Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.5K subscribers
9.17K photos
1.72K videos
14 files
5.99K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Янги_рукн
#Cавол_беринг

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги
қонун юзасидан ташкилотимизнинг мурожаатлар боти - @murojaat_argos_bot орқали кўплаб саволлар келмоқда. Эндиликда экспертларимиз ушбу саволларга жавоб бериб боришади.

⁉️Савол: "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кимларга татбиқ этилиши ҳақида маълумот бера оласизларми?

Жавоб:
Мазкур Қонун Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

📌Маълумот учун: Реестр, шунингдек унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Cавол_беринг

❗️Савол: “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этиладими?

Жавоб:
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига асосан, ушбу Қонун нормалари фақатгина Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви аъзоларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланган.

Шунга кўра, ушбу Қонун нормалари Марказий банк ходимларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.

Бунда Қонуннинг давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ нормалари Марказий банк ходимларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмаслиги назарда тутилган.

👉 Рукнга оид

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Cавол_беринг

❗️Савол: Қонунда давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенцияси ҳақида ёзилган. Шу ҳақида маълумот берсангиз...

Жавоб: “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”
ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига кўра, давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенцияси — давлат органининг ваколатларини лозим даражада амалга ошириш учун зарур бўлган билимлар, малакалар ва кўникмаларга эга бўлиши.

Шунингдек, Қонунда давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши мажбурият сифатида белгиланган.

Эндиликда давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг касбий компетенциясини доимий равишда ошириб бориши лозим бўлади.
____

☝️Янги Қонун бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг — @murojaat_argos_bot

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Cавол_беринг

❗️Савол:
Шартнома асосида ишлаётган ходим давлат фуқаролик хизматчиси саналадими?

Жавоб: Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган
лавозимларда шартнома асосида фаолият олиб бораётган ходимлар давлат фуқаролик хизматчиси хисобланади.

☝️Янги Қонун бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг — @murojaat_argos_bot

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Cавол_беринг

❗️Савол: Қонун кучга киргандан сўнг, амалда фаолият олиб бораётган давлат фуқаролик хизматчилари меҳнати билан боғлиқ муносабатлар қандай тартибга солинади, улар билан қайта меҳнат шартномаси тузиладими?

Жавоб:
Қонуннинг 30-моддасига асосан, давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасига доир намунавий талаблар махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

Қонун талабларидан келиб чиқиб,
ҳозирги кунда фаолият юритиб келаётган давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнат шартномасига ўзгартириш киритилади.

Меҳнат кодексининг 89-моддасида Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Cавол_беринг

❗️Савол: Давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти қатъий белгиланадими?

Жавоб:
Қонуннинг 34-моддасида Давлат органида давлат фуқаролик хизматчиси учун беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Бунда иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошмаслиги керак. Уч ёшга тўлмаган болалари бор давлат фуқаролик хизматчилари бўлган ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади.

Давлат органи томонидан давлат фуқаролик хизматчиси учун ўрнатилган иш вақтининг давомийлигидан ташқари иш — иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Cавол_беринг

❗️Савол: Давлат фуқаролик хизматчисининг KPI кўрсаткичлари қандай мезонлар асосида белгиланади ва уларни ким баҳолайди?

Жавоб: Қонунинг 36-моддасига асосан давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубияти махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

Давлат органи давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш услубиятига мувофиқ фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўз ички тартибини белгилайди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Cавол_беринг

❗️Савол:
Шартнома асосида ишлаётган ходим давлат фуқаролик хизматчиси саналадими?

Жавоб: Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган
лавозимларда шартнома асосида фаолият олиб бораётган ходимлар давлат фуқаролик хизматчиси хисобланади.

☝️Янги Қонун бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг — @murojaat_argos_bot

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Cавол_беринг

❗️Савол: Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини қайси орган ҳимоя қилади?

Жавоб: Қонуннинг 52-моддасига асосан давлат фуқаролик хизматчиси давлат органининг қонунга хилоф қарорлари, шунингдек улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи давлат органига, махсус ваколатли давлат органига ёхуд судга шикоят қилишга ҳақли.

Давлат органининг қонунга хилоф қарорлари, шунингдек улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида давлат фуқаролик хизматчисининг бузилган, низолашилаётган ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Давлат фуқаролик хизматчисига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш
билан боғлиқ низолар фуқаролик процессуал қонунчилик билан белгиланган тартибда ҳал этилади.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Cавол_беринг

❗️Савол:
Шартнома асосида ишлаётган ходим давлат фуқаролик хизматчиси саналадими?

Жавоб: Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган
лавозимларда шартнома асосида фаолият олиб бораётган ходимлар давлат фуқаролик хизматчиси хисобланади.

☝️Янги Қонун бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг — @murojaat_argos_bot

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Cавол_беринг

❗️Савол: Давлат фуқаролик хизматчисининг KPI кўрсаткичлари қандай мезонлар асосида белгиланади ва уларни ким баҳолайди?

Жавоб: Қонуннинг 36-моддасига асосан давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубияти махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

Давлат органи давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш услубиятига мувофиқ фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўз ички тартибини белгилайди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Cавол_беринг

❗️Савол: Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда қанча муддатга таътил
берилиши мумкин?

Жавоб:
☝️

Расмий саҳифаларимиз 👇