Surxondaryo viloyati hokimligi
25K subscribers
30.2K photos
3K videos
1 file
13.3K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этилиши

🏗Воҳада кичик саноат зоналарининг сони:

📈2019 йилда 8 та;
📈2020 йилда 19 та;
📈2021 йилнинг 9 ойи давомида 35 тага етган бўлса, йил якунига қадар
52 тани ташкил этиши режадалаштирилган.

🗜Кичик саноат зоналарида 160 та маҳсулот турлари бўйича 2020 йилда 826,4 млн. сўм, 2021 йилнинг 9 ойи давомида 225 432 млн. сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йил якунида ушбу кўрсаткич 338 147 млн. сўмга етказилиши режалаштирилган.

🏗Бугунги кунда вилоятда мавжуд 35 та кичик саноат зоналарининг ҳудуди 94,3 гектарни ташкил этса, 2026 йилга бориб кичик саноат зоналарининг сони 82 тага, ҳудуди 1050,2 гектарга етказилади.

🏭Шунингдек, кичик саноат зоналарида 427 млрд. сўм маблағ эвазига амалга оширилган 197 та лойиҳа доирасида 2132 та янги иш ўрни яратган бўлса, 2026 йилга бориб лойиҳалар сони 2900 тага, қиймати 4395 млрд сўмга етказилиб, 47 055 та янги иш ўрни яратилади.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Президент Сурхондарёга келди

Сайловчилар билан учрашиш учун 8 октябрь куни Сурхондарё вилоятига келган Давлатимиз раҳбари ўз сафарини буюк аллома Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилинди.

Термиз шаҳрида сурхондарёлик сайловчилар билан ўтказилган учрашув чоғида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.Мирзиёев охирги беш йилдаги туб ислоҳотлар натижасида Сурхондарёда ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлаётганини таъкидлади.

Шу билан бирга мазкур учрашувга тайёргарлик жараёнида сурхондарёликларни яқин йилларда қандай ўзгаришларни кутаётганини, уларни энг кўп безовта қилаётган долзарб муаммо ва масалаларни пухта ўрганганини қайд этиб, вилоятда аҳоли ҳаётини яхшилаш ва инсон қадр-қимматини таъминлаш бўйича беш йиллик дастур тайёрланганини маълум қилди.

Мулоқот чоғида Ш.Мирзиёев мазкур дастурга кирган режаларни вилоят сайловчилари билан муҳокама этди.

🌏 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги 9-ихтисослаштирилган мактаб-интернатини бориб кўрди.
Бу мактаб 1979 йилда қурилган. Бинолар эски, хоналар камлиги туфайли талабга жавоб бермай қолган. Ўқувчи ўрни бор-йўғи 250 та.
Президент ушбу муассаса ўрнида 1 500 ўринли замонавий мактаб барпо этиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари ушбу мактаб ўқитувчилари билан суҳбатлашди. Улар мактаб таълимини яхшилаш ва муаллимларни рағбатлантириш бўйича таклифларини айтди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил специализированную школу-интернат №9 в городе Термезе.
Здания школы, построенной еще в 1979 году, устарели. Из-за малого количества классов она вмещает всего 250 учеников.
Президент отметил, что вместо этого учреждения целесообразно построить современную школу на 1,5 тысячи мест.
Глава государства побеседовал с учителями школы. Они внесли предложения по улучшению школьного образования и стимулированию учителей.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги Гулистон маҳалласида бўлди, шу ерлик Сайдулла Мирзаев хонадонига кириб, оиланинг яшаш шароитлари билан танишди.
Термиз шаҳрининг Мангузар маҳалласида қурилган замонавий кўп қаватли уйларни ҳам кўздан кечирилди.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи ниҳоясига етди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Гулистон в Термезе, побывал в гостях в доме Сайдуллы Мирзаева и ознакомился с условиями жизни семьи.
Глава государства также осмотрел современные многоэтажные дома, построенные в махалле Мангузар города Термеза.
На этом поездка Президента Шавката Мирзиёева в Сурхандарьинскую область завершилась. Глава государства вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 15 кун қолди.


🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Халқаро пресс-клуб жамоаси юртимизнинг жанубий дарвозаси Сурхондарё вилоятида бўлди!

Водий тажрибаси асосида Шерободда экилган анорлар ҳосили қандай бўляпти?

Сурхондарё ёшлари учун қад ростлаган президент мактаби қачон фойдаланишга топширилади?

Ислом олами дурдонаси саналган, пайғамбар авлодларининг дафинаси «Султон Саодат» зиёратгоҳида бўлганмисиз?

Термиз шаҳрида қад ростлаётган 16 қаватли бинолар жойлашуви ва хавфсизлиги сиз учун қизиқми?

Сурхондарё чорвачилиги соҳасида бугун қандай ўзгаришлар бор?

Сурхондарёда узум етиштириш водий вилоятларидан қанчалик фарқ қилади?

📍Агар ушбу саволлар сизни ҳам қизиқтирса, унда ХПКнинг "Масофада" кўрсатувининг бу галги сонини ўтказиб юборманг!

🎥 Кўрсатувни сиз бугун, 9 октябрь соат 11:15 да "Ўзбекистон 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашди
#8oct #saylov2021 #uzbekiston24

▶️Сифатли формат

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Ўзбекистон хавфсизлиги юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритилди

Жорий йилнинг биринчи ярми натижаларига кўра Numbeoнинг энг хавфсиз давлатлар рейтингида Ўзбекистон 137 ўриндан 37 ўринни эгаллади. Мамлакат индекси 66,58 ни ташкил этди.

Индекс 20 дан паст бўлса, мамлакатда хавфсизлик даражаси жуда паст, 20 дан 40 гача — паст, 40 дан 60 гача — ўрта, 60 дан 80 гача — юқори, 80 дан юқори — жуда юқори ҳисобланади.

МДҲ давлатлари орасида фақат Aрманистон (10 -ўрин) ва Озарбайжон (34) биздан юқори. Улардан кейин Россия — 52, Молдова — 76, Украина — 81, Қозоғистон — 98, Қирғизистон — 107, Беларусь — 114.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 7 октябрь куни YouTube видеоматериаллар ҳостинги орқали "Сурхондарё вилояти учун шармандалик" сарлавҳаси остида Шарбат Пардаеванинг Термиз шаҳридаги уйини хужжатлаштириб олмагани ва кўчада қолгани тўғрисида видеомурожаати тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Видеомурожаатчи Шарбат Пардаева 02.02.1946 йил туғилган. Қумқўрғон тумани, “Дўстлик” маҳалласи, “Ҳамза” кўчаси, 30-уй, 18 хонадонда яшайди. Фуқаро Ш.Пардаеванинг уч нафар фарзанди, икки нафар қиз, бир нафар ўғли бор. Қизлари Қумқўрғон туманида яшайди. Ўғли Урунов Қаҳрамон Насирович Термиз шаҳри, (Тотувлик) Бобохўжаев кўчаси, 5-уйда турмуш ўртоғи Амонова Лобар ва 3 қизи билан истиқомат қилиб келган. Қ.Урунов 30.06.1968 йилда туғилган.

Ўрганишлар чоғида Урунов Қаҳрамон (Ш.Пардаеванинг ўғли) спиртли ичимликка ружу қўйгани оқибатида турмуш ўртоғи Омонова Лобар ўртасида юзага келган тинимсиз оилавий жанжаллар сабабли эр-хотин алоҳида яшаётгани маълум бўлди.

Ш.Пардаева жорий йил 7-сентябрь куни ўзига тегишли бўлган Қумқўрғон тумани, "Дўстлик" маҳалласи, Ҳамза кўчаси, 30-уй, 18- хонадонни катта қизи Урунова Зулфиянинг ўғли 20.01.1986 йилда туғилган набираси Аҳмедов Абдиқаххорга ҳадя қилиб берган.

Видеомурожаатда назарда тутилган хонадон Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Термиз уй-жойдан фойдаланиш қисми тасарруфидаги хизмат хонадони бўлиб, Термиз ҳарбий госпиталига бириктирилган.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 75-моддасида "Хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фондининг уйларида жойлашган, ўз меҳнат муносабатлари хусусиятига кўра, иш жойига бевосита яқин ерда яшаши керак бўлган фуқаролар кўчиб киришга мўлжалланган турар жойлар хизмат турар жойлари, деб ҳисобланади"- дея белгиланган.

Шунга мувофиқ 2019 йил 15 апрелда фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди томонидан низоли Термиз шаҳри, (Тотувлик) Бобохўжаев кўчаси 5-уй,15-хонадон, "хизмат турар жойи" дан "низоли хонадонда яшаш ҳуқуқини берувчи Термиз уй-жойдан фойдаланиш қисми ёки шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги" сабаби билан хонадонни ўзбошимчалик билан эгалланган деб ҳисобланиб, Пардаева Шарбат, ўғли Урунов Қаҳрамон, келини Амонова Лобарларни мажбурий тартибда кўчириш ва фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, бошқа турар-жой бермасдан кўчириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Мазкур фуқаролик иши 2019 йилнинг 2 октябрь куни қайта кўриб чиқиган ва қарор ўз кучида қолдирилган.

Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда блогерлардан Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонуни 12,1-моддасида "Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирадиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан ...фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи ахборотларни тарқатиш қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ўзга ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланишга йўл қўймаслиги шарт эканлиги ҳамда ушбу модданинг иккинчи қисмида Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер: ... ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт экани белгилаб қўйилганини эслатиб ўтамиз.

Юқоридагиларга асосланиб, YouTube видеоматериаллар ҳостингидаги саҳифасига видеомурожаатни жойлаган блогердан мазкур видеони ўчириши талаб этилади. Блогерлардан эса асоссиз ахборотларни жаҳон интернет тармоғида тарқатмасликни сўраймиз.
Сурхондарёда "Кексалар ҳафталиги" доирасида тадбирлар бўлиб ўтмоқда

👉 Батафсил
: https://bit.ly/3BqIawM


🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site