Namangan shahar hokimligi | Rasmiy telegram kanali
6.14K subscribers
93.1K photos
6.42K videos
32 files
13.4K links
Наманган шаҳар ҳокимлигининг
Расмий телеграм канали:
Мурожаатлар учун: t.me/namangancitygov_bot

Web-sayt: www.namangancity.uz
Facebook: www.facebook.com/namangangov.uz
Youtube: www.youtube.com/@Namanganshaharhokimligi
Download Telegram
“Камалак юлдузлари” ғолиблари “Тошкент сити”га йўлланмани қўлга киритади
Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар Кенгаши томонидан “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали ўтказилди. Фестиваль 6 йўналиш бўйича 8 та номинацияни қамраб олди:
1) “А” гуруҳи: Фортепиано, торли-камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари;
2) “В” гуруҳи: Миллий ва академик ижро, эстрада, фольклор ҳамда хор гуруҳлари;
3) “С” гуруҳи: Плекторли, камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари;
4) “D” гуруҳи: Миллий, балл ҳамда замонавий рақслар:
яккахон рақс; рақс жамоалари;
5) “Е” гуруҳи: Тасвирий санъат йўналиши — графика, рангтасвир, натюрморт, либослар дизайни.
амалий санъат йўналиши — ҳайкалтарошлик, кулолчилик, зардўзлик, қуроқчилик, гиламдўзлик, бисер тўқиш, юмшоқ ўйинчоқсозлик, наққошлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги;
6) “F” гуруҳи: Наср ва назм.
Танлов ғолиблари вилоят босқичига йўлланмаларни қўлга киритди. Вилоят босичида ғолиб бўлганлар шаҳар ҳокимининг махсус совғаси — “Тошкент сити”га 2 кунлик саёҳат учун йўлланмалар олади.
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​​​Янги йил байрами арафасида Ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

2017 йилдан бошлаб дам олиш кунларини тартибга солиш анъанаси бошланганди. Натижада ўтган 2 йилда (2018, 2019) ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар янги йил байрами арафасида кетма-кет 5 кун дам олишган эди.

Жорий йилги тартибга кўра, олдингидек кетма-кет 5 кунлик дам олиш бўлмайди, 3 кун кетма-кет бўлади холос.

Ҳафтасига 5️⃣ кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь – сешанба (кўчирилган дам олиш куни);

1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);

2 январь – пайшанба (кўчирилган дам олиш куни);

Изоҳ: 28 декабрь (шанба) ҳамда 4 январь (шанба) кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.


Ҳафтасига 6️⃣ кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);

2 январь – пайшанба (қўшимча дам олиш куни).

Изоҳ: 30 ва 31 декабрь кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

Қуйидаги суратда янги йил байрами арафасидаги иш ва дам олиш кунлари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Наманган шаҳар ҳокимлиги аппаратида муҳим лавозим ўзгаришлари юз берди. Расмий хабарларимизни кузатиб боринг.
@axborotxizmati
#Расман

Музаффар Абдуллаев Наманган шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Музаффар Абдуллаев 1984 йилда Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. 2006 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Наманган вилоят молия бошқармаси бошлиғи ёрдамчилигидан бошлаган.

2009 —2017 йилларда Наманган вилоят молия бошқармасида бош иқтисодчи, сектор мудири, бўлим бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2017—2019 йилларда Наманган шаҳар молия бўлими мудири бўлган.

2019 йилдан ҳозирга қадар Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Музаффар Абдуллаев Наманган шаҳар ҳокимининг 2019 йил 13 ноябрдаги қарори билан шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
#Сайловлар_2019
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар МСК томонидан расман рўйхатга олинди.

Эътиборингизга номзодларнинг гендер таркиби бўйича маълумотини тақдим этамиз. Мазкур инфографикада эркаклар ва аёллар сонини партиялар ўртасида солиштиришингиз мумкин.
👉Каналга аъзо бўлиш: @uzbyuksalish
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камалов Хитойдаги халқаро форумда иштирок этмоқда
Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камалов Ўзбекистон делегацияси таркибида Хитойнинг Сучжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган 4-Халқаро “Миллий иқтисодий ва технологик зоналарни яшил ривожлантириш форуми”да иштирок этмоқда.
14—16 ноябрь саналарида бўлиб ўтаётган ушбу халқаро форум доирасидаги панел сессияларда Хитой саноат зоналарида экологик тоза технологияларни қўллаш орқали муваффақиятли амалга оширилган лойиҳалар бўйича кенг муҳокама ва фикр алмашинуви ўтказилмоқда.
Форум иштирокчилари дунёнинг энг йирик саноат паркларидан бири бўлган Сучжоу саноат паркида амалга оширилган лойиҳаларни бориб кўришади.
Осиё тараққиёт банкининг махсус таклифи билан форумда иштирок этаётган делегация таркибидан Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари Алишер Абдуалиев, АТ «Алоқабанк» бошқарув раиси Каммуна Ирисбекова ва бошқа расмийлар ўрин олган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Дафн этиш учун нафақа Давлат бюджетидан ажратилади

“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–584-сон, 14.11.2019 й.)

Қонун билан 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати қуйидаги 2 та фаолият тури билан тўлдирилди:
👉 Тўлов тизими операторларининг фаолияти;
👉 Тўлов ташкилотларининг фаолияти.

Шунингдек, “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонун утилизация йиғимини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф муҳитни транспорт воситаларидан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади.

Бундан ташқари, “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вафот этган шахсни дафн этиш учун нафақа эндиликда Давлат бюджети ҳисобидан берилади.

Илгари Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонуннинг тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятининг лицензияланишига оид қисми “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.

Утилизация йиғими назарда тутилган нормалар мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Президент фармацевтикани ривожлантириш ва аҳолини дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Дори воситалари истеъмол ҳажмининг камида 50 фоизини маҳаллийлаштириш, Қибрай туманида замонавий технопарк ҳамда Буюк Британия олий таълим даргоҳи филиалини ташкил қилиш ва бошқалар юзасидан кўрсатмалар берилди.
Давлат тиббиёт муассасалари учун дорилар хариди, уларни сақлаш ва етказиб бериш янги тартибда амалга оширилиши белгиланди.
#Расман

Жобир Абдуллаев Наманган шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди

Жобир Абдуллаев 1984 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2005 ва 2008 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институтини муҳандис-қурувчи ва муҳандис-энергетик йўналишларида тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда “Наманган электр тармоқлари” ОАЖда электромонтёрликдан бошлаган. 2008—2010 йилларда шу жамиятда муҳандис, етакчи муҳандис бўлиб ишлаган.

2010—2013 йилларда Наманган тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи бўлган.

2013 йилдан ҳозирга қадар Наманган шаҳридаги “Истиқбол” электр таъминоти корхонаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Жобир Абдуллаев Наманган шаҳар ҳокимининг 2019 йил 13 ноябрдаги қарори билан шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан наркотик моддасини сақлаб келаётган шахс қўлга олинди
#Расман

Аюбхон Бобомирзаев Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди

Аюбхон Бобомирзаев 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1993 йилда Наманган саноат-технология институти, 2003 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институти ва 2005 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Наманган саноат-технология институтида ассистентликдан бошлаган.
1994—2018 йилларда ушбу институтда декан ўринбосар, Наманган шаҳар ҳокимлигининг "Иқтисодстат" бошқармаси мутахассиси, бош мутахассиси, Наманган шаҳар хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи, Наманган шаҳар Давлатобод тумани ҳокимининг умумиқтисодий масалалари бўйича ўринбосари, иқтисодиёт бўлими бошлиғи, Наманган шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт бўлими бошлиғининг ўринбосари, бош мутахассиси, вилоят Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбикорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, бошлиғи, “Косонсой ППР” МЧЖ раиси, Наманган шаҳридаги “LUX PLUS SERVIS” МЧЖ бошқарув раиси, вилоят ҳокимлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи, Ташқи савдо вазирлигининг вилоятдаги ваколатли вакили, Наманган шаҳридаги “Интер-тола” МЧЖ директори, Наманган шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифаларида меҳнат қилган.

2018 йилдан ҳозирга қадар шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Аюбхон Бобомирзаев Наманган шаҳар ҳокимининг 2019 йил 13 ноябрдаги қарори билан шаҳар ҳокими ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги тадбир

Наманган шаҳар “Ғишткўприк” МФЙ ҳудудидаги 15-умумтаълим мактабида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили ўринбосари Обидхон домла Икромов иштирок этди ва сўзга чиқди.
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди.
Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов “Namangan Qianxing Invesment” хорижий корхонаси вакилларини қабул қилди.
Учрашув давомида хитойлик инвесторлар томонидан Наманган шаҳрида барпо этиладиган “3 ва 4 юлдузли меҳмонхона, шоппинг мол, турар жой комплекси” лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳа бўйича олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
@axborotxizmati
“Орзу” маҳаллаcида футбол турнири

Президент томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус ижроси доирасида шаҳар прокуратураси, шаҳар ИИБ ҳамда шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорликда “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги сунъий чим майдонида ўқувчилар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.
Шунингдек, 84-умумтаълим мактабида ўқувчилар билан маънавий- маърифий суҳбатлар ўтказилди.
@axborotxizmati