Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
49.8K subscribers
8.64K photos
1.59K videos
13 files
5.69K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали фаолиятидан тайёрланган махсус кўрсатув жамоатчиликка тақдим қилинди

Давлат хизматини кўрсатиш, давлат хизматчилари билан ишлаш, фаолиятини баҳолаш, малакасини ошириш, салоҳиятли ёшларни соҳага жалб қилиш, кадрларни танлов орқали ишга қабул қилиш юзасидан ҳудудда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

☝️Барчаси ҳақида кўрсатувда батафсил.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Қандай ҳолларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади, хусусий клиникалар ҳам ушбу маълумотномани беришга ҳақлими?

Ушбу ҳаволада Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ҳақида 10 та муҳим саволга жавоб берилган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Кореяда "Глобал лидерлик дастури — 2023" лойиҳаси доирасида ўқувлар ташкил этилди, унда Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашмоқда

Корея Тараккиёт институти хузуридаги Давлат сиёсати ва менежмент мактаби (KDI School of Public Policy and Management) томонидан "Глобал лидерлик дастури — 2023" лойиҳаси доирасида хорижий мамлакатлар вакиллари учун семинар ташкил қилинди.

Унда 35га яқин давлатдан вакиллар, жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими иштирок этмоқда.

Семинарда иштирокчилар Кореянинг ракамли технологиялар, яшил иктисодиёт, экология, сув ресурсларидан окилона фойдаланиш каби қатор соҳалардаги тажрибаси билан якиндан таништирилиб, амалий машғулотлар олиб борилмокда.

Шунингдек, семинар давомида иштирокчилар Миллий ахборот ресурслар маркази, Мапо ресурсларни кайта ишлаш маркази, Глобал билимлар алмашуви ва тараққиёт маркази, Корея сув ресурслари маркази, Сейжон ва Инчуон смарт шаҳарлар лойиҳалари билан яқиндан таништирилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Солиқ қўмитасида квест-тренинг ташкил этилди

Янгиланган Меҳнат кодекси талаблари асосида меҳнат унумдорлигини оширишга бағишланган тренингда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутахассислари ташкилот ходимларини жамоаларга бўлишди.

Жамоалар томонидан “Идеал раҳбар”, “Идеал солиқчи” ва “Идеал тадбиркор” каби мавзуларда тақдимотлар тайёрланди ва ҳар бир гуруҳ ўз позициясини ҳимоя қилди.

Тренинг давомида иштирокчиларнинг назарий билимлари ҳам оширилди.

Шунингдек, улар жамоа бўлиб ишлаш, ўзаро фикр, тажриба ва ғоя алмашиш имкониятига ҳам эга бўлишди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Тайинлов

⚡️Султанов Бахрам Бегдуллаевич Қонликўл тумани ҳокими этиб тайинланди

Б.Султанов тайинловга қадар "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банки департамент директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеошарҳ

⚡️Ходим ўз ихтиёри билан ёзган ишдан бўшаш ҳақидаги аризасига маълум сана қўйса, иш берувчи унга амал қилишга мажбурми?

Ҳамкор экспертимиз, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу масалада тушунтириш берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Навоийда инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ташкил этилган мулоқотда вилоятдаги давлат ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими раҳбар-ходимлари иштирок этди.

Семинар давомида кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолиятни ягона автоматлаштирилган тизим — hrm.argos.uz платформаси орқали юритиш ҳолати танқидий-таҳлил қилинди. Зарурий кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, vacancy.argos.uz платформаси орқали очиқ танловларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ўртага ташланди. Бартараф этиш юзасидан муҳим тушунтиришлар берилди.

Муҳокамалар давомида иштирокчиларнинг кун тартибидаги масалалар юзасидан таклиф, тавсиялари тингланди, улар амалиётда дуч келаётган муаммоли вазиятларга ечим берилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Жамоавий меҳнат низоларини кўриб чиқиш учун меҳнат арбитражи фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди

Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги намунавий низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Намунавий низомга кўра, жамоавий меҳнат низоси (низо) қуйидаги ҳолатларда меҳнат арбитражида кўриб чиқилиши мумкин:

◽️низо медиатор томонидан кўриб чиқилиб томонлар келишувга эриша олмаганда;

◽️низони медиатор томонидан кўриб чиқишда томонлар медиатор номзоди бўйича келишувга эришиш муддати тугаган бўлса;

◽️ тарафлар низони медиатор билан ҳал этишни рад этса.

Меҳнат арбитражи республика даражасида 7 нафар, тармоқ даражасида 5 нафар ҳамда бошланғич ва ҳудудий даражада 3 нафар арбитрни ўз ичига олади.

◽️ Арбитрлар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари орасидан шакллантирилади.

◽️ Арбитрлар олий маълумотга ҳамда меҳнат соҳасида камида 3 йиллик стажга эга бўлиши керак.

◽️ Арбитрлар низони ҳал этишга жалб қилинганда ўртача иш ҳақи сақлаб қолиниб асосий ишидан озод қилинади.

Тарафлар меҳнат арбитражига ариза беришдан аввал арбитраж қарорларини бажариш мажбурийлиги тўғрисидаги шартни ўз ичига олган келишув тузади.

Меҳнат арбитражи низони қуйидаги муддатларда кўриб чиқади:

◽️бошланғич ва ҳудудий даражада – 5 иш кунигача;
◽️республика ва тармоқ даражасида – 10 иш кунигача.

Меҳнат арбитражи низо бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

◽️тарафлар низони ҳал қилиш бўйича келишувга эришганлиги тўғрисида;

◽️тарафлардан бири низо бўйича талабдан воз кечганлиги тўғрисида;

◽️низони тарафлардан бирининг фойдасига ҳал қилиш тўғрисида.

Меҳнат арбитражи қарори тарафлар учун мажбурий кучга эга ҳисобланади.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
#Тайинлов

⚡️Абатбай Данияров Нукус шаҳар ҳокими этиб тайинланди

А.Данияров тайинловга қадар Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Кўмакчи_эксперт

Савол: Бир ходимимизнинг алимент бўйича қарздорлиги бор. Алиментни ходимнинг ойлигидан қандай тартибда ушлаб қоламиз?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг “Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш” қоидаларининг 9-бандига кўра, қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолинганидан сўнг қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади.

Қоидаларнинг 10-бандига кўра, агар ижро ҳужжатида иш ҳақидан ундириш миқдори кўрсатилмаган бўлса, суд ижрочиси ҳар бир алоҳида ҳолатда ундирув миқдорини белгилашга ҳақли.

◽️Эксперт: Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Республика бўйлаб "кадровик"лар билан мулоқотлар ташкил қилинмоқда

Айнан туман, шаҳар ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари, вилоятдаги давлат ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими раҳбар-ходимлари жойларда сифатли давлат хизматини кўрсатиш, хизматчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга масъул. Шу боис, улар билан доимий мулоқот — тизим фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

Шундай учрашувлардан навбатдагиси Андижон вилоятида ташкил этилди. Мулоқот давомида қатор муҳим масалалар кўрилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Бошқарувдаги раҳбарлар ва масъул ходимларнинг Сингапурга хизмат сафари бошланди

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17 январь куни Сингапур Республикасига давлат ташрифи доирасида ушбу мамлакатда давлат хизматчилари учун қисқа муддатли стажировкаларни ташкил қилиш бўйича келишувга эришилганди. Ушбу вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлили, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва бошқа масъул ташкилотлар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Сингапурга борди. Сафар Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг “Самарали давлат бошқаруви” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Ташриф доирасида алоҳида эътибор икки давлат коррупцияга қарши курашиш идоралари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Сингапурнинг соҳадаги илғор тажрибаси билан яқиндан танишиш ва мақбул ечимларини миллий амалиётга татбиқ этиш масалаларига қаратилади.

Сафар давомида Ли Куан Ю номидаги давлат сиёсати мактаби, Сингапур туризмни бошқариш институти, PSB академияси каби етакчи таълим муассасаларида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Учрашувларда халққа йўналтирилган самарадор ва натижадор давлат хизмати, етакчилик, иқтисодиётнинг муҳим секторлари учун зарур кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган малака ошириш курсларини ташкил қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

Сафарнинг биринчи кунида Сингапур туризм менежменти институтида (Tourism Management Institute of Singapore) учрашув ташкил этилди. Бу институт бутун дунёдан туризм соҳасидаги ходимларни малакасини ошириш, гидларни тайёрлаш, умуман, туризм менежментини шакллантириш бўйича ишларни олиб боради.

Учрашув якуни бўйича Ўзбекистонда туризм соҳасида хизмат қилаётган давлат хизматчилари учун малака ошириш, қайта тайёрлаш курсларини Сингапурда ташкил этиш, шунингдек, масофадан туриб онлайн ўқувлар ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.

◽️Сафар тафсилотларини кузатиб боринг.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz