Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.4K subscribers
9.56K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Ўзбекистон Президенти БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари билан замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Минтақавий экспертлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди.

Учрашув аввалида Владимир Воронков давлатимиз раҳбарига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистоннинг БМТ институтлари ва тузилмалари билан, энг аввало, терроризм ва бошқа трансмиллий хатар ва таҳдидларга қарши кураш соҳасидаги амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️"Карьера куни": Ёшлар ишли бўлса, халқ фаровонлиги янада яхшиланади

НамМТИда ташкил этилган "Карьера куни" доирасидаги бўш иш ўринлари ярмаркасида шу ҳақда ёшларга билдирилди.

Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ва университет раҳбарияти иштирок этди. Талабаларга давлат фуқаролик хизматига ишга киришнинг очиқ танлов тизими ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбирда 160 дан ортиқ ҳамкор корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги 4 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Айтиш керакки, жорий йилда Наманган муҳандислик-технология институтини 1600 нафар битирувчи тамомламоқда. 324 нафар талаба мазкур ярмаркада ўз мутахассисликлари бўйича корхона ва ташкилотлардан ишга жойлашиш бўйича йўлланмага эга бўлди.

#Наманган

Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Давлат хизматчисининг ташқи кўринишида расмийлик ва камтарлик бўлиши лозим


Давлат хизматчиларининг хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниши ва кийиниш услуби фуқароларнинг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига ҳурматини, шу жумладан давлат хизматининг нуфузини оширишга хизмат қилиши керак.

Давлат хизматчисининг ташқи кўриниши меҳнат шароитлари ва хизмат турига қараб, хизмат мажбуриятларини бажариши вақтида фуқароларнинг давлат ташкилотига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига кўмаклашиши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши ва расмийлик, холислик, камтарлик ва интизомни намоён этиши лозим.

Давлат хизматчиларининг иш жойида ташқи кўриниши ва кийиниш услубига оид қўшимча талаблар идоравий одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда ички меҳнат тартибида белгиланиши мумкин.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этади, маданият ва санъат соҳасидаги янги маскан ва лойиҳалар билан танишади.

Каналга уланиш — @argos_uz
Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида:

▫️Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар дайжести

▫️Видеолавҳа намойиши: "Биз учун муҳим"

▫️“Бир чимдим маънавият” рукни

▫️“Маҳалладан гапирамиз” рукни

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 17 май куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улуғ ижодкорга муносиб ёдгорлик

Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

– Бу ҳайкал Ботир Зокиров хотирасига ўрнатилган рамзий бир тимсолдир. Айни пайтда Янги Ўзбекистонда маданият ва санъатни равнақ топтириш йўлида олиб бораётган барча ислоҳотларимиз ва уларнинг амалий натижалари бу улуғ ижодкорга энг муносиб ёдгорлик бўлади, – деди давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Диққат

Давлат хизматчиси соати

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=NpGTjnVmKE4 саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Ташрифнинг биринчи кунида Тошкент шаҳрида олий даражадаги тадбирлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Саммит кун тартибидан тизимли сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, савдо, инновациялар, энергетика, нефть-кимё, саноат, электротехника ва электроника, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида аниқ кооперация дастурлари ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари ўрин олган.

Бундан ташқари, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Хитойнинг камбағалликни қисқартириш, қишлоқ хўжалиги, барқарор ривожланиш ва шаҳарларни бошқариш бўйича тажрибаси ўрганилмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлардан иборат бир гуруҳ давлат хизматчилари учун Хитойга 5 кунлик хорижий стажировка дастурини ташкил этди.

Айни дамда Дастур иштирокчилари Хитойнинг Чэнгду шаҳрида бўлиб турубди. У ерда барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш, хизмат кўрсатиш соҳасини рақамлаштиришга доир Хитой тажрибаси ўрганилмоқда.

Шунингдек, Дастур доирасида делегация аъзолари Сичуань провинциясининг Иқтисодий ҳамкорлик бюроси, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш департаменти ва бошқа катор ташкилотларда бўлишади. Чэнгду шаҳрининг иқтисодий юксалиши билан боғлиқ объектларга ташриф буюрадилар.

◽️Стажировка дастури жорий йилнинг 20 майига қадар давом этади.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда риоя этиши лозим бўлган қоидалар

▫️Ролик "Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари" асосида тайёрланди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Фаолият ва натижа: Булоқбошида масъул кадрларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди

Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, “маҳалла еттилиги” тизими ходимларининг иш фаолияти самарадорлигини ўрганиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи Булоқбоши туманидаги маҳаллаларда бўлди. Шунингдек, ҳоким ўринбосарлари фаолияти натижалари ҳам жойларга чиқиб ўрганилди.

Муҳокама йиғилишида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси раҳбарияти ва вакиллари иштирок этди.

Иш фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

Давлат фуқаролик хизматчилари меҳнат фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК) билан баҳолашнинг аҳамияти тушунтирилди.

Давлат хизмати олдида турган энг асосий мақсад — халқ розилигини олиш, турмушини янада фаровон қилиш. Кадрларга аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятда тизимли натижадорликка эришиш, саломатликни асраш бўйича муҳим тавсиялар берилди. Пировардида эришиладиган натижалар ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

#Андижон

Каналга уланиш — @argos_uz