arabic.uz (hikmatlar)
34.9K subscribers
16K photos
190 videos
5 files
7.98K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
Тарих сўзлаганда

حينما أراد السلطان "سيف الدين قطز" أن يفرض ضرائب جديدة علي الناس بـ (مصر) قبل نشوب معركة‏ (عين جالوت‏) لتمويل نفقات المعركة

تصدي له الشيخ "العز بن عبد السلام" رافضاً رفضاً تاماً فرض ضرائب جديدة علي الناس ، وقال لـ "سيف الدين قطز": «قبل أن تفرض ضرائب على الناس ، عليك أنت والأمراء أن تقدموا ما تملكونه من أموال وذهب وكنوز لبيت مال المسلمين ، فإذا لم تكفِ هذه الأموال في الإعداد للمعركة فرضت ضرائب على الناس».

وقام "سيف الدين قطز" بتنفيذ هذا الأمر وكان أول من وضع ذهبه وأمواله في سبيل الله ومن أجل هذه المعركة الخالدة معركة (عين جالوت) التي إنتصر فيها المسلمون على التتار إنتصاراً كبيراً.

☪️Султон Сайфиддин Қутуз Айнул Жолут жанги бошланишидан олдин Миср халқига уруш харажатларини молиялаштириш учун янги солиқлар киритмоқчи бўлади. Шунда шайх Изз ибн Абдуссалом унга пешвоз чиқади ва халққа янги солиқлар жорий этишни бутунлай рад этади.
Сўнгра Сайфиддин Қутузга қараб: “Халққа солиқ солишдан олдин, сиз ва амирлар қўлингизда бўлган мол-мулк, олтин ва хазиналарни байтулмолга олиб келиб топширинглар. Агар бу пуллар ҳам жанг тайёргарлигига етарли бўлмаса, ундан сўнг халққа янги солиқ солсангиз бўлади”, деди.
Сайфиддин Қутуз бу ишга киришади ва биринчи бўлиб олтин-тиллалари ва мол-мулкларини келтирди ва Айнул Жолут маъракаси дея тарихга абадиян муҳрланган жанг учун Аллоҳ розилиги йўлида уларни сарфлади. Бу жангда мусулмонлар мўғуллар устидан улкан ғалаба қозондилар.

🔳Изоҳ: Харазмшоҳлардан бири Жалолиддин Мангубердининг жияни, мамлукий Миср тахтини эгаллаган Маҳмуд ибн Мамдуд Сайфиддин Қутуз 1260 йили, 3-сентябр куни Фаластиннинг Беҳсан шаҳри яқинидаги Айнул Жолут деган жойда мўғул қўшини устидан ғалаба қозонган ва уларнинг Ислом юртларига кейинги юришларини тўхтатган шахсдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11850. Умумий вирд

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан тонгда ва кечда ўқишга тарғиб этилган кўплаб зикрлар ворид бўлган. Қуйидаги эса "Умумий вирд" номи билан машҳур. Улар қуйидагилар:

-Фотиҳа сурасини 3 марта ўқиш,
-Ихлос сурасини 3 марта,
-Муъаввизатайн (Фалақ, Нас суралари)ни 3 марта
- Оятал курсийни 3 марта ўқишдан иборат.

Яна “Ла илаҳа иллаллоҳ” 100 марта.
Зикрлардан: “Астағфируллоҳ” 100 марта,
“Соллаллоҳу ъала саййидинаа Муҳаммад” 100 марта.
Буларнинг лафзларида айрим ихтилофлар бор, кейин батафсил баён этилади.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Ашуро кунининг фазилати

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ وَأَهْلِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ".
(رواه البيهقى في شعب الإيمان)

🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар».

Имом Байҳақий «Шуабул иймон» китобида ривоят қилган.

Изоҳ: Изоҳ: Кимки Аллоҳ розилигини истаб муҳаррам ойининг ўнинчи куни аҳли ва фарзандларига нафақа ва рўзғорда очиқ қўл бўлса, йилнинг ҳар бир кунида ўзининг ҳам ризқи кенг бўлиши умид қилинади.

🔳Муҳаррам ойининг 10- куни, яъни Ашуро куни 16 июл, сешанба кунига тўғри келмоқда.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Дуо

اللَّهمَّ اهدِني فيمن هديت، وعافِني فيمن عافيتَ، وتولَّني فيمن تولَّيتَ، وبارِك لي فيما أعطيتَ، وقني شرَّ ما قضيتَ، إنَّكَ تقضي ولا يقضى عليْكَ، وإنَّهُ لا يذلُّ من واليتَ، ولا يعزُّ من عاديتَ، تبارَكتَ ربَّنا وتعاليتَ


🤲 Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Витрнинг қунутида айтадиган калималарни ўргатдилар:

«Аллоҳим, мени Ўзинг ҳидоят қилган шахсларинг ичида ҳидоят қилгин,
менга Ўзинг офият берган кишиларинг ичида офият бергин.
Ўзинг қарамоғингга олган кишилар ичида мени ҳам қарамоғингга олгин.
Менга берган нарсаларингни баракали қилгин.
Ўзинг қазо қилган нарсалар ёмонлигидан мени сақлагин.
Албатта, Сен ҳукм қилурсан, Сенга ҳукм қилинмас.
Албатта, Сен дўст тутган шахс хор бўлмас
ва Сен душман бўлган иззатли бўлмас.
Роббим муқаддас ва олий бўлдинг».


«Сунан» эгалари ривоят қилишган.


🔹Насаий: «Ва соллаллоҳу алан набиййи Муҳаммад»ни зиёда қилган».

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11851. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаззатларни кесувчи (ўлим)ни кўпроқ эсланглар», дедилар».
Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.

Имом Қуртубий Даққоқдан нақл қилади: “Ким ўлимни кўп зикр қилса, уч нарса билан икром қилинади: “Тавбани тезлаштириш, қалб қаноати ва ибодатларда ғайрат”. Кимки ўлимни ёд этишни унутса, уч нарса билан иқобга тутилади: “Тавбани кечиктириш, кифоя қиларли ризққа рози бўлмаслик ва ибодатларда дангасалик”.

“Тазкира” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11852. Зикр иймонни кучайтиради ва унинг қалб касалликларига сабаб бўлувчи заифлигини муолажа қилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймонларингизни янгилаб туринглар» дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, иймонларимизни қандай янгилаймиз? деб айтилди. У зот: «Лаа илаҳа илллалоҳ» калимасини айтишни кўпайтиринглар», дедилар.

Ҳасан ҳадис, имом Аҳмад ва Ҳокимлар ривоят қилган.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11853. Шайтондан паноҳ сўраш, истиъоза дуолари

1. Аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийм – 3 марта ўқилади.
Маъноси: «Эшитгувчи ва билгувчи Аллоҳ номи билан қувилган шайтондан паноҳ сўрайман».

2. Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри маа холақ – 3 марта ўқилади.
Маъноси: “Аллоҳнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман”.

3. Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруун -3 марта ўқилади.
Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.

4. Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммати, мин кулли шайтонин ва ҳаамматин, ва мин кулли ъайнин лааммаҳ – 3 марта ўқилади.
Маъноси: «Аллоҳнинг тугал калималари билан ҳар қандай шайтон ва заҳарли ҳашаротдан ҳамда ҳар бир ёмон кўздан паноҳ сўрайман».

5. Аъузу биллаҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру – 3 марта ўқилади. (бир ривоятга кўра, 7 марта ўқилади).
Маъноси: Аллоҳнинг исми ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.

6. Ҳассонту нафсий бил ҳаййил қоййумиллазий лаа ямууту абадан ва дафаъту ъанҳас сууи бил алфин лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийми – 3 марта ўқилади.
Маъноси: Ҳеч ўлмайдиган, Ҳайй ва Қоййум сифатли Зот билан нафсимни қўрғон қилдим. Нафсимдан ёмонликни мингта «Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ билан бартараф қилдим.

7. Бисммиллаҳи зий ша`ни, ъазиймил бурҳаани, шадийдис султони. Ма шаа аллоҳу каана, лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийми - 3 марта ўқилади.
Маъноси: Шаъни улуғ, ҳужжати буюк, ҳукмронлиги шиддатли Зотнинг номи билан бошлайман. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Олий ва буюк Зот бўлмиш Аллоҳдан бошқа бирор куч-қувват йўқ.

@arabicuz
Тадаббур

﴿ قل الله يُنجِّيكم منها ومن كل كرْب ﴾
قال ابن القيِّم : " ما دُفِعَت شدائد الدنيا بمثل التوحيد ".

📒الفوائد

📕 Аллоҳ таоло айтади: «Сизни улардан ва барча ғам-аламлардан Аллоҳ қутқарур", Анъом сураси, 64 - оят.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: "Дунёнинг қийинчилик, шиддатларини бирон нарса тавҳидчалик даф этолмайди , деди.

"Фавоид"дан.

🔸 Изоҳ: “Тавҳид” сўзи луғатда “яккалаш”, яъни бир нарсага яккаю ёлғизлик нисбатини бериш ва унинг кўп ададда эканини инкор этиш маъноларини англатади.
“Қомусул муҳит” китобида: “Тавҳид ёлғиз Аллоҳга имон келтиришдир”, дейилган.
Муҳамммад Анвар Бадахшоний раҳимаҳуллоҳ “Ақидатут Таҳовий”нинг шарҳида тавҳидга бундай таъриф берган: “Инсон Аллоҳ таолога ширк келтиришнинг барча кўринишидан ўзини сақлаб, Парвардигорни зоти, сифатлари, феъллари, исмлари, ҳукмларида шериги йўқ, яккаю ёлғиз эканига эътиқод қилиши тавҳиддир


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11854. Шикоят қиладиган нарсаларимизнинг энг хатарлиси жисмоний заифлик эмас, руҳий заифликдир. Ана шу нарсадан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантириб, уни “ваҳн” деб атаганлар. У нарса “ўлимни ёмон кўриш ва дунёни яхши кўриш”дир.

Доктор Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ.

Изоҳ: Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳали устингизга халқлар худди емакхўрлар товоғига ташланганидек ёпирилиб келади”, дедилар. Биз: “Ё Расулуллоҳ, ўша куни озчилик бўлганимизданми?”, деб сўрадик. “Сизлар у куни кўпчилик бўласизлар, лекин худди селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар, душманларингиз қалбидан маҳобат (қўрқув) олиб қўйилади ва қалбларингизга ваҳн (заифлик) солиб қўйилади», дедилар. “Ваҳн нима?”, дедик. “Дунёга муҳаббат ва ўлимни ёмон кўриш”, дедилар”.

Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11855. Умар: “Бомдод намози жамоатида ҳозир бўлишим тунда (нафл намозда) қоим бўлишдан кўра менга суюклироқдир”, деди.

Имом Молик ривояти.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11856. Қадр кечаси

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади: “Бир булут келди-ю, ёмғир ёғди, ҳатто масжиднинг шифтидан сув оқди. Хурмо шохларидан эди. Намозга иқома айтилди. Шунда у зотнинг лойга сажда қилаётганларини кўрдим. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналарида лойни кўрдим – ёки «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналарида лой изини кўрдим».

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
🔳 Ҳадиснинг тўлиқ шакли қўйидагича: Абу Саламадан ривоят қилинади: «Қурайшлик бир нечтаси билан Қадр кечасини эслашдик. Абу Саъиднинг олдига келдим. У дўстим эди. «Биз билан хурмо боғига чиқмайсанми?» деб қолди. Чиқдик. Эгнида хамисаси бор эди. «Менга Қадр кечаси ҳақида сўйлаб бер, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қадр кечасини зикр қилганларини эшитганмисан?» дедим. У шундай деди: «Ҳа. Рамазоннинг охирги ўнлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эътикоф ўтирдик. Йигирманчи тонгида бизга хутба қилиб: «Мен Қадр кечасини кўрдим ва уни унутдим ёки менга унуттирилди. Уни охирги ўнликдан тоқдан қидиринглар. Ким Аллоҳнинг Расули билан эътикоф ўтирган бўлса, қайтсин. Гўё сув ва лойга сажда қилаётганимни кўрдим», дедилар. Биз қайтдик. Осмонда парча булутча ҳам йўқ эди. Бир булут келди-ю, ёмғир ёғди, ҳатто масжиднинг шифтидан сув оқди. Хурмо шохларидан эди. Намозга иқома айтилди. Шунда у зотнинг лойга сажда қилаётганларини кўрдим. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналарида лойни кўрдим – ёки «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналарида лой изини кўрдим», деган».

Муттафақун алайҳ.

@arabicuz
Тадаббур

📕 Аллоҳ таоло айтади: "Икки жамоат бир-бирларини кўрган чоғда Мусонинг соҳиблари: «Энди қўлга тушдик», – дедилар. У (Мусо): «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У Зот менга тўғри йўлни кўрсатур», – деди", Шуаро сураси, 62 - оят.

Мусо алайҳиссаломнинг асҳоблари: “Фиръавн ва унинг қавми бизга етиб олишади ва биз уларга бас келолмаймиз”, дейишди. Мусо алайҳиссалом қавмига қарата: “Иш сизлар тасаввур қилганидай эмас. Албатта Роббим ёрдам ва қувватлаш билан мен билан биргадир. У мени йўллаб қўяди ва мени нажот йўлига далолат қилади”, деди.

Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг маъйиятига маҳкам боғланиш билан кифояланган эди ва ҳатто нажот қай йўсинда бўлишини билмас эди.

Келажак ҳақида яхши гумон қилиш ва Аллоҳ жалла жалалуҳуга қаттиқ ишониш лозимлиги ҳақида хабар берувчи бундай кучли иймонга қанчалар муҳтожмиз...

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11857. Эслатма

☪️ Арш соясидаги етти тоифа

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
“Етти (тоифа киши) бор. Аллоҳ уларни соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) ўз соясида соялантиради:

-Одил имом;

-Аллоҳ таолонинг ибодатида ўсган йигит;

-Қалбан доим масжид билан боғланган киши;

- Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, жам бўлган ва ажрашган киши;

- Мансабдор ва чиройли аёл бир эркакни талаб қилганида (зинога чақирганида) мен бу ишни қилишда Аллоҳдан қўрқаман, деган киши;

- Яширинча садақа қилган бир кишики, ҳатто унинг чап қўли ўнг қўли инфоқ қилганлигини билмайди;

- Ёлғиз бўлганида ҳам Аллоҳни зикр этиб, кўзлари намланган киши”.

Муттафақун алайҳ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11858. Ширинбулолий “Дурарул Ҳуккам”нинг ҳошиясида (40:1) ва “Меърожуд дария”да имомлар фахрига ҳавола қилган ҳолда: “Муфтий ушбу қавлларнинг бири билан зарурат ўринларида енгиллаштириш талабида фатво берса яхши бўлади”, деди ва заруратни хослади. Чунки бу рангларнинг бари ҳайз кунларига хосдир.

Имом Моликнинг “Муватто”сида келади: “Аёллар Оишага ичига пахта солинган тувакни юбордилар. Унда сарғиш рангли қон асари бор эди. У (Оиша): «То оқ нарсани кўрмагунингизча шошилманглар», деди. У бу билан ҳайздан тамоман пок бўлишни ирода қилган эди». (Имом Бухорий ва Молик ривоят қилишган).

Ҳадисдаги “дуржа” – мато парчаси ва у каби нарсалар бўлиб, аёл уни қон тўхтадими ёки йўқлигини билиш учун фаржига киритади. “Қосса” ёки “жасса” маъноси, мато парчаси ёки латта чиқарилганда сариқлик аралашмаган ҳолда бўлиши ва бу тўхтаганига ишорадир. “Раддул мухтор”да ҳам шундай.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11859. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизларнинг биpopтaнгиз эснаса, “оҳ” ёки"ҳоҳ” демасин. Чунки шайтон ичида кулади” дедилар.

Имом Термизий ривояти.


🔹Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизларнинг биронтангиз эснаса, қурби етганча уни қайтарсин, чунки эснаса, шайтон кулади”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла эснаш ва акса уришда овозни баланд қилишни ёмон кўради”, дедилар.

Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11860. Мўмин Аллоҳдан сабр сўрамайди, балки дунё ва охиратда офият сўрайди.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг: “Аллоҳим, мен Сендан сабр сўрайман” – деганини эшитиб: “Сен Аллоҳдан мусибат сўраяпсан, унинг ўрнига офият сўра” – деганлар.

Имом Термизий ривоят қилиб, бу ҳадисни ҳасан деган.

Изоҳ: Инсон бошига бирон мусибат тушишидан олдин сабр сўраши сабр қилишни тақозо қиладиган мусибатни сўраши демакдир. Шунинг учун сабр эмас, офият сўраш мақсадга мувофиқ бўлади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Тарих сўзлаганда

🔳 Тарихда Усмонийлар давлатининг (1299 – 1923 ) бўйсунуви ва тобелигида бўлган Европа давлатлари
(ҳамда ҳукмронлиги остидаги бўлган йиллари)

الدول الأوربية التى كانت خاضعة وتابعة للدولة العثمانية

1 _ بلغاريا 545 عاماً
2 _ صربيا 400 عاماً
3 _ اليونان 400 عاماً
4 _ الجبل الأسود 539 عاماً
5 _ البوسنة و الهرسك 539 عاماً
6 _ كرواتيا 539 عاماً
7 _ مقدونيا 490 عاماً
8 _ سلوفينيا 250 عاماً
9 _ رومانيا 490 عاماً
10 _ سلوفاكيا 20 عاماً
11 _ المجر 160 عاماً
12 _ ملدوفيا 490 عاماً
13 _ أوكرانيا 308 عاماً
14 _ أذربيجان 25 عاماً
15 _ جورجيا 400 عاماً
16 _ أرمنيا 20 عاماً
17 _ قبرص الجنوبية 293 عاماً
18 _ قبرص الشمالية 293 عاماً
19 _ أراضي روسيا الجنوبية 291 عاماً
20 _ كوسوفو 539 عاماً


🔹1. Болгария – 545 йил.
2. Сербия – 400 йил.
3. Греция (Юнонистон) -400 йил
4. Черногория – 539 йил.
5. Босния ва Герцеговина – 539 йил.
6. Хорватия – 539 йил.
7. Македония- 490 йил.
8. Словения – 250 йил.
9. Руминия - 490 йил.
10. Словакия – 20 йил.
11. Венгрия (Можаристон) – 160 йил.
12. Молдова - 490 йил.
13. Украина – 308 йил
14. Озарбайжон – 25 йил.
15. Грузия – 400 йил
16. Арманистон-20 йил.
17. Жанубий Кипр – 293 йил.
18. Шимолий Кипр – 293 йил.
19. Россиянинг жанубий ерлари - 291 йил
20. Косово -539 йил.

🔹Айрим қўшимчалар:
Албания - 434 йил.
Крит – 229 йил.
Родос – 390 йил.
Қрим хонлиги – 299 йил (вассал давлат)
Эпир – 433 йил.
Подолия – 27 йил.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11861. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар бир киши одамлар ҳалок бўлди (яъни, бузилиб кетди), деса, ўша кишининг ўзи ҳаммадан кўпроқ халок бўлгувчидир», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: «Одамлар ҳалок бўлди» ибораси «одамлар бузилиб кетди» деган маънодадир. Ровий айтган изоҳнинг маъноси шуки, «аҳлакуҳум» бўлса, «унинг ўзи уларнинг энг бузуғи бўлади» деган маъно, «аҳлакаҳум» бўлса, «унинг ўзи уларни бузган бўлади» деган маъно ҳосил бўлади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube