Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
2.85K photos
230 videos
24 files
3.81K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
🗓 24 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси бироз пасайди (-6,79 сўм) ва чоршанбадан 10 634,35 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк турк университети билан ўзаро англашув меморандуми имзолади;

⭕️ АОКА давлат ташкилотлари ва идоралари ахборот хизмати раҳбарларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди;

⭕️ Hamkorbank 30 ёшга тўлиши муносабати билан йиллик 20 фоизлик, ютуқли "30 ёш" омонатини таклиф қилмоқда;

⭕️ Капиталбанк 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича олган соф фойдасидан 125,93 млрд. сўмини оддий акциялар эгалари учун дивиденд тўлашга йўналтиради.


#дайжест
Банк тизимининг бир нечта раҳбар ходимлари давлат мукофотлари билан мукофотландилар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, мукофотланганлар қаторида банк тизимининг бир нечта раҳбар ходимлари, хусусан, Туронбанк, Агробанк бошқаруви раислари, Алоқабанк ва Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосарлари, раис маслаҳатчиси, ЎзСҚБ департамент директори, Микрокредитбанк бўлим бошлиғи, ЎзМиллийбанк департамент директори ўринбосари ҳамда Банклар ассоцияцияси раиси ҳам бор.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/some-bankers-are-awarded

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
25 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси кўтарилди (+19,66 сўм) ва пайшанбадан 10 654,01 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Банк тизимининг бир нечта раҳбар ходимлари давлат мукофотлари билан мукофотландилар;

⭕️ Қатор тижорат банклари фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда. Халқ банки фирибгар каналлар ва ботлар рўйхатини улашди;

⭕️ Капиталбанк омонат очиш эвазига, омонат миқдорига қараб банкдан турли пластик карталарни бепул расмийлаштиришни ҳам таклиф қилмоқда;

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк Бухоро, Хоразм, Қашқадарё ва Наманган вилоятларидаги "лойиҳалар фабрикаси" учун мутахассислар изламоқда;

⭕️ Равнақ банк техник носозликлар туфайли микроқарзлар беришни номаълум муддатга тўхтатди;

⭕️ Инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича Марказий банк навбатдаги август ойи сўровномасида иштирок этишга чақирмоқда.

#дайжест
ЎзСаноатқурилишбанк "Tashkent city" худудида қурилаётган Бош офис биноси бўйича маълумотларни тақдим этди

"Tashkent city" халқаро бизнес марказида қуриладиган ушбу бино лойиҳа режасига кўра, бино 33 қаватдан иборат бўлиб, унинг баландлиги 161 метр ва майдони 81 076 квадрат метрга тенг бўлади. Ҳозирда мазкур бинони барпо этиш учун BREEAM сертификатлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/uzpsb-told-about-new-building

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Тошкентда Ислом тараққиёт банки гуруҳининг йиллик анжумани ўтказилади

Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг 2021 йилдаги йиллик анжуманига мезбонлик қилади. Анжуман 31 августдан 4 сентябргача Тошкент Халқаро конгресс-марказида бўлиб ўтади.

Анжуманда 2000 дан ортиқ иштирокчи, жумладан, аъзо мамлакатларнинг ҳукумат вакиллари, молия, иқтисодиёт, режалаштириш ва халқаро ҳамкорлик вазирлари, марказий банклар раҳбарлари ва бошқа расмийлар, кўп томонлама ривожланиш банклари, халқаро ривожланиш ҳамжамияти, ОАВ ва бошқа манфаатдор томонлар вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/idb-organizes-meeting-in-uzbekistan-in-2021

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
26 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси тушди (-13,27 сўм) ва жумадан 10 640,74 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ ЎзСаноатқурилишбанк "Tashkent city" худудида қурилаётган Бош офис биноси бўйича маълумотларни тақдим этди;

⭕️ Тошкентда Ислом тараққиёт банки гуруҳининг йиллик анжумани ўтказилади;

⭕️ КДБ Банк Яккасарой филиали номи "Ойбек"ка ўзгартирилади. Шунингдек, филиал юридик манзили ҳам ўзгаради;

⭕️ Бугун яна бир қатор банклар, жумладан Асакабанк, Даврбанк, Ипотека банклар киберфирибгарликдан огоҳлантирди. Ҳамкорбанк ўз номидан фирибгарлик қилаётган телеграм каналлар ва ботлар рўйхатини келтирди;

⭕️ Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси билан бош келишувга эришган айрим банклар янги шаклдаги таълим кредитини тарғиб қилишни бошлади (1,2,3).


#дайжест
Forwarded from Allaev Uz
Турли хил ривоятчи бизнес тренерларга алданиб қолманг. Тадбиркорлик ҳақида билим олишнинг арзон ва осон йўли китоблардир. Қуйида тадбиркорлик ҳақида ўзбек тилида чоп этилган 10та бестселлер китоб рўйхатини тақдим этаман: 

1. Стивен Р. Кови — Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси 
Китоб инсонда ўз қадриятлари тўғрилаб олиш, тўғри бизнес яратиш учун энг муҳимлардан бири ҳисобланади. 38 хил тилда, 40 миллиондан ортиқ нусхада чоп этилган. “Time” журнали энг муҳим бизнес китоблар сафида эътироф этган.

2. Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол. 
Ютуқларнинг асоси жавобгарликни, масъулиятни ўз бўйнига олиб ҳаракат қилишдан бошланади. Шахсий жавобгарлик ҳақида АҚШлик консультант Жон Г. Миллердан ажойиб китоб. Айниқса, боқимандалик кайфиятидан ва дангасаликдан қочиш учун тавсия қилинади. 

3. Йона Бергер: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади. 
ХХI асрда маркетингнинг бизнес учун аҳамияти ҳар доимгидан муҳим. Лекин, маҳсулотни танитиш учун Cоca Cola ёки Аpple каби миллиардлаб доллар сарфлаш шарт эмас. Йона Бергер харажатсиз қандай қилиб маҳсулот ва ғояларни оммалаштириш бўйича тавсия беради. 

4. Брайан Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли. 
Тадбиркорлик катта ҳажмдаги иш, пул ва кадрларга жавобгарликдир. Доимий шошиб юриш, вақт етишмовчилиги асосий муаммолардан биридир. Брайан Трейси тайм-менежмент бўйича ўз тавсияларини беради. Самарадорликни ошириш учун ажойиб китоб. 

5. Уолтер Айзексон: Стив Жобс
Бизнес тарихида энг муваффақиятли инсонлардан бири ҳақида энг зўр китоб. Сиз қандай қилиб ота-онадан етим қолган бола гаражда дунёнинг энг катта компаниясига асос солганига гувоҳ бўласиз. Мижозлар севадиган маҳсулот яратиш, муваффақият ва қоқилишлар, характердаги муаммолар, Стив Жобс ҳақида ҳаммаси очиқчасига ёзилган. 

6. Ҳенри Форд: Менинг ҳаётим
Бошқа бир буюк тадбиркор Ҳенри Форд ўз китобида ҳаёт йӯли, фикрлари, қандай қилиб инновациялар қилганлиги, ижтимоий адолат яратиш мезонлари, бизнеснинг жамиятга фойдаси ҳақида ёзади. 

7. Тони Шей: Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет-дўкон тарихи. 
Интернет орқали оёқ кийим сотишдан бошланган стартап хизмат кўрсатиш соҳасида дунёнинг энг инновацион компанияларидан бирига айланиши, уни Амазонга 1.2 миллиард долларга сотилиши ҳақида қизиқарли тарих.  Китобда корпоратив маданият, хизмат сифатини ошириш, ходимларни бошқариш, стартап яратиш ҳақида бебаҳо маълумотларни оласиз. Янги замон бизнеслари учун ўқиш шарт бўлган китоб. 

8. Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар. 
Тадбиркор Алишер Исаев ҳаётини ўзгартирган китоб сифатида эътироф этган асар. Китобда кўплаб муваффақиятли инсонлар, тадбиркорлар, спортчилар, олимлар ва адвокатлар ҳаётлари таҳлили асосида муваффақиятнинг биз кўрмаган қонунлари очиб берилади. Ҳар бир ёш ўқиши шарт бўлган китоб. 

9. Кэл Ньюпорт : Диққат. Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари. 
Бугун ижтимоий тармоқлар, турли хил интерактив хизматлар бизни ҳаётдаги асосий мақсаддан чалғитмоқда. Биз умримизни асосан ўзимиз билмасдан энг муҳим бўлмаган нарсаларга сарфлаяпмиз. ХХI асрда муваффақият диққатини жамлаб чалғимасдан ҳаракат қилганлар қўлида эканлиги АҚШлик профессор томонидан таҳлил қилинган. 

10. В.Чан Ким, Рене Моборн: Мовий уммон стратегияси.
Бозорда рақобат кундан-кунга кучаймоқда. Бу савдога, бизнес ривожига қийинчиликлар яратади. АҚШлик профессорлар рақобатлардан ҳоли бозор яратиш ва унда ўз маҳсулотини сотиш бўйича ажойиб тавсияларни беришади. Тажрибали тадбиркорлар ўқиши шарт бўлган китоб. 


Юқоридаги ҳар бир китоб ўз соҳасида миллионлаб сўмга тренинг сотаётган қўштирноқ ичидаги бизнес тренерлардан кўпроқ маълумот беролади. Янада яхшиси, ушбу 10та китобни ўқиб тугатсангиз, бизнес бўйича назарий ва амалий энг фойдали билимларга эга бўласиз.

Алданиб қолманг, миллионлаб пулларни ва умрингизни умрида битта бизнес юритолмаган инсонларга сарфламанг. Шунчаки кунига 30-40 бетдан китоб ўқишингиз бизнес ҳақида асосий билимларни олишингизга етарли бўлади.

© Тажрибали тадбиркор, Asaxiy Uz  асосчиси Фируз Аллаев

@allaevuzb
Forwarded from Bankers.uz — Live
Айни дамда "Миллий матбуот маркази"да "Hamkorbank" АТБнинг 30 йиллик юбилейи муносабати билан ОАВ ходимлари ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Матбуот анжумани UzReport TV орқали тўғридан тўғри намойиш этилмоқда.

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Агробанк байрам муносабати билан ходимларини тақдирлади

Яқинлашиб келаётган байрам муносабати билан “Агробанк" АТБ бош офиси биносида банк жамоасининг бир нечта вакилларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони ҳамда фахрий ёрлиқларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Мукофотланганларга эсдалик нишонлари ва фахрий ёрлиқларни банк бошқаруви аъзолари топширдилар.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/agrobank-awarded-several-employees


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Халқ банкининг бир гуруҳ ходимлари кўкрак нишони билан тақдирланди

Акциядорлик-тижорат "Халқ банки"да ҳам бир гуруҳ ходимлар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимида Банк бошқаруви раиси Ш.Атабаев қатнашиб, эсдалик нишонларини ўз эгаларига топширди.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/halqbank-also-awarded-employees


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
27 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси кўтарилди (+11,15 сўм) ва душанба кунидан 10 651,89 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ "Hamkorbank" АТБнинг 30 йиллик юбилейи муносабати билан ОАВ ходимлари ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун матбуот анжумани ўтказди;

⭕️ Агробанк ва Халқ банкида байрам муносабати билан ходимларни тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтди;

⭕️ Асакабанк ускуналарнинг модернизацияси сабаб алоқа маркази фаолиятида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди;


#дайжест
Туронбанкда очилган Visa карталари вақтинчалик ишламайди

Туронбанк ўзининг процессинг тизимида техник янгиланиш ишларини олиб бораётганлиги сабабли, банкда очилган барча "Visa" халқаро пластик карталарининг иш фаолияти 2021 йилнинг 1 октябридан вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилмоқда. Шу вақтгача "Visa" халқаро пластик картасини очган барча мижозлардан карта очилган банк филиалига мурожаат қилиб, карталарини ёпиши сўралган.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/news/turonbanks-visa-cards-temporarely-work-off


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Мустақилликнинг ўттиз йиллигига бағишланган олтин ва кумуш эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилди

Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангалари сотувга чиқарилди. Эсдалик тангаларни 30 августдан бошлаб, тегишли банкларнинг филиалларида сотиб олиш мумкин.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/news/cbu-issues-new-coins-for-independence-day


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Forwarded from Bankers.uz — Live
Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун таваллуд айёмини нишонлаётган "ЎзСаноатқурилишбанк" АТБ Бошқаруви Раиси Сахи ака Аннакличевни табриклаймиз! (1975 йил, Қорақалпоғистон республикаси, Тўрткўл туманида туғилган).

Сахи акага етакчи ва йирик банклардан бирининг бошқарувига раҳбарлик қилишда мустаҳкам соғлиқ ва куч қувват тилаб қоламиз!


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Банкларнинг муаммоли кредитлари бўйича навбатдаги статистика эълон қилинди: айрим банкларда аҳвол ёмонлашишда давом этмоқда

Марказий банк тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида 2021 йил 1 август ҳолатига маълумотларни тақдим этди. Унга кўра, сўнгги ой ичида жами банк тизими кредит портфелидаги муаммоли кредитлар яна 2,0 трлн. сўмга кўпайиб, бундай кредитлар улуши 6,2 фоизга етган. Халқ банки, Туркистон банк, Равнақ банк ҳамда Хай тек банкларда муаммоли кредитлар миқдори банк капитали миқдоридан ошиб кетган.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/news/npl-contuine-to-increase


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
"Таълим кредити кимларга ажратилади?" - Микрокредитбанкдан асосий саволларга жавоблар

Янги тартиб асосида таълим кредити кимларга ажратилади, ким қарздор ва ким шерик қарздор бўлиши мумкин, таълим кредитининг муддати ва фоиз ставкаси, қандай ҳужжатлар тақдим этилади? Сўнгги пайтларда тўлов-контракт асосида ўқишга кирган талабалар ва уларнинг яқинларини қизиқтирган шу ва бошқа муҳим саволларга Микрокредитбанк жавоб берди.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/news/mkb-answered-faq-about-edu-loan


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
"Hamkorbank" АТБ ташкил топганлигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган матбуот анжумани ҳақида

Аввал хабар берганимиздек, 2021 йил 27 август куни, Ўзбекистон Миллий матбуот марказида чет-эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу матбуот анжумани ҳақида батафсил Bankers.uz мақоласида танишинг.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/news/hamkorbank-press-conference-to-the-30th-anniversary


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Туронбанкнинг бир қатор ходимлари эсдалик нишони билан тақдирландилар

Байрам арафасида қатор корхона ва ташкилотларда, шу жумладан тижорат банкларида ҳам фаол ва етакчи ходимлар фаолиятлари эътироф этилиб, уларга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтмоқда. "Туронбанк" АТБ бош офисида ҳам ана шундай мукофотга лойиқ топилган бир нечта ходимга банк раҳбарияти томонидан мукофотлар топширилди.

Батафсил👉🏼 https://bankers.uz/news/turonbank-also-awarded-employees


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram