиши орқали кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўз маҳсулотларини компания фаолият кўрсатаётган Яқин Шарқ ва МДҲнинг 7 та мамлакатида, жумладан Иордания, Ироқ, Кувайт, Ливан, Озарбайжон, Қозоғистон ҳамда Саудия Арабистонида ўз маҳсулотларини сотиш имкониятига эга бўладилар. (фойдали реклама)

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/zoodmall-shares-plans-to-support-local-exporters-in-uzbekistan


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 16 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Тўрт кунлик кўтарилишдан сўнг, долларнинг биржадаги курси ва ниҳоят пастлади (-23,00 сўм) ва сешанбадан 10 660,00 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?;

⭕️ Афғонистон (🇦🇫) банк тизими — қўшнимизда банклар қандай ишлаганди?;

⭕️ "Ориент Финанс" банк ва Visa ҳамкорликда "Манфаатли пул ўтказмаси" акциясига старт берилганини эълон қилди;

⭕️ "Ипак Йўли" банки ва Visa ҳамкорликда "Visa билан саёҳат қилинг" акциясига старт берилганини эълон қилди.


#дайжест
Марказий банк хорижий кредит линиялари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар тўғрисида маълумот берди

2018-2020 йиллар ва 2021 йилнинг I ярмида тижорат банкларида тадбиркорлик субъектларига хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан 7,4 млрд. доллардан ортиқ кредит ажратилди.

Батафсил 👉🏼https://bankers.uz/yangiliklar/cbu-announced-the-credits-obtained-by-enterpreneurs-from-2018-to-present-time


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади

2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилди. Бу ҳақидаги Президент фармони эълон қилинди.

Унга кўра, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм қилиб белгиланмоқда.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/salaries-will-be-up


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 17 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси яна пастлади (-7,69 сўм) ва чоршанбадан 10 652,31 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 бараварга оширилади;

⭕️ Марказий банк хорижий кредит линиялари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар тўғрисида маълумот берди;

⭕️ Афғонистондаги вазият туфайли Ўзбекистон евробондлари арзонлашди — Financial Times;

⭕️ Қишлоқ қурилиш банк HUMO ва UnionPay билан ҳамкорликда акция эълон қилди.


#дайжест
Аҳоли омонатларининг ўртача фоиз ставкаси 20 фоизга етди, юридик шахслар депозитлари бўйича эса ўртача ставка тушишда давом этмоқда

Марказий банк июль ойи якунлари бўйича банк бозоридаги депозит ва кредитларнинг ўртача фоиз ставкаларини маълум қилди. Жисмоний шахсларга таклиф этилаётган омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси сўнгги бир йил ичида биринчи марта 20 фоизга етди. Юридик шахсларнинг депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси эса, аксинча, февраль ойидан буён пастлаб, ўзининг бу йилги минимуми - 15,2 фоизгача тушган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/deposit-rates-of-people-are-going-up


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Микрокредитбанк UnionPay International билан ҳамкорликда акция эълон қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни арафасида ва HUMO тўлов тизими тармоғида UnionPay карталарини қабул қилиш ишга тушганлиги муносабати билан, «UnionPay HUMO орқали совғалар мавсуми» акцияси бошланганлиги эълон қилади. Акцияда турли қимматбаҳо гаджетлар ва совғалар ўйналмоқда.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/mkb-and-unionpay-announced-promo


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (527-сон, 18.08.2021 й.) билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, таълим кредитлари олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/procedure-for-issuing-educational-loan-accepted


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 18 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси кетма-кет учинчи кун пастлади (-8,31 сўм) ва пайшанбадан 10 644 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Аҳоли омонатларининг ўртача фоиз ставкаси 20 фоизга етди, юридик шахслар депозитлари бўйича эса ўртача ставка тушишда давом этмоқда;

⭕️ Микрокредитбанк UnionPay International билан ҳамкорликда акция эълон қилмоқда;

⭕️ Равнақ-банк VISA билан ҳамкорликда акция эълон қилмоқда;

⭕️ Алоқабанк маркетинг бўлимига мутахассисларни изламоқда;

⭕️ Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом (ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар) ўз кучини йўқотган деб топилиши мумкин;

⭕️ Марказий банк яна иккита норматив ҳужжат лойиҳаларини: "Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисида низом" ҳамда "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси"ни муҳокама учун жойлаштирган. Порталда ушбу ҳужжат лойиҳаларига ҳозирчалик ҳеч ким томонидан таклиф берилмаган;

⭕️ Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби белгиланди.


#дайжест
Назоратчи-кассир банкдан 32 500 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштирган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, давлат банкларидан бирининг Сергели филиали қошидаги “Ўзгариш банк хизматлари маркази” назоратчи-кассири Ю.Н. ва бош мутахассиси М.Ш.лар жорий йилнинг 14-17 июль кунлари марказнинг валюта айрибошлаш шаҳобчасидан ўзларига ишониб топширилган 32 500 АҚШ долларини олишга эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/bank-employee-stole-dollars-and-spent


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Forwarded from Bankers.uz — Live
Давлат банклари томонидан эълон қилинган айрим йирик(роқ) суммадаги долзарб тендер ва танловлар:

ЎзМиллийбанк
:

1. Миллий валютадаги карталарга хизмат кўрсатувчи банкоматлар сотиб олиш — бошланғич суммаси 1 515 000 АҚШ доллари, муддат 16.09.2021 й.гача;

Асакабанк:

1. Турли ассортиментдаги мебеллар ва офис жиҳозлари харид қилиш — бошланғич суммаси 25 999 957 401,65 сўм, муддат 26.08.2021 й.гача.

ЎзСаноатқурилишбанк:

1. Microsoft Directory ва лицензияларни татбиқ қилиш учун дастурий таъминот ўрнатилган сервер ускуналари, маълумотларни сақлаш тизимларини сотиб олиш — бошланғич суммаси 1 200 000 000 сўм, муддат 20.08.2021 й.гача.

2. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ филиалларида мижозларга хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини аниқлаш, мижозлар билан ишлашда банкнинг кучли ва заиф томонларини максимал аниқлаш, шунингдек, мижозлар билан ишлаш сиёсати ва ёндашувини янада такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш хизмати — бошланғич суммаси 500 000 000 сўм, муддат 20.08.2021 й.гача;

3. Google, Yandex, DV360, Facebook, Instagram технологиялари ёрдамида Интернетда банк хизматларини оммалаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш, шунингдек, интернет баннерларини ишлаб чиқиш ва мослаштириш хизмати — бошланғич суммаси 330 000 000 сўм, муддат 25.08.2021 й.гача;

4. Валюта детекторлари (140 та) сотиб олиш — бошланғич суммаси 581 000 000 сўм, муддат 23.08.2021 й.гача;

5. Моноблок (347 та) сотиб олиш — бошланғич суммаси 3 712 900 000 сўм, муддат 25.08.2021 й.гача.

Қишлоқ қурилиш банк:

1. “Data Warehouse (Data Lake)” и “BI” технологиялари асосида маълумотлар омборининг ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш хизмати — бошланғич суммаси 1 130 000 000 сўм, муддат 24.08.2021 й.гача;

2. Банк ходимларига корпоратив форма тиктириш хизмати — бошланғич суммаси 279 000 000 сўм, муддат 27.08.2021 й.гача.

Турон банк:

1. Банк томонидан БҲХС (МСФО)га ўтиш учун консултация хизматидан фойдаланиш — бошланғич суммаси 1 200 000 000 сўм, муддат 26.08.2021 й.гача.


@bankers_uz_live
Ўзбекистондаги давлат банки бўлмаган банклар бошқарув раисларининг ҳам аксарияти эмланган

Давлат банклари бошқарув раисларининг эмланганлиги тўғрисидаги мақоладан кейин, сайт ва телеграм канал ўқувчилари худди шу каби маълумотни давлат банки бўлмаган банклар бўйича ҳам эълон қилишни сўраб мурожаат қилишди. Шуни эътиборга олган ҳолда, Bankers.uz тегишли банкларга қўнғироқ қилиб, маълумот олишга ҳаракат қилди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/most-of-private-banks-managers-are-vaccined


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Муддатли тўлов асосида «Diplomat» дан махсус хонадонлар!

«Diplomat» турар жой мажмуасининг 2 хонали хонадонларини ҳозирда бошланғич тўловни тўлаб қолганини фоизсиз муддатли тўлов асосида ҳар ой 3,5 млн. сўмдан бошлаб тўлаш эвазига харид қилинг!

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун

☎️ 712007400
☎️ 555017400

Веб-саҳифа

Реклама
Ўзбекистон Марказий банки 5 000 сўмлик ва 10 000 сўмлик янги дизайндаги банкноталарни муомалага киритишни режалаштирмоқда

Марказий банк 5000 сўмлик ва 10 минг сўмлик янги дизайндаги банкноталарни муомалага киритишни режалаштирмоқда. Уларни киритиш масаласи Олий Мажлис Сенати Кенгаши йиғилишида кўриб чиқилди, деб хабар берди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 5000 лик банкнотани 2013 йил июнида, 10 000 лик банкнотани эса 2017 йил март ойида муомалага киритганди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/cbu-is-planning-to-change-banknotes


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram