Surxondaryo viloyati hokimligi
24.6K subscribers
31.9K photos
3.17K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Музработлик миришкорлар ҳам пахта режасини бажаришди. Илғорлар тақдирланди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ тумани пахтакорлари билан учрашиб, уларни шартномавий режани бажарганликлари билан муборакбод этди. Тумандаги 2 та кластер ва 210 та фермер хўжалиги томонидан 9 200 гектар майдонда мўл ҳосил етиштирилиб, 32 338 тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этилди ва белгиланган режа 101 фоизга бажарилди.

Ҳозирга қадар териб олинган ғўза майдонларида ўртача ҳосилдорлик 36-40 центнерни ташкил этмоқда. Тумандаги “Амирқул бобо”, “Мамедов Ибодулла”, “Салим” ва “Ўнгбоев Асадбек” фермер хўжаликлари томонидан ўртача 45-50 центнер ҳосилдорликка эришилди.

Вилоят раҳбари шартномавий режани бажаришга ўз ҳиссасини қўшган кластерлар, фермер хўжаликлари, уларга ёрдам берган корхона ва ташкилотлар ҳамда туманнинг барча меҳнаткашларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Мавсумда фаоллик кўрсатган фермер хўжаликлари раҳбарлари, илғор теримчилар, механизаторлар ва меҳнат фахрийлари ҳамда туман сектор раҳбарлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
“Ишонч” телерадиокомпанияси фаолияти билан танишилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманидаги ташрифини якунлаб, вилоят “Ишонч” телерадиокомпанияси фаолияти, мавжуд шароитлари билан танишди ҳамда телеканал ходимлари ва журналистлар билан суҳбатлашди.

Хусусий телерадиоканалнинг моддий-техника базаси ва мавжуд имкониятларини кўздан кечирган вилоят раҳбари ҳудудлардаги муаммоларни олиб чиқиб, асл ҳолатни билишда, уларни ҳал этилишида кўмакчи бўлаётган мазкур жамоага ўз миннатдорчилигини билдирди ҳамда келгусида ҳам ҳамкорликдаги ишлар давом эттирилишини таъкидлади.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари Термиз шаҳрининг “Шодлик” маҳалласида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш комиссияси йиғилишида иштирок этди. Вилоят ҳокими билан суҳбатдан сўнг 2 та оила яраштирилди. Масъулларга ажрим ёқасидаги оилалар билан ишлаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
💐 Юксак мукофотлар муборак, сурхондарёлик фидойи ўқитувчи ва мураббийлар!

Президентимиз фармонига кўра, Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳи мукофотланди. Улар орасида қуйидаги сурхондарёликлар ҳам бор:

🏅«Дўстлик» ордени билан

▪️Исматова Латофат Убайдуллоевна - Сариосиё туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси
▪️Перматова Наиля Рифкатовна - Жарқўрғон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

🏅II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

▪️Шодиева Муҳаббат Аминовна - Шеробод туманидаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактабининг дутор синфи ўқитувчиси

🏅«Шуҳрат» медали билан

▪️Холмирзаев Сардор Зафар ўғли - Шўрчи туманидаги 125-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси
▪️Шаймарданова Гавхар Эгамбердиевна - Олтинсой туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрининг Янги Ўзбекистон кўчасида йўл қурилиши ишлари билан танишиб, шу ернинг ўзида шаҳар ҳудудида йўллар қурилиши, асфальт ётқизиш ишларининг боришини муҳокама қилди.

Йўл бўйидаги турар ва нотурар жойларни тартибга келтириш, автотураргоҳлар ташкил этиш, йўлбўйи ҳудудларида яшил майдонларни яратиш, тозалик ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, “Боғишамол” ва “Каттабоғ” маҳаллалари бўйлаб юрилиб, масъулларга камчиликлар кўрсатиб ўтилди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter