Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.6K subscribers
2.97K photos
239 videos
24 files
3.94K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
🗓 5 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси пасайишда давом этди (-11,98 сўм) ва эртадан 10 618,18 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ "Ориент Финанс" банк кузатув кенгаши аъзоларининг ваколати муддатидан олдин тугатилиши мумкин;

⭕️ "Туронбанк" АТБдаги давлат улуши қўшимча 357,8 млрд сўмга оширилади ;

⭕️ Марказий банк 2021 йил июль ойида инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича ўтказилган сўровномаси натижаларини эълон қилди;

⭕️ Аксарият ўзбек банклари ўз мижозларини киберхавфсизлик чораларини кўришга чақирмоқда. Алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш керак?

#дайжест
Агробанк ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича интенсив ўқув курсини йўлга қўйди

Банк ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги бўйича бакалавр даражасига эга бўлган мутахассисларга замонавий билимларни бериш мақсадида интенсив ўқув курси йўлга қўйилди.

3 ой давом этадиган курсда 7та йўналишда тажрибалар асосида билимлар берилади. Дарслар халқаро тоифадаги мутахассислар томонидан олиб борилади. Таълим мутлақо бепул, барча харажатлар Агробанк томонидан қопланади.

Батафсил 👉🏼https://bankers.uz/yangiliklar/agrobank-course-to-care-about-nature

Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
"Tenge bank" АТБ Кузатув кенгаши таркиби (16.07.2021 йилдан)


@bankers_uz
2021 йил 1-ярим йиллигида банкларнинг ипотека кредитлари ажратиш бўйича фаоллиги қандай бўлди?

Марказий банк 2021 йил 1-ярим йиллиги учун "Ипотека кредитлари шарҳи"ни тақдим этди. Мазкур шарҳда ипотека бозоридаги кредитлар ҳолати, янги тартибда ажратилаётган ипотека кредитлари ҳамда уларнинг муаммоли қарздорликлари ҳақида банклар ва ҳудудлар кесимида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/banks-activity-in-mortgage-1-2021


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 6 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси уч кунлик пасайишдан сўнг, бироз ошди (+21,61 сўм) ва душанбадан 10 639,79 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️"Tenge bank" АТБ Кузатув кенгаши таркиби маълум қилинди;

⭕️ Марказий банк 2021 йил I ярим йиллиги учун "Ипотека кредитлари шарҳи"ни эълон қилди ;

⭕️ Агробанк ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича интенсив ўқув курсини йўлга қўйди;

⭕️ Маҳаллабай ишлаш бўйича президент қарори эълон қилинди. Айрим банклар 10 фоиздан кредит беради.

#дайжест
"O'zbegim Development" ўз лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди

"Тошкент харитасидаги ёрқин юлдуз" деб аталувчи, Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Бобур кўчасида жойлашган "O'zbegim" турар жой мажмуаси қурувчиси - "O'zbegim Development" бренди асосчиси ўзининг шу ва бошқа лойиҳалари ҳақида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил қилди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/reklama/ozbegim-told-about-its-projects


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Маҳаллабай ишлаш асосида айрим тадбиркорларга 10 фоизлик кредитлар берилади — Президент қарори

Бунинг учун давлат банклари орқали 100 млн. доллар маблағ йўналтирилиши белгиланган. Тижорат банклари томонидан кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун "оғир" маҳаллаларга бириктирилган "етакчи" тадбиркорларга 3 йил муддатга йиллик 10% ставкада битта маҳалла учун 2 млрд.сўм миқдоргача кредитлар ажратилади.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/10-per-cent-loan


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туронбанкдан "ретро"-реклама: Фармонбибидан ўрганинг!

Бўш турган пулларингизни олиб, Туронбанкда омонат очинг ва фоизларга эга бўлинг!💰

Фармонбиби пулларни қандай бошқаришни жуда яхши билади.😉

Ўзингизга қулай бўлган шартлар асосидаги омонатни танланг: https://turonbank.uz/oz/private/deposit/

Видеони HD форматда кўриш


@bankers_uz
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб $1 млрд.га кўпайди

Жорий йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,11 миллиард долларга етди, бу бир ой олдинги кўрсаткичдан 965 миллион долларга кўпдир. Тегишли маълумотлар Марказий банк сайтида эълон қилинган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/now-cb-has-more-gold


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Туронбанк банкоматини бузиб очишга ҳаракат қилингани борасида муносабат билдирди

Жорий йилнинг 8 август куни тунги соат 01:00 да Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган “Туронбанк” АТБга тегишли банкомат ноъмалум шахс томонидан бузиб очишга ҳаракат қилинган. Туронбанк матбуот котибининг телеграм каналида ушбу ҳодиса юзасидан расмий муносабат эълон қилинди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/turonbank-official-statement-on-hacking


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 9 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси бироз пасайди (-11,79 сўм) ва сешанбадан 10 628,00 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб $1 млрд.га кўпайди;

⭕️ Туронбанк банкоматини бузиб очишга ҳаракат қилингани борасида расмий муносабат билдирди;

⭕️ Ўзбекистон ва Туркия Марказий банклари ўртасида меморандум имзоланди;

⭕️ ANOR BANK'дан киберфирибгарлар тузоғига тушмаслик учун 6 маслаҳат.

#дайжест
Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди

Бугунги кунга қадар тадбиркорлардан 13,5 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар келиб тушган. Мурожаатларнинг 42 фоизи кредитлаш билан боғлиқ эканлиги учун, мазкур масала биринчи ўриндаги долзарб масала сифатида муҳокама қилинган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/president-discussed-meeting-with-entrepreneurs


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Асакабанк Осиёдаги йилнинг энг яхши чакана хизматлар банки деб топилди

"Осиё банк ва молия" ("Asian Banking & Finance") журнали 2021 йил учун турли хил йўналишлардаги Осиёнинг энг яхши банкларини эътироф этди. COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли бу йилги тақдирлаш масофавий тарзда ўтказилди.

Батафсил 👉🏼https://bankers.uz/yangiliklar/asakabank-domestic-retail-bank-of-the-year


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 10 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси кўтарилди (+23,00 сўм) ва сешанбадан 10 651,00 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️Бугунги кунга қадар президент билан учрашиш учун тадбиркорлардан 5,6 мингдан ортиқ кредитлашга оид мурожаатлар келиб тушган;

⭕️ Асакабанк Осиёдаги йилнинг энг яхши чакана хизматлар банки деб топилди;

⭕️ Марказий банк яна бир микрокредит ташкилотига лицензия берди;

⭕️ Hamkorbank Голландия тараққиёт банки (FMO) билан $100 млн.лик кредит линияси ажратиш тўғрисида битим имзолаганини маълум қилди;

⭕️ Аҳоли учун банклардаги омонатларнинг юқори фоиз ставкаларини ва ўзгариш динамикасини кузатиб бориш имконияти яратилди — Марказий банк.


#дайжест
🗓 11 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси яна кўтарилди (+9,03 сўм) ва пайшанбадан 10 660,03 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Spot нашри микроқарзлар бўйича шарҳ эълон қилди. Энг арзон микроқарз Ипотека банк ва Трастбанкда (ҳар бирида 22% дан);

⭕️ Трастбанк "Bank CenterCredit" АЖ (Қозоғистон) билан ҳамкорлик меморандуми имзолаганини маълум қилди;

⭕️ Асакабанк 2021 йил 11 август соат 23:00 дан 2021 йил 12 август соат 07:00 гача ўзининг мобил иловаси ишлашида узилишлар кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди;

⭕️ Ипак Йўли банк ресепшн учун ходим олишини маълум қилди. Талаблар билан бу ерда танишинг;

⭕️ Марказий банк “Таълим муассасаларида молиявий таълимни жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш масаласига бағишланган онлайн учрашув ташкил этди.


#дайжест
Колл (алоқа) маркази учун қисқа рақамни жорий қилган банклар


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Ўзбекистондаги давлат банклари бошқарув раислари қайси вакцина билан эмландилар?

Bankers.uz Ўзбекистонда давлат банклари бошқарув раислари эмланганми ва қайси вакцина билан эмланган деган саволга жавоб олиш мақсадида, Марказий банк ва давлат банкларидаги расмий манбалардан маълумот олишга ҳаракат қилди.

Батафсил 👉🏼https://bankers.uz/yangiliklar/which-chairmenofboard-got-vaccinated


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
🗓 12 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Долларнинг биржадаги курси кетма-кет 3 марта кўтарилди (+11,97 сўм) ва жумадан 10 672,00 сўмни ташкил қилмоқда;

⭕️ Йирик тижорат банклари раислари қандай вакциналар билан эмлангани маълум қилинди;

⭕️ Тенгебанк ёш мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда;

⭕️ Ипак Йўли банки «UnionPay International» Халқаро тўлов тизимида сертификациядан ўтди;

⭕️ Марказий банк аҳолининг истеъмол кайфиятини аниқлаш бўйича 2021 йил II чорак учун сўровнома ишлаб чиқди. Сўровномани @cbu_consumer2_bot орқали тўлдиринг;


#дайжест
Молия вазирлиги бир қатор лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилмоқда

Молия вазирлиги бир қанча истиқболли лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилмоқда. Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/minifinuzb-announced-several-vacancies


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Халқ банки журналистлар учун пресс-тур ташкил этди

Aкциядорлик тижорат Халқ банки томонидан бир гуруҳ журналист ва блогерлар иштирокида Тошкент вилоятидаги банк мижозлари ҳисобланган корхоналарга пресс-тур уюштирилди. Бу ҳақида банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/yangiliklar/halqbank-held-press-tour


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram