Surxondaryo viloyati hokimligi
24.9K subscribers
30.9K photos
3.07K videos
1 file
13.6K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Сурхондарёда "Кексалар ҳафталиги" доирасида тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Сўнгги йилларда юртимизда нуронийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатлигига эътибор қаратиш йўлидаги ислоҳотлар изчил давом этмоқда.

Шу кунларда "Кексалар ҳафталиги" ижтимоий-маърифий лойиҳа доирасида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида воҳамизнинг барча ҳудудларида ўтказиб келинаётган тадбирлар бунга яққол далилдир.

Ҳафталик доирасида шаҳар ва туманлардаги ҳар бир маҳаллада нуронийлар, шу жумладан, якка-ёлғиз кексаларни жалб этган ҳолда маънавий-маърифий ҳамда маданий тадбирлар, танловлар, спорт мусобақалари ва хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.

Ҳудудларда шунингдек, очиқ мулоқотлар, табаррук масканларга саёҳатлар ташкил этилмоқда. Фаоллар томонидан шароити оғир кексаларнинг маиший-рўзғор юмушларига яқиндан кўмаклашилиб, ёлғиз, бемор қариялар ҳолидан хабар олинмоқда.

Ойликни юқори савияда ўтказишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги, Нуронийлар жамоатчилик кенгашининг шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари бошқаларга ўрнак бўлмоқда.

Қуйида вилоятнинг шаҳар ва туманларида ўтказилган тадбирлар билан танишишингиз мумкин:

👉 Термиз шаҳри
👉 Ангор тумани
👉 Бандихон тумани
👉 Бойсун тумани
👉 Денов тумани
👉 Жарқўрғон тумани
👉 Музработ тумани
👉 Олтинсой тумани
👉 Қизириқ тумани
👉 Қумқўрғон тумани
👉 Сариосиё тумани
👉 Термиз тумани
👉 Узун тумани
👉 Шеробод тумани
👉 Шўрчи тумани
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 14 кун қолди.


🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сурхондарё вилоятининг инвестиция ва экспорт салоҳияти ортмоқда

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 13 кун қолди.


🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клуб жамоасининг Сурхондарё вилоятига сафари давом этмоқда!

🔸Халқимизда "Одамлар қандай яшаётганлигини билмоқчи бўлсанг, уларнинг бозорларига бор" деган бир гап бор. Хўш, Термиз шаҳрида жойлашган Марказий деҳқон бозорида ҳаёт қандай қайнамоқда?

🔹Сурхон заминида 1 гектардан 30 тонна анор олаётган қаҳрамонимиз фаолияти билан танишмоқчимисиз?

🔸Янги ташкил этилган гилам ишлаб чиқариш корхонаси қайси давлат технологияси асосида иш фаолиятини бошлайди?

🔹Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси фаолияти қандай йўлга қўйилган ва янги телевизион студияда қандай имкониятлар яратилган?

📍Агар шу саволлар сизга хам қизиқ бўлса, ундай бўлса "Масофада" кўрсатувининг навбатдаги сонини томоша қилинг.

🎥 Кўрсатувни сиз бугун, 11 октябрь соат 11:15 да "Ўзбекистон 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
11 октябрь – Халқаро қизлар куни

📌 БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюциясига асосан, 11 октябрь “Халқаро қизлар куни” деб эълон қилинган.

🌎 БМТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг турли тузилмаларига ушбу кунни кенг миқёсда нишонлаш, шунингдек бутун дунёда қизларнинг ҳаёт тарзи, яшаш шароитлари, ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш тавсия этилади.

👧 БМТ маълумотларига кўра, дунёда 15–19 ёш оралиғидаги ҳар тўрт нафар қиздан бири ишлаш, ўқиш ва касбий тайёргарлик имкониятига эга эмас.
Сайловга оид саволларингиз борми? Ундай бўлса Марказий сайлов комиссиясининг 12-00 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Хориждаги фуқаролар учун: (55) 500-12-00

—————

У вас есть вопросы, связанные с выборами? Тогда позвоните на короткий номер Центральной избирательной комиссии 12-00.

Для граждан, пребывающих за рубежом: (55) 500-12-00

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 12 кун қолди.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
🌤 #Об_ҳаво

12 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Бугун – 12 октябрь куни Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шимоли-шарқдан 12–17 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.
Сурхондарёда иккита миллий табиат боғи ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Юқори Тўпаланг ҳамда Боботоғ миллий табиат боғлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Сурхондарё вилоятида Юқори Тўпаланг ҳамда Боботоғ миллий табиат боғлари ташкил этилади.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятининг тоғ ва тоғолди ҳудудларда ноёб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турлари, ўрмон ресурсларини муҳофаза қилиш, уларни такрор кўпайтириш, қайта тиклаш ҳамда Сурхондарё вилояти тоғ ва тоғолди ҳудудида экотуризмни янада ривожлантириш мақсад қилинган.

Табиат боғларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони, табиат боғларининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари, табиат боғлари ижро этувчи аппаратининг тузилмаси тасдиқланади.

Юқори Тўпаланг ҳамда Боботоғ миллий табиат боғлари фаолиятини молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ белгиланган шартларга асосан амалга оширилиши белгилаб қўйилади.

👉 https://kun.uz/92932174

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Сурхондарёда "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтмоқда

Сурхондарё вилоятининг турли миллат ва авлодларга мансуб инсонларини бирлаштирган навбатдаги дўстлик ва меҳр байрами Термиз шаҳридаги “Муз саройи”да кўтаринки кайфиятда бошланди.

Фестивалда давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматини қозонган нуронийлар, фаол ёшлар, Тожикистон ва Туркманистон давлатларининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчилари, жаноб Абдужаббор Раҳмонзода ҳамда Язкули Маммедов, шунингдек, Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси маслаҳатчиси Канат Хасенов, Россия элчихонаси маслаҳатчиси Айса Боккаевна Мукабенова, Тожикистон элчихонасининг савдо атташеси Шахбоз Шоевлар иштирок этмоқда.

Дастлаб вилоятнинг саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўргазмаси намойиш этилди. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари эътиборига турли миллат ва элатларнинг миллий урф одатлари ва маданиятини ўзида намоён этган саҳна кўринишлари ва чиқишлари намойиш этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Сурхондарёда "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтмоқда

👉 Батафсил: https://t.me/axborot_xizmati/9249

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Сурхондарёда "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтмоқда

👉 Батафсил: https://t.me/axborot_xizmati/9249

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site