Namangan shahar hokimligi | Rasmiy telegram kanali
6.37K subscribers
97.2K photos
6.71K videos
33 files
14.1K links
Наманган шаҳар ҳокимлигининг
Расмий телеграм канали:
Мурожаатлар учун: t.me/namangancitygov_bot

Web-sayt: www.namangancity.uz
Facebook: www.facebook.com/namangangov.uz
Youtube: www.youtube.com/@Namanganshaharhokimligi
Download Telegram
#Расман

Забиҳилло Ўринбоев «Навбаҳор» билан шартнома имзолади.

Ушбу ҳужумчига бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин Ўринбоев янги мавсумни айнан «Навбаҳор»да бошлашни истади.
#Расман

Эртадан бошлаб Наманган шаҳрида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи “Дамас” автомобиллари ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Наманган вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан вилоят ҳудудида коронавирус пандемияси тарқалишига қарши кураш тадбирлари доирасида 2020 йил 23 мартдан бошлаб, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи мулкчилик шаклидан қатъий назар “Дамас” русумли автотранспорт воситаларининг Наманган шаҳри ҳудудида ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

Фармойишга асосан, шаҳар ҳудудида автобус, микроавтобус ва йўналишсиз такси транспорт воситаларини кунлик дезинфекция қилган ҳолда фаолиятга чиқишлари қатъий белгилаб қўйилади.

Вилоят транспорт бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази, вилоят ИИБ ЙҲХБ, вилоят давлат солиқ бошқармаси ва Наманган шаҳар ҳокимлигига Наманган шаҳри ҳудудида жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ва йўналишсиз такси транспорт воситаларини кунлик дезинфекция қилган ҳолда йўлга чиқишини таъминлаш топширилди.

Шунингдек, йўналишсиз таксиларда йўлкира нархи асоссиз ошириб юборилмаслиги ҳамда дезинфекция қилинган жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ва йўналишсиз таксилардан ташқари, автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслигини қатъий назоратга олиш вазифаси юклатилди.

https://t.me/axborotxizmati
#Расман

Ўзбекистон Бош вазирининг саноат ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ботир Хўжаев пенсияга чиқиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

2020 йилги ҳаж мавсуми тайёргарлик эпидемиологик вазият туфайли кечиктирилади

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари қўмитасига расман мурожаат қилган.

Ҳаж мавсумига қадар Саудия Арабистонидаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият барқарорлашмаса, Ўзбекистондан бу йил ҳаж сафарига борадиганларнинг навбатлари тўлиқ сақланиб қолинади ва кейинги йилга ўтказилади.

@azizbek_abduvaliyev
#РАСМАН

🚌 8 июндан жамоат транспорти сифатида автобусларга рухсат берилди

🟡🟢Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, жорий йилнинг 8 июнидан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди (дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно).

▪️Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

— автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

— ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

— автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

⚠️ Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади.

🚹 Йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўраб қолинади.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@axborotxizmati
#РАСМАН

8 июндан очиладиган масжидлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, 2020 йил 8 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда масжидлар яна намозхонлар учун очилмоқда.

Демак, 8 июнь, душанба кунидан бошлаб масжидлар фақат «яшил» ҳудудларда ўз фаолиятини бошлайди, ушбу масканларда 5–8 июнь кунлари санитар чоралар амалга оширилади.

Наманганда очиладиган масжидлар рўйхати билан танишинг:
➡️ https://bit.ly/2U9cHvp

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@axborotxizmati
#Расман

Спорт фаолияти бакалавриат таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди

Президент қарори билан спорт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.me/axborotxizmati
#Тайинлов #Расман

⚡️Дехканов Наримон Бурхонжонович — Наманган давлат университети Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори этиб тайинланди.

Наримон Дехканов 1984 йил 21 февралда Наманган вилояти, Чуст туманида зиёли оилада туғилган.

2006 йилда Наманган давлат университети тарих йўналишини, 2008 йилда Ватан тарихи мутахассислиги бўйича магистратурани, 2011 йилда Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича аспирантурани тамомлаган.

2011-2014 йилларда Тарих фанлари кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, 2014-2020 йилларда Ижтимоий-иқтисодий факультети декани лавозимида фаолият олиб борган.

2012 йил тарих фанлари номзоди илмий даражасини, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК томонидан доцент илмий унвони билан тақдирланган.

2018 йилда Италияда малака ошириб қайтган. “International Journal of Scientific Research and Development” халқаро илмий журнали таҳририяти, Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси.

@axborotxizmati
#Тезкор #Расман

Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 10 530,83 сўм. - 9,61

Websayt | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
#Расман

⚡️Оиладаги ёлғиз ўғилларга туғилиб ўсган ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди.

Websayt | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
#тезкор
#расман

Коронавирус: Кеча юртимизда 419 нафар кишида касаллик қайд этилиб, 2 нафар бемор вафот этди

2021 йил 22 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 107266 (+419) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
10 нафари Андижон вилоятида,
25 нафари Бухоро вилоятида,
27 нафари Жиззах вилоятида,
7 нафари Қашқадарё вилоятида,
6 нафари Навоий вилоятида,
14 нафари Наманган вилоятида,
64 нафари Самарқанд вилоятида,
9 нафари Сирдарё вилоятида,
35 нафари Сурхондарё вилоятида,
3 нафари Фарғона вилоятида,
8 нафари Хоразм вилоятида,
72 нафари Тошкент вилоятида,
136 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган.

Наманган шаҳар ҳокимлиги
АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#Тезкор #Расман
❗️Коронавирус: кеча юртимизда касаллик қайд этилганлар 500 нафардан, икки нафар бемор вафот этди

2021 йил 25 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 108730 (+546) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
🔹12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🔹13 нафари Андижон вилоятида,
🔹20 нафари Бухоро вилоятида,
🔹21 нафари Жиззах вилоятида,
🔹10 нафари Қашқадарё вилоятида,
🔹6 нафари Навоий вилоятида,
🔹8 нафари Наманган вилоятида,
🔹90 нафари Самарқанд вилоятида,
🔹11 нафари Сирдарё вилоятида,
🔹30 нафари Сурхондарё вилоятида,
🔹32 нафари Фарғона вилоятида,
🔹35 нафари Хоразм вилоятида,
🔹94 нафари Тошкент вилоятида
🔹164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган.
#РАСМАН

🔘 Мустақилликнинг ўттиз бир йиллик байрами «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғоя асосида нишонланади

▫️Президент томонидан «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзоланди.

Ҳужжатга кўра, «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури қабул қилинди.

Давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича республика комиссиясига Абдулла Арипов раҳбарлик қилади.

Комиссияга барча ҳудудлардаги аҳоли ўртасида Мустақиллик байрамига бағишлаб кенг кўламли маданий тадбирлар ўтказиш топширилди.
#Расман
⚡️Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 км.гача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди.

❗️Айрим кўчаларда траспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 50 км.гача чекланади. Булар жумласига Алишер Навоий, Маҳтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли киради.

Каналга уланиш: @aokanamangan
#РАСМАН

🔰 Ўзбекистонда 1 апрелдан «Қуёшли хонадон» дастури амалга оширилади

▫️Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб ҳудудлардаги уй хўжаликларида кичик қувватли қуёш панелларини (умумий қуввати 50 кВтгача) ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастурини амалга ошириш бошланади.

Бу ҳақда «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида келтириб ўтилган.

Тасдиқланган режага кўра, 2023 йилда 37 минг аҳоли хонадонларида кам қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатиш режалаштирилган.

Дастур доирасида аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1000 сўмдан субсидия ажратилади.
#Тезкор #Расман

⚡️Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланди.

Марказий сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларга кўра, Шавкат Миромонович Мирзиёев 87.05 фоиз овоз билан 7 йил муддатга сайланди.
#Расман

⚡️Тест синовлари 1-августдан бошланади

2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2023-йил 1-август кунидан бошланади.

📌 Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:

1️⃣-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
2️⃣-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

📆 Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади ва 13-август куни тўлиқ якунланади.
#Тезкор #Расман
⚡️Банкоматлардаги Humo ва UzCard карталари интеграцияси тўлиқ якунланди.

Энди исталган банкнинг исталган банкомати бир вақтнинг ўзида ҳам Humo ҳам UzCard карталари учун хизмат кўрсатиши мумкин.
#РАСМАН

Ўзбекистонда 25 октябрдан 1 декабргача «кузги дарахт экиш мавсуми» эълон қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар кўриб чиқилди.

Юртимизда бу ҳаракат бошланганига 2 йил бўлди. Шу даврда 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди.

Энди 25 октябрдан 1 декабргача "кузги дарахт экиш мавсуми" эълон қилинади. Бу мавсумда 85 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган.

Бунинг учун Республика штаби ташкил қилинади. Фанлар академияси, Тупроқшунослик, Ўрмончилик институтлари, ўрмон хўжаликлари раҳбарлари ҳам штабга аъзо бўлади. Штаб тупроқ таҳлили, иқлим шароити асосида қаерга, қачон, қайси кўчат турини қанча экишни белгилаб беради.
#РАСМАН

🔰 1 июндан «Ёш тадбиркор» танлови ўтказилади, ғолиблар хорижда малака оширади


▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 июндан бошлаб «Ёш тадбиркор» танловларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан танлов асосида «маҳалла – туман – вилоят – республика» босқичларида ёшларнинг истиқболли бизнес лойиҳа ва ғоялари сараланади. Бунда, ногиронлиги бўлган ёш тадбиркорларнинг лойиҳа ва ғояларига алоҳида эътибор қаратилади.

Республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади. Ғолиб бўлган бизнес лойиҳа ва ғоялар эгалари Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан хорижий давлатларга малака оширишга юборилади.

👉 Батафсил: https://goo.su/8o6Hq5