Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.1K subscribers
8.91K photos
1.65K videos
14 files
5.84K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
🔴LIVE

Андижонда давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган сайёр қабул жараёнларидан фоторепортаж

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматига ишга киришнинг очиқ танлов тизими ҳақида оддий, тушунарли форматда ролик

Бу — сиз учун фойдали.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бунёдкор куч

Аслиддин Муқимов Хатирчи тумани “Мирдош” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган. Фаолиятини халқ билан ҳамкорликда олиб борди. Табиийки, натижа ҳам ёмон бўлмади.

Туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва тегишли масъулларнинг тавсиясига кўра, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Салоҳиятли кадрлар резерви”га олинди.

Шундан сўнг, у шахсий ривожланиш режасини тузди, ўз устида ишлади. Масъул раҳбарга дублёр бўлди. Давлат бошқаруви академиясида малака оширди. ПФ-29-сонли Фармонга биноан, танловсиз, тўғридан-тўғри юқори лавозимга тавсия этилди.

Бугун у Хатирчи туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ва яна халқ билан бирга!

Ушбу лавҳа унинг бугунги фаолияти ҳақида сўзлайди. Албатта, танишинг!

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Президент Осиё хотин-қизлари форумининг самарали якунларини юқори баҳолади

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, "БМТ-аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

БМТ делегацияси шу кунларда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Осиё хотин-қизлар форуми доирасида мамлакатимизда бўлиб турибди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гендер тенглик масалалари бўйича етакчи институти раҳбари Президентимизга Бош котиб Антониу Гутерришнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг мавқеини тубдан яхшилаш ва жамиятдаги мақомини оширишга қаратилган самарали ислоҳотларга юксак баҳо берилди. Учрашувда мамлакатимизнинг "БМТ-аёллар" тузилмаси билан конструктив ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кадрлар давлат ишига очиқ танлов орқали кирмоқда

Бугун барча вазифаларни кучли жамоа ҳал қилади, кучли жамоа эса билимли, дунёқараши кенг, креатив фикрлайдиган, тилларни биладиган мутахассислардан шаклланади.

Келажагини ўйлайдиган ҳар бир ташкилот ишга кирувчи номзодларни “элакдан” ўтказади, саралайди, билимлилар ичидан билимлисини қидиради.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида ҳам айни жиҳат устувор саналади.

Жорий йилнинг шу даврига қадар вазирликдаги 36 та бўш иш ўрнига 1538 нафар номзод vacancy.argos.uz орқали рўйхатдан ўтган. Бир ўрин учун ўртача 42 нафар номзод “курашган”.

Хўш, ишга кирмоқчи бўлганлар қандай босқичлардан ўтмоқда? Бу ҳақда лавҳада батафсил.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Тайинлов

⚡️"Салоҳиятли кадрлар захираси"даги яна бир номзод масъул лавозимга тайинланди


Мардонов Рустамбек Асқар ўғли Олмазор тумани ҳокими ўринбосари – “Ёшлик” шаҳарчаси ҳокими этиб тайинланди.

Р.Мардонов тайинловга қадар Олмазор туманидаги “Тепагузар” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси вазифасида фаолият юритган.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талабаларнинг бандлигини таъминлаш — муҳим масала

Андижон давлат педагогика институтида "Карьера куни" ташкил этилди. Унда масъул ташкилотлар вакиллари, битирувчи курс талабалари, иш берувчи ташкилотлар иштирок этди. Ёшларга давлат фуқаролик хизматига ишга кириш тартиби, соҳадаги ислоҳотлар содда ва тушунарли қилиб етказилди. Жараёнлар лавҳада.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Интизомий жазонинг амал қилиш муддати, тугалланиши ва олиб ташланиши ҳақида нималарни биламиз?

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Бунда интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.

Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.

Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Оилаларимиз мустаҳкам бўлсин!

◽️Бугун, 15 май — Халқаро оила куни.

Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йил 15 майдан буён мунтазам нишонланиб келинади.

Президентнинг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгиланган.

◽️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси сана муносабати билан барча ҳамюртларимизни, жумладан давлат фуқаролик хизматчиларини қутлайди.

Оила мустаҳкам ва фаровон бўлса, ишда унум ва барака бўлади!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Матбуот_саҳифаларида

Бугун "Янги Ўзбекистон" газетасининг 93-сони чоп этилди


◽️Нашрнинг бу галги сонида ҳам долзарб масалаларда мақолалар, хабарлар эълон қилинган.

Жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Саидфаррух Исломовнинг "Меритократия — коррупция кушандаси" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Унда давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш каби йўналишларни рақамлаштириш жараёнлари таҳлил қилиб берилган.

Рақамли технологиялар ёрдамида эришилган натижалар ҳақида фикр борган.

Шунингдек, мақолада Агентлик томонидан ушбу йўналишда истиқболдаги режалар ҳам белгиланганлиги маълум қилинган.

◽️Ўқиш тавсия қилинади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Эслатма

⚡️Очиқ танловлар юзасидан мурожаатларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat