Surxondaryo viloyati hokimligi
24.9K subscribers
30.8K photos
3.06K videos
1 file
13.5K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: http://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Такрорий экин - қўшимча даромад манбаи

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Шеробод тумани “Дўстлик” ҳудудида “Сурхондарё Агрохизмат” МЧЖ кластер хўжалигининг ғўза парваришида қолоқликка йўл қўйилган 31 та фермер хўжаликлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги масъуллари ва вилоят Ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида кўргазмали семинар ўтказилди. Йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокими ғўза парваришини жадаллаштириш, қўшимча агротехник тадбирлар, озиқлантириш, ўғитлаш ҳамда суғориш ишларини бажариш, майдонларни қолоқликдан чиқариш юзасидан чора-тадбирларни белгилаб берди.

Соҳа мутасаддилари ва вилоят ишчи гуруҳига бу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш, мувофиқлаштириб бориш ҳамда фермер хўжаликларига кўмак кўрсатиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш вазифалари юклатилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Қумқўрғонлик 60 нафар ёшга ер майдони, 85 та оилага буғдой берилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманида бўлиб, “Беш қаҳрамон” маҳалласида жойлашган “Алпомиш ўғлонлари” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган 12 гектар майдонини такрорий экин учун ажратиш тадбирида иштирок этди. Тадбирда алоҳида тоифадаги 60 нафар ёшларга 20 сотихдан ер майдони экин экишга тайёр ҳолда экин уруғлари билан берилди.

“Ҳеч бир фуқаро эътибордан четда қолмайди” шиори остида ташкил этилган тадбирда “дафтарлар”да турган, кўмакка мухтож 85 та оилага 500 килограммдан буғдой тарқатилди. Шунингдек, ғалла ўрим-йиғимида фаол иштирок этган отрядлар раҳбарлари ва аъзолари, соҳа вакиллари, миришкорлар, механизаторлар, комбайн операторлари ҳамда фермер хўжалиги ишчиларига совғалар топширилди.

Шундан сўнг вилоят раҳбари “Сурхондарё вилоятидаги маҳаллаларда биринчи навбатда амалга ошириладиган чора-тадбирлар” дастурига асосан “Беш қаҳрамон” маҳалласида ички йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш ишларини кўздан кечирди ва маҳалла нуронийлари билан суҳбатлашди. Дастурга асосан маҳалланинг 3,3 километр ички йўллари асфальтланади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президентимиз ташаббуси билан юртимиздаги барча маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилиниб, кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоятимизда ҳам бу каби тадбирлар давом этмоқда. Мазкур дастур ижросини кўздан кечириш мақсадида бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шўрчи тумани “Қўштегирмон” маҳалласида бўлди.

Маҳаллада жорий йилда сэндвич панелдан 90 ўринли боғча, мини стадион қурилиб, фойдаланишга топширилди ва ҳудуддаги 56-сонли мактаб капитал таъмирланди. Шунингдек, маҳалла ички йўлларининг 3,2 километр қисми таъмирланиб, тошланди. Аҳоли ичимлик суви билан таъминланди ва электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида 200 дона темир-бетон устунлар ўрнатилди. Ҳозирда 2 километр ички йўл асфальтлаш учун тайёрланмоқда.

Масъулларга йўлларни сифатли таъмирлаш, маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ишларини изчил давом эттириш топшириғи берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site