Namangan shahar hokimligi | Rasmiy telegram kanali
6.51K subscribers
96.4K photos
6.64K videos
32 files
14K links
Наманган шаҳар ҳокимлигининг
Расмий телеграм канали:
Мурожаатлар учун: t.me/namangancitygov_bot

Web-sayt: www.namangancity.uz
Facebook: www.facebook.com/namangangov.uz
Youtube: www.youtube.com/@Namanganshaharhokimligi
Download Telegram
#bayroqUz
Наманган шаҳар 43-сонли мактабгача таълим ташкилоти “Билимдон” гурухида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам тадбиридан фотолавҳалар.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Депутатликка барча номзодлар.pdf
1.6 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори

(№ 984-сонли, 2019 йил 15 ноябрь)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида

Ушбу файлда барча округлар кесимида 750 нафар номзодлар рўйхати. Ўз округингиздаги номзодларни осон топишингиз мумкин.

Айтингчи, Сиз округингиздаги қайси номзодга овоз бермоқчисиз?


👉 @xushnudbek 👈
Namangan shahar hokimligi | Rasmiy telegram kanali
Photo
Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Наманганда иншолар танлови ўтказилди

Наманган шаҳридаги барча умумтаълим мактабларининг 1 - 6-синф ўқувчилари ўртасида расм чизиш ҳамда 7 - 11-синф ўқувчилари ўртасида “Давлат байроғи - менинг байроғим” шиори остида ташкил этилган танловнинг мактаб босқичларида 1139 нафар ўғил-қиз иштирок этган эди. Шаҳар босқичида эса 143 нафар иштирокчи куч синашди. Танловнинг тақдирлаш маросими Наманган шаҳридаги 11-БМСМда кўтаринки руҳда ўтказилди. Маросимда вилоят ҳокимлиги вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, Наманган шаҳар халқ таълими бўлими тизимидаги умумтаълим мактабларининг устоз-муаллимлари, ота-оналар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Иншо йўналишида 1-ўринни қўлга киритган Наманган шаҳридаги 31-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Мафтуна Абдуҳалилова ҳамда расмлар йўналиши ғолиби Наманган шаҳридаги 80-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Азиза Қўчқорова фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир ўқувчиларнинг куй-қўшиқлари билан янада байрамона тус олди.
Наманган ва Шинжон ишбилармон доиралари бизнес-форуми бўлиб ўтди
Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида Наманган вилояти ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилояти ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Ёшлар жамғармаси, Савдо-саноат палатаси, Хитой Халқаро савдони ривожлантириш қўмитаси, RTITE ҳамда EXPOCONTACT ташкилотлари томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу форумда 60 нафарга яқин хитойлик ишбилармон иштирок этди.
Форум ўз ишини вилоятдаги саноат ва хўжалик моллари кўргазмаси билан бошлади. Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Абдулазиз Мўминов модераторлигида ўтказилган форумни вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов кириш сўзи билан очди. Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналарнинг катта қисми, 150 га яқини хитойлик ҳамкорлар томонидан ташкил этилганини қайд этди.
Шинжон-Уйғур автоном вилояти ташқи савдо ва иқтисодий масалалар бошқармаси бошлиғи Ван И Бин ташкил этилган форум учун мезбонларга ўз миннатдорчилигини билдириб, бизнес-форум натижасида икки вилоят ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилишидан ҳар икки томон манфаатдор эканини таъкидлади.
Форум икки вилоят ишбилармонларининг B2B учрашувлари билан давом этди. Шундан сўнг меҳмонлар вилоятдаги корхоналар ва диққатга сазовор жойлар билан танишди.
Наманган шаҳридаги 59-сонли мактабгача таълим ташкилотида Фавқулотда вазиятлар бўлими билан хамкорликда ўқув машғулоти ўтказилди. @axborotxizmati