Surxondaryo viloyati hokimligi
25K subscribers
30K photos
2.97K videos
1 file
13.3K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Қизириқда пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсуми олдидан семинар ўтказилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ туманида бўлиб, пахта далаларида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шундан сўнг туманда пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсумига тайёргарлик бўйича ташкил этилган семинарда иштирок этди.

Туманда 7 684 гектар майдондаги пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш мақсадида 119 та отряд ташкил этилган ва 142 та техника жалб қилиш режалаштирилган. Семинарда отрядлар, жалб қилинган техникаларнинг шайлик ҳолати, теримчилар учун пахта майдонларида шароит яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Туман ҳокими олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.

Вилоят ҳокими ҳудудлар ва отрядлар раҳбарлари ҳамда масъуллар билан суҳбатлашиб, йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Шунингдек, паха йиғим терими вақтида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Тадбирга фавқулодда вазиятлар органларининг 83 нафар ходимлари ва 17 та махсус техникалари жалб қилинди.

Тадбир якунида мавсум олдидан эҳсон учун жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Учта маҳалла ва битта кўча ҳамда ер ости йўли дизайни лойиҳаси тақдимоти билан танишиш – Термиз шаҳрида топшириқлар ижроси ўрганилди

Вилоят ҳокимининг бугунги Термиз шаҳридаги топшириқлар ижросини ўрганиш ишлари “Жомий”, “Саховат” ва “Эски шаҳар” маҳаллалари ҳамда Ат-Термизий кўчасида олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари, йўлбўйи инфратузилмасини яхшилаш, яшил ҳудудлар ҳамда автотураргоҳлар ташкил этиш бўйича топшириқлар ижроси ўрганилди.

Масъуллар томонидан Ат-Термизий кўчасида жойлашган ер ости йўли дизайни ва кўча бўйлаб амалга ошириладиган ишлар, келгусидаги режалар тақдимот қилинди. Вилоят раҳбари лойиҳа тақдимотлари юзасидан ўзининг таклиф ва тавсияларини берди. Шаҳар раҳбарларига ўрганиш ўтказилган манзилларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан янги вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Инвестиция, янги иш ўринлари ва ишлаб чиқариш модернизацияси

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
📢 Диққат эълон: Таъмирлаш ишлари сабабли Ангор ва Шўрчи туманларида табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилди

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалининг хабарига кўра 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан бугун, 21 июль куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар Ангор туманида, соат 10:00 дан 16:00 гача Шўрчи туманида барча истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилди.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида илк базалт плитаси ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Термиз туманининг “Айритом” маҳалласида жойлашган “Термиз эркин иқтисодий зонаси” ҳудудида “Сурхон базалт” МЧЖ томонидан Сурхондарё вилоятида биринчи базалт хом ашёсидан минерал вата ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Умумий қиймати 26 млн долларни бўлган ушбу лойиҳа 3 гектар майдонда амалга оширилаётган бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 20 минг тоннани, экспорт ҳажми 4,5 млн долларни ташкил этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site