Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.2K subscribers
2.8K photos
223 videos
24 files
3.75K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
"Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖ банк тизимида тажрибага эга мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда

Компаниянинг вакансия тўғрисидаги эълонларига кўра, банк тизимида иш тажрибасига эга бўлган ҳуқуқшунос, ғазначилик бўйича мутахассис ҳамда банк сектори бўйича риск менежер лавозимларига малакали мутахассисларни изламоқда. Лавозимлар учун таклиф этилаётган иш ҳақи миқдори ҳам бир мунча жозибадор.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/uzmrc-is-searching-banking-specialists


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Ўзбекистонда авиачипталар қиммат, бироқ арзон чипта олишнинг йўли бор!

Ўзбекистонликлар учун парвозлар қиммат ҳордиқ тури, бизда ҳамёнбоп авиакомпаниялар кам, чипталар нархини эса арзон деб бўлмайди, лекин тежаш йўллари бор.

1) aviasales.uz сайтидан чипталарни қидиринг ва олдиндан сотиб олинг. Август ойида Тошкент-Москва 386 доллар туради https://avs.io/1h9KS Декабрда эса Тошкент-Москва 208 доллар бўлади https://avs.io/1h9Kr

2) Ўтказмалар билан учишингиз мумкин, масалан, Европага бориш учун олдин Ригага учиб, у ерда арзон авиакомпаниядан чипталар сотиб оласиз, натижада тўғридан-тўғри рейсларга қараганда анча арзон тушади.

Август ойида Тошкент-Франкфурт-Майн 704 доллар https://avs.io/1h9So
Тошкент - Рига 387 доллар https://avs.io/1h9WD
Рига-Франкфурт-Майн $ 155 https://avs.io/1h9VL

162 доллар тежаб, Ригани ҳам айланиб ўтишингиз ҳам мумкин!

3) Агар пулингизни тежашни хоҳласангиз, авиакомпания ёрдамисиз, ўзингиз қидиринг😉

Каналга обуна бўлинг, саёҳатлар ҳақида сўзлаб берамиз: @Aviasales_uz

Реклама
Forwarded from Agrobank_Press
👨‍👩‍👧Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин қизлар ташаббусларини молиявий қўллаб қувватлашда Агробанк томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан танишинг.

----------------------
🔻 Банк матбуот хизмати🔻
@AgrobankPress
Сардор Умурзаков: Марказий банк ҳукуматдан нафақат қоғозда, балки амалда ҳам мустақил

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ОАВ вакиллари саволларига жавоб берар экан, Президент билан тадбиркорларнинг кутилаётган учрашувига тушаётган саволларнинг асосий қисми кредитлаш билан боғлиқлиги, хусусан миллий валютадаги кредитлар фоизларининг юқори эканлиги борасида эътирозлар кўплигига муносабат билдирди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/s-umurzakov-told-about-cbu-and-credits


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Fitch Ratings Микрокредитбанк рейтингини BB-/Барқарор даражасида тасдиқлади

Ушбу даража банкнинг асосий кўрсаткичлари барқарорлигини, хусусан, кредитлаш салоҳиятининг юқорилигини ифодалайди ҳамда мижозлари ва ҳамкорлари олдида ишончлилигини намоён этади.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/fitch-ratings-mikrokreditbank


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 19 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси кетма-кет тўртинчи кун пастлади (-12,00 сўм) ва жумадан 10 632 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Тошкентда назоратчи-кассир банкдан 32 500 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштирган;

⭕️ Давлат банклари томонидан эълон қилинган айрим йирик(роқ) суммадаги долзарб тендер ва танловлар рўйхати билан танишинг;

⭕️ Ўзбекистондаги давлат банки бўлмаган банклар бошқарув раисларининг ҳам аксарияти эмланган;

⭕️ Ўзбекистон Марказий банки 5 000 сўмлик ва 10 000 сўмлик янги дизайндаги банкноталарни муомалага киритишни режалаштирмоқда;

⭕️ "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖ банк тизимида тажрибага эга мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда;

⭕️ Сардор Умурзаков: Марказий банк ҳукуматдан нафақат қоғозда, балки амалда ҳам мустақил;

⭕️ Fitch Ratings Микрокредитбанк рейтингини BB-/Барқарор даражасида тасдиқлади.


#дайжест
Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувидаги нутқида янграган банклар ва кредитлашга доир асосий лаҳзалар

Хабарингиз бор, бугун давлат раҳбари Ш.Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилмоқда. Мазкур тадбирда Президент томонидан банклар ва кредитлаш соҳасига доир бир қанча фикрлар билдирилди. Bankers.uz тегишли расмий манбаларга таяниб, ушбу фикрларни бир жойга жамлаган ҳолда эълон қилмоқда. (мақола тўлдириб борилади)

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/key-moments-of-president-meeting


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Марказий банк янги 5000 сўмлик ва 10000 сўмлик банкнотлар дизайнини эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йилнинг 26 августидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди. Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги қадимий Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари тарихига бағишланган. Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган.

Муомалага чиқарилаётган янги кўринишдаги пул белгилари бугунги кунда муомалада бўлган 2013 йил намунасидаги 5000 сўмлик ва 2017 йил намунасидаги 10 000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда (параллел равишда) муомалада бўлади. Яъни, 2013 йил ва 2017 йил намунасидаги 5000 сўмлик ва 10 000 сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/cbu-announced-designs-of-new-banknotes


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Бугун Ўзбекистон бизнес доираси вакиллари учун унутилмас кун бўлди. Бир нечта кардинал ўзгаришлар, муҳим қарорлар, кутилмаган янгиликлар ишбилармонларга қўшимча мотивация тақдим этгани аниқ. Бунинг устига, молия муассасалари фаолияти билан боғлиқ масалалар учрашувнинг асосий мавзуларидан бирига айлангани банк тизими мамлакат иқтисодиёти учун қанчалик муҳим бўғин эканлигидан далолат.

Аслида банклар ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик ўта узвий ҳисобланиб, янги қувватлар ва машҳур брендларнинг пайдо бўлишида банкларнинг молиявий кўмаги муҳим аҳамият касб этади.

Худди шу мавзуда, бир неча кундан буён "Ўзбекистон24" телеканалида Туронбанк билан ҳамкорликда ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркорларнинг иш жараёнлари махсус репортажларда намойиш этиб келинмоқда. Тадбиркорлар орасида маҳаллий бозорда ўз ўрнига эга бўлганларидан тортиб, Италияга товарларини экспорт қилаётган корхоналаргача бор.

Банк матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун ҳам 20:50 да навбатдаги корхоналар фаолияти акс этган видеоролик эфирга узатилади. Унинг такрорий намойиши эса эртага — 21 август куни 13:50 да тақдим этилади.
🗓 20 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси кетма-кет тўрт кунлик пасайишдан сўнг бироз кўтарилди (+8,60 сўм) ва душанбадан 10 640,60 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувидаги нутқида янграган банклар ва кредитлашга доир асосий лаҳзалар билан танишинг;

⭕️ Марказий банк янги 5000 сўмлик ва 10000 сўмлик банкнотлар дизайнини эълон қилди. Янги намунадаги купюралар 26 августдан муомалага чиқарилади;

⭕️ Тенгебанк Андижон ва Бухоро шаҳарларида банк хизматлари марказ (БХМ) ларини очди;

⭕️ Apelsin Mastercard-Moneysend карталари ўртасида пул ўтказмаларини йўлга қўйди.


#дайжест
Apelsin Mastercard-Moneysend карталари ўртасида пул ўтказмаларини йўлга қўйди

Ҳозирча ушбу хизмат тест режимида йўлга қўйилган. Шу сабабли 30 сентябргача ўтказмалар учун ҳақ олинмайди: 0%.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/apelsin-launches-money-transfers-between-mastercard-moneysend-cards


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
'Kanstik' дўкон тармоқлари Сизни «'Kanstik'да омадингни синаб кўр» акциясига таклиф этади!

Жорий йилнинг 15 сентябргача мактаб қуроллари учун 300 000 сўмдан кўп харидни амалга оширсангиз, Сиз 5% дан - 20% гача чегирмага эга бўлишингиз мумкин.

Чегирма фақат мактаб қуроллари учун амал қилади.

Ушбу ҳавола орқали акция шартлари билан батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

Омадингизни нафақат 'Kanstik' дўкон тармоқларида, балки бизнинг интернет-дўконимизда ҳам синаб кўришингиз мумкин

1 та чек — 1 та имконият!

🚛Тошкент бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд.

📞 +998 (78) 147-01-01

Веб-саҳифа | Телеграм канал | Телеграм бот | Инстаграм | Фейсбук
Бугун янги тартибда таълим кредити ажратиш мавзусида онлайн суҳбат ташкил этилади

Аввалроқ тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби белгилангани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу хабар эълон қилингандан кейин бизга бот, телефон орқали мавзуга доир кўплаб мурожаатлар келиб тушди.

Бугун, 21 август соат 20:00 да ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг телеграм каналида ушбу мавзусида овозли чат ташкил этилмоқда.

Овозли чатда:

Молия вазирлиги;
Марказий банк;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
Ёшлар ишлари агентлиги;
тижорат банклари мутасаддилари саволларга жавоб қайтаришади.

Мавзуга доир саволлари бўлган талабалар, шунингдек банк ходимлари ва бошқаларга ушбу овозли чатга қўшилиш тавсия этилади!

@bankers_uz
Таълим кредити қайси банклар томонидан берилиши маълум бўлди

Яқинда қабул қилинган янги тартиб асосида таълим кредитини ажратиш бўйича ҳозирчалик 6 та банк бош келишув имзолаган. Бундан ташқари яна 5 та банк билан келишув имзолаш жараёнлари давом этмоқда. Бу ҳақида Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев бугун Хушнудбек телеграм каналида бўлиб ўтган жонли эфирда айтиб ўтди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/which-banks-will-provide-educational-loans


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
ANORBANK ташкил топганининг бир йиллиги муносабати билан энг юқори фоизли омонат турини таклиф этмоқда

Бундан роппа роса бир йил олдин - 22 август куни Марказий банк томонидан берилган 87-рақамли лицензия асосида Ўзбекистондаги биринчи миллий рақамли банк - ANORBANK ўз фаолиятини бошлаган эди. Ушбу сана муносабати билан банк йиллик 25 фоизлик даромад олиб келувчи "Байрамона" омонатини таклиф қилмоқда. Омонат муддати — 3 ой ва уни 31 августга қадар расмийлаштириш мумкин.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/anorbank-offered-high-income-deposit

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 23 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси деярли кўтарилмади (+0,54 сўм) ва сешанбадан 10 641,14 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ ANORBANK ташкил топганининг бир йиллиги муносабати билан энг юқори фоизли омонат турини таклиф этмоқда;

⭕️ Ипак Йўли банк Lada XRAY Cross ва Lada SW машиналари учун автокредитлар ажратмоқда;

⭕️ Тенгебанк дам олиш куни банкнинг чакана бизнес ходимлари иштирокида учрашув ўтказди.

⭕️ Микрокредитбанк “Mustaqillik mening taqdirimda” иншолар танловини эълон қилди.


#дайжест
АОКА давлат ташкилотлари ва идоралари ахборот хизмати раҳбарларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари матбуот котиблари фаолиятининг самарадорлиги бўйича 2021 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича рейтингини эълон қилди. Рейтингда Марказий банк ҳамда бир нечта давлат банклари раҳбарлари матбуот котиблари (матбуот хизмати раҳбарлари) иштирок этган.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/aimc-announced-second-quarter-rating

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram