Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.2K subscribers
39.8K photos
4.46K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Exclusive

Дунё юлдузлари - Андижонда

Андижондаги фестивалга дунё юлдузлари ташриф буюрмоқда.

Саҳифа: @andpress
#Exclusive

400.000.000 (тўрт юз миллион) долларлик қуёш панель электростанцияси ишга тушади
——————
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида Андижон вилояти ҳокими навбатдаги компания раҳбарияти билан учрашди.

“Gansu Yucun New Energy Technology Co., Ltd” компанияси билан Андижон сувоқава тизимидаги 1 минг 760 та сув қудуқларида истеъмол килинаётган электр энергияси таъминотини қуёш панель электростанцияларига ўтказиш бўйича музокара олиб борилди. Якунда икки томоннинг 400 миллион долларлик келишуви имзоланди.

Андижонда электр таъминоти бўйича яна бир самарали лойиҳа амалга оширилади. Бу билан вилоятимиздаги сувоқава тизими ва электр таъминотига боғлиқ бир қанча масалалар батамом ўз ечимини топади.

Президент топшириқларига асосан Андижон делегациясининг Хитой сафари давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Exclusive

Андижонда электроавтобуслар ишлаб чиқарилади
——————
Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг ҳамкорлик масаласида Хитойга қилган сафари муваффақиятли шаклда давом этмоқда.

Аҳолимиз учун навбатдаги янги самарали лойиҳа бўйича келишувлар имзоланди. Энди Андижонимизда электроавтобуслар ишлаб чиқарилади.

Бугун Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонасида “Lanzhou Guangtong New Energy Automobile Co., Ltd” раҳбарияти билан учрашув ўтказилиб, 100 миллион долларлик икки томонлама меморандум имзоланди.

Вилоятимизда йиллик қуввати 2000 та электроавтобус ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа амалга оширилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Exclusive

Андижонда электроскутерлар ишлаб чиқарилади
——————
Хитойдаги “Lanzhou Guangtong New Energy Automobile Co., Ltd” раҳбарияти билан ўтган учрашувда вилоятимиз раҳбари бошчилигидаги Андижон делегацияси келишувга эришди.

Андижонда электроскутерлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган 100 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Exclusive

Улуғнор ерларида намунали томорқалар шаклланмоқда
••••••••••••••
Андижон вилояти ҳокими бошчилигида барча ҳудудларда аҳоли даромадини ошириши ишлари жадал суратларда ташкил этилмоқда.

Улуғнор тумани ерларидаги унумдорлик бошқа ҳудудлардаги билан анчагина фарқ қилиши кўпчиликка маълум.

Бугунги кунда амалга оширилаётган ҳаракатлар давомида, ушбу ҳудуддаги томорқалардан намунали фойдаланиш имкониятлари шаклланмоқда.

Вилоят раҳбари кўрсатмаларига асосан туманнинг "Янгиобод" маҳалласида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, уларни даромадга йўналтириш бўйича хатлов ўтказилмоқда.

Саҳифа: @andpress
#Exclusive

Хитой Қашғаридан - Ўзбекистон Андижонигача темир йўл қурилади
••••••••••••••••
Айни дақиқаларда Пекин шаҳрида "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш битими имзоланди.

Ушбу темир йўл “Қашғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон” йўналишида ҳаракатланади. Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган мазкур ҳамкорлик Андижон учун катта аҳамият касб этади.

Қўшимча маълумотлар кейинги хабарларда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Exclusive

Дунё юлдузлари Андижонда
••••••••••••••
Президентимиз ташаббуси билан 2023 йилда Андижонда ўтказилган “Дунё садолари” фестивали бу йилда ҳам кенг миқёсда ўтказилади.

Фестивал доирасида аҳолимиз учун бутунжаҳон юлдузлари иштирокида гала концертлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Унда кимларни учратишингиз мумкин? Ушбу маълумотлар билан видеолавҳада танишиб ўтинг!

Июль ойида, Андижоннинг Хонобод шаҳрида кўришгунча!

Саҳифа: @andpress