IV Миллий конференция доирасидаги Медиа-форум кун тартибига кўра панел сессиялар давом этмоқда.
Биринчи сессия ахборот хизматларининг компаниялашган ҳолда ишлаш механизмлари, сифатли медиа контент яратишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик масалалари юзасидан бўлиб, унда матбуот котиблари тажрибалари асосида ахборот узатишдаги янгича ёндашувлар тўғрисида тақдимот қилишди.
📌 Жумладан, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов ва Коррупцияга қарши кураш агентлиги матбуот котиби Шерзод Сапаров ахборот тарқатишда ҳаққонийлик ва очиқлик тўғрисида кейслар билан маълумот беришди.
Хусусан, матбуот котибининг журналистдан фарқли равишда ахборот тақдим этиш мезонлари санаб ўтилди, Очиқлик индексида шаффоф ва холис фаолият қандай акс этиши тушунтирилди.
📌 Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов ҳамда Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Отабек Юлдашев ахборот узатиш жараёнида касбий нормаларга риоя қилиш қоидалари юзасидан тажрибалари билан ўртоқлашишди.
📌 Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев ва Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов ўз фаолиятларида ОАВ ва кенг жамоатчиликка ахборот-маълумот етказишда ҳуқуқий нормаларга риоя қилиш, содда, тушунарли тилда қизиқарли контент тайёрлаш, “кўрув”лар сонини ошириш усуллари, шунингдек, суд жараёнларини ёритиш механизмлари ҳақида маълумот беришди.
📌 “Дунё” ахборот агентлиги директори Омонулла Файзиев ҳамда Фанлар академияси матбуот котиби Гулноза Шарафова ахборот хизматлари ва ОАВ ходимлари, медиа вакиллари билан ишлашда сифат устуворлигини сақлаб қолиш, кўп томонлама ҳамкорлик қилиш, ижтимоий тармоқлар учун контент тайёрлашда эътибор қаратиш шарт бўлган жиҳатларни батафсил изоҳлашди.
Панел сессиядаги ҳар бир чиқишлар савол-жавоблар билан коструктив ва баҳсларга бой бўлди.
Сессия йиғилишлари долзарб мавзуларда давом этмоқда.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⁉️Ахборот хизматлари - 2030. Сунъий интеллект матбуот котиблари ўрнини эгаллайди(ми)?
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун Медиа-форум доирасидаги иккинчи панел-сессия йўналиши айнан шу мавзуда бўлиб, унда сунъий интеллект имкониятлари ва замонавий тенденциялари юзасидан тақдимот ва муҳокамалар бўлиб ўтди.
Хусусан, Рақамли технологиялар вазирлигининг Сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи Ф.Анваров ҳамда Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи С.Ибрагимова ахборот хизматлари фаолиятида сунъий интеллект ва унинг таҳдидлари, СИ яратаётган дезинформация, фейкларга қарши курашиш, ОАВ ва сунъий интеллект келажаги тўғрисида атрофлича маълумот беришди.
“Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов ҳамда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ матбуот котиби Умида Қаршибоева рақамлаштириш тобора жадаллашиб бораётганлиги фонида ахборот хизматлари фаолиятида кутилажак ўзгаришлар, янгиликлар, сунъий интеллектнинг матбуот котиби ишларида жорий қилишнинг зарурати ва хавф-хатарлари юзасидан маҳаллий ҳамда хорижий тажрибалардан мисоллар асосида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
“Ўзбекистон Республика валюта биржаси” АЖ ахборот хизмати раҳбари Гулшан Асанова “Бренд анализ” тушунчасини тавсифлаб, матбуот котибининг ташкилот брендини шакллантиришдаги роли, медиа таҳлиллар компонентлари ҳақида маълумот берди.
Энергетика вазирлиги ахборот хизмати бош мутахассиси Обиджон Дилмуродов ҳамда “Ўзтрансгаз” АЖ матбуот котиби Шаҳноза Равшанова Feedback -жамоатчилик фикр-мулоҳаза ва мурожаатлари билан ишлаш тажрибаси ( энергетика ташкилотлари фаолияти таҳлили мисолида) бўйича тақдимот қилишди.
Сессия якунида мавзулар юзасидан фикр алмашилди, таклифлар билдирилди.
Маълумот учун: Медиа-форум матбуот котиблари ўртасида “ Media Quiz” беллашуви билан давом этади.