Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.4K subscribers
9.56K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Матбуот_саҳифаларида

⚡️Бугун "Янги Ўзбекистон" газетасининг янги, 93-сони чоп этилди

◽️Нашрнинг бу галги сонида ҳам қатор долзарб масалаларда мақолалар, хабарлар эълон қилинган.

Жумладан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали масъул ходими, иқтисодиёт фанлари номзоди Марям Абдукаримованинг "Янги Ўзбекистон оилалари феномени" сарлавҳаси мақоласи босилди.

Мақолада оилалар давлат томонидан охирги йилларда ижтимоий, иқтисодий, маънавий томондан қайси механизмлар асосида қўллаб-қувватланаётгани, эришилган натижалар таҳлил қилинган.

◽️ Ўқиш тавсия қилинади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Матбуот_саҳифаларида

⚡️Президент билан учрашувдан сўнг...

Бугун иқтидорли ва истиқболли ёшларни хорижда ўқитиш — кадрлар сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

Бу борада “Эл-юрт умиди” жамғармасининг ўз ўрни бор. Куни-кеча Давлатимиз раҳбари АҚШдаги нуфузли ОТМларда таҳсил олаётган бир гуруҳ стипендиатларимиз билан учрашдилар.

"Янги Ўзбекистон" газетасининг бугунги сонида уларнинг учрашув таассуротлари, режа ва мақсадлари ҳақида жамоатчиликка маълум қилинди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Матбуот_саҳифаларида

⚡️Бугун "Халқ сўзи" газетасининг янги, 264-сони чоп этилди


Нашрнинг бу галги сонида ҳам юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид муҳим воқеликлар ҳақида хабар ва мақолалар босилди.

◽️Аввал маълум қилганимиздек, Тошкентда “Давлат хизматида истеъдодли шахсларни қўллаб-қувватлаш масалалари” мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилган эди. Унда кадрлар билан ишлаш соҳасида янги ғоялар, моделлар ва тенденциялар муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро тадбир доирасида “Давлат фуқаролик хизматини 2030-йилга қадар ривожлантириш стратегияси” лойиҳаси учун ҳам таклифлар ишлаб чиқилди.

Халқаро тадбир жараёнлари ҳақида газетанинг янги сонида фикр борган. Шунингдек, халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг соҳадаги фаолияти ҳақида фикрларини билдирган.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Матбуот_саҳифаларида

Бугун "Янги Ўзбекистон" газетасининг 56-сони чоп этилди


◽️Нашрнинг бу галги сонида ҳам долзарб масалаларда мақолалар, хабарлар эълон қилинган.

Жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департаменти мудири Асрор Муҳитдиновнинг "Яхши раҳбар рағбатлантирилади, аксинча "қониқарсиз"ининг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги кўрилади" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти очиб берилган.

Шунингдек, мақолада янги тизим сифатида масъул раҳбарлар фаолиятини баҳолашнинг аҳамияти, кутилаётган натижалар таҳлил қилинган.

◽️Ўқиш тавсия қилинади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Матбуот_саҳифаларида

Бугун "Янги Ўзбекистон" газетасининг 93-сони чоп этилди


◽️Нашрнинг бу галги сонида ҳам долзарб масалаларда мақолалар, хабарлар эълон қилинган.

Жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Саидфаррух Исломовнинг "Меритократия — коррупция кушандаси" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Унда давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш каби йўналишларни рақамлаштириш жараёнлари таҳлил қилиб берилган.

Рақамли технологиялар ёрдамида эришилган натижалар ҳақида фикр борган.

Шунингдек, мақолада Агентлик томонидан ушбу йўналишда истиқболдаги режалар ҳам белгиланганлиги маълум қилинган.

◽️Ўқиш тавсия қилинади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Матбуот_саҳифаларида

⚡️Бугун "Янги Ўзбекистон" газетасининг 227-сони чоп этилди

◽️Нашрнинг бу галги сонида ҳам долзарб масалаларда мақолалар, хабарлар эълон қилинган.

Жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Дилшод Кенжаевнинг "Туркий давлатлар ташкилоти: Инсон ресурсларини ривожлантириш борасида манфаатли шерикчилик" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Унда Туркий давлатлар ташкилоти доирасида инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш жараёнлари таҳлил қилиб берилган.

◽️Ўқиш тавсия қилинади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM