Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТТЕТИ БИНОСИГА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТИЛДИ...

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон фаоллари билан учрашуви давомида электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда қуёш панеллари фойдаланиш энг мақбул ечимлардан бири эканлигига алоҳида эътибор қаратган эди.

Дастлабки босқичда давлат корхоналари, ташкилотлар, ижтимоий соҳа тизимидаги бинолар ҳамда аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат университетида бўлиб, мутахассислар ҳамда мутасаддилар билан мулоқот ўтказмоқда.

Жараёнда энерго тежамкор жиҳозларни ўрнатиш ва ишлаш тартибини кўздан кечириб, қуёш панелларидан фойдаланиш ҳамда унинг аҳамияти хусусида сўз юритди.

Шунингдек, зарур тавсия ва кўрсатмалар берди.

#live #muloqot #quyosh #paneli

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат университетининг мажлислар залида вилоятдаги қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича соҳа мутахассислари билан учрашув ўтказмоқда.

Учрашувда вилоятимизнинг шу соҳадаги олимлари, илмий иш олиб бораётган малакали кадрлар, шунингдек, туман шаҳарлардан келган мутахассислар иштирок этмоқдалар.

#live #muloqot #quyosh #paneli

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok