Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.6K photos
4.56K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ОБОДОНЛAШТИРИШ ҲAМДA КЎКAЛAМЗОРЛAШТИРИШ ИШЛAРИ ДAВОМ ЭТМОҚДA

Хабарингиз бор, "Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги" деб эълон қилинди.

Ушбу ташаббус доирасида жорий йилнинг 2 август куни вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари бошқарма ҳудудини тозалик ва ободлигини таъминлаш мақсадида ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқдалар.

Ободонлаштириш ишлари давомида дарахтлар, бордюрлар, деворлар оқланди.

Бошқарма ҳудудидаги дарахтларга шакл берилди.

Хашар жараёнида барча раҳбар, ходимлар ўзгача шижоат билан меҳнат қилдилар.

#obodAndijon

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ОБОДОНЛAШТИРИШ ҲAМДA КЎКAЛAМЗОРЛAШТИРИШ ИШЛAРИ ДAВОМ ЭТМОҚДA

«Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги» доирасида Хонобод шаҳар кўп қаватли уйларда яшовчи ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан ўзлари яшайдиган уйларнинг ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб бормоқдалар.

Ундан ташқари шаҳар ободонлаштириш ташкилоти ишчилари томонидан шаҳарнинг барча жойларида тозалик ишлари давом этмоқда.

#obodAndijon

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ОБОДЛИК ТОЗАЛИК БОР ЖОЙДА БАРАКА БЎЛАДИ

Бугун Андижон вилоятининг қай гўшасига, қай манзилига борманг, туманини янада обод этиш истагида яшаётган аҳолининг эзгу ишларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Андижон вилоятининг бугунги жамоли, кўрки кишини ҳайратга соладиган даражада ўзгариб, гўзаллашиб ва ободонлашиб бормоқда.

Вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан «Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги» эълон қилиниб, бу борада Андижон туманидаги ғайрат-шижоатли, тадбиркор ва бунёдкор фуқароларимиз ҳам ободонлаштириш ишларини сидқидилдан олиб бормоқда.

#obodAndijon

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Обод маскан -юрт кўрки

Вилоятимизда ўтказилаётган «Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги» доирасида вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси тасарруфидаги барча таълим муассасаларида «Обод маскан - юрт кўрки» шиори остида ободонлаштириш ҳафталигига ташкил этилмоқда.

Ўтказилган ҳашар доирасида 68 та таълим муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар эрталабдан кўтаринки кайфият билан ҳашарда фаол иштирок этдилар. Ушбу тадбир доирасида ҳудудларда 8500 туп гул кўчатлари олдиндан тайёрланган ер майдонларига экилди.

Шунингдек, 38 та таълим муассасаларида биноларни ташқи кўринишини таъмирлаш, ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилди.

Тадбир доирасида 1.7 га ер гулзорларга 8 минг 500 дона гул кўчатлари экилиб, ҳудудлардаги очиқ майдонлар ва ариқлар чиқиндилардан тозаланди. Ушбу тадбир ҳафта мобайнида давом этади.

#obodAndijon #mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилоятида август ойи «Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги» деб эълон қилинди.

Ушбу ташаббус Асака туманида ҳам давом этмоқда. Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳам ўз ҳудудларида ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқдалар.

#obodAndijon

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Август ойи "Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги" этиб эълон килингаглиги муносабати билан спортни ривожлантириш бош бошкармаси тасарруфидаги спорт муассасаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмокда.

#obodAndijon #mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Вилоятимизда август ойи ободонлаштириш ойи деб эълон қилинганлиги ҳамда Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида вилоят молия бош бошқармаси ходимлари томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Бош бошқарма маъмурий биноси ҳовлиси ҳамда бино атрофидаги мавжуд дарахтлар буталанди ва оқланди, ариқлар тозаланди, бегона ўтлар юлиниб, гул кўчатлари экилди, чиқиндилар чиқариб ташланди.

Ободонлаштириш ишларида бош бошқарманинг барча ходимлари фаол иштирок этдилар.

Ушбу йўналишдаги ишлар ишчи ва ходимларнинг хонадонларида ва маҳаллаларда ҳам давом эттирилади.

#obodAndijon #mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram