Surxondaryo viloyati hokimligi
24.9K subscribers
29.1K photos
2.89K videos
1 file
13K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Мустақиллик байрами тадбирига тайёргарлик ишлари билан танишилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри “Санъат саройи” ҳудудидаги очиқ амфитеатр майдонида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги байрам тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш, ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамда саҳна декорацияларининг таклиф лойиҳалари билан танишди.

Ҳар бир йўналиш бўйича барам тадбирларига тайёргарлик ишларини пухта амалга ошириш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг маданият ходимлари иштирокида байрам тадбири дастури муҳокама қилинди. Соҳа масъуллари ва байрам режиссёрига дастурни ишлаб чиқиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокимининг бир кунлик иш фаолияти

2023 йил 20 июль:

🗄 Термиз туманида пахта парвариши бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди;

🗄 Ангор туманида қишлоқ хўжалиги соҳаси, пахта парвариши бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди;

🗄 Қизириқда пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсуми олдидан семинар ўтказилди;

🗄 Учта маҳалла ва битта кўча ҳамда ер ости йўли дизайни лойиҳаси тақдимоти билан танишиш – Термиз шаҳрида топшириқлар ижроси ўрганилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими халқ бахшисининг хонадонида бўлди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ўзбекистон халқ бахшиси Шоберди Болтаев хонадонига ташриф буюриб, унинг ҳолидан хабар олди. Вилоят раҳбари халқ бахшиси билан Сурхон воҳасининг ўзига хос бахшичилик санъатини ривожлантириш, ёшларга ўргатиш, миллий урф-одат ва анъаналар ҳамда миллий санъатимизни асраб-авайлаш борасида суҳбатлашдилар.

Шоберди бахши халқ оғзаки термаларидан бахши айтиб, хонадон меҳмонларига кўтаринки кайфият улашди. 80 ёшни қарши олаётган Халқ бахшиси ҳозирда набиралари даврасида Термиз шаҳрида умргузаронлик қилмоқда.

Халқ бахшиси Шоберди Болтаев давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиромдан мамнун эканлигини билдириб, юрт тинчлиги ва осойишталигини сўраб дуога қўл очди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Расмий муносабат

Бугун, 21 июль куни ижтимоий тармоқда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг Денов туманида ўтказилган йиғилишда фермерлардан бирини қамоққа олиш бўйича топшириқ бергани ҳақида эълон қилинган материал юзасидан вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Эълон қилинган видео материалда 2023 йилнинг 4 июль куни Денов туманининг “Ҳазорбоғ” ҳудудида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишлаб соҳа мутасаддилари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилиш акс этган.

Унда вилоят ҳокими тумандаги айрим фермер хўжаликлари пахта далаларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги, ажратилган ресурслардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилаётганини танқид қилиб, мутасаддиларга мавжуд ҳолатларни ўрганиш ва ноқонуний хатти-ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо бериш топшириғини берган.

Йиғилишдан сўнг эса хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш айтилган фермер хўжаликлари раҳбарларига камчиликларини тўғирлаш учун имкон берилган ва мавжуд муаммолар қисқа муддатда бартараф этилган. Ҳеч қайси фермер хўжалиги раҳбари қамоққа олинмаган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Окс Александрияси ёдгорлигида туристлар учун шароит яратилади

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманида бўлиб, Окс Александрия (Кампиртепа) археология ёдгорлиги билан танишди. Тарихчи олимлар томонидан ёдгорлик ва унинг аҳамияти ҳақида ахборот берилди.

Вилоят раҳбари ҳудудни археологик ёдгорликка зиён етказмасдан, унинг муҳофаза зонасига таъсир қилмасдан ободонлаштириш, ташриф буюрувчилар учун шароитлар яратиш, хусусан, санитария-гигиена шахобчаларини ташкил этиш бўйича масъуллар ва туман раҳбарларига вазифаларни белгилаб берди.

Маълумот учун, 2019 йилда Кампиртепа ёдгорлиги остидан 2 минг йил яшириниб ётган Окс Александрияси шаҳри топилгани бутун дунёга эълон қилинди. Окс Александрияси, яъни Амударё бўйидаги Искандария шаҳри, Александр Македонский томонидан асос солинган Юнон-Бақтрия давлатининг шарқий ҳимоя қалъаси ҳисобланган. Окс Александриясининг гуллаб-яшнаган даври, эрамиздан олдинги III-II асрларга тўғри келади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ўзбекистон Халқ бахшиси Чори Умиров 85 ёшда

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманига ташрифи давомида маданият марказида ташкил этилган Ўзбекистон Халқ бахшиси Чори Умировнинг 85 йиллик юбилейида иштирок этди.

Вилоят раҳбари Халқ бахшисини 85 ёшни қарши олганлиги билан табриклаб, совғаларни топширди ҳамда унинг халқимизнинг анъанавий бахшичилик санъатини қайта тиклаш ва кенг тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёш авлодга ушбу ноёб санъат сирларини ўргатишда олиб борган меҳнатларини эътироф этди.

Шу ернинг ўзида бахшилар, бахшичилик санъатини ўрганаётган ёш авлод вакиллари билан ҳам учрашув ўтказилди. Бахшилар Чори бахши Умиров томонидан ижро этилган достон ва термалардан намуналар куйлашди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site