Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.3K subscribers
9.56K photos
1.81K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ Озодбек Назарбековнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Президент қарори билан Умид Рустамович Шадиев Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бунгача Умид Шадиев Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▶️#Live #Мобил_интервью

Стивен Чуа, Сингапур туризм менежменти институти (Tourism Management Institute of Singapore) ижрочи директори
ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳақида

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Эргашев Дилмурод Бекмурадович Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Д.Эргашев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти капитал қурилиш бошқармаси бошлиғининг саноат объектларини қуриш бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчиси

⚡️Фарангиз Толипова: Давлат хизматчисининг ўз ишига масъулият билан ёндашиши, унга халқнинг бўлган ишончи ошишига хизмат қилади

"Давлат хизматчиси" рукнимизнинг бу галги қаҳрамони Фарангиз Толипова, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Оқтепа” МФЙ хотин-қизлар фаоли.

Батафсил
☝️

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️ Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Самарадор ва натижадор давлат хизмати бўйича Сингапур тажрибаси

▫️Норман Винсент Пил — Ижобий фикрлаш кучи

▫️“Конституциявий саводхонлик” рукни

▫️"Мутолаа вақти” рукни

◽️ Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 28 июль куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади.

Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ва саноатда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади.

Шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура масъулларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Сингапурга хизмат сафари давом этмоқда.

Тафсилотлар янгиликлар дастурида.

Каналга уланиш - @argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️ Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/p3IuUEMR-qE орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеошарҳ

⚡️Ходимни бола парвариши таътилига чиқариш ва ўрнига муддатли шартнома асосида ходим олиш тартиби бўйича "кадровик"лар учун муҳим маълумотлар

Ҳамкор экспертимиз, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу масалада тушунтириш берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Ўзбекистон делегацияси Сингапурнинг PSB Академияси раҳбарияти билан учрашди

Ўзбекистон делегациясининг Сингапурга ташрифи доирасида бугун PSB Академияси ижрочи раиси Вива Синниа билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун, PSB Академияси қарийб 60 йиллик тарихга эга. Сингапурнинг энг илғор хусусий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Мазкур таълим даргоҳини ҳозирги кунга қадар 200 мингдан ортиқ талаба тамомлаган.

Учрашувда В.Синниа PSB Академиясининг мақсад ва вазифалари, таълим йўналишлари ҳамда халқаро ҳамкорлиги тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, мазкур Академия асосий эътиборни бугун дунёда рақамли иқтисодиёт шаклланаётган бир вақтда унга керак бўладиган самарали кадрларни тайёрлашга қаратади. Бу борада PSB Академияси қатор соҳавий ва халқаро ҳамкорлар билан яқиндан ишлаб келмоқда.

◽️Батафсил.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

⚡️Чоршанбиев Темур Жўрақулович Олтинсой тумани ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди

Т.Чоршанбиев тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Т.Чоршанбиев "Келажак лидерлари" клуби аъзоси, "Келажак лидерлари" дастурининг 4-мавсуми тингловчиси ҳисобланади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жорий ҳафтада Ўзбекистон ва хорижда қандай муҳим воқеалар юз берди?

"Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сонида давлат фуқаролик хизматчиларига бу ҳақда маълумот берилди. 

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сингапур давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизими бўйича муҳим маълумотлар

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Энди ҳеч кимнинг эскича ишлашига йўл қўйилмайди — Президент

Бугунги йиғилишда жами 31 нафар масъул раҳбарлар бўшатилди. Бундан кейин талаб жуда қаттиқ бўлади.

Бундан буён янгича ёндашувлар асосида ишлаб, одамларимизни рози қиласизлар, ёки лавозимдан бўшатилиб, жавобгарликка тортиласизлар
”, - деди давлатимиз раҳбари.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Forwarded from Otabek Hasanov
Самарали учрашув

Навбатдаги учрашувимиз  Сингапур миллий университети ҳузуридаги Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига бўлди.

У ерда мактаб маъмурияти билан учрашдик.

Маълумот сифатида айтиш жоизки, 2023 йилда Сингапур миллий университети “QS World University Rankings” рейтингида жаҳонда 9-ўринни, Осиё минтақасида 1-ўринни эгаллаган.

Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби давлат сиёсати ва халқаро муносабатлар соҳасида кадрлар тайёрлаш, илмий ва сиёсий тадқиқотлар ўтказишга ихтисослашган. Бу ерда хорижий мамлакатларнинг юқори даражадаги мансабдор шахсларининг салоҳиятини ошириш бўйича қисқа муддатли дастурлар ҳам ташкил этилади.

Учрашувда Ли Куан Ю мактабининг асосий фаолият йўналишлари ва таълим дастурлари, шунингдек, ушбу мактабнинг Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлик лойиҳалари хусусида сўз борди.

Учрашувда жорий йилда Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ли Куан Ю мактаби билан ҳамкорликда 30 нафар раҳбар кадр учун қўшма ўқув дастурини амалга ошириш масаласини алоҳида муҳокама қилдик ва ташкилий ишларни янада тезлаштиришга келишиб олдик.

@otabek_khasanov