Surxondaryo viloyati hokimligi
24.9K subscribers
28.5K photos
2.81K videos
1 file
12.8K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Қумқўрғон туманида саноат корхоналари фаолияти ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманида бўлиб, қатор ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари фаолияти билан танишди. Шунингдек, ҳудудда амалга оширилаётган янги лойиҳалар, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.

Дастлаб, "Surxon parmalash ishlari" АЖнинг жанубий калдара структурасида нефть ва газ қудуқларини қазиш ишлари фаолияти билан танишилди. Шунингдек, шу ернинг ўзида туманда барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар ҳамда аукцион савдоларига чиқарилган бўш турган объектлар тақдимот қилинди;

"Qumqo‘rg‘on tuman ta'mirlash mexanika zavodi" МЧЖнинг темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти кўздан кечирилди ва МЧЖ томонидан амалга оширилаётган тўқимачилик комплекси, 1 МВт қуёш панели ўрнатиш ва бетонли сендвич панелдан кўп қаватли уй-жой қуриш лойиҳалари тақдимот қилинди;

“Механика” хусусий корхонасининг темир маҳсулотларини эритиш ва қайта ишлаш жараёнлари билан танишилди;

“Равшан Инроз” хусусий корхонаси томонидан МДФ эшик ва мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари, тайёр маҳсулотлар ва уларнинг сифати билан ҳам танишилди.

Вилоят раҳбари ҳар бир манзилда мутасаддиларга саноат корхоналари фаолиятини ривожлантириш, уларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш ҳамда тақдимот қилинган лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёнинг ёш иқтидорлари

Қаршиева Лайло
- Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан, Термиз шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси. "IELTS" дан 8,5 балл билан сертификатни қўлга киритган ва унинг имтиҳон топшириш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилган.

Видео:
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Обод ва файзли масканга айланаётган Термиз шаҳрининг тунги манзаралари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Берлинга келди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кўрсаткичлар

Сурхондарё вилоятининг Шеробод, Музработ ва Термиз туманларида фойдаланишдан чиқиб кетган 15 минг гектар ер майдонларини ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, ушбу майдонларнинг 2,9 минг гектарида пахта етиштирилиб, 32 центнердан жами 9,2 минг тонна ҳосил олиниши кутилмоқда.

Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларида жами 20 минг гектар янги ер ўзлаштирилиши ҳисобига йилига 700 минг тонна картошка етиштириш имконияти яратилади ва натижада 38 млн долларга тенг бўлган импорт қисқартирилади ҳамда вилоят ахолисининг картошкага бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланади.

Аҳолининг гуруч маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ички имкониятлар ҳисобидан қондириш ва экспорт имкониятини яратиш мақсадида Музработ туманида “СКТ кластер шоли” МЧЖ томонидан
20,1 минг гектар ер майдонини ўзлаштириш орқали 40 минг тонна гуруч етиштириш йўлга қўйилмоқда.

Ветнам тажрибаси асосида Шўрчи тумани “Боботоғ” массивида 500 гектар ер майдони ўзлаштирилиб, тадбиркор томонидан сув тежовчи технологияларни жорий этган ҳолда тут плантациялари ташкил этилмоқда.

Бундан ташқари Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларида 200 гектарда лимон плантациялари, Олтинсой туманида 500 гектарда серҳосил узум етиштириш бўйича лойиҳалар давом эттирилмоқда.

Фото: Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларида 20 минг гектар майдонни янгидан ўзлаштириш ишлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Сурхондарёда тез тиббий ёрдам бўлимларига 25 та «Volkswagen Caddy» автомобиллари топширилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Ҳурматли воҳадошлар!

☁️ Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, сув лойиҳаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари борасида, Сизни ўйлантираётган муаммолар юзасидан мурожаатингиз борми?

🔝 Бугун, 29 сентябрь куни соат 19:00 дан бошлаб, Сурхондарё телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви орқали "Сурхондарё сув таъминот" МЧЖ раҳбарларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун:
🔝 (76) 223-43-91,
🔝 (76) 223-45-57

🔝Телеграм: +99899 482 00 77

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инфографика | Сурхондарё вилоятида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатилаётган ёрдамлар

Вилоятда йил бошидан буён “Ёшлар дафтари”га платформасига 26 790 нафар ёшлар киритилиб, уларнинг 20 031 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Олий Мажлис Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди

Мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди. Унда Сурхондарё вилоятидан сайланган сенаторлар ва бошқа масъуллар вилоят ҳокимлиги студиясидан иштирок этишди.

Ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги, “Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги, “Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлари муҳокама қилинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дақиқа | Сурхондарё вилояти

Вилоятимизда пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан олиб борилмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Сурхондарёда шоли ўримига старт берилди

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан Сурхондарё вилоятида янги ерлар ўзлаштирилиб, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш йўлга қўйилмоқда. Хусусан, Музработ туманида “SCT cluster sholi” МЧЖ томонидан Амударё қирғоқларидаги 20,1 минг гектар ер майдони янгидан фойдаланишга киритилмоқда. Кластер томонидан жорий йилда 4 минг гектар майдонда шоли етиштирилди.

Бугун етиштирилган шоли ўрим-йиғимига старт берилди. Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди. Хайрли иш олдидан эҳсон учун жонлиқ сўйилиб, юрт тинчлиги, яхши ниятлар билан бошланган ишлар барокатини сўраб дуога қўл очилди. Шунингдек, шоли ўримига жалб қилинган механизатор ва ишчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

“SCT cluster sholi” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасида жорий йилнинг ўзида 600 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилган бўлиб, 20 минг тонна шоли етиштириш, 10 минг тоннадан ортиқ гуруч маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ўрим ишларини уюшқоқлик билан олиб бориш мақсадида отрядлар ташкил этилиб, 60 дона комбайн ва 200 га яқин юк ташиш техникалари жалб этилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter