Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.3K subscribers
9.38K photos
1.77K videos
14 files
6.1K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Янги_рукн
#Халқаро_янгиликлар_дайжести

⚡️Давлат хизмати соҳасидаги халқаро янгиликлар

🔰Эндиликда каналимиз орқали давлат хизмати соҳасидаги халқаро янгиликлар ҳам бериб
борилади!

***

🇰🇿 Қозоғистонда давлат хизматчилари учун янги лавозим жорий қилиниши мумкин

Батафсил: https://ru.sputnik.kz/society/20210920/18172519/kazakhstan-gossluzhaschie-novaya-dolzhnost.html

🇧🇾Беларусь Республикаси Президенти фармони билан давлат хизматчиларини хорижга хизмат сафарига жўнатиш тартиби ўзгартирилди

Батафсил:
https://www.belta.by/president/view/ukazom-prezidenta-izmenen-porjadok-napravlenija-chinovnikov-v-sluzhebnye-komandirovki-za-granitsu-466876-2021/

🇷🇺Россияда 2022 йил якунига қадар давлат хизматчилари учун “суперилова” ишга туширилади

Батафсил: https://iz.ru/1240983/2021-10-26/mintcifry-zapustit-superprilozhenie-dlia-gossluzhashchikh-do-kontca-2022-goda

🇮🇹 Италияда давлат хизматчилари хорижда бўла туриб, уй шароитида ишлаш имкониятига эга бўлди

Батафсил:
https://www.ansa.it/english/news/politics/2021/10/20/civil-servants-set-to-work-from-home-when-abroad_d541d53f-f3a7-450c-b08f-c68e4a524abe.html

➡️ Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Янги_рукн
#Cўз_очиқ_танлов_ғолибларига

Бобиржон ХАСАНОВ: Бугун ёш давлат хизматчиси сифатида ўз ўрнимга эгаман

Олий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг, барча битирувчи ёшларни олдида битта муҳим масала туради — ишга жойлашиш. Ўзим ҳам худди шу вазиятга тушганман. Кейин дўстларимдан vacancy.argos.uz платформаси ҳақида эшитдим.

Платформа орқали ўзим танлаган соҳам бўйича танловларда иштирок этдим ва ишга қабул қилиндим. Танлов жараёнларидан муваффақиятли ўтиш осон бўлмади, рақобатчиларим ҳам салоҳиятли эди. Тестга, суҳбат жараёнларига алоҳида эътибор билан тайёрландим. Бугун ёш давлат хизматчиси сифатида ўз ўрнимга эгаман.

Тенгдошларимга нима демоқчиман... Рақобатдан қўрқманг.
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали ишга киринг. Бу портал имкониятларимизни кўрсатишга, ўз устимизда ишлашга йўл очиб беради.

Очиқ танловлар ғолиблари каналиhttps://t.me/vacancy_winner

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Янги_рукн
#Cўз_очиқ_танлов_ғолибларига

Мадина Носирова: Энди биз вазирлик, идоралардаги барча бўш иш ўринлари ҳақида маълумотга эгамиз

— Бугун давлат бошқарувидаги бир қатор ижобий ўзгаришларни фаолиятимизда сезяпмиз. Давлат органлари ва ташкилотларидаги ходимларнинг малакасини оширишда, инсон ресурсларини ривожлантиришда, ишга қабул қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмоқда. Буларнинг барчаси эса — биз ёшларга имкон.

Мен ҳам вакант лавозимларнинг ягона очиқ портали – vacancy.argos.uz платформаси орқали онлайн ҳужжат топширдим. Жараёнлар очиқ, шаффоф ташкил этилди. Турли соҳалар, шунингдек, ўз йўналишимда билимимни синовдан ўтказдим ва танлов ғолиби бўлдим. Қолаверса, ушбу платформа орқали бугун тенгдошларим вазирлик, идоралардаги бўш иш ўринлари билан танишиб бориш имкониятига ҳам эга. Ёшларга иш қидириб юрмасдан, ушбу платформа имкониятларидан фойдаланишни тавсия қиламан.

Каналга уланиш — https://t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_рукн
#Давлат_хизматчиси

⚡️Aброр Aсқаров
: Одамлар давлат хизматчисидан рози бўлса, давлатдан рози бўлади

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати янги рукнни тақдим қилади!

Эндиликда чекка-чекка ҳудудларимизда, қишлоқ ва маҳаллаларимизда яшаб, ҳудудни ривожлантираётган, халқ розилигини олиб, давлат хизматида самарали фаолият олиб бораётган кадрлар билан сизларни таништириб борамиз.

Илк қаҳрамонимиз — Aброр Aсқаров. Пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлими шўбаси мудири. Тизимда 12 йилдан буён меҳнат қилаётган кадр.

***
— Нега давлат хизматини танлагансиз?
— Бола эдим. Амаким ҳар кун эрталаб оқ кўйлакларда ишга чиқиб, кечга қайтардилар. У-бу жойга бирга чиқсак, қишлоқдошларимнинг уларга бўлган ҳурматини кўрардим. Қўшниларимиз улар ҳақида фахрланиб гапирарди. Узоқ дуо қилишарди. Одамларга доим яхшилик пайида юрардилар. Ўша пайтлар давлат хизматида ишлаш истаги пайдо бўлган...

Батафсил☝️

👉
Full HD формат.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Янги_рукн
#Cавол_беринг

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги
қонун юзасидан ташкилотимизнинг мурожаатлар боти - @murojaat_argos_bot орқали кўплаб саволлар келмоқда. Эндиликда экспертларимиз ушбу саволларга жавоб бериб боришади.

⁉️Савол: "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кимларга татбиқ этилиши ҳақида маълумот бера оласизларми?

Жавоб:
Мазкур Қонун Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

📌Маълумот учун: Реестр, шунингдек унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Янги_рукн

⚡️"Кўмакчи эксперт": соҳага оид барча саволларингизга жавоб бериб борамиз!

Ҳамкоримиз:
Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси.

Савол: Ходимимиз меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида ариза ёзди. Ҳозир ишга чиқмаяпти. Бу ҳолатда қандай йўл тутайлик?

🔹Жавоб: Меҳнат кодексининг 99-моддасига кўра, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли.

Эътибор беринг!
Ходим огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ишни тўхтатишга ҳақли. Агар ходим узрсиз сабабларга кўра ишга чиқмаса, бу меҳнат интизомини бузиш сифатида баҳоланади.

🗣Экспертга мурожаат

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM