Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
21.9K subscribers
38K photos
4.31K videos
9 files
10.3K links
Download Telegram
Forwarded from Davlat xizmatlari agentligi Andijon viloyati boshqarmasi (rasmiy kanal) (Umidjon Mamarasulov)
#Тайинлов

Адлия вазирининг буйруғи билан Абдижалиев Махмуд Караматдинович Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

М. Абдижалиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси М. Абдижалиевни тайинлов билан муборакбод этади ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
T.me/andijondavlatxizmat
#ТАЙИНЛОВ

Подполковник Ортиков Анвар Рахимбоевич – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Ортиков Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат олиб борган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Ортиков Анвар Рахимбоевични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#тайинлов

АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ РАИСИ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони мувофиқ, 2021 йилнинг 1 январидан вилоят ва унга тенглаштирилган жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ташкил этилди.

Давлат раҳбарининг тегишли Фармонига асосан Талъатжон Мелибоев – беш йил муддатга Андижон вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.

Т. Мелибоев 1975 йилда туғилган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ТАЙИНЛОВ

Андижон вилояти ҳокимининг қарорига асосан Низомова Мавлюдахон Шералиевна вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Низомова Мавлюдахон Шералиевнани янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақият ва зафарлар тилаб қолади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Тайинлов

Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи лавозимига Усмонов Шамсиддин Жамолиддинович тайинланди.

Шамсиддин Усмонов 1969 йилда Хўжаобод туманида туғилган. 2005 йилда Андижон муҳандислик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Андижон вилояти ИИБ ЙХҲБ бошқармасининг турли лавозимларида, Фарғона вилояти ИИБ йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, Андижон вилояти ЙҲХБ бошқармасида бўлим бошлиғи, сўнгги йилларда эса Андижон вилояти ЙҲХБ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov