Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#hududlardan_xabarlar
#mobile_photo

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш йўлида давлат раҳбарининг манзилли дастурлари ижроси Андижон вилояти таъминланмоқда.

Маҳаллалар электр энергиясини яхшилаш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали ходимлари ҳам доимий меҳнат қилиб келмоқдалар.

Ҳозирда ҳудудларда Балиқчи туманининг “Оққўрғон” МФЙ ҳудудига янги темир – бетон таянчлар ўрнатилмоқда.

Булоқбоши туманининг “Учтепа” МФЙ ҳудудида 400 м узунликдаги янги тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Қорғонтепа тумани “Ёртибоши” маҳалласига янги темир – бетон таянчлар ўрнатилмоқда.

Асака тумани “Намуна бўстон” МФЙ ҳудудидаги янги тортилган тармоқни аҳоли - хонадонларига ўтказиш ишлари олиб борилди.

Шаҳрихон тумани “Дўлан” МФЙ ҳудудига 36 дона темир – бетон таянчлар ўрнатилди.

Жалақудуқ тумани “Дўнгқишлоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган 15 дона аҳоли-хонадонларини тармоққа улаш ишлари олиб борилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

Айни кунларда вилоятнинг Асака туманида "Био тех сервис" бошқарув компанияси ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал бошқармаси ходимлари томонидан кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#hududlardan_xabarlar
#mobile_photo

Андижон вилоятида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш йўлида давлат раҳбарининг тегишли қарорларига асосан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Андижон туманининг «Март» маҳалла фуқаролар йиғинида электр энергиясини яхшилаш борасида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали ходимлари томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Маҳалла таркибидаги Обод йўли кўчасига 1 дона қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти ҳамда 50 дан ортиқ темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 1,2 км узунликдаги СИП кабель тармоқлари тортилди. Ҳозирда янги тармоққа аҳоли хонадонларини ўтказиш ишлари бажарилмоқда.

Бундан ташқари Марҳамат туманининг «Дурафшон» МФЙ ҳудудида пудратчи ташкилот «ИМРОН НУР СТРОЙ-XXI» МЧЖ томонидан 0,5 км ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда 1 дона сув қудуғи қуриш ишлари бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

Айни дамда Олтинкўл туманидаги "Кутармачек" хамда "Маданий мехнат-2" маҳаллаларида шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

Махсус-тактик ўқув машғулотлари Хонобод шаҳрида ҳам бўлиб ўтмоқда

Хонобод шаҳрининг маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўчаларда гидрометеорологик ҳодисалар билан боғлиқ бўлган ҳолатларда аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш, сел-ёмғир ва лойгарчилик вақтида фуқаролар ва техникалар ҳаракатланиши учун қулай шароит яратиш ҳамда ички йўллар ҳолатини яхшилаш сел, сув тошқинлари билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилиши бошланди.

Мазкур жараёнларда шаҳар ҳокими бошчилигида, сектор раҳбарлари, шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими, шаҳардаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар шунингдек маҳалла фаоллари иштирок этди.

Ўқув жараёнлари давомида шаҳар ҳокими ва бириктирилган масъуллар томонидан ойлик доирасида қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

Вилоят ҳокими раислигида долзарб масалаларга бағишланган йиғилишда 2023 йилнинг 17 май кунидан 17 июнь кунига қадар "Вилоятнинг шаҳар-туманларида ички кўчаларни шағаллаштириш старт берилди. Шу муносабат билан Бўстон туманида ҳам ички кўчаларни шағаллаштириш ишлари бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими раислигида долзарб масалаларга бағишланган йиғилишда 2023 йилнинг 17 май кунидан 17 июнь кунига қадар "Вилоятнинг шаҳар-туманларида ички кўчаларни шағаллаштириш " ойлиги деб эълон қилинди.

Туман ва шаҳарлардаги ички кўчаларнинг таъмирталаб барча йўллари шағаллаштирилиши белгилаб берилди.

Балиқчи туманида ушбу топшириқ ижроси юзасидан сектор раҳбарлари назоратида зарур техникаларни жалб қилган ҳолда маҳаллаларнинг энг чекка кўчаларида шағаллаш ишлари олиб борилмоқда.

#mobile_photo

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

Хабарингиз бор жорий йилнинг 17 май кунидан 17 июнь кунига қадар вилоятнинг шаҳар-туманларида ички кўчаларни шағаллаштириш ойлиги деб эълон қилинган.

Балиқчи туманида ушбу топшириқ ижроси юзасидан зарур техникаларни жалб қилган ҳолда "Тулкиобод", "Серқуёш", "Зиёкор", "Ўртақўрғон", "Қияли", "Полвонкўл", "Нурафшон", "Навниҳол" ҳамда "Жасорат" маҳаллаларининг энг чекка кўчаларида шағаллаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари "Баркамол" маҳалласидан ўтувчи 4к-113 Қўштепа-Эшон-Шераличек автомобиль йўлининг 18-19 километр оралиғида йўл асоси қурилиб асфальт қопламаси ётқизиляпти.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бир гуруҳ мутахассислар "Пиллачилик" йўналишини ривожлантириш мақсадида тажриба алмашиш учун Ветнам Республикасида бўлишган эди.

Куни кеча Ветнам Республикасидан ташриф буюрган делегация аъзолари Марҳамат туманида бўлдилар. Ташриф давомида меҳмонлар тумандаги "Ипак кўчат кластер" фермер хўжалиги фаолияти билан танишдилар.

Делегация аъзолари туман ҳокими, масъуллар ва фермер хўжалиги раҳбари ҳамроҳлигида пиллачиликни ривожлантириш мақсадида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, олиб борилаётган илмий изланишлар билан яқиндан танишдилар ва соҳада амалга оширилаётган янгиликларга ижобий баҳо бердилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

ЁЗГИ ОРОМГОҲЛАР МАВСУМГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

Ўқув йилини тамомлаб, ёзги таътилга чиқиб оромгоҳларга келишлари учун болалар кутган лаҳзалар ҳам етиб келмоқда. Эндиликда улар таътилни мароқли ўтказиш ва мириқиб ҳордиқ чиқаришлари учун оромгоҳларга йўл оладилар.

Андижон туманида жойлашган "Боғишамол" болалар оромгоҳида тайёргарлик жараёнлари қизғин. Ҳозирда болалар оромгоҳида ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Ушбу ишлар вилоятдаги барча оромгоҳларда амалга оширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Хабар бериб келаётганимиздек, айни кунларда вилоятимиз маҳаллаларининг ички кўчаларида шағаллаш ишлари давом этмоқда.

Ҳозирда Пахтаобод тумани "Янгичек" маҳалласининг ички кўчаларида 1,7 километр масофада шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Бўстон туманининг "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички кўчаларда ҳам шағаллаштириш ишлари давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасига мувофиқ вилоятда Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш белгиланган.

Жорий йилнинг 22-24 май кунлари сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси бош маслаҳатчилари А.Турдиев, Э.Абдукабировлар вилоятимизга ташриф буюришиб, Андижон шахри, Андижон, Олтинкўл, Асака, Марҳамат туманларидаги "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зона"ларида ёш тадбиркорлар томонидан олиб борилаётган ишлар ва уларга яратиб берилган шароитлар билан танишдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

Жорий йилнинг 28 май куни Андижон вилоятига Ҳиндистон гастрономик туризм ассоциацияси президенти Ражеев Гоял ҳамда Ўзбекистон-Покистон маданият ва савдо маркази директори Аммад Роҳаил ташриф буюрди.

Ташриф давомида Андижон вилоятида гастрономик туризмни ривожлантириш, соҳага оид сифатли контентлар тайёрлаш, Ҳиндистондан Андижонга гастрономик туризмга қизиқувчи сайёҳлар оқимини ошириш, Покистон билан маданият соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари мухокама этилди.

Меҳмонлар ташриф давомида Андижон вилоятига хос миллий таомларнинг тайёрланиш жараёни билан яқиндан танишиб видеоконтентлар тайёрладилар. Шунингдек жорий йилнинг июль ойида Ҳиндистоннинг етакчи "Foodbloger"ларини Андижон вилоятига ташрифи ва август ойида Покистонлик мототуризм сайёҳлар гуруҳининг Андижонга ташрифи юзасидан икки томонлама келишувларга эришилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

Хабарингиз бор вилоятимиз бўйлаб маҳаллаларда шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Пахтаобод туманининг "Хаётбахш" маҳалласида ҳам давом этаётган ушбу жараён боис айни дамгача ҳудуднинг 7,3 км қисмида шағаллаш ишлари амалга оширилди.

Бўстон туманининг “Пиллакор” маҳалла фуқаролар йиғи ҳудудидаги ички кўчаларда эса шебенлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу ишлар давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

1-июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан Андижон шаҳрида жойлашган Эко парк болажонлар билан гавжум.

Улар қизиқарли ўйинлар ўйнаш билан биргаликда керакли бўлган билимларга ҳам эга бўлмоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

МУСТАҲКАМ ОИЛАДА МАЪНАН ЕТУК ФАРЗАНДЛАР ВОЯГА ЕТАДИ

"Фарзандингни ота-она меҳридан маҳрум қилма" шиори остида вилоятимизда "Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги" давом этмоқда.

Ушбу ойлик доирасида Хўжаобод тумани ҳокими ўринбосари бошчилигида оилавий ажримларни олдини олиш ва яраштириш ишчи гуруҳи аъзолари томонидан "Баҳрин" ва "Шаҳрихонсой" маҳалласида яшовчи оилалар масаласи муҳокама қилиниб, оилалар  яраштирилиб, оилавий низолар бартараф этилди.

Олтинкўл туман ҳокими томонидан тузилган туман ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида "Қорақалпоқ" ҳамда "Гулбоғ-Иттифоқ" маҳалласида ажрим ёқасида турган оилалар яраштирилган ҳолда оилавий низолар бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилди.

Бундан ташқари Пахтаобод туманининг "Навбаҳор", "Бодроғобод", "Тўпабжувоз" ва "Қорқўрғон" маҳаллаларида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳ иштирокида учрашувлар ўтказилмоқда.

Унда оилавий келишмовчиликлар мавжуд оилалар аъзолари, маҳалла фаоллари иштирок этишиб, низоларни бартараф этиш, фарзандларимизни руҳан баркамол, ота-оналар биргаликда вояга етказиш борасида ҳаётий мисоллар орқали тушунчалар берилди.

Балиқчи тумани мутасадди ташкилотлар раҳбарларидан ташкил топган ишчи гуруҳи томонидан тумандаги "Файзобод", "Аълам", "Жасорат" ва "Оққўрғон" маҳаллаларида жами 7 та ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш тадбири ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Андижон ҳудудий филиали Подстанциялар хизмати ходимлари томонидан Бирлашган, Шарқ, Соҳил, Аламайдон, Оқбўйра, Маслаҳат подстанцияларида жорий ва тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

ПАХТАОБОДДА ҒАЛЛА ЎРИМИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Айни кунда бутун республикамизда бўлгани каби Пахтаобод тумани далаларида ҳам буғдой ўрими давом этмоқда.

Айтиш жоизки, йиғиштириб олинаётган ҳосил кўнгилдагидек кўрсаткичларни қайд этяпти.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ўрим давом этаётган фермер хўжаликлари далаларида бўлишиб, жараён билан танишдилар.

Жумладан, Андижон массивида жойлашган "Юнусов Ёқубжон" фермер хўжалиги деҳқонлари 29 гектар майдонга барака уруғи қадашган бўлиб, олинган ҳосил 70 центнерга тўғри келмоқда.

"Обоқулов Комилжон" номли фермер хўжаликлари деҳқонлари эса 22 гектар майдоннинг ҳар гектаридан 70-75 центнердан ҳосил кўтаришди.

Вилоятимизда ғалла мавсуми давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

"Театр бу - ибратхонадир!" шиори остида мактаб ўқувчилари учун спектакл намойиши бўлиб ўтди
——————
Бола азиз, одоби ундан азиз, дея таъкидлаб келади доно халқимиз. Элимиз азалдан ёш авлод тарбияси, уларнинг маънавияти ва одобига ҳар қайси замонда жиддий эътибор билан ёндашиб келади.

Бугунда ҳам ёш авлодни ватанга садоқат ва жамиятга ҳурмат туйғуларини шакллантириш мақсади юксалиб, турли тадбирлар орқали болаларга дунёни танитиш, оламга яхшилик келтирувчи инсонлардан бўлишга ундаш уаби эзгу ҳаракатлар янада бўй чўзган.

Жумладан, ўқувчилар учун театр томошалари ҳамда ибратли спектакллар намойишларини ташкил этиш йўналишида қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактаби томонидан 500 нафарга яқин ўқувчи ёшлар, устоз ва педагоглар ҳамда мактаб раҳбарияти вакиллари учун театр томошаси ташкил этилди.

Устоз ва шогирдлар шаҳардаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги драма театрида саҳналаштирилган “Давлат болалари” номли спектакл намойишида бўлдилар.

Саҳифа: @andpress