Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.55K photos
1.81K videos
14 files
6.2K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали фаолияти юзасидан тайёрланган махсус репортаж.

"Ўзбекистон-24" телерадиоканалининг "Тафсилот" дастурида

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Андижон

Андижон вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Балиқчи ҳамда Андижон туманларидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган очиқ мустақил танлов доирасида 2020 йилнинг 26 сентябрдан – 10 октябрга қадар vacancy.argos.uz орқали келиб тушган ҳужжатлар ҳақида инфографик маълумот.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Андижон

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутахассислари томонидан янги тайинланган раҳбарларни ўз вазифасига қисқа муддатда киришиб кетиши, жамоавий ишчи муҳитини ва ҳамжиҳатликни яратиш, ҳудудда секторлар фаолиятида боғлиқликни йўлга қўйиш орқали самарадорликка эришиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай семинарлардан бири жорий йилнинг сентябрь ойида Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокимлигида ҳам ташкил этилган эди.

Семинар давомида сектор раҳбарлари фаолиятида аниқ мақсад ва вазифалар орқали иш олиб борилишини таъминлаш мақсадида “90 кунлик йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, шу бўйича иш олиб борилаётган эди.

Бугун агентлик масъуллари Асака туманида сектор раҳбарларининг иш фаолияти самарадорлигини ўрганиш юзасидан жойига чиқиб, ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг
: https://t.me/argos_uz
#Андижон_вилояти

Сиз Андижон вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимлари ким эканлигини биласизми?

Агар бу борада тўлиқ маълумотга эга бўлмасангиз, унда мазкур инфографик маълумот Сиз учун !
Эътиборингизга Андижон вилоятидаги туман(шаҳар) ҳокимлари ҳақидаги маълумот тақдим этилмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.me/argos_uz
#Андижон

Асосий вазифа – натижадорликка эришиш

Андижон вилоят Давлат солиқ Бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармасида сектор раҳбарлари ва масъул сектор котиблари иштирокида ўқув амалий семинар ташкил этилди. Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали масъуллари томонидан иштирокчиларга сектор раҳбарларини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш ва ҳисоблаш билан боғлиқ барча масалалар юзасидан батафсил тушунтириш ҳамда услубий кўрсатмалар берилди.

Батафсил ўқиш учун

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали👉 https://t.me/argos_uz
#Андижон #Балиқчи #Олтинкўл #Улуғнор #Пахтаобод #Асака #Избоскан #Шаҳрихон

#семинар

✔️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон филиали томонидан “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари билан амалий-услубий семинар ташкил этилди.


🎙 Андижон вилоятининг Балиқчи, Олтинкўл, Улуғнор, Пахтаобод, Асака, Избоскан, Шаҳрихон ва бошқа туманларидан келган фаол ёшларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти, дастурлари ва янги талаблари ҳақида батафсил маълумот Андижон ёшларига берилди ҳамда янгиланган форматида тарқатма материал тақдим этилди.

“Эл-юрт умиди" жамғармаси директори ўринбосари О.Саттаров сўзга чиқиб, "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендия танловларининг янги талаблари ва қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш мумкинлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди, шунингдек, “Эл-юрт умиди" жамғармаси вакиллари Андижон вилояти Ёшларини қандай рағбатлантириш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан улашишди.

Тадбирда Олий таълимдан бакалавр, магистр ва докторантура дастурларида таълим олаётганлар, мактаб битирувчилари ҳамда ёш лидерлар ва вилоят ташкилотлари ходимлар билан ишловчи мутахассислар жами 555 қиши қатнашишди. Тадбир давомида 70 га яқин иштирокчилардан турли саволлар берилди.
Мисол учун, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияларини молиялаштириш тартиби, онлайн хужжатлар топшириш учун қайси ҳужжатлар зарурлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари томонидан тегишли жавоблар берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.me/argos_uz
#Ташриф #Андижон

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг
Андижон вилоятига ташрифидан фоторепортаж

Икки кунлик амалий ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

⚡️“Янги Андижоншаҳри қурилишининг бошланиши ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади, дея таъкидлади Президент Матбуот хизмати.

Агентлик Ахборот хизмати
http://t.me/argos_uz
⚡️Раҳбарлик лавозимлари учун ҳам очиқ танловлар бошланди

Айни пайтда #Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар учун ўтказилаётган очиқ мустақил танловларнинг якуний — суҳбат босқичи бўлиб ўтмоқда.

☝️Суҳбатда вилоят бошқармаси бошлиғининг 3 нафар ўринбосари ҳамда барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари вакант лавозимлари учун номзодлар иштирок этмоқда.

❗️Ушбу ҳавола орқали танловнинг суҳбат босқичи жараёнларини онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
http://t.me/argos_uz
#Андижон #Келажак_лидерлари

⚡️"Келажак лидерлари" клуби аъзоларига Сертификат, махсус кўкрак нишонлари топширилмоқда

🔰Бугун Клубнинг расмий очилиш маросими Андижонда ҳам бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги масъул вакиллари, ёшлар, Клуб аъзолари, ОАВ қатнашди.

🔰Маросимда ёш лидерларни вилоят ҳокими, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари юксак ишонч, масъулиятли вазифа билан қутлаб, давлат органлари, раҳбарлик лавозимларига ёш кадрларни босқичма-босқич шакллантиришда Клуб олдида турган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтишди.

❇️ Ёш лидерларга Клубга аъзолик Сертификати ҳамда махсус кўкрак нишонлар топширилди.

Эслатиб ўтамиз,
вилоятда 807 нафар талабгор ичидан сараланган 50 нафар номзод Клуб аъзолигига қабул қилинди. Андижоннинг ТОП-50 талик ёш лидерлари билан танишишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати👇👇👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фаолиятимиз_қисқа_хабарларда
#Андижон

⚡️Инсон ресурсларини ривожлантиришда намуна бўлиб келаётган кадрлар рағбатлантирилди

Бу амалиёт самарали давлат хизматини кўрсатишда муҳим.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Битирувчи курс талабалари давлат ташкилотларига ишга киришнинг бугунги имкониятларидан хабардорми?

Республика бўйлаб олий таълим муассасаларида битирувчилар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотларда асосий урғу шу масалага қаратилмоқда.

Учрашувларда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳудудий филиаллари масъуллари ҳам иштирок этмоқда. Навбатдаги учрашув Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ташкил этилди.

Мулоқотда давлат ташкилотларида ишга кириш бўйича хориж тажрибаси, Ўзбекистондаги амалиёт ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, ёшларга вакант лавозимларнинг ягона очиқ портали vacancy.argos.uz имкониятлари, вакант лавозимларга ҳужжат топшириш тартиби ва ундан фойдаланиш бўйича батафсил тушунчалар берилди.

#Андижон

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
⚡️Фаолият ва натижа: Булоқбошида масъул кадрларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди

Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, “маҳалла еттилиги” тизими ходимларининг иш фаолияти самарадорлигини ўрганиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи Булоқбоши туманидаги маҳаллаларда бўлди. Шунингдек, ҳоким ўринбосарлари фаолияти натижалари ҳам жойларга чиқиб ўрганилди.

Муҳокама йиғилишида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси раҳбарияти ва вакиллари иштирок этди.

Иш фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

Давлат фуқаролик хизматчилари меҳнат фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК) билан баҳолашнинг аҳамияти тушунтирилди.

Давлат хизмати олдида турган энг асосий мақсад — халқ розилигини олиш, турмушини янада фаровон қилиш. Кадрларга аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятда тизимли натижадорликка эришиш, саломатликни асраш бўйича муҳим тавсиялар берилди. Пировардида эришиладиган натижалар ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

#Андижон

Каналга уланиш — @argos_uz
#Ташаббус

⚡️Андижонда “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ғояси негизида “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танлови ўтказилди

◽️Танлов доирасида давлат хизматчилари ўртасида китоб мутолааси яхшиланди. Китобхонлик йўналишида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Танлов 3 та шарт (тезкор савол-жавоб, китоб шарҳи, эссе ёзиш) асосида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

Вилоятда айни пайтда 7 минг нафардан зиёд давлат хизматчиси фаолият юритади. Табиийки, уларнинг маънавий дунёқараши, китобхонликка бўлган қизиқиши жуда муҳим. Маънавиятли, илмли давлат хизматчиси халқнинг давлат хизматига бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди.

Якуний натижаларга кўра, “Китобхон ташкилот” номинациясида Андижон вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ғолиб деб топилди. “Энг яхши китобхон давлат хизматчиси” номинациясида эса Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилояти бошқармаси Булоқбоши тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходими Шахнозахон Қосимова лойиқ кўрилди.

Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди. Аҳамиятлиси, эндиликда мазкур танлов ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этилади.

#Андижон

Каналга уланиш — @argos_uz