Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#инфографика

2021 йил I чорак давомида келиб тушган мурожаатлар ҳолати бўйича маълумот.
Батафсил инфографикада танишинг.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Ҳозирда Андижон вилоятида эълон қилинган “Саломатлик ойлиги” доирасида Олтинкўл тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари эрталабки бадантарбия машқларини ўтказмоқдалар. Мазкур эрталабки бадантарбия машқлари туманнинг аҳолига намуна бўлиш мақсадида доимий ташкил этишлари режалаштирилган. Мазкур бадантарбия машғулотлари давомида кўнгиллилар “Саломатлик учун 5000 қадам”, “Мусиқий гимнастика” ҳамда “Нафас машқлари”ни юқори кайфиятда бажармоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ПEДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан АДУнинг Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Дўстлик кўчаси, 4-уй ҳамда Андижон шаҳри, Чўлпоншох кўчаси, 38-уй манзилларидаги бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

Университетда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади. Таҳсил олаётган талабалар ўқишни битиргунларига қадар Университетда таълим жараёнини давом эттирадилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
БЎСТОН ТУМАНИДАГИ КЛАСТЕР ДАЛА МАЙДОНЛАРИДА ЧИГИТ УНИБ ЧИҚДИ

Бўстон туманидаги “Сайёра фаввораси” хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери дала майдонларига экилган чигитлар униб чиқди.
“Сайёра фаввораси” хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери маъмурияти томонидан чигит экиш ишлари ўз вақтида амалга оширилганлиги боис, қарийб 600 гектар майдонда плёнка остига экилган чигит тўла униб чиқди.

Айни пайтда кластер тизимининг қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари ғўза майдонларини зараркунандаларга қарши курашиш воситалари билан таъминлаш билан бирга дастлабки майдонлардаги чигит ниҳолларига ишлов бериш ишларига киришганлар.
Маълумот учун жорий йилда мазкур қишлоқ хўжалик кластерининг минг гектар майдонида “Андижон-35” ҳамда “Андижон-37” навли ғўза парваришлашга киришилган бўлиб, шундан плёнка остига экилган чигит 600 гектарда, қолган 400 гектарда эса очиқ майдонда чигит экиш ишлари олиб борилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик_ойлиги

АСАКАДА "САЛОМАТЛИК ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА СПОРТНИНГ КАРАТЕ ТУРИ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ ЧЕМПИОНАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2021 йил 27 март куни Балиқчи тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига хитойлик фуқаролар Хуанг Лианжун ҳамда Шу Жуанжунлар 2020 йилнинг 2 декабрь куни Балиқчи туман туғруқ комплексида дунёга келган фарзандига туғилганлигини қайд этишда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган.

Куни кеча ушбу хорижлик фуқароларнинг Хуанг Хиаобо исмли ўғлига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тантанали равишда
топширилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ОЛТИНКЎЛ ДАЛАЛАРИДА ЧИГИТ УНИБ ЧИҚДИ

Барвақт ҳаракат қилган пахтакорлар даласида қувонч ниҳоли. Олтинкўл туманидаги «Сайёра фаввораси плюс» кластери дала майдонларида чигит униб чиқди. Бу йил тумандаги кластер ҳамда фермер хўжаликлар томонидан 5046 гектар майдонга чигит экишни мўлжаллаган.

Маълумот учун жорий йилда мазкур қишлоқ хўжалик кластерининг 400 гектарга яқин майдонларда «Андижон-37», «Султон» ва «Уз Пити-201» навли ғўза парваришлашга киришилган бўлиб, плёнка остига ҳамда очиқ майдонларда чигит экиш ишлари олиб борилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ РОССИЯЛИК ИНВEСТОРЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Россия Федерацияси Иванова вилояти губернатори ўринбосари Людмила Дмитриева бошчилигидаги инвесторларни қабул қилди. Вилоят раҳбари меҳмонларга вилоятимизга ташрифи учун миннатдорчилик билдириб, Андижонда инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳамда берилаётган имкониятлар хусусида сўз юритди.

Ўзаро мулоқот давомида сўнгги йилларда ҳар икки мамлакат ўртасида ижтимоий-иқтисодий, саноат, қишлоқ хўжалиги каби қатор соҳаларда ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилганлиги эътироф этилди. Самимий мулоқот давомида ҳудудий тадбиркорлар ўртасида йўлга қўйиладиган лойиҳалар келишиб олинди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«Бизнес марафон» Андижонда

Жорий йилда ҳам ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларни иш фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бир қанча ҳамкор ташкилотлар томонидан водий ёшлари учун «Бизнес марафон» лойиҳаси ташкил этилди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳамда «Бизнес марафон» лойиҳаси спикерлари иштироки билан мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишлар юзасидан ўзаро фикр билдирилиб, андижонлик ёшларнинг мақсадли лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда бу борадаги режалар белгиланди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
"Улуғбек" маҳалласида нималар ўзгармоқда?

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан Асака туманидаги «Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда. Жумладан, ҳудудда 13 км ички йўллар мавжуд. Обод маҳалла дастури бўйича 1.2 км йўллар асфальтланиши, 11.8 км йўллар эса шағаллаштирили кўзда тутилган. Вилоят раҳбарининг топшириғига асосан, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида шағаллаштирилиши белгиланган 11.8 км йўлларда ҳам маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди. 78 та янги таянч ўрнатилиб, 2,1 км янги ва замонавий СИП кабеллар тортилди. Маҳалладаги ичимлик суви муаммосини хал этиш мақсадида битта янги сув минораси ўрнатилди. Бунинг ҳисобига 12 км ичимлик суви тармоғи тортилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар 10 кмга янги тармоқ тортилиб, аҳоли хонадонларига ички тармоқ тортиш ишлари якунланиш арафасида.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram