AOKA - Rasmiy kanali
13.2K subscribers
7.46K photos
1.01K videos
10 files
5.27K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
🇦🇿Ўзбекистонлик медиа соҳаси вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлиги ўртасида англашув меморандуми имзолангани тўғрисида хабар қилинган эди.

Меморандум доирасида замонавий медиа маконда ўзаро ҳамкорлик механизмларини яратиш, ОАВ мутахассисларини малака оширишлари ва тажриба алмашишлари учун пресс-турлар ташкил этиш ва бошқа қатор чора-тадбирлар лойиҳалари юзасидан келишув эришилган эди.

Жорий йилнинг 25-28 июль кунлар қатор ўзбекистонлик ахборот ва медиа соҳаси вакиллари, жумладан АОКА масъул ходимлари иштирокида Озарбайжонда ОАВлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Кеча Озарбайжон Медиани ривожлантириш агентлигида ўзбекистонлик делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки давлат ўртасида ОАВ ва медиа соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди, ҳисоботлар тақдим этилди.

Озарбайжон Медиани ривожлантириш агентлиги ижрочи директорининг ўринбосари Натиғ Мамедли дезинформацияларга қарши курашда ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, жорий йилнинг 20-22 июль кунлари бўлиб ўтган II “Global Shusha Media Forum”да ушбу масала етакчи экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилинганини қайд этди.

Ўзбекистонлик делегация вакиллари икки томонлама манфаатдор ҳамкорликни турли медиа йўналишларда кенгайтириш, медиа-мулоқот платформаларини яратиш, узоқ муддатли самарали шериклик медиа лойиҳа ва дастурлари ижросини таъминлаш асосида муносабатларни доимий ривожлантириб бориш лозимлигини таъкидлашди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆 Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун Медиа-форумнинг иккинчи куни Спартакиада мусобақалари билан давом этмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Икки кунлик Медиа-форум якунланди. Совриндорлар тақдирланди

Маълум қилинганидек, 26-27 июнь кунлари IV Миллий конференция, унинг доирасидаги Медиа-форум тадбирлари бўлиб ўтди.

Миллий конференция очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар сабаб матбуот котибларининг фаолиятлари такомиллаштирилгани, уларга кенг имкониятлар очиб берилганини таъкидлашди.

📌 Медиа-форум доирасида ташкил этилган панел сессияларда:

▫️Ахборот хизматларининг кампаниялашган ҳолда ишлаш механизмлари, сифатли медиа контент яратишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик масалалари;

▫️Ахборот хизматлари - 2030. Сунъий интеллект имкониятлари ва замонавий тенденциялар мавзулари кенг муҳокама қилинди.

Медиа-форумнинг биринчи кунида, шунингдек, матбуот котиблари “Media Quiz” интеллектуал беллашувда соҳага оид турли мавзуларда билимларини синашди.

Медиа-форумнинг иккинчи куни Спартакиада мусобақалари билан давом этди.

Билимлар жанги ва спорт мусобақалари ғолиблари сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Икки кун давом этган тадбирларда матбуот котиблари фаолиятларида самарали акс этадиган малака ва тажрибаларга эга бўлишди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📣 29 июль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Республиканинг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичлари, уларнинг жамият ҳаётидаги тутган ўрни
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: 30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан ташкил этилаётган фестивал ва унинг аҳамияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Транспорт назорати инспекцияси томонидан ўтган олти ойда амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Фирдавс Хайриддинов, Инспекция ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: "Ўзбекгидроэнерго" АЖ фаолиятининг 6 ойлик якунлари, эришилган натижалар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Фаррух Нуруллаев, акциядорлик жамияти раиси ўринбосари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥇 Диёра Келдиёрова – Париж-2024 Олимпиада чемпиони!

Диёра Келдиёрова Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпиадада олтин медал ютган илк аёл спортчи сифатида тарихдан жой олди. Бу Ўзбекистоннинг бу йилги Олимпиададаги дастлабки медалига айланди.

💐АОКА жамоаси Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларга илк олтин медални тақдим этган Диёра Келдиёровани чин юракдан қутлайди. Чемпионлик муборак! Келгусида ҳам доимий зафар ёр бўлишига тилакдошмиз! Қолган спортчиларга ҳам омад ва ғалаба тилаймиз!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌍 Интернет ривожлангани сайин одамлар «узоқдан туриб» пул тўлашига тўғри кела бошлади. Пулни қўлдан қўлга беришни эса умуман иложи йўқ. Шунинг учун «ўртакаш»ларга, яъни электрон тўлов тизимлари, банк ёки курьерга мурожаат этиш керак. Бу нимани англатади?

Криптовалюталар ҳақида нималарни билиш лозим?

Ўзбекистонда криптоактивлар муомаласи қандай тартибга солинади?

Майнинг, биткоин, блокчейн: улар қандай ишлайди?

Жисмоний шахс мустақил криптовалюта билан шуғулланиш ҳуқуқига эгами?

Криптовалюта билан ишлашда қонунчилик ва жавобгарлик тамойиллари қандай?

👆 Юқоридаги инфографикада батафсил маълумот келтирилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Google компанияси Reddit иловасидан постлар натижаларида акс этиши мумкин бўлган ягона қидирув тизими ҳисобланади;

⚡️ World of Warcraft утида ишлаётган 500 нафар Microsoft ишчиси Касаба уюшмаси тузиш учун овоз беришди;

⚡️ Европа комиссияси Meta'ни Facebook ва компаниянинг Marketplace эълонлар хизматини бирлаштиргани учун жаримага тортмоқчи, идорага кўра бу ҳолат компанияга адолатсиз равишда устунлик берган;

⚡️ WhatsApp иловаси АҚШда ойига 100 миллион фойдаланувчи билан оммалашиб бормоқда;

⚡️ Google математик олимпиадаларда масалаларни ҳал қила оладиган AlphaProof номли сунъий интеллект моделини чиқармоқда;

⚡️ Google компанияси Gemini чат-боти учун сунъий интеллект ва унинг фойдаланувчилари учун тамойилларни белгилаб берувчи одоб-ахлоқ кодексини ишлаб чиқди;

⚡️ Янги тадқиқот шуни кўрсатадики, сунъий интеллектни ўргатиш учун компютер маълумотларидан фойдаланиш СИ моделларининг деградациясига олиб келиши мумкин;

⚡️ Инглиз тилида сўзловчи сунъий интеллект ва дунёнинг қолган қисми ўртасидаги тафовут ортиб бормоқда;

⚡️ OpenAI сунъий интеллектга асосланган SearchGPT қидирув тизимини эълон қилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM