Surxondaryo viloyati hokimligi
25K subscribers
30.1K photos
2.99K videos
1 file
13.3K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Жарқўрғон туманида 50 нафар ёшга ер, 50 та оилага буғдой берилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманида фаолият юритаётган “Жайхун Термиз кластер” МЧЖнинг “Исмоил тепа” ҳудудида жойлашган ғалладан бўшаган майдонида алоҳида тоифадаги ёшлар, “дафтарлар”да турган хотин-қизлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда 50 нафар ёшга деҳқончилик қилиб даромад топиши, ўзини ўзи банд қилиши учун ғалладан бўшаган 10 гектар майдон экин экишга тайёр ҳолда “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экин уруғлари билан ажратилди. Кластер томонидан “дафтарлар”да турган, кўмакка муҳтож 50 та оилага 200 килограмдан буғдой берилди.

Шунингдек, учрашувда алоҳида тоифада турган бир гуруҳ ёшлар ва аёлларга совғалар ҳам топширилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари туманнинг “Жайронхона миришкори” ҳудудида жойлашган “Оққўрғонлик Асадбек” фермер хўжалигининг пахта даласида бўлиб, ғўза парвариши билан танишди. Туман мутасаддилари ва соҳа масъулларига агротехник тадбирлар, озиқлантириш ва ўғитлаш ҳамда суғориш ишларини белгиланган муддатда олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда бирга югурамиз!

Термиз шаҳрида “Халқаро олимпия куни” ва “Ёшлар куни” муносабати билан “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Марофон иштирокчилари “Сурхон-Арена” спорт мажмуасидан "Болажон боғи"гача бўлган 3 километр масофада оммавий югуришда ўзаро беллашишди.

“Болажон” боғидаги майдонда “Янги нафас” марофони ғолибларини тақдирлаш маросими концерт томошалари билан кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Ғолибларга медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Фоторепортаж | “Янги нафас” марофони

Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда бирга югурамиз!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокимининг бир кунлик иш фаолияти

2023 йил 24 июнь:

🗄 Термиз тумани “Нурли диёр” маҳалласида инфратузилмани ривожлантириш бўйича дастур ижроси ўрганилди;

🗄 Термиз туманидаги 22-сонли мактабда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилди. Реконструкция ишлари юзасидан масъулларга вазифалар белгилаб берилди;

🗄 Термиз шаҳридаги 6 та маҳаллада топшириқлар ижроси кўздан кечирилди. Масъулларга янги вазифалар юкланди;

🗄 Жарқўрғон туманида 50 нафар ёшга ер, 50 та оилага буғдой берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ишлар кўлами кенгаймоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site